IIV | Rasmiy kanal
61.9K subscribers
60.7K photos
33.8K videos
13 files
81K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Майда безорилик содир қилган тик-токерларга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok
6.400 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини қарзга олиб, қайтариб бермаган шахс жавобгарликка тортилди
Батафсил
———
В Фергане привлечен к ответственности гражданин, не вернувший долг в размере 6.400 долларов США
Подробно

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон ҳамроҳлигида “Қайроққум гиламлари” корхонасини бориб кўрди.
Фабрикада бир йилда 3 миллион квадрат метр маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда. Давлатимиз раҳбари маҳсулотлар билан танишди.
Навбатдаги объект томон йўл олар экан, давлат раҳбарларининг кортежи Қайроққум сув омбори ёнида тўхтади. Президентлар сув омборини кўздан кечириб, суҳбатлашди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев в сопровождении Президента Таджикистана Эмомали Рахмона посетили предприятие “Ковры Кайраккума”.
Фабрика способна выпускать 3 миллиона квадратных метров продукции в год. Глава нашего государства ознакомился с ее продукцией.
По пути к следующему объекту кортеж лидеров двух стран остановился у Кайраккумского водохранилища. Президенты осмотрели водохранилище и провели короткую беседу.

#Mirziyoyev #tashrif #Tojikiston #korxona

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Расмий маълумот

Ижтимоий тармоқларда Каттақўрғон туманида ЙПХ инспекторларининг фаолияти жараёнида фуқаро вафот этганлиги борасида ёлғон ёки нохолис ахборот тарқалишини ҳамда ноўрин талқинлар ва турли миш-мишларни олдини олиш мақсадида Ички ишлар вазирлиги қуйидагиларни баён қилади.

Жорий йилнинг 10 июнида тунги соат 00:50ларда Каттақўрғон тумани ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари туманнинг “Кадан” МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4R-243 автомобиль йўлининг Алишер Навоий ва Мустақиллик кўчалари кесишмасида жамоат тартибини сақлаш бўйича тунги хизмат вазифасини бажараётган вақтида, фуқаро А.А. бошқарувидаги “Кобальт” русумли автотранспорт светофорнинг қизил чироғидан тўхтамасдан ўтиб, ходимларнинг тўхташ ишорасига бўйсунмасдан, автотранспортда юқори тезликда ҳаракатланиб яширинмоқчи бўлган.

Ҳудуддаги 4R-243 автомобиль йўлининг 7 километрига етганида “Кобальт” йўл қатнов қисмининг ўртасида тўхтаб, ҳайдовчи автотранспортни ташлаб, пиёда қочишга уринган.

Ҳуқуқбузар ходимлар томонидан ушланиб, ўта маст ҳолатда бўлганлиги гумон қилиниб, тиббий кўрикдан ўтиш учун таклиф қилганида, фуқаро А.А. ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабларини бажармасдан фаол қаршилик кўрсата бошлаган.

Шу вақт оралиғида тиббий кўрикка олиб бориш учун транспорт воситасига ўтказилган фуқаро А.А.нинг соғлиғи ёмонлашиб, воқеа жойига тез тиббий ёрдам хизмати чақиртирилган. Кўрсатилган муолажаларга қарамай фуқаро А.А. вафот этган.

Ҳодиса содир бўлган жой Ички ишлар вазирлиги ЎХБ Самарқанд вилояти бўйича бўлими иштирокида туман прокуратураси томонидан кўздан кечирилиб, ҳужжатлаштирилган.

Ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Текширув якуни бўйича жамоатчиликка тўлиқ ахборот берилади.

Оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқ фаолларидан ўрганилмаган, ёлғон ва миш-мишлардан иборат маълумотларни тарқатишдан тийилишларини сўраймиз.

ИИВ Ахборот хизмати
Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари Сўғд вилояти Ғафуров туманидаги “Вахдати миллат” боғига ташриф буюрди.
Давлат раҳбарлари боғда ташкил этилган Тожикистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмаси билан танишди. Мева-сабзавотларни ўзаро етказиб бериш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.
Шу билан Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга расмий ташрифи якунланди. Давлатимиз раҳбарини Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон кузатди.

Президенты Узбекистана и Таджикистана посетили сад «Вахдати миллат» в Гафуровском районе Согдийской области.
Главы государств ознакомились с организованной здесь выставкой сельскохозяйственной продукции Таджикистана. Ответственным лицам двух стран даны указания касательно взаимных поставок плодоовощной продукции.
На этом официальный визит Шавката Мирзиёева в Таджикистан завершился. Главу нашего государства проводил лидер Таджикистана Эмомали Рахмон.

#Mirziyoyev #tashrif #Tojikiston #kurgazma

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter