hudud24.uz | Расмий канал
25.2K subscribers
21.8K photos
1.56K videos
4 files
24.3K links
Download Telegram
Доктор Маримуту Надасон: Ўзбек халқи ҳукумати атрофида жипслашиб, коронавирусни енгишига ишонаман

"БМТнинг истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилишнинг етакчи принциплари”дан бири “истеъмолчиларни уларнинг саломатлиги ва хавфсизлигига путур етказиши мумкин бўлган хавфлардан ҳимоя қилишдир”.

Батафсил
👉 https://hudud24.uz/doktor-marimutu-nadason-ozbek-halqi-hukumati-atrofida-jipslashib-koronavirusni-engishiga-ishonaman/


Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
Шифокорлар учун бепул такси ташкил этилди

Мухбиримиз Қашқадарёдан хабар қилишича, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Қашқадарё вилоят кенгаши томонидан коронавирус тарқалишининг олдини олиш, карантин вақтида аҳолини, шифокорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган турли лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Партиянинг навбатдаги ана шундай лойиҳаларидан бири “Шифокорга мадад” акцияси бўлди.
Акция доирасида инфекция тарқалишига қарши курашга жалб этилган тиббиёт ходимларини ишдан сўнг ўз уйларига бепул олиб бориб қўйиш йўлга қўйилди.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
Махсус белгили автобуслардан фойдаланинг!

Йўловчилар хавфсизлиги ҳамда транспорт воситасининг техник ва санитария талаблари асосида хизмат кўрсатишини билдириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ҳамкорлигида махсус белги тайёрланган. Ушбу белгида транспорт воситасининг тури ҳамда давлат белгиси кўрсатилади ва хизмат кўрсатувчи корхона муҳри билан тасдиқланади. Ушбу белги ёпиштирилган транспорт воситаларида техник ва санитар ҳолат талаб даражасида эканлигини билиш мумкин.
Азиз йўловчилар, корхона ва ташкилот раҳбарлари, транспорт хизматини ташкил этишда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тасарруфидаги фақат ана шундай белгили автобуслардан фойдаланинг.

Ўзингиз ва ўзгалар саломатлигига эътиборсиз бўлманг.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

Каналга уланиш
👇
https://t.iss.one/hudud24official
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

КЕЧА КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИ ТАСДИҚЛАНГАН БЕМОР БУГУН МИОКАРД ИНФАРКТИДАН ВАФОТ ЭТДИ

Шу йилнинг 26 март куни сурункали касалликлари билан диспансер назоратида бўлган наманганлик 72 ёшли Р. коронавирус инфекцияси ташхиси билан вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган эди. Шу куни соат 23:00 лар атрофида махсус лаборатор таҳлиллар натижасида унда ушбу инфекция аниқланган. Беморга ушбу инфекция 12 март куни Туркия сафаридан қайтган ва касаллиги тасдиқланиб, карантинга олинган қизи М.дан юққанлиги далилланган.

Бемор узоқ йиллар давомида қандли диабет, сурункали ўткир юрак етишмовчилиги ва бошқа касалликлар билан даволаниб келган. Бугун тонгда соат 4:30 да шифокорларнинг реанимацион муолажаларига қарамасдан ўткир миокард инфарктидан вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Каналга уланиш
👇
https://t.iss.one/hudud24official
Банкда аро йўлда қолган хат Бердиевани сарсон қилди

У кредит ва унга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида тўлаб келаётганди. Кутилмаганда, АТБ Агробанк Пайшанба филиали уни огоҳлантирмасдан, кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш ва қайтарилмаган кредит ва унга ҳисобланган фоизларни қарздор С.Бердиева ва кафил Р.Боймуродовлардан ундиришни сўраб фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судига ариза билан мурожаат этганлиги уни ҳайратда қолдирди.

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/bankda-aro-yolda-qolgan-hat-berdievani-sarson-qildi/

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
Тарбия

👉 Республика ташхис маркази тавсиялари

Батафсил
👉 https://hudud24.uz/tarbiya/

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
Драббллар

Дунёнинг энг кичик ҳикоялари

Драббл ҳикоянинг ўзига хос кичик жанри. 1980 йилда Буюк Британияда драббл деб номланган ҳикоянависликнинг янги жанри вужудга келди. Бундай кичик асар бор йўғи 100 сўздан иборат бўлиб тугалланган ғояга эга бўлиши керак деган талаблар ёзувчилар олдига қўйилди. Драббл ўз ватани Бирмингем университетида ғаройиб сўз ўйини сифатида қабул қилинди. Европанинг кўпгина мамлакатлари ёзувчилари бу борада ўзларини синаб кўришди. 1987 йилда эса Стив Мосс “The New Times” журнали орқали танлов ўтказиб, иштирокчилар олдига 55 сўздан иборат тугал ҳикоя ёзиш вазифасини қўйди. Ёзувчилар бунинг ҳам уддасидан чиқишди.

Қуйида энг қисқа ҳикояларни Сиз учун тақдим этиб борамиз.

Каналга уланиш
👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
#Дунёнинг_энг_кичик_ҳикоялари

Пауло Коэльо

Вақт қадри
Бир болакай қўшни чол билан дўстона муносабатда эди. Аммо вақт ўтиб борарди. Бола коллежга ўқишга кирди. Унинг янги қизиқишлари пайдо бўлди. Кейин иш, шахсий ҳаёт... Йигит доим банд бўлар ва ҳатто, яқинлари билан гаплашиб ўтиргани фурсат топмасди.
Бир куни у қўшни чол вафот этганини эшитди ва бирдан эслади. Қария унга марҳум отасининг ўрнини билдирмасликка ҳаракат қилганди. У йигитга ҳаётда яшашу курашиш сирини ўргатганди. Йигит ўз айбини сезиб, дафн маросимига борди.
Маросимдан сўнг йигит марҳумнинг ҳувиллаб қолган кулбасига кирди. Барчаси олдингидек эди... Фақат қариянинг “Энг қимматли ва қадрли буюм” деб ёзилган қутичаси йўқ эди. Йигит уни қариндошлари олиб кетгандир деган хаёлга борди. Орадан икки ҳафта ўтгач, у жўнатма олди. Унда чолнинг исмини кўриб, ҳайрон бўлди. Бир муддат қутичадан кўз узмай турди. Кейин унинг ичини очишга шайланди. Қутичада: “Мен билан ўтказган кунларинг учун ташаккур!” — дея ўйиб ёзилган тилла соат турарди. Йигит шундагина англади. Қария учун энг қимматлию қадрлиси бу у билан ўтказган дамлари бўлган экан.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
(ПҚ-4649-сон 26.03.2020.)

☑️ Мазкур қарорга асосан қуйидагилар жорий қилинмоқда:

✔️ нодавлат тиббиёт ташкилотларига шошилинч профилактика ва эпидемияга қарши чоралар кўрилишини талаб қилувчи юқумли касалликлар қаторига киритилган коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларга, истисно тариқасида, 2020 йил 1 сентябрга қадар тиббий хизмат кўрсатишга рухсат берилади;

✔️ коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларга тиббий хизмат кўрсатиш учун нодавлат тиббиёт ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан, истисно тариқасида, танлов (тендер) ўтказмасдан аниқланади;

✔️ нодавлат тиббиёт ташкилотларининг коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларга тиббий хизмат кўрсатиш билан боғлиқ ҳаражатлари Ўзбекистан Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.

Батафсил:
https://lex.uz/pdfs/4775062

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
Қашқадарёда бир кунда 112 тонна карам Россияга экспорт қилинди

Айни кунда ҳам мамлакатимизнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлашга масъул ходимлар ўз хизмат вазифаларини сидқидилдан бажариб, воҳада етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини пешма-пеш экспортга расмийлаштириш билан банд.

Батафсил
👉 https://hudud24.uz/qashqadaryoda-bir-kunda-112-tonna-karam-rossiyaga-eksport-qilindi/

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
Aҳoлини рўйxaтгa oлишдa xoриж тaжрибaси қўлланилади

11 кун аввал Ўзбeкистoн Рeспубликaсининг “Aҳoлини рўйxaтгa oлиш тўғрисидa”ги Қoнуни қaбул қилинди. Ушбу Қoнунни ишлaб чиқишдa Еврoпa Стaтистиклaри Кoнфeрeнциясининг aҳoлини рўйxaтгa oлиш бўйичa aсoсий тaмoйиллaри вa тaвсиялaридaн aсoс сифaтидa фoйдaлaнилди, деб хабар қилмоқда Давлат Статистика қўмитаси аxбoрoт xизмaти.

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/aholini-royxatga-olishda-xorij-tajribasi-qollaniladi/

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов: “Мамлакат бўйлаб 50 та ЙПХ маскани ҳамда 90 та блок ва тўсиқ постларда кучайтирилган хизмат ташкил этилган”

Батафсил
👉 https://hudud24.uz/ichki-ishlar-vaziri-polat-bobojonov-mamlakat-boylab-50-ta-yph-maskani-hamda-90-ta-blok-va-tosiq-postlarda-kuchaytirilgan-hizmat-tashkil-etilgan/

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
11-синф ўқувчиси қўлда олиб юришга мўлжалланган музлаткич яратди

Батафсил
👉 https://hudud24.uz/11-sinf-oquvchisi-qolda-olib-yurishga-moljallangan-muzlatkich-yaratdi/

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
#Китоб_ўқинг_совға_оласиз!

Иккинчи савол.

1. Ўзбекистон халқ ёзувчиси Шукур Холмирзаевнинг “Қора камар” драмаси қачон, қаерда содир бўлган қайси воқеани ўз ичига олган?
2. Асар қаҳрамони Хуррамбекнинг қайси гапи Сизни ларзага солди?
3. Асарнинг энг баланд нуқтаси (кульминацияси) қайси ўринда ифодаланган?
4. Бу драмадаги асосий ғоя нимадан иборат? (Икки жумла билан ифодаланг)

❗️Жавобларни @hudud24admin'га юборинг.

Эслатиб ўтамиз, кеча биринчи савол эълон қилинган эди. Жавоблар ҳамон йўлланмоқда. Биринчи саволга жавобни қабул қилиш муддати сайтда тўғри жавоб эълон қилингунига қадар давом этади.

Саволлар ҳар куни бир хил вақтда, яъни 13:00 да эълон қилинади!

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
Коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун Халқ банки қуйидаги тадбирларни амалга оширади:

👉Халқ банки бош офисида штаб ташкил қилинди.

👉Пенсия ва нафақа тўловлари учун Марказий банкдан стерилланган нақд пуллар олинади;

👉Ҳар бир пенсия ва нафақа олувчига бериладиган нақд пуллар стериланган пакетларда тарқатилади;

👉Пенсия ва нафақа пулларини фуқаролар уйларига етказиб бериш учун сайёр кассаларга қўшимча банк ходимлари жалб қилинади;

👉Сайёр кассалар учун қўшимча махсус автомашиналар ажратилди;

👉Барча сайёр кассалар ходимлари ва автомашина ҳайдовчилари тиббий ҳимоя маскаси ва қўлқоп, спиртли антисептик воситалар билан таъминланди.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
COVID-19 инфекцияси мавжудлиги қандай аниқланади?

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/covid-19-infektsiyasi-mavjudligi-qanday-aniqlanadi/

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
Коронавирус касаллиги мавжуд бўлган майитни дафн этиш тўғрисида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати баёноти:

Ҳозирги кунда дунё мусулмон давлатлари тажрибасида майитни ювиш, кафанлаш ва дафн маросими санитар ходимлар ёрдамида шариатга мувофиқ адо қилинмоқда. Ушбу амалларни бажаришда майитнинг яқинлари иштирок этаётгани йўқ. Марҳумнинг яқин қариндошлари фақат жаноза ўқишда қатнашмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ўзаро маслаҳат асосида, карантин ҳолатида майитни имкон қадар шариатимиз кўрсатмаларига мувофиқ ювиш, кафанлаш ва дафн қилишга ҳаракат қилинади. Бу жараёнда Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакили иштирок этади.

Мазкур амаллар фарзи кифоя маъносидаги ишлар бўлиб, баъзи мусулмонлар амалга оширишса, қолганларидан соқит бўлади.

Демак, коронавирус касаллиги мавжуд бўлган майитни дафн маросимини фақат яқин қариндошлари вакиллари иштирокида қилиш лозимдир.

Дафн маросимида иштирок этувчилар тиббий кўрсатмаларга амал қилишлари, жумладан, ниқоблар ва қўлқоплардан фойдаланишлари ҳамда маросимдан сўнг карантин талаблари асосида дезинфекция ва шахсий гигиена амалларини бажаришлари лозим.

Таъкидлаш жоизки, жаноза, дафн ва таъзия маросимларини ихчам тарзда ўтказиш баробарида эпидемия ҳамда карантин давридаги талаблар, хусусан, гигиена қоидаларига жиддий амал қилиш лозим бўлади. Шунингдек, махсус комиссия қарори асосида қатъий чекланган таркибда ўтказилади.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
#Сўраган_эдингиз

Магистратура битирувчилари стажировкага чиқарилган. Битирувчиларнинг стажировкаси ва магистрлик диссертацияси ҳимоялари қандай тартибда амалга оширилади?

Абдували Холиқов, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқaрмa бошлиғи:

— Олий таълим муассасалари битирувчи курс талабалари ўқув машғулотлари деярли якунланганлигини инобатга олиб, якуний давлат аттестациясини давлат имтиҳони шаклида (он-лайн тест синовлари) ўтказиш режалаштирилмоқда. Шунингдек, магистратура битирувчи курс талабаларига вазиятга қараб июль ойида дипломларини бериш амалга оширилади.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
Машҳур рассом нега касбини ўзгартирган эди?

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/mashhur-rassom-nega-kasbini-ozgartirgan-edi/

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Уй шароитида антисептик тайёрлаш
Спирт+водород перекиси+глицирин ═ антисептик (+видео)

Каналга уланиш
👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube