#Биласизми
🚫 Қуйидаги усулларда балиқ овлаш тақиқланади:
▫️барча турдаги тўрлар билан;
▫️тешувчи балиқ овлаш асбоблари (найза ва бошқалар) билан;
▫️электр токи, кимёвий, гиёҳвандлик ва биологик препаратлар, портловчи моддалар;
▫️ўқотар қуроллар;
▫️уйда ишлаб чиқарилган электр тутқичли қурилмалар.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
🔰Фуқаролар умумий фойдаланишдаги сув ҳавзаларида 5 кг гача балиқларни овлашларига рухсат берилган.
🚫 Қуйидаги усулларда балиқ овлаш тақиқланади:
▫️барча турдаги тўрлар билан;
▫️тешувчи балиқ овлаш асбоблари (найза ва бошқалар) билан;
▫️электр токи, кимёвий, гиёҳвандлик ва биологик препаратлар, портловчи моддалар;
▫️ўқотар қуроллар;
▫️уйда ишлаб чиқарилган электр тутқичли қурилмалар.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Йўллар бўйида жойлашган мактаблар олдида махсус фото-видео қайд этиш воситалари ўрнатилади
Президент Фармони (ПФ-197-сон, 20.11.2023 й.) билан айрим норматив ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
🔰Унга кўра, “Тиббиёт муассасалари ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–136-сон Фармонининг 1-бандида назарда тутилган қуйидагилар 2024 йил 1 январдан Ички ишлар вазирлиги тизимидаги тиббиёт ва фармацевтика ходимларига (махсус ва ҳарбий унвонга эга бўлган ходим ҳамда ҳарбий хизматчилардан ташқари) нисбатан ҳам татбиқ этилади:
🔘ойлик лавозим маошлари:
🔹олий ва биринчи малака тоифаларига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун — 15 фоизга;
🔹иккинчи малака тоифасига эга бўлган ва тоифага эга бўлмаган, шунингдек, бошқа тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун — 10 фоизга;
🔹тиббиёт муассасаларининг бошқа ходимлари учун — 15 фоизга оширилади.
✅ Шунингдек, “Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–190-сон қарорига киритилган ўзгартиришга кўра, йўллар бўйида жойлашган мактаблар олдида, камида тўрт тасмали йўллардаги пиёдалар ўтиш жойларида ҳамда йўл-транспорт ҳодисалар ўчоқларида белгиланган тезликни ошириш, пиёдаларни ўтказмаслик ва фуқароларнинг йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтиши каби қоидабузарликларни аниқловчи махсус фото-видео қайд этиш воситалари ўрнатилади.

#Конституциянинг_30_та_асосий_қоидаси
Ҳар ким қариганда, меҳнат қобилиятини йўқотганда, ишсизликда, шунингдек боқувчисини йўқотганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот ҳуқуқига эга.
Қонунда белгиланган пенсиялар, нафақалар ва бошқа турдаги ижтимоий ёрдамнинг миқдорлари расман белгиланган энг кам истеъмол харажатларидан оз бўлиши мумкин эмас.
46-модда.

#2023_йил_1_декабрдан
🔰 Қонунчиликка кўра, “Рақамли ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформасида рақамли шаклда тақдим этилиши орқали аҳоли ва тадбиркорлик субъектларидан 47 турдаги маълумотларни талаб қилиш бекор қилинади.

✅ Қонунчиликка кўра, қуйидаги жойларда электромобилларни тез қувватлантириш станциялари барпо этилади:
🔹Нукус шаҳри, вилоятлар марказлари ва вилоят бўйсунувида бўлган шаҳарлар ҳудудларидаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари, сиғими 100 автомобилдан ортиқ бўлган автотураргоҳлар ҳамда бозорлар ҳудудида;
🔹“Ўзбекистон туризм магистрали” туризм транспорт коридори автомагистраль йўлларида жойлашган автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари, савдо ва кўнгилочар марказлари ҳудудида.

🔹“Ўсимликларни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди ➖ Манба: (ЎРҚ–877-сон, 09.11.2023 й.);
🔹Микроқарзларнинг энг юқори миқдори 100 млн сўмгача оширилади ➖ Манба: (ПҚ-364-сон, 10.11.2023 й);
🔹Кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш тизими такомиллаштирилади ➖ Манба: (ПФ-193-сон, 10.11.2023 й);
🔹Давлат дастурлари доирасида кредит ажратишнинг барча босқичлари электрон платформаларда амалга оширилади ➖ Манба: (ПҚ–366-сон, 15.11.2023 й.);
🔹Лицензиялашга оид қонунчиликка ўзгартириш киритилди ➖ Манба: (ЎРҚ–878-сон, 15.11.2023 й.);
🔹Айрим товарларни реализация қилишга доир айланма ҚҚСдан озод қилинади ➖ Манба: (ПФ-195, 16.11.2023 й.);
🔹Президент фармойиши билан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунига бағишланган байрам тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш дастури тасдиқланди ➖ Манба: (Ф–72-сон, 16.11.2023 й.);
🔹Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдори оширилади ➖ Манба: (ПФ–196-сон, 17.11.2023 й.);
🔹Ҳукумат қарори билан Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига имтиёз қўллаш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди ➖ Манба: (601-сон, 15.11.2023 й.);
🔹Йўллар бўйида жойлашган мактаблар олдида махсус фото-видео қайд этиш воситалари ўрнатилади ➖ Манба: (ПФ-197-сон, 20.11.2023 й.).
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
❗️Ҳафта давомида қабул қилинган қонунчиликдаги янгиликлар билан танишинг:

#Амал_қилинг
🔰 Қонунчиликка кўра, тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки шу мақсадда тиббиёт ходимига қонунга хилоф равишда ҳар қандай шаклда таъсир ўтказиш қуйидагича жавобгарликка сабаб бўлади:
➖фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 7 бараваригача (1 млн 650 минг сўмдан 2 млн 310 минг сўмгача) жарима;
➖мансабдор шахсларга БҲМнинг 7 бараваридан 10 бараваригача (2 млн 310 минг сўмдан 3 млн 300 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга.
⚠️ Бундан ташқари, қасддан енгил тан жароҳати етказиш, бу ҳаракат соғлиқнинг қисқа муддат ёмонлашувига ёки меҳнат қобилиятини унча кўп давом этмайдиган турғун тарзда йўқотишга олиб келмаган бўлса, БҲМнинг 2 бараваридан 4 бараваригача (660 минг сўмдан 1 млн 320 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

“Айрим саноат тармоқларида сифатли ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–198-сон, 21.11.2023) қабул қилинди
🔰 Фармонга кўра, қандолатчилик корхоналарига экспортолди ва экспорт билан боғлиқ савдо операцияларини молиялаштириш учун охирги 12 ой мобайнида амалга оширилган экспорт ҳажмидан келиб чиққан ҳолда 2 йил муддатгача қуйидаги миқдорларда молиявий ресурслар ажратилади:
➖экспорт ҳажми 500 минг АҚШ долларигача бўлганда – 1 миллион АҚШ долларигача;
➖экспорт ҳажми 500 минг АҚШ долларидан 4 миллион АҚШ долларигача бўлганда – 2 миллион АҚШ долларигача;
➖экспорт ҳажми 4 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлганда – 3 миллион АҚШ долларигача;
🔹кенг турдаги қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган қадоқлаш ва этикеткалаш маҳсулотлари божхона божидан озод этилади;
🔹ип-калава ишлаб чиқарувчиларга пахта ва сунъий толани ўз эҳтиёжи учун импорт қилишда (қўшни давлатлардан ташқари) транспорт харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади.
🔸2024 йил 31 декабргача ип-калавани экспорт қилишда ундириладиган йиғимнинг амалдаги миқдори 5 бараварга камайтирилади;
🔸2024 йил 31 декабргача бўялган мато ва бўялган газламани реализация қилишдан тушган умумий тушумида ушбу маҳсулотларни ички бозорда сотиш улуши камида 50 фоизни ташкил қилган корхоналарга ижтимоий солиқни 1 фоиз миқдордаги солиқ ставкаси бўйича тўлаш ҳамда уч йил муддатгача юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи тўловини кечиктириш ҳуқуқи берилади;
🔸2026 йил 1 октябргача тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналари фаолияти учун зарур бўлган айрим товарларни импорт қилишда божхона божидан озод қилинади;
🔸саноат зоналарида ер майдонлари ҳамда бино ва иншоотларни ижарага беришда тўловларни бўлиб-бўлиб тўлаш даври амалдаги 12 ойдан 24 ойгача узайтирилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
❗️Қандолатчилик корхоналарига экспорт билан боғлиқ савдо операцияларини молиялаштириш учун маблағ ажратилади
“Айрим саноат тармоқларида сифатли ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–198-сон, 21.11.2023) қабул қилинди
🔰 Фармонга кўра, қандолатчилик корхоналарига экспортолди ва экспорт билан боғлиқ савдо операцияларини молиялаштириш учун охирги 12 ой мобайнида амалга оширилган экспорт ҳажмидан келиб чиққан ҳолда 2 йил муддатгача қуйидаги миқдорларда молиявий ресурслар ажратилади:
➖экспорт ҳажми 500 минг АҚШ долларигача бўлганда – 1 миллион АҚШ долларигача;
➖экспорт ҳажми 500 минг АҚШ долларидан 4 миллион АҚШ долларигача бўлганда – 2 миллион АҚШ долларигача;
➖экспорт ҳажми 4 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлганда – 3 миллион АҚШ долларигача;
🗓 2025 йил 1 январгача:
🔹кенг турдаги қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган қадоқлаш ва этикеткалаш маҳсулотлари божхона божидан озод этилади;
🔹ип-калава ишлаб чиқарувчиларга пахта ва сунъий толани ўз эҳтиёжи учун импорт қилишда (қўшни давлатлардан ташқари) транспорт харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади.
✅ Шунингдек, фармон билан айрим норматив ҳуқуқий ҳужжарларга қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:
🔸2024 йил 31 декабргача ип-калавани экспорт қилишда ундириладиган йиғимнинг амалдаги миқдори 5 бараварга камайтирилади;
🔸2024 йил 31 декабргача бўялган мато ва бўялган газламани реализация қилишдан тушган умумий тушумида ушбу маҳсулотларни ички бозорда сотиш улуши камида 50 фоизни ташкил қилган корхоналарга ижтимоий солиқни 1 фоиз миқдордаги солиқ ставкаси бўйича тўлаш ҳамда уч йил муддатгача юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи тўловини кечиктириш ҳуқуқи берилади;
🔸2026 йил 1 октябргача тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналари фаолияти учун зарур бўлган айрим товарларни импорт қилишда божхона божидан озод қилинади;
🔸саноат зоналарида ер майдонлари ҳамда бино ва иншоотларни ижарага беришда тўловларни бўлиб-бўлиб тўлаш даври амалдаги 12 ойдан 24 ойгача узайтирилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Конституциянинг_30_та_асосий_қоидаси
Ҳар ким уй-жойли бўлиш ҳуқуқига эга.
Ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмас. Уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланиши таъминланади.
Давлат уй-жой қурилишини рағбатлантиради ва уй-жойга бўлган ҳуқуқнинг амалга оширилиши учун шарт-шароитлар яратади.
Аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифаларини уй-жой билан таъминлаш тартиби қонун билан белгиланади.
47-модда.

❗️“Йилнинг энг намунали маҳалла ёшлар етакчиси” танловини ташкил этиш тартиби белгиланди
🔰Низомга кўра, танлов 10 та йўналишда маҳалладаги ёшлар етакчиси лавозимида камида битта маҳаллада 6 ой давомида фаолият юритаётган, амалий иш тажрибасига эга маҳалладаги ёшлар етакчилари ўртасида ўтказилади.
✅ Танловнинг, жумладан, “Ҳуқуқбузарлик содир этишга мойиллиги бўлган ва жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёшлар билан тизимли ишлаган энг намунали маҳалла етакчиси” йўналишида ички ишлар органлари томонидан ёшлар жиноятчилигини ўтган даврдагига нисбатан жорий йилда камайган деб топилган маҳалла етакчилари қатнашади.
🗓 Шунга кўра, ҳар йили 5 сентябргача Ёшлар ишлари агентлиги расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида танлов ўтказилиши тўғрисида эълон берилади.
📝 Рўйхатдан ўтиш ҳар йили 5–30 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.
🔘 Танловнинг:
▫️туман (шаҳар) босқичи – октябрь ойида;
▫️ҳудудий саралаш босқичи – ноябрь ойида;
▫️республика финал босқичи – декабрь ойининг биринчи ўн кунлигида ўтказилади.
☑️ Республика босқичи ғолиблари қуйидаги имтиёзларга эга бўлади:
🔹 юқори лавозимга тайинлаш учун кадрлар захирасига киритиш;
🔹ривожланган хорижий давлатларнинг соҳага оид таълим ташкилотларига малака оширишга юбориш.

Ҳукумат қарори (608-сон, 20.11.2023 й.) билан “Йилнинг энг намунали маҳалла ёшлар етакчиси” танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
🔰Низомга кўра, танлов 10 та йўналишда маҳалладаги ёшлар етакчиси лавозимида камида битта маҳаллада 6 ой давомида фаолият юритаётган, амалий иш тажрибасига эга маҳалладаги ёшлар етакчилари ўртасида ўтказилади.
✅ Танловнинг, жумладан, “Ҳуқуқбузарлик содир этишга мойиллиги бўлган ва жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёшлар билан тизимли ишлаган энг намунали маҳалла етакчиси” йўналишида ички ишлар органлари томонидан ёшлар жиноятчилигини ўтган даврдагига нисбатан жорий йилда камайган деб топилган маҳалла етакчилари қатнашади.
🗓 Шунга кўра, ҳар йили 5 сентябргача Ёшлар ишлари агентлиги расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида танлов ўтказилиши тўғрисида эълон берилади.
📝 Рўйхатдан ўтиш ҳар йили 5–30 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.
🔘 Танловнинг:
▫️туман (шаҳар) босқичи – октябрь ойида;
▫️ҳудудий саралаш босқичи – ноябрь ойида;
▫️республика финал босқичи – декабрь ойининг биринчи ўн кунлигида ўтказилади.
☑️ Республика босқичи ғолиблари қуйидаги имтиёзларга эга бўлади:
🔹 юқори лавозимга тайинлаш учун кадрлар захирасига киритиш;
🔹ривожланган хорижий давлатларнинг соҳага оид таълим ташкилотларига малака оширишга юбориш.
Шунингдек, ғолиблар “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони билан тақдирлашга тавсия этилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#2023_йил_1_декабрдан
✅ Қонунчиликка кўра, Республикада кучли зилзилалар ҳақида эрта огоҳлантириш миллий тизими босқичма-босқич ишга туширилади ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бунга масъул этиб белгиланади.

✅Бунда, тўпланган барглар махсус ажратилган жойлар ёки компостёрлаш майдонларига олиб чиқилади. Тўпланган баргларни олиб чиқиб кетиш ҳудудларни тозалаш учун масъул бўлган жисмоний ва юридик шахслар томонидан ёки шартнома асосида ихтисослашган ташкилотлар томонидан амалга оширилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
❗️Қонунчиликка кўра, хазонлар тўкилиши даврида тўкилган баргларни ҳар куни йиғиштириш зарур.
✅Бунда, тўпланган барглар махсус ажратилган жойлар ёки компостёрлаш майдонларига олиб чиқилади. Тўпланган баргларни олиб чиқиб кетиш ҳудудларни тозалаш учун масъул бўлган жисмоний ва юридик шахслар томонидан ёки шартнома асосида ихтисослашган ташкилотлар томонидан амалга оширилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Фармацевтика фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун (ЎРҚ-879-сон, 22.11.2023 й.) Президент томонидан имзоланди
🔰 Қонун билан фармакологик воситанинг ёки дорининг клиник тадқиқотида соғлом шахслар ихтиёрий равишда иштирок этиши мумкинлигига оид қўшимчалар киритилди.
▶️ Клиник тадқиқот раҳбари клиник тадқиқотда қатнашадиган шахсга тадқиқот усулининг аҳамияти, мазкур тадқиқотнинг моҳияти ва эҳтимол тутилган хавфи ҳақида батафсил тушунтириш бериши шарт.
☑️ Шахс тадқиқотнинг исталган босқичида унда иштирок этишни рад қилишга ҳақли.
📝 Тадқиқотда вояга етмаган ёхуд муомалага лаёқатсиз шахс иштирок этганда, тадқиқотлар бошланишидан олдин унинг ота-онасидан ёки бошқа қонуний вакилларидан ёзма равишда розилик олиниши керак.
📋 Вояга етмаган шахс иштирокидаги клиник тадқиқотдан олдин вояга етган шахсда клиник тадқиқот ўтказилган бўлиши керак.
📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

🔰 Қуйидаги шахслар тиббиёт муассасаларида овқатланиш тўловидан озод қилинади:
▫️I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар.
▫️Болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар.
▫️1941–1945 йиллардаги уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахслар ва уруш қатнашчилари, шунингдек, уларга тенглаштирилган шахслар.
▫️Чернобиль АЭСидаги ҳалокат оқибатларини бартараф этишда қатнашиш натижасида ногиронлиги бўлган шахслар.
▫️1941–1945 йиллардаги уруш йиллари меҳнат фронти қатнашчилари.
▫️Байналмилалчи жангчилар.
▫️Ғирт етимлар.
▫️Ваколатли органларда ҳисобда турувчи ёлғиз пенсионерлар.
▫️18 ёшгача бўлган болалар, шунингдек ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари.
▫️Чақириқ комиссиялари хулосаларига кўра мудофаа ишлари бўлимларининг йўлланмалари бўйича 18 ёшдан 27 ёшгача бўлган чақириқ ёшидагилар.
▫️"Ўзбекистон Республикаси фахрий донори" кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар.
▫️ 1 ёшгача боласи бўлган эмизикли оналар.
▫️Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида даволанаётган болаларга қаровчи шахслар (ота-она ва бошқалар).
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Кимлар тиббиёт муассасаларида овқатланиш тўловидан озод қилинади?

Ўзбекистон Республикасида ўқитувчининг меҳнати жамият ва давлатни ривожлантириш, соғлом, баркамол авлодни шакллантириш ҳамда тарбиялаш, халқнинг маънавий ва маданий салоҳиятини сақлаш ҳамда бойитишнинг асоси сифатида эътироф этилади.
Давлат ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсиши тўғрисида ғамхўрлик қилади.
52-модда.

🔰 Автобусда ҳаракат хавфсизлигига хавф туғдирувчи носозликлар пайдо бўлганда, шунингдек ҳайдовчи ўзини ёмон ҳис этганда автобус ҳаракати дарҳол тўхтатилиши керак.
▶️ Ҳайдовчининг автобусни бошқариш вақти 9 соатдан ортиқ бўлганда ёки йўналиш узоқлиги 400 км ва ундан ортиқни ташкил этганда автобусда йўловчилар ташишни ташкил этишда автомобилда ҳайдовчининг дам олиши учун жой жиҳозланиши ва қатновга икки ҳайдовчи юборилиши керак.
🚫 Шаҳарлараро-вилоятлараро ва халқаро йўналишларда 400 км ва ундан узоқ йўналишларда автотранспорт воситаларида йўловчилар ташишни бир ҳайдовчи билан ташкил этиш тақиқланади.

✅ Қонунчиликка кўра, чорвачилик хўжаликлари ўз эҳтиёжи учун импорт қилган наслдор қорамолларга ҳисобланган қўшилган қиймат солиғини Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг кафолати асосида 180 кун ичида тўлаб бериш тизими жорий этилади.

🔰 Қонунчиликка кўра, электр энергияси учун тўловни маиший истеъмолчилар ҳар ойнинг 10-санасига қадар ўтган ойда истеъмол қилинган электр энергияси учун тўлиқ ҳисоб-китоб қилишлари шарт.
💡 Юқорида кўрсатилган муддат ўтгандан кейин қарздорлик мавжуд бўлганда, маиший истеъмолчилар белгиланган тартибда электр тармоқларидан мажбурий узилади.
📁 Бундан ташқари, истеъмол қилинган табиий газ ҳажми учун ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичлари ёки белгиланган меъёрлар асосида ой тугаганидан сўнг 10 кун мобайнида тўлов амалга оширилиши лозим.
💰Мазкур муддатда истеъмол қилинган табиий газ ҳақи ўз вақтида тўланмаган тақдирда, истеъмолчи газ таъминоти ташкилотига қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда пеня тўлаши белгиланган.

❗️Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатилади
🔰 Унга кўра, ариза берувчилар давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига шахсан келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХП (my.gov.uz)да рўйхатдан ўтади.
⏰ Аризалар ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.
🚫 Ариза берувчидан тегишли маълумотнома тури бўйича белгиланган маълумотлар ва ҳужжатлардан ташқари бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
💰Аризани кўриб чиқиш учун белгиланган миқдорларда йиғим ундирилади.
❗️ “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга белгиланган йиғимнинг 50 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади.
🔘 Нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизматларини кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади. Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
▶️ Ариза берувчилар давлат хизматларидан фойдаланишдан хизмат кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
📝 Тегишли сўровнома тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг барча ҳужжатлар 10 дақиқа мобайнида ваколатли органга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.
✅ Давлат хизматлари маркази маълумотнома келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.
🗓 Ваколатли орган томонидан расмийлаштирилган маълумотномада нотўғри маълумотлар мавжудлиги аниқланган тақдирда, ариза берувчи 15 кун ичида йиғим тўламасдан белгиланган тартибда қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Ҳукумат қарори (612-сон, 20.11.2023 й.) билан “Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламенти” қабул қилинди

❗️Автомобилни бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномани электрон шаклда расмийлаштириш бўйича давлат хизмати кўрсатилади
🔰 Унга кўра, автомототранспорт воситасига ишончнома ариза берувчи томонидан ЯИДХП (my.gov.uz)дан фойдаланган ҳолда, ўзининг ва ишончнома берилаётган шахс(лар)нинг биометрик паспорти ёки идентификацияловчи ID-картаси ҳамда жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами маълумотларини киритиш орқали мустақил равишда расмийлаштирилади.
📝 Давлат хизмати “Notarius” ААТдан фойдаланган ҳолда ЯИДХП (my.gov.uz) орқали кўрсатилади.
🗓 Ишончнома ариза берувчининг хоҳишига кўра 1 ой, 6 ой ва 3 йил муддатгача берилади.
🚫 Ариза берувчи сўровномада кўрсатилган автомототранспорт воситасининг мулкдори бўлмаса, ишончнома расмийлаштирилмайди.
🔢 Ишончномага киритиладиган шахслар сонига чеклов ўрнатилмайди.
💰 Ишончномани электрон шаклда расмийлаштириш учун давлат божи унинг амал қилиш муддатидан келиб чиққан ҳолда, “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунида ишончномани нотариал тасдиқлаш учун белгиланган давлат божига нисбатан қуйидаги фоизларда ундирилади:
➖1 ойгача бўлган муддатга – 10 фоиз;
➖1 ойдан ортиқ ва 6 ойгача бўлган муддатга – 50 фоиз;
➖6 ойдан ортиқ ва 3 йилгача бўлган муддатга – 100 фоиз.
📋 Электрон шаклда QR-код қўйилган ҳолда расмийлаштирилган ишончнома нотариал тасдиқланган ишончнома билан бир хил юридик кучга эгадир.
📁 Ишончнома қуйидаги ҳолатларда бекор қилинган ҳисобланади:
▫️ишончноманинг амал қилиш муддати тугаганда;
▫️ишончномани берган шахс томонидан бекор қилинганда;
▫️ишончнома расмийлаштирилган вақтдан сўнг ишончномани берган шахс муомалага лаёқатсиз, муомала лаёқати чекланган ёки бедарак йўқолган деб топилганда ёхуд у вафот этганда;
▫️ишончнома берилган шахс(лар) муомалага лаёқатсиз, муомалага лаёқати чекланган ёки бедарак йўқолган деб топилганда ёхуд у вафот этганда;
▫️автомототранспорт воситасининг мулкдори ўзгарганда.

Ҳукумат қарори (613-сон, 20.11.2023 й.) билан “Автомототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномани электрон шаклда расмийлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти” тасдиқланди
🔰 Унга кўра, автомототранспорт воситасига ишончнома ариза берувчи томонидан ЯИДХП (my.gov.uz)дан фойдаланган ҳолда, ўзининг ва ишончнома берилаётган шахс(лар)нинг биометрик паспорти ёки идентификацияловчи ID-картаси ҳамда жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами маълумотларини киритиш орқали мустақил равишда расмийлаштирилади.
📝 Давлат хизмати “Notarius” ААТдан фойдаланган ҳолда ЯИДХП (my.gov.uz) орқали кўрсатилади.
🗓 Ишончнома ариза берувчининг хоҳишига кўра 1 ой, 6 ой ва 3 йил муддатгача берилади.
🚫 Ариза берувчи сўровномада кўрсатилган автомототранспорт воситасининг мулкдори бўлмаса, ишончнома расмийлаштирилмайди.
🔢 Ишончномага киритиладиган шахслар сонига чеклов ўрнатилмайди.
💰 Ишончномани электрон шаклда расмийлаштириш учун давлат божи унинг амал қилиш муддатидан келиб чиққан ҳолда, “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунида ишончномани нотариал тасдиқлаш учун белгиланган давлат божига нисбатан қуйидаги фоизларда ундирилади:
➖1 ойгача бўлган муддатга – 10 фоиз;
➖1 ойдан ортиқ ва 6 ойгача бўлган муддатга – 50 фоиз;
➖6 ойдан ортиқ ва 3 йилгача бўлган муддатга – 100 фоиз.
📋 Электрон шаклда QR-код қўйилган ҳолда расмийлаштирилган ишончнома нотариал тасдиқланган ишончнома билан бир хил юридик кучга эгадир.
📁 Ишончнома қуйидаги ҳолатларда бекор қилинган ҳисобланади:
▫️ишончноманинг амал қилиш муддати тугаганда;
▫️ишончномани берган шахс томонидан бекор қилинганда;
▫️ишончнома расмийлаштирилган вақтдан сўнг ишончномани берган шахс муомалага лаёқатсиз, муомала лаёқати чекланган ёки бедарак йўқолган деб топилганда ёхуд у вафот этганда;
▫️ишончнома берилган шахс(лар) муомалага лаёқатсиз, муомалага лаёқати чекланган ёки бедарак йўқолган деб топилганда ёхуд у вафот этганда;
▫️автомототранспорт воситасининг мулкдори ўзгарганда.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми
💰 Ёшларнинг тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар бир ташаббускорга 50 млн сўм миқдорида, жами 10 млрд сўмгача грантлар ажратилилиши белгиланган.
🔰 Бунда грант маблағлари:
▫️онлайн тўловларни қабул қилувчи веб-сайт яратишга, хориждаги туризм кўргазма ва ярмаркаларида иштирок этишга йўналтирилади;
▫️грант маблағлари хориждан Ўзбекистонга 3 йил камида 200 нафар туристлар учун тур ташкил қилиш шарти билан ажратилади.