Hudud Inform
7.45K subscribers
18.8K photos
4.25K videos
20 files
14.8K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
#Долзарб

⚖️ Истеъмолчилар ҳуқуқи қонун ҳимоясида!

📞 Ишонч телефони: 1159

✍️ Инфографика Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔰 Янгиликлар 24 | Навоий вилояти Навоий шаҳрида "Инсон азиз, хотираси муқаддас" мавзусида маърифий тарғибот тадбир ўтказилди

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Халқ_таълими

Энди АҚШлик мутахассис “Онлайн мактаб”да инглиз тилидан дарс ўтади

✍️ Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

📝 Халқ таълими вазирлиги томонидан ўқувчи-ёшларга чет тилларини ўргатиш сифатини янада яхшилаш мақсадида қатор лойиҳалар амалга ошириб келинмоқда.

🇺🇿🇺🇸 Хусусан, “Онлайн мактаб” лойиҳаси доирасида тасвирга олинаётган 9-11-синф инглиз тили дарсларини ўтишга америкалик мутахассис Жоан Крам жалб қилинди. Энди ўқувчиларда инглиз тилини хорижлик мутахассисдан ўрганиш имконияти пайдо бўлди.

📊 Жоан фарзандларимизга тил ўрганишнинг осон ва самарали йўллари орқали инглиз тилини ўрганишларида кўмаклашади. Бу эса ўз навбатида ўқувчиларнинг чет тилини ўзлаштиришларида ижобий самара беради.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Ҳурматли хўжалик юритувчи субъектлар ❗️

⚖️ Ҳуқуқларингизни билинг, мажбуриятларингизни унутманг❗️

✍️ Видеоинфографика Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Наманган_вилояти

Учқўрғондаги картодромда картинг пойгаси бўйича Ўзбекистон чемпионатининг очилиш маросими бўлиб ўтди

✍️ Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

🏎 “Ватанпарвар” ташкилоти Учқўрғон туман ўқув-спорт техника клуби томонидан халқаро стандарт талабларига жавоб берадиган янги замонавий картодром қайта барпо этилди. Унинг умумий узунлиги 1000 метрдан ошиқ бўлиб, уч йўналишдан иборат.

🛣 Мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 150 нафарга яқин спортчилар иштирок этмоқда. Улар ичида энг ёш иштирокчи атиги 8 ёшга тўлган.

Картинг пойгаси бўйича Ўзбекистон чемпионати 9 ноябрга қадар давом этади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#No_comment

✔️ Сирдарё вилояти Боёвут туманида Усмон Юсупов номидаги хотира ҳиёбони очилди

✍️ Видеоматериал вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Давлат дастури ижроси:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Фискал институтни ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори билан билан Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Малака ошириш маркази негизида Фискал институт
ташкил этиладиган бўлди.

Мазкур олий таълим муассасаси:

📌солиқлар ва солиққа тортиш соҳаси учун олий маълумотли мутахассислар ва илмий кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича таянч ОТМ;
📌молиявий назорат ва аудит ҳамда солиқ, молия ва тижорат ҳуқуқи, шунингдек иқтисодиётда ахборот технологиялари соҳаларида кадрлар тайёрлаш ва юқори даражада фундаментал ҳамда илмий-амалий тадқиқотлар олиб борилишини таъминлайдиган ОТМ ҳисобланади.
📌Институтда ўқув жараёни 2021/2022 ўқув йилидан бошланади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Хоразм_вилояти

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДАГИ ЎҚУВЧИЛАРИ ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТЛАРИГА КИРМАГАН МАКТАБ ЖАМОАЛАРИ БИЛАН СУҲБАТЛАШДИ

✍️ Бу ҳақда вилоят Халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати қуйидагиларни
маълум қилди.

✔️ Ташриф давомида Янгибозор туманидаги 18-сонли ҳамда 23-сонли умумтаълим мактабларида бўлиб, таълим муассасасида ўқувчилар ҳамда ўқитувчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

Мактаб раҳбарияти ва ўқитувчилари билан учрашиб, ўқитувчи мақомининг оширилиши, уларнинг мактабда фаолият олиб боришлари учун барча қулайликлар яратилаётганлигига қарамасдан мазкур ўқув йилида мактаб битирувчиларининг бирортаси ҳам олий таълим муассасасига кира олмаганлик сабаби билан қизиқди.

❗️ Вазири олий таълим муассасасига ўқишга кира олмаган мактаб битирувчиларининг бугунги кундаги тақдири билан қизиқиб, уларни бекор қолдирмасдан, касб-ҳунарга йўналтириш лозимлигини уқтирди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинини такомиллаштириш ҳамда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши бошланди.
Унда қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларининг вазифа ва функцияларини қайта кўриб чиқиш, оилавий шифокор институтини кенг татбиқ этиш, тиббий ёрдам қамровини кенгайтириш ва бошқа муҳим масалалар муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Началось видеоселекторное совещание под председательством Президента Шавката Мирзиёева, посвященное мерам совершенствования первичного звена системы здравоохранения и формирования здорового образа жизни среди населения.
Ожидается рассмотрение вопросов пересмотра задач и функций сельских врачебных пунктов и семейных поликлиник, широкого утверждения института семейных врачей, расширения охвата медицинской помощью и другие важные вопросы.

#Mirziyoyev #videoselektor #tibbiyot #salomatlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
✍️ 2020 йил 9 ой давомида ️ 🇺🇿 Ўзбекистон Давлат бюджети ♻️ даромадларининг 80% га яқини солиқ тўловчилар маблағлари ҳисобига шакллантирилди, дея хабар берди Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати.

Булар қуйидаги солиқлар:
🔹ҚҚС – жами даромадларнинг 23,6 %;
🔹Фойда солиғи – 20,6 %;
🔹ЖШОДС – 11,6 %;
🔹Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ – 12,7 %;
🔹Акциз солиғи – 9,1 %.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши давом этмоқда.
Соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинидаги даволаш сифати ҳақида гап борар экан, бунинг учун шароит ва кадрлар етишмаслиги айтиб ўтилди. Ходимларни рағбатлантириш, малакаси ва лавозимини оширишга эътибор йўқ.
Қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларда 20 мингдан зиёд врачлик штати мавжуд, лекин 12 минг шифокор ишламоқда. Чунки бугунги кунда умумий амалиёт шифокори касби тиббиёт олийгоҳлари битирувчилари учун жозибадор эмас.
Шу боис Президент шифокорларга муносиб шароитлар яратиш орқали уларни энг қуйи бўғин – қишлоқ врачлик пункти ва оилавий поликлиникаларга жалб қилиш зарурлигини таъкидлади.
Бунинг учун чекка ҳудудлардаги бирламчи бўғин тиббиёт тизими учун “Қишлоқ шифокори” дастури жорий қилинади. Бу дастурга мувофиқ чекка ҳудудлардаги бирламчи бўғинга ишга кирган тиббиёт ходимларига 30 миллион сўм миқдорида бир марталик пул маблағи берилади, улар хизмат уйи билан таъминланади ёки ижара тўлови компенсация қилинади.
Шифокорларга бўлган эҳтиёжларни маҳаллалар кесимида аниқлаб, тиббиёт олий ўқув юртларида квотани ошириш, ипотека асосида қурилаётган уй-жойларни аввало бирламчи бўғин шифокорлари учун ажратиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб, келгуси йилда 100 та қишлоқ врачлик пункти ва 24 та оилавий поликлиника ташкил этилиши белгиланди.

Продолжается видеоселекторное совещание под председательством Президента Шавката Мирзиёева.

При обсуждении качества лечения в первичном звене здравоохранения констатирован недостаток условий и кадров. Отсутствует система стимулирования работников, не уделяется должное внимание повышению их квалификации и карьерному росту.
В сельских врачебных пунктах и семейных поликлиниках имеется более 20 тысяч штатов врача, но укомплектованы лишь 12 тысяч единиц. Ибо профессия врача общей практики непривлекательна для выпускников медицинских вузов.
В связи с этим Президент подчеркнул необходимость привлечения выпускников к СВП и семейным поликлиникам путем создания достойных условий для них.
С этой целью будет внедрена программа «Сельский врач» для системы первичной медицинской помощи в отдаленных районах. В рамках этой программы медработникам первичного звена в отдаленных районах будет предоставлено единовременное пособие в размере 30 миллионов сумов, а также служебное жилье или компенсация за аренду жилья.
Дано указание увеличить квоту в медицинских вузах, определив потребность в врачах в разрезе махаллей, а при выделении ипотечного жилья отдавать приоритет специалистам первичного звена.
Исходя из потребностей населения, в следующем году планируется создание 100 сельских врачебных пунктов и 24 семейных поликлиник.

#Mirziyoyev #videoselektor #tibbiyot #shifokorlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️Битта шифокор иш кунининг 60 фоизини 10-15 та қоғоз ҳисоботларни тўлдиришга сарфлайди — энди барча жараёнлар рақамлаштирилади

Бу ҳақда Президент раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди:

Сирдарё вилояти мисолида тиббиётнинг ҳар бир бўғини вазифаларини аниқ-аниқ белгилаб, улар борасида алоҳида давлат томонидан кафолатланган тиббий хизматлар ва дори воситалари пакетлари ишлаб чиқилади.

💰 Бунда кафолатланган пакетлар доирасида аҳолини бепул тиббий хизмат билан таъминлаш учун «қишлоқ врачлик пункти – поликлиника – марказий кўп тармоқли поликлиника – шифохона» кетма-кетлигида йўналтириш тартиби жорий қилинади. Бунинг учун, кафолатланган тиббий хизматлар ва дори воситалари пакетларини молиялаштириш мақсадида давлат тиббий суғуртаси механизмлари жорий этилиб, алоҳида Жамғарма ташкил қилинади.

Кафолатланган пакетларда қишлоқ врачлик пункти ва оилавий поликлиникалар қайси тиббий хизматларни кўрсатади, марказий поликлиника ва шифохоналар қайси турдаги касалликларни даволашга масъул экани аниқ белгиланади.

📝 Бу тизимнинг очиқ-ошкоралигини таъминлаш ҳамда шифокорларни қоғозбозликдан халос этиш учун барча жараёнларни рақамлаштириш зарурлиги айтилди. Мисол учун, битта шифокор иш кунининг 60 фоизини 10-15 та қоғоз ҳисоботларни тўлдиришга сарфлайди.

@aoka_uz

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform