Huquqiy targ`ibot
6.89K subscribers
1.91K photos
629 videos
11 files
2.62K links
Ichki ishlar organlariga oid yangi normativ-huquqiy hujjatlar, islohotlar va boshqa soha faoliyatiga doir yangiliklar hamda tezkor ma'lumotlar taqdim etuvchi kanal.

Savol va maslahatlar - @Htargibot_bot
Instagram - instagram.com/iiv_huquqiy_targibot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

⚡️ Аёллар ва эркаклар ҳуқуқларини тенг ҳимоя қилиш, уларга бепул ҳуқуқий кўмак бериш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан gendermadad.uz ҳуқуқий платформаси ишлаб чиқилган.

➡️ Мазкур платформадан фойдаланиб мурожаатларни йўллаш тартиби билан видеоролик орқали батафсил танишинг.

https://t.iss.one/iiv_huquqiy_targibot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Маданият саройида таниқли сиёсатшунос Камолиддин Раббимов билан учрашув ташкил этилди.

https://t.iss.one/iiv_huquqiy_targibot
Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан Ички ишлар вазири генерал-лейтенант П.Р.Бобожоновнинг байрам табриги
Батафсил
———
Праздничное поздравление министра внутренних дел Республики Узбекистан генерал-лейтенанта П.Р. Бобожонова по случаю Дня медицинских работников
Подробно

Телеграм канал
#ИИВ_буйруғи

⚡️Ички ишлар вазирининг буйруғига ўзгартириш киритилди

ИИВнинг 2022 йил 24 октябрдаги 450-сон буйруғи билан ИИВнинг 2022 йил 5 мартдаги 52-сон буйруғи билан тасдиқланган Ички ишлар органларида хизматга номзодларни танлаб олиш тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

🧬Истисно тариқасида, танлов тадбирларининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш босқичидан озод қилинганлар қаторига эксперт-криминалистика бўлинмаларига номзодлар ҳам киритилди.

🖥Киберхавфсизлик бўлинмалари бўйича ИИОга хизматга танловларсиз қабул қилинадиган лавозилар рўйхати киритилди.

♻️Шунингдек, Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш мезонлари янги таҳрирда баён этилди.

https://t.iss.one/iiv_huquqiy_targibot
#Қонун

⚡️Халқаро шартнома ратификация қилинди

Президент томонидан "ТУРКСОЙ тузилмаси ва фаолият кўрсатиш принциплари тўғрисидаги Шартномани (Олма-ота, 1993 йил 12 июль) ратификация қилиш ҳақида"ги қонун (ЎРҚ–802, 10.11.2022 й.) имзоланди.

🔰 Қонунга кўра, ТУРКСОЙ тузилмаси ва фаолият кўрсатиш принциплари тўғрисидаги шартнома (Олма-ота, 1993 йил 12 июль) ратификация қилинди.

⚠️ Маълумот учун, ТУРКСОЙ халқаро ташкилоти 1993 йилда Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркманистон ва Туркия Республикаси ўртасидаги келишув натижасида ташкил этилган.

Тузилманинг асосий вазифаси туркий халқларнинг маънавий яқинлашуви ва қардошлик бирлигини мустаҳкамлаш, туркий маданиятни дунёга танитиш ва унинг анъаналарини келажак авлодларга етказиш ҳисобланади.

https://t.iss.one/iiv_huquqiy_targibot
#Қўшма_қарор

⚡️Қўшма қарор билан тасдиқланган низомга қўшимчалар киритилди

Бош прокуратура, Мудофаа вазирлиги, ИИВ ва МХХнинг 2014 йил 4 мартдаги 4-қ/қ, 5, 5, 21-сон қарори (рўйхат рақами 2569, 11.03.2014 й.) билан тасдиқланган Реабилитация этилган ҳарбий хизматчиларнинг хизматга оид, пенсия олиш, уй-жойдан фойдаланиш ва бошқа шахсий ҳамда мулкий ҳуқуқларини тиклаш ва уларга етказилган мулкий зиённи қоплаш, маънавий зиён оқибатларини бартараф этиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритилди.

🔰Жумладан, Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддасида назарда тутилган асосларга кўра чиқарилган оқлов ҳукмида ёки ишни тугатиш ҳақидаги ажримда суд, ишни тугатиш тўғрисидаги қарорда эса суриштирувчи, терговчи, прокурор реабилитация этилган ҳарбий хизматчининг ўзига етказилган мулкий зиённи ундириб олиш ҳуқуқини эътироф этишлари лозимлиги белгиланди.

⚠️Шунингдек, Мулкий зиённинг миқдори ҳисоблаб чиқарилганидан кейин бу зиённи қоплаш учун пул тўловларини амалга ошириш тўғрисида суд ажрим, суриштирувчи, терговчи ёки прокурор қарор чиқаради.

🖥Ажрим ёки қарорнинг нусхаси гербли муҳр билан тасдиқланиб, тўловни амалга ошириши
лозим бўлган органларга тақдим этиш учун реабилитация этилган ҳарбий хизматчига, у вафот этган бўлса, Низомнинг 28-бандида кўрсатилган шахсларга берилади ёки ягона миллий тизимдан
фойдаланилган ҳолда почта алоқаси орқали етказиб берилади.

https://t.iss.one/iiv_huquqiy_targibot
#Эълон

⚡️Янги лойиҳа йўлга қўйилади

🖥Ўзбекистон Республикаси ИИВ Киберхавфсизлик маркази
томонидан аҳолининг кибергигиенасини шакллантириш, уларни кибержиноятлардан ҳимоялаш мақсадида ҳамда ижтимоий тармоқ кузатувчиларининг таклифларини инобатга олган ҳолда янги лойиҳа ишлаб чиқилди.

Лойиҳада канал маъмурлари Сизлар билан боғланиб, улар орқали ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб олишингиз, соҳага оид мутахассислар тавсиялари билан танишиб боришингиз мумкин бўлади.

📆Лойиҳа 2022 йил 16 ноябрь куни соат 09.00дан бошлаб, ишга туширилади.

📥Фойдаланувчилар ўзларини қизиқтирган саволларни v.cyber102.uz платформаси, телеграм бот ва Киберхавфсизлик марказининг веб-ресурслари орқали юборишлари мумкин бўлади.

⚠️Платформа ва веб-ресусрларда 13 ноябрь куни соат 21.00дан бошлаб 16 ноябрь куни соат 09.00га қадар янги лойиҳани жорий этишга оид техник профилактик ишлар олиб борилади.

Батафсил бу ерда👇👇👇
https://t.iss.one/cyber_102

https://t.iss.one/iiv_huquqiy_targibot
#Жамоатчилик_муҳокамаси

⚡️Қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш, ўтказиш ва тарғиб қилиш фаолияти учун жавобгарлик кучайтирилади

Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш, ўтказиш ва тарғиб қилиш билан боғлиқ фаолият учун жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи қонун лойиҳаси Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилди.

📌 Ушбу ҳавола орқали қонун лойиҳаси муҳокамасида фаол иштирок этинг: https://regulation.gov.uz/oz/d/71316

https://t.iss.one/iiv_huquqiy_targibot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб

⚡️Йўл транспорт ҳодисаларининг кўпайишига қайси омиллар кўпроқ сабаб бўлмоқда?

https://t.iss.one/iiv_huquqiy_targibot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Коррупцияга_қаршимиз

Сирдарёда 2600 АҚШ доллари пул маблағи эвазига ер сотаётган шахс қўлга олинди.

https://t.iss.one/iiv_huquqiy_targibot
#Йўл_ҳаракати_қоидалари

⚠️Қуйидаги шахсларга хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат берилади:

🔸автомобиль орқа ўриндиғидаги 12 ёшгача бўлган болалар;
🔸ўқув-машқ транспорт воситасини ўқувчи бошқараётган вақтда автомототранспорт воситасини ёки шаҳар электр транспортини бошқаришни ўргатувчи амалий машғулотлар инструктори;
🔸ҳомиладор аёллар, саломатлиги хавфсизлик камари тақиш имконини бермайдиган беморлар (ССВ томонидан белгиланган касалликлар рўйхатига мувофиқ ва ушбу касалликлар билан касалланганлиги бўйича тиббий маълумотнома мавжуд бўлганда);
🔸хизмат вазифасини бажараётган ходимга бириктирилган кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялтироқ маёқчаси билан жиҳозланган ҳамда махсус рангли бўёқ схемалар ва ёзувлар билан белгиланган транспорт воситалари ҳайдовчиси ва йўловчилари.

🛵Мотоцикл ва мопедда ҳаракатланаётган ҳайдовчи ва йўловчилар махсус мотошлем кийишлари ва уни қадаб олишлари шарт.

https://t.iss.one/iiv_huquqiy_targibot
#Жамоатчилик_муҳокамаси

⚡️Ички ишлар вазирининг буйруғи лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

ИИВнинг "Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш билан шуғулланувчи таълим ташкилотлари ўқитувчи ва ҳайдовчи-йўриқчиларини қайта тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" ги буйруғи лойиҳаси тайёрланган ҳамда жамоатчилик муҳокамаси порталига жойлаштирилган (ID-71036) .

🔰Мазкур лойиҳанинг қабул қилиниши ушбу соҳадаги курсларни Вазирлик академиясида тасдиқланган Давлат таълим талаблари, ўқув режалари ва ўқув дастурлари асосида ташкил этишга хизмат қилади.

Қуйидаги ҳавола орқали ушбу буйруқ лойиҳаси муҳокамасида иштирок этишингиз мумкин: https://regulation.gov.uz/oz/d/71036

https://t.iss.one/iiv_huquqiy_targibot
#Йўл_ҳаракати_қоидалари

⚡️Ҳайдовчи қуйидаги ҳолларда фойдаланиш учун транспорт воситасини бериши шарт:

🔸ИИО, Миллий гвардия, ДХХ ва ПДХХ органлари ходимларига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган холларда кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажариш учун, шунингдек йўл-транспорт ҳодисаси туфайли шикастланган ёки носоз транспорт воситаларини олиб кетиш (шатакка олиш) учун (фақат юк автомобилидан);
🔸йўлакай йўналишда кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатишга кетаётган тиббиёт ходимларига ҳамда зудлик билан тиббий ёрдамга муҳтож бўлган фуқароларни даволаш-профилактика муассасасига олиб бориш учун.

Транспорт воситаларини текшириш ёки ундан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар ҳайдовчининг талабига мувофиқ ўз хизмат гувоҳномасини кўрсатиши шарт.

💵Хизмат вақтида ҳайдовчига етказилган моддий ва маънавий зарар унинг талабига кўра қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тиклаб берилади.

https://t.iss.one/iiv_huquqiy_targibot
Юк машинаси ҳайдовчиси мебель ортиш учун қаерда тўхташи керак?
Anonymous Quiz
39%
А ёки Б
25%
Б ёки В
19%
Фақат В
18%
Ҳар қайси бирида
#Тайинлов

⚡️Русланбек Қуролтаевич Давлетов Президентнинг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси адлия вазири лавозимидан озод этилди.

https://t.iss.one/iiv_huquqiy_targibot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб

💳 Банк картангиз маълумотларини ҳеч кимга юборманг!

https://t.iss.one/iiv_huquqiy_targibot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Коррупцияга_қаршимиз

⚡️Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош туман ҳокими Илҳом Маткаримов пора билан қўлга олинган.

https://t.iss.one/iiv_huquqiy_targibot
⚡️Маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимояси кучайтирилади

❗️Қонун билан "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ва Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг умумий меҳнат стажига ишланган ҳамда ижтимоий солиқ тўланган даврни қўшиб ҳисоблашни назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда.

➡️Батафсил ...

https://t.iss.one/iiv_huquqiy_targibot