Huquqiy targ`ibot
8.36K subscribers
2.02K photos
685 videos
11 files
2.78K links
Ichki ishlar organlariga oid yangi normativ-huquqiy hujjatlar, islohotlar va boshqa soha faoliyatiga doir yangiliklar hamda tezkor ma'lumotlar taqdim etuvchi kanal.

Savol va maslahatlar - @Htargibot_bot
Instagram - instagram.com/iiv_huquqiy_targibot
Download Telegram
Хорижий тилларни билиш даражасини баҳоловчи халқаро тан олинган сертификатлар
РЎЙХАТИ

Саволингизни: @Htargibot_bot гa қолдиринг

👉 @iiv_huquqiy_targibot 👈
#Кун_тарихи

1️⃣1️⃣ СЕНТЯБР САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

🌍1609 йил- инглиз тадқиқотчиси Генри Гудсон Манхеттен оролини кашф этган;

1944 йил - Иккинчи жаҳон уруши: Гитлерга қарши коалиция мамлакатлари қўшинларининг Америка бўлинмалари биринчи бўлиб Германияга кирган;

1986 йил - Полшада барча сиёсий маҳбусларнинг озод қилиниши эълон қилинган;

🇪🇪 1988 йил - Эстонияда эстон тили давлат тили деб эълон қилинган;

💬1990 йил - АҚШ президенти Жорж Буш Совуқ уруш тугаганидан бери биринчи марта «Янги дунё тартиби» атамасини Қувайт инқирози ҳақида халққа қилган чиқишида ишлатган;

🗳 1997 йил - референдумда Шотландияликларнинг кўпчилиги Лондондан мустақил Шотландия парламентини тузиш ғоясини маъқуллаган;

✈️ 2001 йил - Жаҳон савдо маркази ва Пентагонга террорчилик ҳужуми уюштирилган.Ҳужумлар натижасида 19 террорчидан ташқари, 2977 киши ҳалок бўлган, яна 24 киши бедарак йўқолган.

🇲🇩 2009 йил - Владимир Воронин Молдова президенти лавозимини тарк этган;

📺 2012 йил - «Мусулмонларнинг айбсизлиги» фильмининг намойиши муносабати билан исломий мамлакатларда норозилик намойишлари бошланган;

🇸🇦 2015 йил - Маккадаги Ал -Ҳарам масжидига минора крани қулаб тушган ва 107 киши ҳалок бўлган.

🔎 @iiv_huquqiy_targibot
#Долзарб

📖 Ҳар бир ички ишлар органлари ходимига ўқиш тавсия этиладиган китоблар рўйхати тасдиқланган.

🖋 Ички ишлар вазирининг "Ички ишлар органлари ходимлари ўқиши учун тавсия этиладиган
адабиётлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида
" (03.07.2021 й., 237-сон) буйруғи қабул қилинган.

Буйруқ билан:
🔹 ИИО ходимлари ўқиши учун тавсия этиладиган адабиётлар рўйхати;

🔹 тизимда мавжуд кутубхоналарни янги адабиётлар билан бойитиш мақсадида харид қилинадиган китоблар рўйхатлари белгилаб берилган.

✔️ Шунингдек, ходимларнинг китобга бўлган қизиқишларини доимий рағбатлантириб бориш мақсадида, ҳар йили ички ишлар органларида “Энг яхши китобхон” кўрик-танлови ўтказилиши белгиланган.

@iiv_huquqiy_targibot
#Совринли_викторина

🔰 Хоразм академик лицейи тингловчиси, викторина ғолиби бугун вилоят ИИБ раҳбарияти томонидан тақдирланди.

Мукофотни вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари топширмоқда.

@iiv_huquqiy_targibot
#ИИО

Ички ишлар вазирининг 237-сон буйруғининг 1-иловаси.

Ички ишлар органлари ходимлари ўқиши учун тавсия этиладиган адабиётлар рўйхати

Ўзбек адабиёти
1. Шавкат Мирзиёев “Буюк келажагимизни мард ва олийжаноб халқимиз билан бирга қурамиз”
2. “Алпомиш” достони
3. Алишер Навоий “Ҳамса”нинг ҳозирги тилдаги табдили
4. Миркарим Осимнинг Широқ ва Тўмарис ҳақидаги қиссалари
5. Чўлпон “Кеча ва кундуз”
6. Амир Темур “Темур тузуклари”
7. З.М. Бобур “Бобурнома”
8. Абдулла Қодирий “Ўткан кунлар”, “Меҳробдан чаён”
9. Ўткир Ҳошимов “Дунёнинг ишлари”, “Икки эшик ораси”
10. Тоҳир Малик “Одамийлик мулки”
11. Кайковус “Қобуснома”
12. Абдулла Авлоний “Туркий гулистон ёхуд ахлоқ”
13. Раҳимбой Жуманиёзов “Нотиқлик санъати”
14. Абдулла Қаҳҳор ҳикоялари
15. Ғафур Ғулом “Шум бола” қиссаси
16. Асқад Мухтор “Чинор” романи
17. Ўлмас Умарбеков “Одам бўлиш қийин” асари
18. Минҳожиддин Мирзо "Соҳибқирон ёғдуси"
19. Жумабой Рахимов “Ватаннинг шерюрак баходири”
20. Абу Наср Форобий “Фозил одамлар шаҳри”
21. Саид Аҳмад “Уфқ”
22. Пиримқул Қодиров “Авлодлар довони”
23. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Дин – насиҳатдир”

Жаҳон адабиётлари
1. Фёдор Достоевский “Жиноят ва жазо”
2. Артур Конан Дойл “Шерлока Холмс ва доктор Ватсоннинг саргузаштлари”
3. Чингиз Айтматов “Асрга татигулик кун”
4. Юлиан Семёнов “Баҳорнинг ўн етти лаҳзаси”, “Тирик қолиш буюрилган”
5. Михаил Лермонтов “Замонамиз қаҳрамони”
6. Джек Лондон “Мартин Иден”
7. Эрнест Ҳемингуэй “Алвидо, қурол!”
8. Александр Дюма “Граф Монте-Кристо”
9. Габриэль Гарсия Маркес “Ёлғизликнинг юз йили”
10. Федор Достоевский “Телба”
11. Теодор Драйзер “Америка фожиаси”
12. Лев Толстой “Уруш ва тинчлик”
13. Шекспир “Отелло”, “Ҳамлет”
14. Ф.Шиллер “Қароқчилар”, “Макр ва муҳаббат”
15. В.Гюго “Денгиз заҳматкашлари”
16. И.Тургенев “Оталар ва болалар”

Дўстларингизга ҳам улашинг!

@iiv_huquqiy_targibot
#ИИВ #Эълон #Долзарб

❗️Кўп сонли обуначиларимиздан каналимизга келиб тушаётган мурожаатларга асосан, ички ишлар вазирининг 237-сонли буйруғи билан тасдиқланган адабиётларнинг электрон ва аудио форматидаги кўринишларини Сиз азизларга тақдим этамиз.

https://t.iss.one/iiv_huquqiy_targibot
#Совринли_викторина

⚡️ Викторинамиз ғолибларидан яна бири, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Нукус шаҳар ИИО ФМБ ходимаси А.Ж. Бегмуратова

🎖 Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Ж.Темирханов томонидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ Касбий тайёргарлик бошқармаси бошлиғи полковник У.К.Нуруллаев иштирокида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг дипломи ва совғалари билан тантанали равишда, муносиб тақдирланди.

🔰 Шунингдек, барча шахсий таркиб эътиборига, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг талаблари яна бир бор етказилиб,

ходимларнинг “Huquqiy targ'ibot” (@iiv_huquqiy_targibot) телеграм каналига аъзо бўлишлари тўғрисида эслатиб ўтилиди.

@iiv_huquqiy_targibot
#Биласизми

🐶 Ҳайвонларни қийнаш учун жавобгарлик оғирлаштирилди.

🖊 Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-711-сон Қонуни (25.08.2021 й.) га асосан Жиноят кодексига янги "202-1-модда" қўшилди.

📌 202-1-модда. Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш

📛 Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш, яъни ғаразли ёки бошқа паст ниятларда уларни қийноққа солиш ёхуд уларга азоб бериш уларнинг ўлимига ёки майиб бўлишига олиб келса,

💯 шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса - жиноий жавобгарликка асос бўлади.

@iiv_huquqiy_targibot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Совринли_викторина

⚡️ Викторинамизда иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритган Ф.Бердиев ва М.Рахматовлар ҳам бугун 11 сентябрь куни Ички ишлар вазирлигининг диплом ва эсталик совғалари билан тақдирландилар.

@iiv_huquqiy_targibot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Совринли_викторина

✔️ Кўпчилигингизга маълумки, шу йилнинг 28 август кунида, каналимизда совринли викторина ташкил этилган эди.

🔱 Жиззах вилоятида яшовчи икки ғолибимиз ҳам бугун Жиззах вилояти ИИБ раҳбарияти бошчилигида Ички ишлар вазирлигининг диплом ва совғалари билан тақдирланди.

♻️ Тақдирлаш маросимлари давом этмоқда.

@iiv_huquqiy_targibot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сайлов2021

⚡️Мақсуда Ворисова:

— Келгуси 5 йилликда камбағал аҳоли қатламлари улушини камида 2 баробар қисқартириш, 2030 йилга бориб ўта камбағал ҳолатда кун кечираётган оилаларга барҳам бериш, доимий иш ўринлари ва муносиб иш ҳақи яратиш оқибатида биз аҳолимиз ўртасида боқимандалик кайфиятини йўқотамиз...

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод.

@iiv_huquqiy_targibot
#Кун_тарихи

1️⃣2️⃣ СЕНТЯБР САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР


🛳1624 йил - Лондонда биринчи сув ости кемаси синовдан ўтказилган;

🌍 1890 йил - инглизлар Солсбери шаҳрига (ҳозирги Зимбабве пойтахти Хараре) асос солган;

📌 1933 йил - Лео Сзилард ядро занжирли реакция ғоясини таклиф қилган;

🤝 1934 йил - Латвия, Литва ва Эстония сиёсий иттифоқ тузган. Женевада имзоланган шартнома Болтиқбўйи Антантаси номи билан тарихга кирган;

🖼 1940 йил - Франциянинг Ласко ғоридан қояга ўйилган расмлар топилган;

1943 йил - Бенито Муссолини қамоқдан озод қилинган;

🚀 1959 йил - Байконур космодромидан Советларнинг сайёралараро «Луна -2» станцияси учирилган. Бу тарихда Ой юзасига чиққан биринчи космик кема бўлган;

🇩🇪 1990 йил - Германияни бирлаштириш тўғрисида шартнома имзоланган;

🇺🇸2002 йил - АҚШ президенти Жорж Буш Қўшма Штатлар 18 йил олдин чиқиб кетган ЮНEСКОга қайта аъзо бўлиш ниятини эълон қилган;

🗳 2005 йил - Йенс Столтенберг бошчилигидаги Қизил -яшил коалицияси Норвегияда бўлиб ўтган парламент сайловларида 169 ўриндан 87тасини қўлга киритган;

2007 йил - Филиппин Президенти Жозеф Эстрада мамлакатни талон -тарож қилгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

🔎 @iiv_huquqiy_targibot
Шавкат Мирзиёев:

- Адвокатлар сонининг етишмаслигини олдини олиш, соҳага ёш кадрларни жалб қилиш мақсадида юридик стаж ҳақидаги талаб бекор қилиниб, олий юридик маълумотли шахсларга 3 ойлик стажировкадан кейин адвокатлик имтиҳонини топшириш имконияти яратилади;

- Cудлар фаолиятига “ягона дарча” тартиби жорий этилади. Яъни, бундан буён, иш фуқаролик, иқтисодий ёки маъмурий судга тааллуқли бўлишидан қатъи назар, ариза “ягона дарча” асосида қабул қилинади. Бу эса фуқаро ва тадбиркорларнинг эшикма-эшик сарсон бўлишига чек қўяди;

- Гумон билан ушлаб турилган шахсларни ҳисобга олиш бўйича ягона электрон реестр ишга туширилади. Энг муҳими, реестрга маълумотларни киритмаслик гумонланувчи шахсларни ушлаб туришни ноқонуний деб топишга асос бўлади;

- Энди қарор ноқонуний эмаслигини маъмурий судда исботлаш мажбурияти фуқарога эмас, уни қабул қилган мансабдорнинг ўзига юкланади.

👉@iiv_huquqiy_targibot
#Кун_тарихи

1️⃣3️⃣ СЕНТЯБР САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

⚔️1812 йил —Франция кенгаши Москвани жангсиз тарк этиш тўғрисида қарор қабул қилган;

🧪1929 йил — инглиз бактериологи Александр Флеминг биринчи марта ўз кашфиётини оммага пенициллинни тақдим этган;

⚔️ 1940 йил— Иккинчи жаҳон уруши: Италия Мисрга бостириб кирган;

⚔️1948 йил —Ҳинд армияси бирлашиш учун Ҳайдарободга кирган;

🇦🇱1968 йил —Албания Варшава шартномаси ташкилотидан чиққан;

🇺🇸 1991 йил — АҚШ президенти Жорж Буш Исроилга СССРдан келган муҳожирларга уй қуриш учун 10 миллиард доллар ажратишдан бош тортган;

🤝1993 йил— Ёсир Арофат ва Ижак Рабин ўртасида Фаластин маъмуриятини тан олиш тўғрисида шартнома имзоланган;

✈️ 2001 йил — Усама бин Лодин оиласининг 24 аъзоси АҚШни Федерал қидирув бюроси қўриқчиси остида ҳаво йўли билан тарк этган;

💣 2008 йил —Деҳлида қатор терактлар содир этилган;

🇦🇫 2013 йил —Толибонлар Афғонистоннинг Ҳирот шаҳридаги АҚШ консуллигига ҳужум қилишган. Афғонистон Миллий полициясининг икки аъзоси ўлгани ва 20 га яқин тинч аҳоли яралангани ҳақида хабар берилган.

🔎 @iiv_huquqiy_targibot
#Биласизми

⚡️ Шовинизм (Наполеон I босқинчилик сиёсатининг муҳлиси француз аскари Н.Шовен номидан олинган) — миллатчиликнинг ўта агрессив шакли. Ўзга миллатларни камситиш, таҳқирлаш, ўз миллатини бошқа миллатдан устун қўйиш, миллий калондимоқлик, миллий худбинлик иллатларини ўзида мужассам этади.

📌 Шовинистлар ғоявий-назарий жиҳатдан миллий манфаат ва устуворликка хизмат қилиб, ўз ғояларини тазйиқ ва зўравонлик орқали амалга оширади.

"Шовинизм" термини ХIХ асрнинг 30-йилларида Францияда пайдо бўлди.

♻️ Кейинчалик бу сўз миллий экстремизмнинг турли кўринишларини ифодалашда қўлланила бошлади.

🚫 Шовинизм бирор бошқа миллатнинг тарихий тараққиёт ютуқлари, инсоният сивилизациясига қўшган ҳиссаси, жаҳон тарихидаги ўрни, миллий, маънавий ва маданий қадриятларини поймол қилишга ҳаракат қилиб, айрим жиҳатлари билан натцизм ва фашизмга ҳам ўхшаб кетади.

⚠️ Шовинизм кўп миллатли давлатда кўпинча бир миллатнинг устуворлигига, чексиз имтиёзларга эга бўлишига олиб келади.

@iiv_huquqiy_targibot