IIV | Rasmiy kanal
63.1K subscribers
65.1K photos
35.9K videos
13 files
83.8K links
Download Telegram
ШҲТ саммитининг асосий тадбирлари олдидан қўл бериб кўришиш ва биргаликда суратга тушиш маросими бўлиб ўтди

Facebook|Instagram|Twitter
Самарқандда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг тор доирадаги мажлиси бўлиб ўтди.

В Самарканде под председательством Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева состоялось заседание глав государств Шанхайской организации сотрудничества в узком составе.

#Mirziyoyev #sammit #ShHT #tordoiradagimajlis

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо Давлат раҳбарлари кенгашининг тор доирадаги учрашувидан сўнг кенгайтирилган тартибдаги мажлис бошланди. Унда Президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзламоқда.

Қадимий ва меҳмондўст Самарқанд шаҳрида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар, кузатувчи мамлакатлар раҳбарларини, фахрий меҳмонларимиз ва халқаро ташкилотлар вакилларини шахсан қабул қилиш шарафига муяссар бўлганимдан мамнунман”, деди Президентимиз сўзининг аввалида.

Шавкат Мирзиёев анжуманда биринчи маротаба иштирок этаётган давлат раҳбарлари – Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф, Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған, Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев, Туркманистон Президенти Сардор Бердимуҳамедовни самимий қутлади.

Ўзбекистон ШҲТга раислик даврида ташкилот доирасидаги амалий ҳамкорликни фаоллаштириш, унинг салоҳияти ва халқаро нуфузини оширишга интилгани таъкидланди.

Хавфсизлик масалалари билан бир қаторда савдо-иқтисодий ва гуманитар ҳамкорликни кенгайтиришга устувор эътибор қаратилди. Ташкилот фаолиятининг барча соҳаларида кўплаб ташаббуслар амалга оширилди.

“Пандемия ва глобал инқироз оқибатларига қарамасдан, Раислик режасини биргаликда тўлиқ амалга оширишга муваффақ бўлдик. 80 дан ортиқ йирик тадбирлар ўтказилди. Ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатларимиз бугун қабул қилинган 40 дан ортиқ ҳужжатда ўз ифодасини топган”, деди Шавкат Мирзиёев.

Facebook|Instagram|Twitter
Президентимиз ШҲТ таркиби кенгайиб, шериклик муносабатларимиз ривожланиб бораётганини таъкидлади.

Эрон Ислом Республикасининг Ташкилотга тўлақонли аъзо сифатидаги мажбуриятлари тўғрисидаги Меморандум имзоланди.

Миср Араб Республикаси ва Қатар Давлатига мулоқот бўйича шериклар мақоми берилди.

Беларусь Республикасига ШҲТнинг тўлақонли аъзоси, Баҳрайн Подшоҳлиги, Кувайт Давлати, Мальдив Республикаси, Бирлашган Араб Амирликлари ва Мьянма Иттифоқи Республикасигамулоқот бўйича шериклар мақомини бериш жараёнлари бошланади.

ШҲТнинг географик қамрови кенгаяётгани ўз мисолида самарадорлик, ўзаро бир-бирини тушуниш ва амалий саъй-ҳаракатларни намойиш этаётган Ташкилотимиз фаолиятининг долзарблигини яна бир тасдиқламоқда”, деди Шавкат Мирзиёев.

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон ташкилотнинг блокларга қўшилмаслик мақомини ва унинг очиқлигини сақлаб қолиш муҳим эканини қайд этди.

Биз хавфсизликнинг яхлитлик тамойилига қатъий риоя қиламиз. ШҲТнинг фаолияти кенг ҳамкорликка йўналтирилган бўлиши лозим. Марказий Осиё ШҲТнинг "географик ядроси" мақомини сақлаб қолиши кераклигига ҳам ишончимиз комил”, деди у.

Facebook|Instagram|Twitter
ШҲТни 2040 йилгача Ривожлантириш стратегиясини тайёрлашга киришиш мумкинлиги, ушбу дастуруламал ҳужжат кўп қиррали ҳамкорликнинг барча йўналишларини қамраб олиши, ШҲТни узоқ муддатли ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб бериши лозимлиги таъкидланди.

Президентимиз, аввало, иқтисодиёт, савдо ва инвестиция соҳасидаги ҳамкорликнинг амалий таъсирчанлигини ошириш ғоят муҳим эканини қайд этди.

Ўзбекистон ШҲТ мамлакатлари иқтисодиётларининг бир-бирини ўзаро тўлдириб боришдаги афзалликларини ҳисобга олган ҳолда, мавжуд салоҳиятни максимал даражада оширишдан манфаатдор. Шу муносабат билан ШҲТнинг янги иқтисодий мулоқотини бошлаш асосида саноат ва технологик ҳамкорликнинг умумий маконини шакллантириш таклиф этилди.

Мамлакатларимиз ўртасида кенг кўламли иқтисодий ҳамкорликни таъминлаш ва амалий ҳамжиҳатликнинг аниқ натижаларига эришиш мақсадида Ўзбекистонда ШҲТ минтақаларининг бизнес шериклиги ҳафталигини ўтказиш таклифи илгари сурилди.

Ўзбекистон саноат кооперациясини чуқурлаштириш ва ўзаро савдони рағбатлантириш мақсадида ШҲТ мамлакатлари Махсус иқтисодий зоналари альянсини тузиш тарафдори.

Ҳар йили ШҲТ йирик савдо ярмаркасини ўтказиш, унинг асосида ягона электрон платформа яратиш таклиф этилди.

Facebook|Instagram|Twitter