Hudud Inform
8.61K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Бугун Жиззах вилояти ҳокимлигида “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан тақдирланганларга мукофотни вилоят ҳокими Эргаш Салиев тантанавор тарзда топширди.

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати қуйидагиларни
маълум қилди.

Глобал муаммога айланган коронавирус пандемияси даврида, шунингдек турли табиий офатлар, фавқулодда ҳолатлар туфайли эл-юртимиз бошига тушган синовли кунларда мавжуд хавф-хатарларга қарши курашда, уларнинг оқибатларини бартараф этишда мардлик ва жасорат намунасини кўрсатган, меҳр-оқибат, саховат, ҳиммат ва олижаноблик фазилатларини улуғлаб келаётган, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларга беминнат кўмак бериш борасидаги ишларни умумхалқ ҳаракати даражасига кўтаришга катта ҳисса қўшган 231 нафар Жиззах вилояти вакили “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Вилоят ҳокимлигида ташкил этилган тантанали маросимда ушбу мукофотланганларнинг 37 нафарига кўкрак нишони вилоят ҳокими томонидан топширилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўзбекистонда бензин импорти 87 млн. литрга ошган

📌 Жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига Ўзбекистонда хориждан импорт қилинган автомобил бензини ҳажми 90,1 млн. литрни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 87 млн. литрга ошган.

🏢 Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати маълумотларига кўра, ўтган саккиз ой мобайнида импорт қилинган бензиннинг энг кўп ҳажми Қозоғистон (47,7 млн. л.), Россия (36,5 млн. л.), Туркманистон (5,6 млн. л.) ва 232,1 минг литр билан Қирғиз Республикаси ҳиссасига тўғри келган.

Маълумот ўрнида, 2020 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 694,2 минг тонна бензин ишлаб чиқарилган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, Халқаро ҳарбий ҳамкорлик доирасида хорижда ўқишга жўнатилаётган курсантлар тантанали Ватанга қасамёд қилишди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
«Uzbekistan Airways» авиакомпанияси ахборот хизмати маълумотига кўра Ўзбекистон Республикаси фуқароларига Ватанга қайтиб келишида қулай шароитлар яратиш мақсадида «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси Москва (Внуково аэропорти)дан Андижон, Урганч, Бухоро, Термиз, Самарқанд, Фарғона, Наманган шаҳарларига репатриация қатновларини режалаштирган (маҳаллий вақт кўрсатилган):

2020 йил 05 октябрь HY3622 Москва-Андижон 09:40/15.55

2020 йил 05 октябрь HY3616 Москва-Урганч 21.40/03.15

2020 йил 06 октябрь HY3608 Москва-Бухоро 08.10/14.05

2020 йил 06 октябрь HY3610 Москва-Термиз 21.00/03.15

2020 йил 07 октябрь HY3606 Москва-Самарқанд 09.20/15.20

2020 йил 07 октябрь HY3616 Москва-Урганч 20.35/02.10

2020 йил 08 октябрь HY3628 Москва-Фарғона 07.05/13.20

2020 йил 08 октябрь HY3628 Москва-Самарқанд 21.00/03.00

2020 йил 09 октябрь HY3622 Москва-Андижон 08.50/15.05

2020 йил 09 октябрь HY3608 Москва-Бухоро 20.50/02.45

2020 йил 10 октябрь HY3620 Москва-Наманган 07.50/14.10

Ушбу қатновлардан фақат COVID-19 ПЗР – тестининг (ПЗР тести қатновдан 72 соат олдин амалга оширилиши керак) манфий натижаси ҳақидаги маълумотномага эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари фойдаланиши мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги ПҚ–4819-сон “Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 8-бандига асосан Агентлик тизимидаги лавозимларга номзодларни ишга қабул қилиш бўйича танлов эълон қилади.

Танлов Кадастр агентлиги тизимидаги қуйидаги ташкилотларга ишга қабул қилиш бўйича ўтказилади:

Кадастр агентлиги марказий аппаратига ўртача иш ҳақи – 5,0 млн сўмдан 7,0 млн сўмгача;

Кадастр агентлигининг 14 та ҳудудий бошқармаларига, ўртача иш ҳақи – 4,0 млн сўмдан 5,0 млн сўмгача;

Кадастр агентлигининг 203 та туман ва шаҳар бўлимларига ўртача иш ҳақи – 3,0 млн сўмдан 4,0 млн сўмгача;

Давлат кадастрлари палатасининг марказий аппаратига ўртача иш ҳақи – 5,0 млн сўмдан 6,0 млн сўмгача;

Давлат кадастрлари палатасининг 14 та ҳудудий бошқармаларига ўртача иш ҳақи – 4,0 млн сўмдан 5,0 млн сўмгача;

Давлат кадастрлари палатасининг 203 та туман ва шаҳар филиалларига ўртача иш ҳақи – 3,0 млн сўмдан 4,0 млн сўмгача;

Республика аэрогеодезия марказига ўртача иш ҳақи – 3,0 млн сўмдан 6,0 млн сўмгача.

Ушбу ташкилотларнинг асосий вазифалари, фаолият йўналишлари ва тузилмаси ҳақида қуйидаги ҳаволалар орқали танишиш мумкин: https://lex.uz/docs/4985355 (ПҚ-4819-сон қарор) ва https://lex.uz/docs/4985026 (ПФ-6061-сон Фармон).

Электрон почта: [email protected]

Телефон: 71-202-55-81; 71-202-55-65

почта орқали – Toshkent, 100097, Чилонзор Ц, Чўпонота кўчаси.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🇺🇿🇹🇯 Бугун Душанбе шаҳрида Ўзбекистон ва Тожикистон ташқи ишлар вазирлари Абдулазиз Комилов ва Сирожиддин Муҳриддин икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари тўғрисида сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказди

ДУШАНБЕ
29 сентябрь.

🤝 Сиёсий маслаҳатлашувлар чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, сув-энергетика, транспорт-коммуникация ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик ҳамда БМТ, ЕХҲТ, ШҲТ, МДҲ, Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти, Оролни қутқариш халқаро жамғармаси каби халқаро ташкилотлар доирасидаги алоқаларни янада фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

💵 Давлат раҳбарларининг қатъий сиёсий иродаси ва қўллаб-қувватлаши натижасида Ўзбекистон-Тожикистон муносабатларининг сўнгги йилларда сифат жиҳатдан янги даражага кўтарилгани ва барқарор ўсиш суръати олганлиги қайд этилди. Икки мамлакат ўртасидаги савдо айланмасининг мисли кўрилмаган даражада ортиши кузатилмоқда. 2019 йил якунларига кўра, мазкур кўрсатгич 500 миллион долларни ташкил этди.

📊 Коронавирус инфекцияси пандемияси билан боғлиқ чеклов чораларига қарамай жорий йил январь-июль ойларида ўзаро товар айрибошлаш ҳажмлари ўсиши 7,5% ни (255,4 млн. долларни) ташкил этгани таъкидланди.

🇺🇿🇹🇲🇹🇯🇵🇼🇰🇬 Музокаралар давомида Қирғизистонда ўтказилиши режалаштирилган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Учинчи Маслаҳатлашув учрашувига тайёргарликнинг бориши тўғрисида ҳам фикр алмашилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, ҳаётимизда устозлар бўлмаса дунё қандай кўринишда бўларди?

🔸Эзгулик ва илм улашишни ўзига олий мақсад билган бу шарафли касб эгаларисиз ҳаётни тасаввур этиш, албатта қийин. Ёшлар ишлари агентлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланган видеоролик айнан шу мавзуда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозаровнинг "Вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижроси ва бошқа долзарб масалалар"га бағишланган кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида қилган маърузаси юзасидан Т Е З И С Л А Р

· 2020-2021 йилларда вилоятда тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш қайси бир идорадан қатъий назар энг асосий вазифага айлантирилади.

· Вилоятда тадбиркорлар сонини кўпайтириш, ёрдам бериш, керак бўлса, оёққа тургунча ёрдамчи бўлишимиз керак. Бу ишларни мувофиқлаштириш учун вилоят ҳокимлиги тадбиркорлик гуруҳи, бизнес омбудсман, савдо-саноат палатаси ходимлари бирлаштирилади. Малакали, замонавий кадрлар билан тўлдирилади ва вилоят ҳокимлиги таркиби сифатида фаолият бошлайди ва Давлат активлари бошқармаси жойлашган бинода Тадбиркорлик уйи ташкил этилади.

· Саноат ва тармоқ кластерлари янада ривожлантирилади. Бунда корхоналараро кооперация алоқаларини кенгайтириш ва йирик корхоналар ўз атрофига кичик корхоналарни бирлаштириш натижасида тўлиқ ишлаб чиқариш цикли ташкил этилади.

· “Қўқон эркин иқтисодий зонаси” ва кичик саноат зоналари имкониятларидан кенгроқ фойдаланиш, 180 гектар бўш турган лойиҳаларни салоҳиятли хорижий, маҳаллий инвесторларга бериш орқали амалдаги 25 та кичик саноат зоналарини 76 тага етказилади. Яъни ҳар бир сектор ўзининг ҳудудида Кичик саноат зонасини ташкил этади.

· Қурилиш соҳасини ривожлантиришга устувор вазифа сифатида алоҳида эътибор қаратилади. Барча ҳудудларда коммуникацияни ҳисоб - китоб қилган ҳолда массивлар танлаб олинади, йўлдош шаҳарчаларга айлантириш лойиҳалари ишлаб чиқилиб, кўп қаватли уйлар сонини йилига 300 тага олиб чиқилади.

· Спортни оммалаштириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини жорий этиш мақсадида Ўзбекистондаги дарға футбол жамоаларидан бўлган “Нефтчи” жамоасининг аввалги мавқеи тикланади, жамоани “Қиргули” шаҳарчасидаги базаси замонавий ўқув йиғини базасига айлантирилади ҳамда клуб академияси ташкил этилади. “Истиқлол” футбол командасини қўллаб-қувватлаш, болалар ва ўсмирлар футбол мактабини очиш чоралари кўрилади, хорижий тренерлар олиб келинади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотига кўра вилоят ҳокими Ш. Абдураҳмонов Балиқчи туманида бўлиб, туман ҳудудидаги “TETRATEX” МЧЖ ва “MAGNA SPORT” МЧЖ томонидан ташкил этилаётган саноат ҳудудида бўлди.

Вилоят рахбари “MAGNA SPORT” МЧЖ фаолиятини кўздан кечирди. Мазкур МЧЖ томонидан спорт маҳсулотларини ишлаб чиқариш ташкил этилган бўлиб 50 нафар фуқаролар иш ўрни билан таъминланган.

Шундан сўнг вилоят раҳбари Балиқчи тумани Ифтиҳор МФЙда бўлиб, ҳудудда “TETRATEX” МЧЖ томонидан ташкил этилаётган тўқимачилик комплексини кўрди. Ушбу лойиҳа ишга туширилиши натижасида 400 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️ Август ойида Ўзбекистонда қанча туғилиш қайд этилди?

🏢 Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати маълумотларига кўра, 2020 йилнинг 8 ойида республика бўйича 525 280 та тирик туғилиш ҳолатлари ФҲДЁ органларида қайд этилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 18 912 тага кўп.

📌 Жорий йилнинг август ойида республика бўйича 83 925 та тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилиб, республика бўйича энг кўп туғилиш Самарқанд вилоятида (9 585 та) кузатилди.

Ўтган 8 ой мобайнида ФҲДЁ органларида қайд этилган тирик туғилишлар сони бўйича Самарқанд – 63 573 та, Фарғона – 58 774 та, Қашқадарё – 55 774 та ва 50 601 та билан Андижон вилоятлари юқори ўринни эгаллаган.

❗️Маълумот ўрнида, 1897 йилда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аҳоли сони 3,9 млн. кишини ташкил этган бўлиб, бу ҳозирги Самарқанд вилояти аҳолиси (3,9 млн. киши) сонига тенг дегани.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилишда давлат тили бўйича имтиҳондан ўтилади

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилишда давлат тилини билиш даражасини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори қабул қилинди.

Низомга мувофиқ, Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилишда талабгорларнинг давлат тилини билиш даражасини аниқлаш Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази (Марказ) ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан тўлов асосида амалга оширилади.

Давлат тили бўйича имтиҳон талабгорнинг доимий яшаш ёки вақтинча турар жойи бўйича Марказ ёки унинг ҳудудий бўлинмаларида ўтказилади.

Бунинг учун талабгор синов имтиҳонида қатнашиш учун ариза билан Марказ ёки унинг ҳудудий бўлинмаларига шахсан ўзи ёхуд электрон шаклда мурожаат этади.

Шунга кўра, синов имтиҳони ҳужжатлар тақдим этилганидан сўнг 1 ой муддатда тест, ёзма ёки оғзаки шаклларда ўтказилади.

Синов имтиҳони якунлари бўйича энг юқори баллнинг 50 фоизи (50 балл)дан кам балл олган талабгорлар синов имтиҳонидан ўтмаган ҳисобланади ҳамда синов имтиҳони ўтказилган кундан бошлаб камида 1 ойдан кейин қайта қатнашиш учун ариза билан мурожаат қилади (қайта тўловни амалга оширган ҳолда).

Синов имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган талабгорларга давлат тилини билиш тўғрисидаги малака сертификати берилади ва у муддатсиз амал қилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Наманган шаҳридаги "Юксалиш" кичик саноат зонаси

Обновляющийся Узбекистан: малая промышленная зона "Юксалиш" в городе Намангане

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_вилояти

Пахта терими бўйича мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатлари ўрганилмоқда

✍️ Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилди.

📊 Тошкент вилоятининг 9 та тумани пахтачиликка ихтисослашган бўлиб, жорий йил жами 73 минг гектар майдонда пахта етиштирилган. Шундан қарийб 55,5 минг гектардан ортиқ майдондаги ҳосилни қўл меҳнати ёрдамида териб олиш режалаштирилган.

✔️ Хусусан, ўтган ҳафта давомида 7 та тумандаги 15 та фермер хўжалигининг пахта далалари кўздан кечирилиб, теримчилар билан суҳбат қилинди.

📌 Вилоятда шу кунга қадар 8 та ҳолатда ҳуқуқбузарлик аниқланди. Жумладан, айрим жойларда пахта терими пуллари ўз вақтида берилмаган. Шунингдек, санитария-гигиена талабларини бузиш ҳолатлари аниқланган жойларда тегишли тартибда чоралар кўрилди. Маълумотларга кўра, ҳозир вилоят бўйича 1 минг 494 та фермер хўжалиги ва 7 та пахтачилик кластери мавжуд. Жорий йил учун режалаштирилган ҳосил 230 минг тоннани ташкил этади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Айни дақиқаларда Халқаро конгресс марказида 1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтмоқда. Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.

Унда давлатимиз раҳбари сўзга чиқиб, юртимиздаги барча ўқитувчи ва мураббийларга табрик йўллади. Табрикда миллионлаб фарзандларимиз қалбига илм-фан зиёсини сингдириб, уларни эл-юртга муносиб инсонлар қилиб тарбиялаётган заҳматкаш ва олийжаноб устозларимизга чин дилдан миннатдорлик билдирилди. Жамиятимизда устозларга бўлган ҳурмат, уларнинг обрў-эътибори ва нуфузини ошириш борасидаги ишларнинг пировард мақсади, юртимизда илм-фан, таълим-тарбия соҳаларини ривожлантириш, тараққиётимиз учун зарур интеллектуал авлодни тарбиялашга қаратилгани алоҳида таъкидланди.

Тантанали тадбир видеоалоқа шаклида ташкил этилган бўлиб, унда республикамизнинг барча ҳудудларидан ўқитувчи ва мураббийлар, зиёлилар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этмоқдалар.

Манба: УзА

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform