Huquqiy axborot
304K subscribers
6.72K photos
716 videos
22 files
15.2K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Президент Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлаштирилди

🔰Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Фармони (ПФ–188-сон, 07.11.2023 й.) қабул қилинди.

🔰 Фармон билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг
14 та ҳужжатларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, хусусан:

1️⃣ Судьялар олий кенгаши раиси ва аъзоларини, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорини ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раисини Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Олий Мажлис Сенати томонидан сайлаш тартиби кўзда тутилди;

2️⃣ янги таҳрирдаги Конституциянинг давлат хизматини ўташ билан боғлиқ чекловлар қонун билан белгиланиши талабидан келиб чиқиб, қонуности ҳужжатлардан бундай чекловлар чиқарилди;

3️⃣ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини белгилашда инсоннинг муносиб турмуш даражасини таъминлаш зарурати ҳисобга олиниши белгилаб қўйилди.

Шу билан бирга, Фармонда қонунчиликни янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқлаштириш бўйича ишларни давом эттириш мақсадида масъул вазирлик ва идораларга бир қатор топшириқлар берилди.

☑️ Хусусан, қуйидаги соҳаларда конституциявий принципларни рўёбга чиқариш бўйича алоҳида топшириқ берилди:

биринчидан, мулк ҳуқуқининг конституциявий кафолатларини таъминлаш, шу жумладан, мулкдор ўз мол-мулкидан қонунда назарда тутилган ҳоллардан ва тартибдан ташқари ҳамда суднинг қарорига асосланмаган ҳолда маҳрум этилиши мумкин эмаслиги ҳақидаги конституциявий нормадан келиб чиқиб, ушбу масалаларни фақат қонунлар билан белгилаш;

иккинчидан, давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари (жиноий ва маъмурий жазо чоралари, шу жумладан, жарима, мусодара қилиш, шунингдек, молиявий санкция, пеня, лицензияни тўхтатиш ёки бекор қилиш ва бошқалар) мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши кераклиги тўғрисидаги конституциявий нормадан келиб чиқиб, қонуности ҳужжатларидаги ҳуқуқий таъсир чораларини қайта кўриб чиқиш;

учинчидан, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини фақат қонунга мувофиқ чекланиши мумкинлиги тўғрисидаги конституциявий талаб асосида барча қонуности ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш;

тўртинчидан, уй-жой дахлсизлиги ҳуқуқини таъминлаш, ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмаслигига оид конституциявий нормалардан келиб чиқиб, қонуности ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш;

бешинчидан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида иқтисодий макон бирлиги, товарлар, хизматлар, меҳнат ресурслари ва молиявий маблағлар эркин ҳаракатланиши тўғрисидаги конституциявий нормага мувофиқ қонуности ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш.

Мазкур Фармон қонуности ҳужжатларини янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқлаштириш орқали конституциявий принципларни рўёбга чиқаришга, давлат органлари фаолияти янгича конституциявий-ҳуқуқий шароитлар асосида йўлга қўйишга, шунингдек, мулк ҳуқуқи дахлсизлигини таъминлаш чораларини кўришга қаратилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Васиятнома бўлмаганида қонун бўйича ворислик асосида мерос тақсимланади.

➡️ Қонун бўйича ворисликда фарзандликка олинган шахс ва унинг авлодлари, бир тарафдан, фарзандликка олувчи шахс ва унинг қариндошлари, иккинчи тарафдан, туғишган қариндошларга тенглаштириладилар.

📁 Фарзандликка олинганлар ва уларнинг авлодлари фарзандликка олинган шахснинг ота-онаси ҳамда бува-бувилари, ака-укалари, опа-сингиллари вафот этганидан кейин қонун бўйича мерос олмайдилар.

📌 Қонун бўйича ворисларнинг ҳар бир навбати аввалги навбатдаги меросхўрлар бўлмаган, меросдан четлаштирилган, меросни қабул қилмаган ёхуд ундан воз кечган тақдирда ворислик ҳуқуқига эга бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🚫 Қонунчиликка кўра, ўзаро яқин қариндош ёки қуда томондан қариндош бўлган шахсларнинг (ота-она, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғиллар, қизлар, эр-хотин, шунингдек эр-хотиннинг ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари) айнан битта давлат ташкилотида бирга хизмат қилиши, агар уларнинг бирга хизмат қилиши улардан бирининг иккинчисига бевосита бўйсунишига ёки унинг назорати остида бўлишига боғлиқ бўлса тақиқланади.

⚠️ Мазкур қоидадан истиснолар Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Судьялар олий кенгаши раиси ва аъзолари, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Президент тақдимига биноан Олий Мажлис Сенати томонидан сайланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

🔰Янги таҳрирдаги Конституциянинг давлат хизматини ўташ билан боғлиқ чекловлар қонун билан белгиланиши талабидан келиб чиқиб, қонуности ҳужжатлардан бундай чекловлар чиқарилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

▶️ Фармонга кўра, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини белгилашда инсоннинг муносиб турмуш даражасини таъминлаш зарурати ҳисобга олиниши белгилаб қўйилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар қилинганда қандай мукофот берилади?

Қонунчиликда фуқаролар бир қатор ҳуқуқбузарликлар тўғрисида давлат органларига хабар берганда мукофот пули бериш назарда тутилган. Hudud24.uz қонунчиликни таҳлил қилиш жараёнида аниқланган, ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берилганда мукофотлаш назарда тутилган айрим ҳуқуқбузарликлар ҳақида маълумот беради.

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=24292

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

🔰 Мулк ҳуқуқининг конституциявий кафолатларини таъминлаш, шу жумладан, мулкдор ўз мол-мулкидан қонунда назарда тутилган ҳоллардан ва тартибдан ташқари ҳамда суднинг қарорига асосланмаган ҳолда маҳрум этилиши мумкин эмаслиги ҳақидаги конституциявий нормадан келиб чиқиб, ушбу масалаларни фақат қонунлар билан белгиланади.

🏬 Уй-жой дахлсизлиги ҳуқуқини таъминлаш, ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмаслигига оид конституциявий нормалардан келиб чиқиб, қонуности ҳужжатлари қайта кўриб чиқилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Конституциянинг_30_та_асосий_қоидаси

Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади.

15-модда

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

🔰 Давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари (жиноий ва маъмурий жазо чоралари, шу жумладан, жарима, мусодара қилиш, шунингдек, молиявий санкция, пеня, лицензияни тўхтатиш ёки бекор қилиш ва бошқалар) мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши кераклиги тўғрисидаги конституциявий нормадан келиб чиқиб, қонуности ҳужжатларидаги ҳуқуқий таъсир чоралари қайта кўриб чиқилади.

📝 Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини фақат қонунга мувофиқ чекланиши мумкинлиги тўғрисидаги конституциявий талаб асосида барча қонуности ҳужжатлари қайта кўриб чиқилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Стратегик ислоҳотлар агентлигининг қўшимча вазифалари белгиланди


“Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–190-сон, 08.11.2023 й.) қабул қилинди

🔰 Фармон билан Стратегик ислоҳотлар агентлигининг қўшимча вазифалари белгиланди. Шунга кўра, Агентлик:

аҳолини ташвишга солаётган масалалар ва муаммоларга ечим топиш ҳамда ижтимоий соҳа, иқтисодиёт ва бошқа аҳамиятга эга бўлган йўналишларни трансформация қилиш бўйича истиқболли ташаббусларни ишлаб чиқади;

ижтимоий соҳа, иқтисодиёт ва бошқа аҳамиятга эга йўналишларда хориж мамлакатларида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва илгари сурилаётган ташаббусларни (шу жумладан, хорижий давлатлар раҳбарларининг чиқишлари ва нутқларини) ўрганишни ташкил қилиб, уларни Ўзбекистон шароитида имплементация қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

халқаро ташкилотлар ва молия институтлари, консалтинг компаниялари, етакчи хорижий илмий-тадқиқот ва эксперт муассасалари ҳамда мутахассисларнинг тавсияларини таҳлил қилиш ва умумлаштириш, мақбул ташаббусларни имплементация қилиш бўйича таклифлар тайёрлайди;

истиқболли ташаббусларни ишлаб чиқиш юзасидан республиканинг илмий ташкилотлари билан ҳамкорлик қилади.

➡️ Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳар ойда жалб қилинган хорижий экспертлар, консультантлар ва маслаҳатчилар томонидан бажарилган ишлар тўғрисида батафсил маълумотни Стратегик ислоҳотлар агентлигига тақдим қилиб боради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Деҳқон хўжалигини юритиш учун ажратиладиган ер участкаларининг энг кўп ўлчами оширилди

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига деҳқон хўжалигини юритиш учун ажратиладиган ер участкаларининг ўлчамини оширишга қаратилган ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–876-сон, 09.11.2023 й.) Президент томонидан имзоланди

🔰 Ер кодекси ҳамда “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартириш ва кўшимчага кўра, деҳқон хўжалигини юритиш учун чорва озуқаси экинларини етиштириш мақсадида Президент қарори билан белгиланган айрим ҳудудларда 0,06 гектардан 5 гектаргача бўлган ўлчамда ер участкалари берилади.

📌 Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Ҳуқуқий_ахборот_минбари

“Янгиланган Конституцияда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатлари” мавзусида эксперт билан суҳбат ўтказилади

⚖️ Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан Адлия вазирлиги томонидан “Янгиланган Конституцияда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатлари” мавзусида аудиоподкаст ташкил этилади.

Овозли чат 10 ноябрь куни соат 17:00 да Huquqiy axborot телеграм каналида бошланади.

🎙Суҳбат спикери: Серикбек Муратаев Тошкент давлат юридик университети Конституциявий ҳуқуқ кафедраси доценти вазифасини бажарувчиси, юридик фанлар номзоди.

📥 Саволларингизни @YangiKonstitutsiyabot телеграм боти орқали олдиндан ёки тўғридан-тўғри онлайн мулоқот вақтида беришингиз мумкин.

Мазмунан бир-бирига яқин саволларга умумлаштирилган ҳолда жавоб берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Диққат_танлов

🇺🇿 Умуммиллий Конституция имтиҳони ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31 йиллиги муносабати билан Адлия вазирлиги томонидан Умуммиллий Конституция имтиҳони ўтказилади.

Имтиҳонда барча иштирок этиши мумкин.

📝 Танловда иштирок этиш учун 8-dekabr.adliya.uz сайтида рўйхатдан ўтилади (15 ноябрдан 25 ноябрь 23:59 гача).

🔰 Танлов қуйидаги 2 босқичда 3 та тоифа учун алоҳида ташкил этилади:

1️⃣-босқич – тест синовлари:

▫️ умумтаълим мактаб, академик лицей ва техникум ўқувчилари учун – 27 ноябрь соат 9:00 дан 14:00 гача;
▫️ ҳуқуқшунослар ва олий таълим муассасаларида ҳуқуқшунослик мутахассислиги бўйича ўқиётган талабалар учун – 28 ноябрь соат 9:00 дан 14:00 гача;
▫️ бошқа барча фуқаролар учун – 29 ноябрь соат 9:00 дан 14:00 гача;

2️⃣-босқич – суҳбат.

➡️ Тест синовида 8-dekabr.adliya.uz сайти орқали онлайн тарзда иштирок этилади.

☑️ Тест синови янги Конституция асосида тузилган 20 та тест саволи ва 1 та ижодий саволдан иборат. Тест саволларига энг қисқа муддатда тўғри жавоб берган иштирокчилар орасидан 30 нафари танлаб олиниб, уларнинг ижодий саволга жавоблари кўриб чиқилади.

Баҳолаш натижасига кўра, энг юқори балл тўплаган 10 нафар иштирокчи кейинги босқичга ўтади.

Иккинчи босқич (суҳбат) 8 декабрь – Конституция байрами арафасида ташкил этилади.

🖥 Суҳбат жараёнлари онлайн трансляция қилинади.

🎁 Ғолиблар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

⚠️ Танловда фақат битта аккаунтдан иштирок этишга рухсат этилади.

❗️Иштирокчи кейинги босқичга ўтиш вақтида турли аккаунтлардан қатнашган ҳолатлар аниқланган тақдирда, натижасидан қатъи назар, имтиҳондан четлаштирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Электрон ишончнома расмийлаштирганлик учун давлат божи унинг амал қилиш муддатидан келиб чиққан ҳолда ишончномани нотариал тасдиқлаш учун ўрнатилган давлат божига нисбатан қуйидаги фоизларда ундирилиши белгиланган:

1 ойгача бўлган муддатга – 10 фоиз;
6 ойгача бўлган муддатга – 50 фоиз;
3 йилгача бўлган муддатга – 100 фоиз.

❗️Электрон ишончномани нотариал тасдиқлаш талаб этилмайди ва у ЙПХ ходимлари томонидан электрон текширилади.

⚠️ Маълумот учун: Ишончномаларни my.gov.uz орқали электрон расмийлаштириш йўлга қўйилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Конституциянинг_30_та_асосий_қоидаси

Ўзбекистонда инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларига биноан ҳамда ушбу Конституцияга мувофиқ эътироф этилади ва кафолатланади. Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳар кимга туғилганидан бошлаб тегишли бўлади.

Ўзбекистонда барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар.

Имтиёзлар фақат қонунга мувофиқ белгиланади ва ижтимоий адолат принципларига мос бўлиши шарт.

19-модда

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Ўсимликларни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–877-сон, 09.11.2023 й.) Президент томонидан имзоланди

🔰Қонунга мувофиқ, Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган ёки бошқа мамлакатлардан олиб келинадиган кимёлаштириш воситалари ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари рўйхатга олиниши лозим.

🧾 Рўйхатга олиш Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги (махсус ваколатли давлат органи) томонидан ўтказилган синовлар натижалари асосида амалга оширилади.

🗓 Кимёлаштириш воситалари ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари 5 йил муддатга рўйхатга олинади.

Рўйхатга олиш учун синовларни ўтказиш муддати 2 йилдан ошмаслиги керак.

➡️ Ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича шошилинч чоралар кўрилишини талаб қилувчи ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, рўйхатдан ўтказилмаган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини 1 йилгача муддатда тажриба тариқасида қўллашга йўл қўйилади.

🚫 Кимёлаштириш воситалари ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини фақат махсус омборхоналарда ёки махсус хоналарда сақлашга йўл қўйилади. Уларни махсус идишсиз сақлаш тақиқланади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Live stream scheduled for
Live stream started
Live stream finished (57 minutes)