Human.uz | Rasmiy kanal
9.17K subscribers
34.1K photos
4.54K videos
12 files
29.1K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Куз таровати...

Ҳар бир фаслнинг ўз чиройи бўлганидек, бу фаслнинг ҳам ўзгача, ҳеч қайси фаслникига ўхшамаган ҳусн-таровати бор.

Ерга тўкилаётган сариқ рангдаги барглар ўзгача оламни юзага келтиради. Истироҳат боғларига кириб, куз фаслининг ажабтовур ҳусни ёғилаётган дарахтлар олдида бир зум ўтирсангиз, худди сеҳрли оламга тушиб қолгандек бўласиз.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ойбек" чегара-божхона постидан яширинча наркотик олиб ўтаётган шахслар ушланди

БАТАФСИЛ
:👉https://human.uz/6/35/2777

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
4-5 ноябрь кунлари Ўзбекистонда ҳарорат 10-13 даражагача пасаяди

Ўзгидромет хизмати марказининг шошилинч ахборотига кўра, жорий йилнинг 4-5 ноябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Қозоғистон орқали совуқ ҳаво массалари кириб келади. Ҳарорат 10-13 даражага пасайиши мумкин.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
“Ўзбекнефтгаз”: “Daryo.uz” сайти орқали эълон қилинган мақола юзасидан РАСМИЙ БАЁНОТ берилди

БАТАФСИЛ
:👉https://human.uz/6/35/2778

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Канадада вакцинадан бош тортган 3,3 мингдан ортиқ шифокор ишдан бўшатилди

Британия Колумбиясининг ғарбий провинциясида 3300 дан ортиқ тиббиёт ходими COVID-19 вакцинасидан бош тортгани учун ишдан четлатилди. Бу ҳақда Global News душанба куни минтақа соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Aдриан Диксга таяниб хабар берди.

Унга кўра, провинциядаги 127,5 минг тиббиёт ходимининг 96 фоизи коронавирусга қарши эмлашнинг тўлиқ курсини ўтаган, 2 мингдан ортиғи эса фақат битта компонент билан эмланган. Қолган 3325 нафари эмлашлар ҳақида маълумот беришдан бош тортган ёки эмланмаган, натижада ишдан бўшатилган.

Дикснинг сўзларига кўра, минтақадаги шифохоналар тиббиёт ходимларининг етишмаслигига дуч келмоқда, бу эса кўплаб операцияларнинг тўхтатилишига олиб келган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
“Қишлоқ қурилиш банк” делегацияси БААда бўлиб қайтди

БАТАФСИЛ
:👉https://human.uz/6/35/2779

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Илон Маскнинг бойлиги 300 миллиард доллардан ошди

SpaceX ва Tesla юқори технологияли компаниялари акцияларига эгалик қилувчи Илон Маск дунёдаги энг бой одамга айланди. Унинг бойлиги 300 миллиард доллардан ошади, деб хабар бермоқда Business Today.

Forbes ва Bloomberg Billionaires Index (BBI) маълумотларига кўра, Маскнинг бойлиги америкалик электромобиль ишлаб чиқарувчи Tesla компанияси акцияларининг кескин ўсиши туфайли бир кун ичида 17,1 миллиард долларга ошиб, 315 миллиард долларга етган. Bloomberg маълумотларига кўра, Маскнинг бойлиги 335 миллиард долларга баҳоланган.

Шунингдек, кучли учликдан Amazon асосчиси Жефф Безос (193,2 миллиард доллар) ва қиймати 190,8 миллиард долларга баҳоланган Франциянинг LVMN гуруҳи бош директори Бернард Aрно бор.

Эслатиб ўтамиз, октябр охирида Маск инсоният тарихидаги энг бой одам деб топилган ва унинг бойлиги 270 миллиард долларга етган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ер ижара шартномасини ихтиёрий мажбурий бекор қилиш мумкинми?

БАТАФСИЛ
:👉https://human.uz/6/35/2780

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Янги уй-жой массивлари нархини бу йилги даражада ушлаб қолиш зарур - Шавкат Мирзиёев

БАТАФСИЛ
:👉https://human.uz/6/35/2781

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Жанубий Кореяда парранда гриппи манбаи аниқланди

Жанубий Кореяда ёввойи қушлар орасида парранда гриппи тарқалиши аниқланди. Бу ҳолат мамлакатдаги паррандачилик фермаларини юқтириш хавфини туғдирмоқда, деб хабар бермоқда Yonhap.

Жанубий Корея Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, сўнгги ҳолат Жанубий Чхунчхон провинциясининг марказий Чхонан шаҳрида қайд этилган. Бу жорий йилнинг 30 мартидан бери парранда гриппи билан боғлиқ биринчи ҳолат.

Вазирлик огоҳлантириш даражасини юқори қизил белгига кўтарди ва карантин ҳамда хавфсизлик чораларини жорий қилди. Касалланган ҳудуд 500 метр радиусда ўраб олинди, яқин атрофдаги фермер хўжаликларига кириш 21 кунга чекланди.

"Бу жорий мавсумда тасдиқланган биринчи ҳолат. Aнтивирус чораларига қатъий риоя қилиш керак", деди вазирлик вакили.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Дунёда коронавирус: Вафот этганлар сони 5 миллиондан ошди

БАТАФСИЛ
:👉https://human.uz/6/35/2782

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Математика ўқитувчиси, блогер Исроил Тиллабоев лавозимга тайинланди

БАТАФСИЛ
:👉https://human.uz/6/35/2783

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Қорақалпоғистонда Nexia ЙТҲга учраши оқибатида 4 ёшли бола ҳалок бўлди

Жорий йилнинг 1 ноябрь куни соат 18:00 ларда Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани ҳудудидан ўтувчи йўлда 43 ёшли ҳайдовчи У.Ю. Lifan юк ташувчи мототциклда ҳаракатланаётиб, кескин ортга бурилиши натижасида орқасидан ҳаракатланиб келаётган 65 ёшли К.Б. бошқарувидаги Nexia билан тўқнашган.

Натижада, Nexia қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, 58 ёшли Ф.М. бошқарувидаги Isuzu юк автомобили билан тўқнашган.

Тўқнашувлар натижасида, Nexia'даги 61 ёшли А.Р. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида ва унинг 2017 йилда туғилган набираси Б.Р. шифохонада вафот этган.

Ушбу автомобиль ҳайдовчиси К.Б. ва яна икки нафар йўловчи оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Улашинг: @humanuzofficial
Ўзбекистонда йил бошидан буён нархлар 7,3 фоизга ошган

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган ой(октябрь)да Ўзбекистонда инфляция 1,3 фоизни ташкил этган бўлса, йил бошидан буён нархлар 7,3 фоизга ошган.

12 ой давомида нархларга келсак, улар ўтган йилга нисбатан 10,6 фоизга ошган. Ўз навбатида, озиқ-овқат маҳсулотлари октябрь ойида 1,9 фоизга ўсди. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,3 фоизга ўсиш кузатилди.

Бундан ташқари, ноозиқ-овқат товарлари нархи ҳам 1,1 фоизга ошган. Аввалроқ бу кўрсаткич 0,8 фоизни ташкил этган эди. Шунингдек, хизматлар нархларининг, яъни 0,5% га ўсиши кузатилди.

Улашинг: @humanuzofficial
WBA рейтингида ўзбекистонлик боксчилар нечанчи ўринда бормоқда?

Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBА) октябрь ойи якунига кўра янгиланган рейтингини эълон қилди. Бу ҳақда УзА хабар берди.

Рейтингда супер ярим ўрта вазн тоифасида (69,8 килограмм) муваффақиятли жанг ўтказаётган боксчимиз Исроил Мадримов ўтган ойдаги каби 2-ўринда қайд этилган бўлса, супер енгил вазнда (63,5 килограмм) фаолият олиб бораётган Шаҳрам Ғиёсов ва Шоҳжаҳон Эргашев сентябрь ойидаги 5 ва 8-ўриндан 2 поғона пастлаб, мос равишда 7 ва 10-ўриндан жой олди.

Биринчи ўрта енгил вазн тоифасида (48,9 килограмм) Ҳасанбой Дўсматов ўтган ойдаги каби тўртинчи ўринини сақлаб қолди.

Биринчи ярим енгил вазнда (55,3 килограмм) Муроджон Аҳмадалиев чемпион сифатида жадвалда етакчилик қилмоқда. Бундан ташқари у "IBF" чемпиони ҳам ҳисобланади.

Улашинг: @humanuzofficial
Кобулда террорчилар касалхонада терракт уюштирди

Кобулдаги шифохонада терракт содир этилди. Қайд этилишича, ҳаммаси ҳарбий госпитал яқинида содир бўлган. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Худкуш ҳужуми Соғлиқни сақлаш вазирлиги ёнида жойлашган 400 ўринли шифохонада содир этилган. Гувоҳларнинг айтишича, портлашдан кейин отишма бошланган.

"Толибон" ҳозирча воқеа юзасидан изоҳ бермади. Маълумотларга кўра, портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 23 кишига етган, яна 50 киши жароҳат олган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кобулда чегара полицияси штаб-квартираси биноси яқинида кучли портлаш содир бўлган эди.

Улашинг: @humanuzofficial
Нигерияда 22 қаватли бино қулаб тушди, 100 га яқин одам вайроналар остида қолган

Нигериянинг Лагос шаҳрида 22 қаватли бинонинг қулаши натижасида 100 га яқин одам вайроналар остида қолиб кетган. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, уй қулаган пайтда иш жойида юзга яқин қурувчи бўлган, улар бедарак йўқолган деб ҳисобланади.

Қайд этилишича, қутқарувчилар вайроналар остидан омон қолган уч кишини олиб чиқишга муваффақ бўлган. Улар касалхонага ётқизилган.

Айни пайтда қулаш қурбонлари камида етти киши бўлгани, уларнинг жасадлари аллақачон ер юзасига чиқарилгани хабар қилинмоқда. Қидирув-қутқарув операцияси давом этмоқда.

Улашинг: @humanuzofficial
Mарҳум ходимнинг отаси Бош прокуратурани судга берди

Бош прокуратуранинг 33 ёшли ходими Самир Раҳмонов вафот этгани ҳақида хабар берилган эди, деб ёзмоқда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев.

Қайд этилишича, тўрт нафар фарзанди ва рафиқаси бўлган ходим ўз касб бурчини бажариш вақтида вафот этган. Бош прокуратура бутун давр мобайнида марҳумнинг оиласига нафақа пулларини тўламаган. Натижада, марҳумнинг отаси оилага қонуний нафақа тўламаганлиги учун Бош прокуратура устидан судга мурожаат қилган.

Миробод туманлараро суди эса даъвони қаноатлантиришни рад этган. Марҳумнинг отаси Тошкент шаҳар судига апелляция аризаси билан мурожаат қилди.

Маълумот учун, Меҳнат кодексининг 192 ва 194-моддасида ходим меҳнат вазифаларини бажариш сабабли вафот этса зарарни тўлаши шартлиги, ходимнинг вафоти муносабати билан иш берувчи томонидан бир йўла бериладиган нафақанинг миқдори, марҳумнинг олти йиллик ўртача иш ҳақидан кам бўлиши мумкин эмаслиги белгиланган.

Улашинг: @humanuzofficial
📢Human.uz'да куннинг топ янгиликлари дайжести

🔶Шавкат Мирзиёев муаллим ва шифокорларнинг иш ҳақи ошиши ҳақида гапирди;

🔶30 000 АҚШ долларига ер майдони олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди;

🔶Донор беморнинг яқин қариндоши бўлиши керак, деган чеклов бекор қилинмоқда;

🔶4-5 ноябрь кунлари Ўзбекистонда ҳарорат 10-13 даражагача пасаяди;

🔶Нигерияда 22 қаватли бино қулаб тушди, 100 га яқин одам вайроналар остида қолган;

🔶Дунёда коронавирус: Вафот этганлар сони 5 миллиондан ошди;

🔶Канадада вакцинадан бош тортган 3,3 мингдан ортиқ шифокор ишдан бўшатилди;

🔶Кобулда террорчилар касалхонада терракт уюштирди;

🔶Қорақалпоғистонда Nexia ЙТҲга учраши оқибатида 4 ёшли бола ҳалок бўлди;

🔶Илон Маскнинг бойлиги 300 миллиард доллардан ошди;

Барчаси ҳақида батафсил
HUMAN.UZ ахборот порталида танишинг!

Улашинг
: @humanuzofficial
Пойтахтда 20 та — Олой, Қўйлиқ, Фарҳод ва бошқа бозорлар сотилади

БАТАФСИЛ
:👉https://human.uz/6/35/2784

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial