Uchqo‘rg‘on tuman hokimligi | Rasmiy kanal
6.28K subscribers
76.6K photos
4.64K videos
12 files
6.3K links
Uchqo‘rg‘on tumani hokimligi rasmiy kanali

Murojaat uchun: @uchkurganmurojaatbot
Download Telegram
Ҳунармандлар сулоласи

Учқўрғоннинг Ёғду маҳалласи уч тарафи Қирғизистон давлати билан чегарадош. Бу қишлоққа борсангиз бетакрор табиати, зилол сувлари, унумдор ерлари, юзидан нур ёғилиб турувчи нуронийлари забардаст ёшларини кўриб дилингиз яйрайди.

Ёғдуда Тошпўлатовлар оиласи ҳунармандлиги, ишбилармонлиги билан барчани ҳурматига сазоввор бўлган. Бири чилангар, бири дурадгор, бири автомобилларга сервис хизмат кўрсатади, бири тегирмончи ва яна бошқа. Бир сўз билан айтганда халқнинг хизматида. Улар доимий ўзларини устида ишлаб, янгиликларга интилиб яшайди

Ушбу сулоланинг яна бир вакили Омадбек 37-мактаб ўқувчиси. Икки йилдан буён отасидан пайвандлаш сир-асрорларини ўрганиб келмоқда. Ўтган даврда бу соҳада тобланиб, маҳорати ортган ўқувчи катта-кичик арғимчоқлар, турли спорт анжомлари ясамоқда. Мактабда фанлардан аъло баҳога ўқиш баробарида чилангарлик ҳадисини олган Омадбек 16 ёшидаёқ ойига 10 – 15 миллион сўм даромад топиб, оила бюджети бойишига муносиб ҳисса қўшмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ташриф билан мамлакатимизга келди.

По приглашению Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева в нашу страну с визитом прибыл Президент Российской Федерации Владимир Путин.

#sammit #ShHT #Rossiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Sarhad.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
no comment | Самарқанд ШҲТ саммити олдидан

mtrk.uz
“Ватанпарвар” ташкилотидан яна бир ташаббус

“Ватанпарвар" ташкилоти Учқўрғон тумани ўқув спорт техника клубида 1 октябр ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан хайдовчиликга номзод ўқувчилар ўртасида спортнинг “Хаволи милтиқдан ўқ отиш" тури бўйича клуб мусобақаси ўтказилди.

Мусобақада 100 нафардан ортиқ ўқувчилар иштирок этиб улардан 23 нафари “Ёшлар дафтари" хамда “Темир дафтар"га киритилган ўқувчиларни ташкил этди.

Мусобақа ғолиблари “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан фахрий ёрлиқ, китоблар тўплами, хамда спорт секциада доимий шуғулланишлари учун сертификатлар берилди
Учқўрғон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси 259 йўл бўлими томонидан "Файзиобод" маҳалласи Ёшлик кўчасида асфалтлаш ишлари бажарилмоқда