📣 📣 Мактабларда қишки таътил 28 декабрдан бошланади
✅ Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги тизимидаги умумтаълим, ижод, ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлари ўқувчилари учун жорий ўқув йилининг II чорак сўнгги куни 2023 йил 27 декабр, қишки таътилнинг илк куни 28 декабр саналади.
➖ Таътил 2024 йил 10 январгача (14 календар кун) давом этади.
❗️III чорак дарслари 2024 йил 11 январдан бошланади.
Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/hudud_inform

Ғофуржон Джамалов Наманган вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар у Наманган шаҳар ҳокими лавозимида ишлаган.
Анвар Отаходжаев Наманган шаҳар ҳокими лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у Чортоқ тумани ҳокими лавозимида ишлаган.
https://t.iss.one/hudud_inform
Анвар Отаходжаев Наманган шаҳар ҳокими лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у Чортоқ тумани ҳокими лавозимида ишлаган.
https://t.iss.one/hudud_inform
❗️ Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг ҳозирги тизимини қайта кўриб чиқиб, ҳудудларда ишлаб чиқариш, саноат зоналари ва экспорт масалалари Савдо-саноат палатасига ўтказилади.
Шунингдек, Инвестиция вазирлигининг вилоят ва туман бўлимлари тугатилади. Ҳудудларда ушбу вазифалар билан Савдо-саноат палатасининг лойиҳа қиладиган ва экспортга кўмаклашадиган мутахассислари шуғулланади.
Экспорт агентлиги ва жамғармаси, “Ўзбекэкспертиза” ташкилоти ҳам Савдо-саноат палатаси тизимига ўтади.

⚡️Тошкент шаҳрини вилоят марказлари билан боғловчи ҳар куни камида 2 тадан рейс қўйилади
Тошкент шаҳрини вилоят марказлари билан боғловчи ҳар куни камида 2 тадан рейс қўйилади, вилоят марказларини ўзаро боғловчи ҳафтасига камида 1 тадан рейс амалга оширилади, камида 7 та самолёт олиб келиниб, яна 3 та халқаро йўналиш очилади.
https://t.iss.one/hudud_inform
Тошкент шаҳрини вилоят марказлари билан боғловчи ҳар куни камида 2 тадан рейс қўйилади, вилоят марказларини ўзаро боғловчи ҳафтасига камида 1 тадан рейс амалга оширилади, камида 7 та самолёт олиб келиниб, яна 3 та халқаро йўналиш очилади.
https://t.iss.one/hudud_inform
Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний 19 декабрь куни Коррупцияга қарши курашиш соҳасида юксак халқаро мукофотни тантанали топшириш маросимида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Тошкент шаҳрида бўлади.
https://t.iss.one/hudud_inform
https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Қамчиқ" довонида айни вақтдаги вазият
Довон ҳудудида қалин туман тушиб, йўлнинг кўриниш масофаси қисқарган.
Барча ҳайдовчилардан тезликни меъёрдан оширмасдан, оралиқ масофани сақлаб, қоидаларга риоя этган ҳолда ҳаракатланишларини сўраймиз.
https://t.iss.one/hudud_inform
Довон ҳудудида қалин туман тушиб, йўлнинг кўриниш масофаси қисқарган.
Барча ҳайдовчилардан тезликни меъёрдан оширмасдан, оралиқ масофани сақлаб, қоидаларга риоя этган ҳолда ҳаракатланишларини сўраймиз.
https://t.iss.one/hudud_inform
❗️Қонунчилик палатаси депутатлари сайлови аралаш сайлов тизими асосида ўтказилади
Президент томонидан имзоланган Қонун билан бир қатор қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Жумладан, Сайлов кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга кўра:
➖ Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказиш учун 75 та ҳудудий бир мандатли сайлов округи тузилади;
➖ Қонунчилик палатаси депутатлигига сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган номзодлар рўйхати асосида Қонунчилик палатасига сайлов ўтказиш учун Ўзбекистоннинг бутун ҳудуди ягона сайлов округи ҳисобланади;
➖ Партия рўйхати Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинганидан кейин, ушбу рўйхатга киритилганлар депутатликка номзод мақомини олади ва уларга гувоҳнома берилади;
➖ Партия рўйхатига киритилган номзодлар ушбу сиёсий партиянинг аъзолари ёки партиясиз бўлиши мумкин. Бошқа сиёсий партиянинг аъзолари ушбу рўйхатга киритилиши мумкин эмас;
➖ депутатликка номзодларни танлаш тартиби сиёсий партиялар томонидан белгиланади;
➖ аёлларнинг сони бир мандатли сайлов округлари бўйича, шунингдек партия рўйхати асосида сиёсий партиядан кўрсатилган депутатликка номзодлар сонининг камида 40 фоизини ташкил этиши керак. Бунда партия рўйхатидаги кетма-кетликда камида ҳар 5 нафар номзоднинг икки нафари аёл киши бўлиши лозим.

CNN телеканали “Самарқанд руҳи” ҳужжатли фильмини эфирга узатади. Фильм канал томошабинларини Самарқанднинг бетакрор гўзаллиги, тарихий бой туризм имкониятлари, мамлакатимизнинг замонавий ҳаёти ва қадимий анъаналари билан таништиради.
https://t.iss.one/hudud_inform
https://t.iss.one/hudud_inform
🔰 Жисмоний шахсни, унинг вакилини, уларнинг оила аъзоларини, юридик шахсни, унинг вакилини ва юридик шахс вакилининг оила аъзоларини улар давлат органига, давлат муассасасига ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига мурожаат қилганлиги муносабати билан ёхуд билдирилган фикри ва мурожаатидаги танқид учун, худди шунингдек бошқача шаклда танқид қилганлиги учун мансабдор шахс томонидан таъқиб этиш:
➖ БҲМнинг 25 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима ёки 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Декабрь ойининг 15 кунида айрим истеъмолчиларнинг электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланишлари натижасида давлат манфаатларига 73,274 млрд сўмлик зарар етказилган
Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзенергоинспекция» ДХХ, Бош прокуратура, электр ва газ таъминоти корхоналари мутахассислари билан ҳамкорликда декабрь ойининг 15 кунида ўтказган назорат тадбирларида 411 нафар истеъмолчининг табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиши натижасида давлат манфаатларига жами 73,274 млрд сўмлик зарар келтирилганлигини аниқлади.
Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.
Ушбу ресурсларга талаб ортган пайтда ҳам улардан айрим «тадбиркор»ларнинг ноқонуний ва ўғринча фойдаланишлари тармоқларда ортиқча юкланишларга ҳамда энергия ресурслар таъминоти барқарорлигига жиддий таъсир кўрсатмоқда.
https://t.iss.one/hudud_inform
Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзенергоинспекция» ДХХ, Бош прокуратура, электр ва газ таъминоти корхоналари мутахассислари билан ҳамкорликда декабрь ойининг 15 кунида ўтказган назорат тадбирларида 411 нафар истеъмолчининг табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиши натижасида давлат манфаатларига жами 73,274 млрд сўмлик зарар келтирилганлигини аниқлади.
Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.
Ушбу ресурсларга талаб ортган пайтда ҳам улардан айрим «тадбиркор»ларнинг ноқонуний ва ўғринча фойдаланишлари тармоқларда ортиқча юкланишларга ҳамда энергия ресурслар таъминоти барқарорлигига жиддий таъсир кўрсатмоқда.
https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
https://t.iss.one/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўрганилган 82 та АЁҚШнинг 21 тасида бензин маҳсулотларининг сифати белгиланган талабларга жавоб бермаслиги, 4 та ҳолатда эса белгиланган миқдордан кам қуйиш ҳолатлари аниқланган
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси “Ўзэнергоинспекция” билан ҳамкорликда 2023-йил ноябрь-декабрь ойларида Республикамизнинг барча ҳудудларида жойлашган АЁҚШларда бензин маҳсулотларининг назорат харидлари ўтказди.
Ушбу ўрганиш тадбирлари давомида 82 та АЁҚШлардан харид қилинган бензин маҳсулотлари, белгиланган тартибда тегишли лабораторияларга тақдим этилган ва уларнинг дастлабки қисми бўйича маълумотлар олинган. Таҳлилларга аосоан, 21 та ҳолатда бензин маҳсулотларининг сифати белгиланган талабларга жавоб бермаслиги, 4 та ҳолатда эса белгиланган миқдордан кам қуйиш ҳолатлари аниқланган. Бунда, дастлабки ўрганишларга кўра жами истеъмолчиларга 300 млн сўмга яқин зарар етказилганлиги аниқланган.
Жумладан, “Гулнора газ сервис” МЧЖ (Қорақалпоғистон), “International Petroleum” МЧЖ (Сирдарё вилояти) «ИСКРА» ХК, «ХАМКОР ИМЕЖ» МЧЖ, «NAZAR OTA» КТХФ, «SHER GRAND GAZ» XK, «Шодлик тухфаси МЧЖ ва «VERSAL OIL» МЧЖ (Жиззах вилояти) «Қаро Олтин Ёғдуси» МЧЖ, «Лутф ҲАҚ» МЧЖ, «Водий пропан газ сервис» МЧЖ ва «Оффисе брокерс» ХК (Фарғона вилояти), «Макс Эко ойл» МЧЖ (Қашқадарё вилояти), “Markaziy Gaz Oyl” МЧЖ, “Brava Oil Co” МЧЖ “Foykon”, МЧЖ “Mohinur Oil” XK, “Boburshox Plyus Oil” МЧЖ, “Elit Tranzit Oyl” МЧЖ, “Mustaqillik-2001” МЧЖ (Андижон вилояти) ҳамда «BARS» MCHJ (Тошкент вилояти) ларга қарашли АЁҚШларда бензин маҳсулотлари сифат даражасида эмаслиги тўғрисида лаборатория хулосалари тақдим этилган.
Шунингдек, «РАСУЛ» кўп тармоқли хусусий савдо корхонаси (Андижон вилояти) «City petrol» MCHJ, «Jasur Jo’rabek Tolib nuri» MCHJ ва «Xush Baxt Zar» MChJ (Бухоро вилояти) қарашли АЁҚШларда бензин маҳсулотлари кам қуйиш ҳолатлари аниқланган.
Юқорида аниқланган ҳолатлар юзасидан Рақобат қўмитаси томонидан иш қўзғатилиб, қонунчиликда белгиланган тартибда истеъмолчиларга етказилган зарарни қоплатиш чоралари кўрилмоқда.

❗️«Мерседес-Бенз» русумли автобусда ёнғин содир бўлганлиги юзасидан РАСМИЙ МАЪЛУМОТ!
Мазкур ҳолат юзасидан «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:
Ушбу автобус 2008 йил ишлаб чиқарилган бўлиб, дастлабки маълумотга кўра, соат 20:00 да «5-автобус саройи» тасарруфидаги давлат рақами 01|794 ОЖА, сарой рақами 369- бўлган, «Мерседес-Бенз» русумли, 151-сонли Чингелди махалласи-Буюк Ипак йўли метро бекати йўналишида ҳаракатланувчи, ҳайдовчи Р.А (1969 йилда туғилган) бошқарувидаги автобус, Мирзо Улуғбек тумани, Мирзо Улуғбек кўчаси Кимё институти биноси қаршисида ҳаракатланаётган вақтда, автобуснинг юқори босимли ҳаво қувурининг ёрилиши натижасида қисқа туташув юзага келган ва ҳайдовчи томонидан тутунни ўчириш учун дастлабки чоралар кўрилишига қарамай қисқа туташув алангага айланган.
Шундан сўнг, воқеа жойига ФВВ Ёнғин қутқарув бўлинмаси тезкор гуруҳи чақирилиб, ёнғин қисқа вақтда бартараф этилган. Мазкур ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ, автобуснинг двигатель қисмига зарар етган.
📌Ҳозирда, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖнинг Ишлаб чиқариш техник бўлими ходимлари томонидан хизмат текшируви олиб борилмоқда.

☑️ Йўловчи ўзи билан бирга йўловчи ташиш поездида йўл ҳақи тўламасдан 5 ёшгача (жўнаш вақтига ёши тўлгани ҳам) битта болани алоҳида жой берилмасдан олиб юриш ҳуқуқига эга. 5 ёшгача болага чипта расмийлаштириш йўл ҳақи тўламасдан ота-оналар бирининг чиптасига асосан амалга оширилади.
❗️ Йўловчи билан биттадан ортиқ 5 ёшгача болалар кетаётган бўлса, улардан бири йўл ҳақи тўланмасдан, қолганлари – тариф қийматидан 50 фоиз чегирма билан алоҳида жой тақдим қилиниб ташилади.
▶️ 5 ёшдан 10 ёшгача болаларга ҳам тариф қийматидан 50 фоиз чегирма билан алоҳида жой берилади.
📌 10 ёшдан ошган болалар учун чипталар катталар сифатида сотиб олинади.

❇️ Қонунчиликка кўра, 2024 йил 1 майгача эксперимент тариқасида пахта ёки ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликларига уларнинг ишчиларининг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари бўйича тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини қуйидаги шартларга риоя қилинганда қайтариб бериш тартиби жорий этилиши белгиланган:
➖қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ҳар бир гектар ер учун ойига камида 1 нафар ишчининг бандлиги таъминланганда;
➖ҳар бир нафар ишчи учун ойига меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромад меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда белгиланганда;
➖пахта ёки ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжалиги ўтган йил якуни бўйича Солиқ кодекси талабларига жавоб берганда.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Тежамкор уй" ва "Тежамкор хонадон" рейтингида фаол қатнашиб Сиз бугунги кунда глобал тус олаётган муаммонинг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати.
https://t.iss.one/hudud_inform
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати.
https://t.iss.one/hudud_inform
Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги Элчиси О.Мальгинов Ташқи ишлар вазирлигига таклиф этилди
2023 йил 21 декабрь куни Ташқи ишлар вазирлигига Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси О.Малгинов таклиф этилди. Учрашув давомида Россия вакилига «Россия сегодня» матбуот-марказида бўлиб ўтган анжуманда «Справедливая Россия – за правду» партияси ҳамраиси Захар Прилепиннинг Ўзбекистон ҳудудини Россияга қўшиб олиш зарурлиги ҳақидаги таклифи мамлакатимизда чуқур ташвиш ҳисси билан қабул қилингани қатъий тарзда етказилди.
Россия Федерацияси каби дўст мамлакат партия раҳбарларининг бундай ўйламай билдираётган муносабатлари, афсуски, Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик ва иттифоқчилик руҳига мос келмаслиги маълум қилинди.
Россия оммавий ахборот воситаларида кенг тарқалган бу каби баёнотлар атайлаб провокацион руҳда бўлиб, халқларимиз ўртасида ўрнатилган тарихий дўстона муносабатларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Ўз навбатида, О.Малгинов тўлиқ масъулият билан З.Прилепиннинг баёнотлари Россия Федерацияси раҳбариятининг дўст ва мустақил Ўзбекистон тўғрисидаги расмий позициясига умуман алоқаси йўқлигини таъкидлади.
Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги вакили сифатида Элчи «Ўзбекистон Республикасининг суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлиги унинг мамлакатида ҳеч қачон шубҳага олинмаган»лигини таъкидлади.
О.Мальгинов, шунингдек, Россия Ташқи ишлар вазирлиги яқин вақт ичида ушбу ҳодиса бўйича изоҳ беришни режалаштираётганини таъкидлади.

Ўзбекистон Республикаси ўз хавфсизлигини таъминлаш учун етарли даражада Қуролли Кучларига эга.
Мудофаа вазирлиги
https://t.iss.one/hudud_inform
Мудофаа вазирлиги
https://t.iss.one/hudud_inform
❗️Боғчалардаги олий маълумотли тарбиячилар ойлиги ўқитувчилар ойлигига тенглаштирилади
“Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–79-сон, 26.05.2023 й.) қабул қилинди
🔰Фармонга кўра, 2023/2024 ўқув йилидан босқичма-босқич:
🔹мактабларнинг 1–4-синфларида ўқувчиларга бошланғич, 5–9-синфларида таянч ҳамда 10–11-синф ўқувчиларининг қизиқиш ва қобилиятига мос ўқув дастурлари ва ўқув-методик мажмуалар жорий этилади;
🔹баҳолашнинг янги тартиби жорий этилади. Бунда ўқувчининг ўтилган мавзуни амалиётда қўллай олиши, танқидий фикрлаш ва таҳлил кўникмалари баҳоланади;
🔹бошланғич синфларда информатика, ўрта синфларда эса молиявий саводхонлик дарслари ўтилади;
🔹барча фанлар бўйича амалий машғулотлар улуши 60 фоизга етказилади.
📝 2024 йил 1 январдан мактабга биринчи марта ишга қабул қилинаётган ўқитувчиларни касбий сертификатлаш жорий этилади.
❕Бунда 2023/2024 ўқув йилидан ўқитувчилар стажёр-ўқитувчи сифатида ишлайди ва 1 йилда сертификат олиши талаб этилади.
🔘 2024 йил 1 январдан давлат боғча, мактаб ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагогларига малака тоифасини беришнинг янги тартиби жорий қилинади.
❕Бунда малака тоифаси учун синовлар 1 йилда камида бир маротаба икки босқичда ўтказилади ҳамда биринчи босқичда талабгорнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражаси, иккинчи босқичда – педагогик маҳорати баҳоланади.
💰2024 йил 1 июндан боғчалардаги олий маълумотли тарбиячиларнинг ойлиги мактаб ўқитувчилари ойлигига тенглаштирилади.