Huquqiy targ`ibot
7.8K subscribers
1.96K photos
636 videos
11 files
2.64K links
Ichki ishlar organlariga oid yangi normativ-huquqiy hujjatlar, islohotlar va boshqa soha faoliyatiga doir yangiliklar hamda tezkor ma'lumotlar taqdim etuvchi kanal.

Savol va maslahatlar - @Htargibot_bot
Instagram - instagram.com/iiv_huquqiy_targibot
Download Telegram
#Совринли_викторина

♻️ Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан каналимизда ўтказилган "Ҳуқуқ билимдони" викторинамизда саволларга тезкорлик билан, тўғри жавоб берган ва ғолибликни қўлга киритган барча 10 нафар ғолибларимизнинг тақдирлаш маросимлари ўтказилди.

🔹 Викторинамиз ғолиблари Республикамизнинг турли нуқталаридан эканлигини инобатга олиниб, уларни тақдирлаш маросимлари ўз яшаш ҳудудларидаги Ички ишлар бошқармаларида тантанали равишда ташкил этилди.

https://t.iss.one/iiv_huquqiy_targibot
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига барча номзодлар рўйхатга олинди

Марказий сайлов комиссияси қарорига мувофиқ, шу йилнинг 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Президентлик сайловларида иштирок этадиган номзодлар рўйхатга олинди.

👉 Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар билан танишинг:

🔹 Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясидан Алишер Қодиров;

🔹 Ўзбекистон Экологик партиясидан Нарзулла Обломуродов.

🔹 Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Мақсуда Ворисова;

🔹Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясидан Баҳром Абдуҳалимов;

🔹
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан Шавкат Мирзиёев;

@iiv_huquqiy_targibot
#Биласизми

⁉️ Қандай ҳолатларда ЙТҲ ҳақида хаборманомани ҳайдовчиларнинг ўзи тузиши мумкин бўлади?

♻️ Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-711-сон (25.08.2021 й.) Қонунига асосан

👮🏼‍♀️ ЙТҲ тўғрисидаги хабарнома унда иштирок этган ҳайдовчилар томонидан ИИО ходимларининг иштирокисиз тузилади.

Хабарномани тузиш учун бир вақтнинг ўзида қуйидагилар асос бўлади:

🔹 йўл-транспорт ҳодисаси жабрланувчига енгил тан жароҳати етказилишига ёхуд йўл ҳаракатини тартибга солувчи воситалар ёки бошқа мол-мулк шикастланишига олиб келмаган бўлса;

🔹 ЙТҲда иштирокчи бўлган ҳайдовчилардан бири ўз айбига тўлиқ иқрор бўлса;

🔹 ЙТҲ пиёда иштирокисиз содир этилган бўлса;

🔹 ЙТҲ иккита транспорт воситаси тўқнашуви натижасида рўй берган ҳамда фақат ушбу транспорт воситаларига шикаст етказилган бўлса;

🔹 транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлиги ЙТҲ содир этилгунига қадар суғурта қилинган бўлса;

🔹 ЙТҲда иштирок этган ҳайдовчиларда ҳайдовчилик гувоҳномаси, транспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, ишончнома, йўл варақаси мавжуд бўлиб, мазкур ҳужжатларнинг амал қилиш муддати ўтмаган бўлса;

🔹 ЙТҲ иштирокчилари бўлган ҳайдовчиларда мастлик ҳолати бўлмаса;

🔹 ЙТҲ натижасида транспорт воситаларининг шикастланиши ҳолатлари ЙТҲ иштирокчилари ўртасида келишмовчиликларни келтириб чиқармаса.

Кўрсатилган асослардан биттаси мавжуд бўлмаган тақдирда, тузилган ЙТҲ ҳақидаги хабарнома ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

https://t.iss.one/iiv_huquqiy_targibot
⁉️ Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқлари нималардан иборат?

✒️ Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида"ги (ЎРҚ-692-сон, 04.06.2021 й.) Қонунига асосан

Эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқи

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ўз шаъни ва обрўсига қилинган тажовузлардан, шахсий ҳаётига аралашишдан ҳимояланиш,

🏠 турар жойи дахлсизлиги ҳуқуқига эга.

⚖️ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида турган чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан фақат Ўзбекистон Республикасининг қонунлари асосида процессуал мажбурлов ва маъмурий жазо чоралари қўлланилиши мумкин.

📲 Қонунчиликда белгиланган тартибда ушлаб турилган ёки қамоққа олинган чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга уларнинг ҳуқуқлари ҳамда ушлаб турилишига ёхуд қамоққа олинишига сабаб бўлган ҳолатлар тўғрисида хабар қилиниши керак.

https://t.iss.one/iiv_huquqiy_targibot
#Кун_тарихи

1️⃣5️⃣ СЕНТЯБР САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

⚔️1514 йил —турк қўшинлари Табризни (Форс) эгаллаб, шаҳар аҳолисининг кўп қисмини қирғин қилган;

⚔️ 1812 йил — Наполеон бошчилигидаги француз армияси Москва Кремлига кирган;

1821 йил — Гватемала, Гондурас, Коста -Рика ва Салвадор ўз мустақилликларини эълон қилишган;

⚔️ 1847 йил — Америка қўшинлари Мексика пойтахти Мехико шаҳрини эгаллаб олишган;

⚔️ 1916 йил —жаҳон урушлари тарихида танклардан биринчи марта жангда фойдаланилган. Инглизлар немисларга қарши Сомме дарёсида MK-1 русумли 49 та танкни ишга солишган;

🧪 1928 йил —инглиз микробиологи Александр Флеминг дунёда биринчи бўлиб пенициллинни ажратиб олган;

1930 йил —Гитлер Австрия фуқароси бўлганлиги сабабли Рейхстагга аъзо бўлиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган;

🇩🇪 1935 йил— Нюрнберг қонунларига кўра, немис яҳудийлари фуқароликдан маҳрум қилинган; свастика Германиянинг давлат рамзига айланган;

🇧🇬1946 йил — Болгария халқ республикаси деб эълон қилинган;

🇩🇪 1949 йил—Конрад Аденауэр Германия Федератив Республикасининг биринчи канцлери бўлган;

⚔️ 1950 йил —Корея уруши: АҚШ кучлари Инчхонга қўниш операциясини бошлаган;

🇬🇪 1990 йил—Тбилисидаги намойишчилар Грузия КГБ биносига ҳужум қилишган;

🌐1997 йилGoogle.com домени рўйхатдан ўтган;

🤾‍♂️ 2000 йил — Сиднейда XVII ёзги Олимпия ўйинларининг очилиши бўлиб ўтган;

💰 2008 йил — Lehman Brothers банкротлик эълон қилган ва 2008 йилги жаҳон иқтисодий инқирози бошланган.

🔎 https://t.iss.one/iiv_huquqiy_targibot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Айрим ходимларга уй-жой ижараси учун ҳар ойлик пул компенсациясидан даромад солиғи ундирилмайди

🔰 Қонун билан Солиқ кодексига киритилган ўзгартишга кўра, қуйидагиларга тўланадиган бошланғич ёрдам пулидан ҳамда уй-жой ижараси учун ҳар ойлик пул компенсациясидан даромад солиғи ундирилмайди (2021 йил 1 июндан юзага келадиган муносабатларга нисбатан ҳам қўлланилади):

олис, бориш қийин ҳудудлардаги бюджет бакалавриат ёки магистратурани тамомлагандан 3 йилда ишга қабул қилинган ходимларга;

олис ва бориш қийин ҳудудлардаги шифокорлик пунктлари ва поликлиникаларга, таълим муассасаларига ишга кирган, бошқа ҳудудларда яшайдиган олий маълумотли шифокорларга ва мутахассисларга.

🚫 Президент ёки Ҳукумат қарорлари билан белгиланган дастурларда қатнашиб олинган бонуслар, пул мукофотлари тарзидаги пул тўловларидан ҳам солиқ ундирилмайди.

☑️ Фуқаролар меҳнат стажи ҳисобланиши мақсадида ишламайдиган эри (хотини) учун йилига БҲМнинг камида 1 баравари миқдорида ихтиёрий тартибда солиқ тўлаши мумкин (2021 йил 1 январдан юзага келадиган муносабатларга нисбатан ҳам қўлланилади).

➡️ Лалми-яйлов зонада жойлашган ерлар учун солиқ туман Кенгашлари белгилаган солиқ ставкаларига нисбатан 0,3 коэффициентда қўлланилади.

🚙 Электромобилларни сотиб олувчилар ёки уларни Ўзбекистонга вақтинча олиб кирадиганлар йиғимдан озод қилинади (2021 йил 1 мартдан юзага келадиган муносабатларга нисбатан ҳам қўлланилади)

https://t.iss.one/iiv_huquqiy_targibot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Президент Ш. Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонини имзолади

Фармонга кўра, эндиликда Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман)га қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи берилди.

https://t.iss.one/iiv_huquqiy_targibot
#Кун_тарихи

1️⃣6️⃣ СЕНТЯБР САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

🛳1492 йил - Колумбнинг биринчи экспедицияси пайтида Саргассо денгизи кашф этилган;

1810 йил - Мексика Испаниядан мустақиллигини эълон қилди ва озодлик урушини бошлаган;

🗳 1959 йил - Франция Президенти Шарл де Голл Жазоир аҳолисини Франциядан мустақиллик тўғрисида референдум ўтказилишини эълон қилган;

📌 1975 йил - Папуа -Янги Гвинея Австралиядан мустақиллигини эълон қилган;

📃 1987 йил - Ернинг озон қатламини ҳимоя қилиш бўйича Монреал протоколи имзоланган;

1993 йил - Абхазиядаги уруш пайтида Сухуми учун жанглар бошланган;

🖥 1996 йил - хакер Кевин Митник АҚШда Пентагон компьютер тармоғини бузиб кирганлиги учун ҳибсга олинган;

🇯🇵 2009 йил - 62 ёшли Юкио Хатояма Япониянинг янги бош вазири бўлган;

✈️ 2011 йил - Невада штатидаги намойиш пайтида самолёт тўғридан -тўғри томошабинлар устига қулаб тушган.

🔎 @iiv_huquqiy_targibot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚖️"Жиноятга қарши курашиш ҳақиқати ва адолати"

🖋 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни муҳокама қилиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги (565-сон, 10.09.2021 й.) Қарори қабул қилинди.

Сектор раҳбарлари томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятларнинг сабабларини ўрганиш, содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича "маҳаллабай" ва "соҳабай" муҳокама қилиш тартиби жорий этилади.

🔰 Қарор билан қуйидагиларни назарда тутувчи низом тасдиқланди:
🔹 жиноятларнинг сабаблари ва шарт-шароитларини муҳокама қилишни ташкил этиш тартиби;

🔹 жиноятларнинг сабаблари ва шарт-шароитлари муҳокамасини ўтказиш тартиби;

🔹 жиноятларнинг туридан келиб чиқиб, вакиллари муҳокамада иштирок этиши шарт бўлган давлат органлари ва ташкилотлар рўйхати;

🔹 содир этилган жиноятлар ҳамда суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирган шахслар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш ва ҳисобини юритиш бўйича ишчи орган ва унинг вазифалари.

👉🏻 оғир ва ўта оғир жиноятлар сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар муҳокамаси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри даражасидаги,

🔸унча оғир бўлмаган ва ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар — туман (шаҳар) даражасидаги секторлар ҳамда давлат органлари ва ташкилотлар раҳбарлари томонидан жамоатчилик вакиллари иштирокида амалга оширилади.

https://t.iss.one/iiv_huquqiy_targibot
#ИИВ_генераллари

Генерал-майор Собиров Матрасул Собирович

Матрасул Собиров 1950 йил 15 майда Хоразм вилоятининг Боғот туманида туғилган.

1971 йилда Таганрог давлат педагогика институтини,
1975 йилда Собиқ Иттифоқ ДХҚ (КГБ)нинг Москва шаҳридаги институтини,
1991 йил ИИВ Тошкент Олий мактабини тамомлади.

1983-1993 йилларда Бухоро ИИБ бошлиғи ўринбосари, биринчи ўринбосари, бошлиғи лавозимларида хизмат қилди.

1994-2001 йилларда Юридик фанлар доктори, профессор, генерал-майор М. Собиров Ёнғиндан сақлаш олий техник мактаби,
2001-2010 йилларда Ёнғин хавфсизлиги олий техник мактабига раҳбарлик қилди.

2006 йилда "генерал-майор" махсус унвони соҳиби бўлди.

Генерал-майор М. Собиров 2016 йилда касаллиги туфайли вафот этди.

@iiv_huquqiy_targibot
#Иқтибос

🇨🇳 Хитой ташқи ишлар вазири Ван И:

🥤 “Демократия бу Coca-Cola эмас-ки, АҚШ дастлабки, сиропни ишлаб чиқаради ва бутун дунёда бир хил таъмга эга бўладиган”.

@iiv_huquqiy_targibot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
‼️ Ўзбекистон Республикаси сайлов кодекси 65-моддаси:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Марказий сайлов комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови натижалари расмий равишда эълон қилинган кундан эътиборан кечи билан икки ой ичида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма мажлисида қасамёд қилган пайтдан эътиборан ўз лавозимига киришади.

⚠️ Амалдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти ўз ваколатларини янги сайланган Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимга киришгунига қадар бажаради.

@iiv_huquqiy_targibot
#Эълон #Долзарб

🚓 ЙҲХ ходимларининг янги намунадаги кийим-бошлари тасдиқланди.

✒️ Ички ишлар вазирининг 13.09.2021 йилдаги 335-сон буйруғига асосан

📌 ИИВнинг айрим буйруқларига ўзгартиришлар киритилди.

👮🏼‍♀️Тошкент ш. ва Тошкент вилоятидаги ЙҲХ ходимлари томонидан алоҳида фарқловчи кўкрак ва қўл белгиларини янги намунадаги формали
кийим-бошига тақиш қоидалари белгилаб қўйилди.

Шунингдек, буйруқ билан ИИВ тизимидаги оркестрлар ҳамда намунавий ашула ва рақс ансамблининг шахсий таркибини инвентарь кийим-кечак мулклари билан таъминлаш меъёрларига ҳам ўзгартиришлар киритилди.

@iiv_huquqiy_targibot