hudud24.uz | Расмий канал
25.2K subscribers
21.8K photos
1.56K videos
4 files
24.3K links
Download Telegram
Ипотека бўйича бошланғич бадал ва фоизларнинг бир қисми Давлат бюджетидан қоплаб берилади.
“Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида” Ҳукумат қарори (182-сон, 25.03.2020 й.) қабул қилинди.
Қарор билан тасдиқланган Низомга мувофиқ:
👉 уй-жой сотиб олишга ипотека кредитининг бошланғич бадал ва (ёки) фоизларнинг бир қисми Республика Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади;
👉 уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқаролар томонидан субсидия олиш учун ариза берилади, ариза берувчи ижтимоий мезонлар бўйича баҳоланади;
👉 туман (шаҳар)да уй-жой сотиб олиш учун субсидия тўланадиган талабгорларни танлаш бўйича комиссиялар фаолияти ташкил этилади ва ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш натижалари кўриб чиқилади;
👉 сотиб олинадиган уй-жойларни аниқлаш, ажратиладиган ипотека кредити бўйича субсидияни ҳисоблаш, ипотека кредитини расмийлаштириш ва субсидияларни тўлаб бериш тартиби белгиланди.
Навоийда ота-онасидан эрта айрилган ака-укаларга тадбиркор уй совға қилди

Батафсил
👉 https://hudud24.uz/navoiyda-ota-onasidan-ayrilgan-bolalarga-tadbirkor-uy-sovga-qildi/

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳуқуқ_бола_тилида

Тозалик ва озодаликка риоя қилиш ҳақида болажонлар нима дейди?

Батафсил ушбу ролик орқали танишинг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Айни дақиқаларда АОКА штабида Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори ўринбосари Шавкат Ҳайдаров иштирокида брифинг ўтказилмоқда.

Брифингда энг муҳим саволларга жавоб қайтарилди.

Карантин даврида мажбурий ижро ҳаракатлари тўхтатиладими? Ёки қай тартибда амага оширилади?

❗️Бугунги карантин даврида давлат ижрочиларига қуйидаги мажбурий ижро этиш чораларини қўлланишини ҳамда фаолият йўналишлари бўйича ижро ҳаракатлари амалга оширилишини КЕЙИНГА ҚОЛДИРИШ тавсия этилмоқда.

Яъни:

ундирувни турар жойлардаги (яшаш хонадонидаги) мол-мулкига қаратиш, шу мақсадда уларни хатлаш ва олиб қўйиш;

ижро ҳужжатида кўрсатилган муайян ашёларни қарздор жисмоний шахсдан олиб қўйиш ва ундирувчига топшириш;

қарздорни кўчириб чиқариш;

ундирувчини кўчириб киритиш;

ер участкасини олиб қўйиш ва ўтказиш;

иморат (қурилма) ни бузиб ташлаш;

болани олиб бериш ва топшириш.

📎 Давлат ижрочиларига юқоридаги ижро ҳаракатларини фақат кечиктириб бўлмайдиган ҳоллардагина карантин қоидаларига қатъий риоя қилиб, ҳудудий бошқарма бошлиғи ёки унинг ўринбосари рухсати билан амалга оширилиши мумкинлиги тушунтирилмоқда.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
Китоб ўқинг — совға олинг!

Биринчи савол


1. Ўткир Ҳошимовнинг “Тушда кечган умрлар” китобида ўзбек халқи ҳаётининг қайси даврлари акс этган?
2. Романдаги афғон уруши фожеаси тасвирланган энг даҳшатли эпизодлардан бирини ёзинг. (3-4 жумла).
3. Сиз ўқиган ушбу китобни қайси нашриёт қачон чоп этган?

❗️Жавобларни @hudud24admin'га юборинг.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
Бир майизни қирқ бўлиб еган халқ биз эмасмидик?

Ҳеч эшитганмисиз, "бир майизни қирқ бўлиб еган", деган ақидани бошқа бирон миллат ёки элатнинг нақлида?

Йўқ, бу нақл фақат ўзбекда бор, наздимда ва яна шунисиям аёнки, миллатнинг менталитети, ўзбекнинг характери, халқ қалбининг дарёлиги, соддадил ҳам хушфеъллиги - мана шуларнинг ҳаммаси жам бўлиб "бир майизни қирқ бўлиб еган" халқнинг сийратини чизади.

Йиллар суронида бу хислат ирода бўлиб тобланди. Уруш йилларидаги одамларнинг сабри ва матонатини бугун ҳатто тасаввур ҳам этолмаймиз. Қаҳатчилик йилларида бир бурда нонни бўлишиб еганлар - ўшалар бизнинг аждодларимиз. Ҳозир ўйга толамиз, қандай буюк ва дарёдил соҳиблари эканки улар ўз болалари қаторига яна ўнлаб миллат болаларини қўшиб асраб олган. Бугун тўкинлик замонида бир боланинг қорнини тўйдиришни "катта иш" деб билганимиз ҳолда очарчилик заҳмида 15 та болани улғайтган одамларнинг матонатини, табиийки, ақлга сиғдира олмаймиз.

Юрт бошига кулфат келганда ана шундай бирлашган эди улар. Ана шундай катта юрак билан, инсоф, виждон, ҳамият билан уруш қаршисида, қаҳатчилик қаршисида тик туришган эди улар.

Бугун эса ҳар қанча ўйласак-да ўйларимизнинг тубига етолмаймиз - ўша одамларнинг авлодларимизми биз?

Ўша бир майизни қирқ бўлиб еган одамларнинг авлоди бизми?!

Вирус туфайли ҳозир ҳамманинг хаёлида ҳар сўз. Айримларни эса бу вазият синовдан ўтказди. Тошкентда "петак"лардаги аҳвол ҳақида аввал маълум қилган эдик. Бир йўловчи учун 400 минг сўм нарх оғзини бир чеккасидан осонгина чиққан такси ҳайдовчилари "пулимиз кам, уйга қандай етиб оламиз" деган йўловчилар нолаларини эшитишмади. Гўё қулоғи кар, кўзи кўр (виждони мудроқ) эди уларнинг. Халқ бошига келган кулфатнинг ортидан мўмай пул ишлаволишнинг "оғриғи"ни ҳис этишмасди. Энг ёмони буни улар оғриқ, ноинсофлик, виждонсизлик деб билишмасди ҳам.

Ўша кунги йўловчиларнинг кўпчилигини бир-икки сўм ишлаб, уйга борганида йўлига чопиб чиқадиган болаларига рисқ олиб бориш илинжида пойтахтга келган мардикорлар ташкил этарди. Уларни уйларига инсоф қадар "чўнтак кўтарадиган" нархда етказиш учун масъул идораларга қилган мурожатларимиз зое кетди. Эртаси куни эса ўша йўловчилардан бири Эрмамат ака туни билан "петак" да қолганини, бўм-бўш турган таксилар нархини пасайтирмаганини, ҳозир эса "Эркин" постига қараб кетаётганини айтди. Унинг нияти бир амаллаб постдан ўтиб, қолганига бирор йўловчи автоуловга илиниб олиш эди. Унинг сўзларидан қалбимизда қанчалик оғриқ туймайлик, қўлимиздан келар бирор илож йўқ эди. Бундан беҳад ўкиндик ва сўнгги умид ила яна Транспорт вазирлигига қўнғироқ қилдик. Ҳартугул бу сафар улар шу масала ҳозир кун тартибига чиққанини, бу йўловчиларни манзилига етказиш учун автобус ажратилаётганини айтишди. Уларнинг ваъдаларига ишонишни беомон истаб, аммо кўнгилда бир кемтик ғашлик билан "петак" томон йўл олдик.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
"Денов" деб ёзилган катта автобус автотураргоҳга келди. Оломоннинг ваҳмини кўринг. Неки бир йўл билан шу автобусга чиқиб олишга интилишади, қолиб кетишдан жуда қўрқишади. Сурхондарётрансдан жўнатилган автобус 180 минг сўм эвазига йўловчиларни Сурхондарёга олиб кетаяпти. Аслида бу нарх ҳам жуда оз эмас (бошқа пайтларда автобус нархи 60-70 минг сўм атрофида бўлган), аммо 400 мингдан кўра яхши-да.

Йўловчиларнинг муаммоси оз бўлса-да ечилганидан анчайин таскин туйдик. Аммо айтишларича, ўша таксилар постдан ташқарида ҳали-ҳамон турган эмиш ва ўша белгилаган нархларида "собит" эмишлар.

"Ҳар кимнинг виждонига ҳавола" дейди халқимиз. Албатта шундай. Аммо оғир кунларни бирдамликда енгган аждодларга айримларнинг номуносиблиги наинки иснод, балки ўта жоҳиллик ҳамдир.

"Бу кунлар ҳам ўтар-кетар" деган экан доноларнинг бири. Аниқки, ўтади. Бу зайл эса аллакимларнинг виждони, орияти, нафс ўпқони ҳам, шаксиз, синовлардан ўтажак.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
#Мутолаа_учун

Саид Аҳмад. Кичик ҳикоялар

👉 Тансиқ👉 Бир умр…👉 Ҳайкал

(Бир чой қайнагунчалик вақтингиз кетади холос)

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
Рекламадан ҳимояловчи кўзойнак

Ранг-баранг тасвирдаги рекламалар кўзингизни қувонтиради. Лекин улар инсонлар эътиборини тортиши, чалғитиши ва бу хавфсизликка таъсир қилиши мумкинлигини унутмаслик лозим.
Эндиликда бундай муаммони бартараф этишнинг иложи бор. АҚШнинг Калифорния штатида истиқомат қилувчи стартапчилар Иван Кеш ва Скотт Блю ИРЛ Глассес кўзойнагини тақдим этишди. Кўзойнакнинг муҳим хусусиятларидан бири ойнасига ўрнатилган линзалардир. Мазкур линзалар махсус поляризация қоплами билан ўралган бўлиб, кўзларни ультрабинафша нурларидан сақлайди. Шунингдек, экрандаги нурланишдан ҳам ҳимоя қилади. Ушбу кўзойнакни тақсангиз, экран ёки баннердаги рекламалар дарҳол қора тусга киради. Бундай кўзойнаклар севимли сериал ёки киноингизни кўраётган маҳалда кетма-кет узатиладиган ва асабга тегадиган рекламалардан ҳам асрайди.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
Карантин даврида алимент тўловларини амалга оширмаган шахсларга чора кўриладими?

Шавкат Ҳайдаров,
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори ўринбосари
:

Алимент тўловлари — бу авваламбор вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган. Шу боис ҳар ишга индивидуал тарзда ёндашилади ва ҳолатдан келиб чиқиб чора кўрилади.

Бугунги вазиятда ҳар биримиз фарзандимизни уйда сақлашга мажбурмиз. Уйда ўтирган фарзандимиз еб-ичиши, турли хил ўқув қуролларидан фойдаланган ҳолда ўқув машғулотларини давом эттириши керак.

Алимент тўлаётган оталарга шуни таъкидлаб айтмоқчиманки, шундай бир ҳолатда фарзандларингиз таъминотида узилиш бўлиб қолмасин!

Алимент тўловларини ўз вақтида ундирилишини таъминлаш мақсадида маҳалла раислари, маҳалла фаолларидан бу борада Бюро давлат ижрочиларига яқиндан ёрдам беришларини сўраб қоламиз.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
ПСЖ Париж касалхоналарига ёрдам бериш учун махсус футболкаларни сотмоқда

Батафсил
👉 https://hudud24.uz/psj-parij-kasalxonalariga-yordam-bermokchi/

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманган вилоятида коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилганлиги билан боғлиқ расмий баёнот

Каналга уланиш
👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
Илк бора аёл киши солиқ инспекциясига раҳбар этиб тайинланди

Батафсил
👉 https://hudud24.uz/ilk-bora-ayol-kishi-solik-inspektsiyasiga-rahbar-etib-tayinlandi/

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
❗️Юқумли касаллик ҳақида ёлғон маълумот тарқатганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди

“Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” Қонун (ЎРҚ–613, 26.03.2020 й.) Президент томонидан имзоланди.

Қонунга мувофиқ, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида аҳоли орасида асоссиз ваҳима тарқалишининг олдини олиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда мутасадди идораларнинг нормал фаолият юритиши учун шароит яратиш мақсадида Жиноят кодекси 244-5-модда билан тўлдирилди.

Унга кўра, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликларнинг пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш:

• БҲМнинг 200 бараваригача (44 млн 600 минг сўм) миқдорда жарима;

300 соатгача мажбурий жамоат ишлари;

2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Мазкур маълумотларни нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган матнда ёки ОАВ, шунингдек Интернет орқали тарқатиш:

• БҲМнинг 200 бараваридан (44 млн 600 минг сўмдан) 400 бараваригача (89 млн 200 минг сўм) миқдорда жарима;

300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари;

2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;

3 йилгача озодликни чеклаш;

3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

▫️Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
Фарзандларимиздаги қобилият йўқолишининг баъзи сабаблари:
1. Юзга уриш миядаги 300-400 ҳужайрани ўлдиради.
Бошни силаш эса мияда янги ҳужайралар пайдо қилади.
2. Электрон ўйинлар ижтимоий ақлни, луғавий зийракликни барбод қилади.
3. Боланинг фикрлари устидан кулиш, у тақдим қилган ишларни тақдирламаслик натижасида ундаги мотивация пасайиб кетади.
4. Боланинг ёшлигидан у билан суҳбат қуриш эшигининг ёпиқлиги.
5. Таълим бериш давомида сув ичишни камайтириши (Миянинг 85% и сувдан иборат. Ҳар 45 дақиқада 1 стакан сув ичиш зарур.)
6. Ўқувчининг қобилияти ва қизиқишларини ҳисобга олмай ўқитиш самарали натижага олиб келмайди.

Республика ташхис маркази

Каналга уланиш
👇
https://t.iss.one/hudud24official
Ниқобсиз юрганлик 1 млн сўмдан ортиқ жаримага сабаб бўлиши мумкин

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси ниқобсиз юрганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи қисм билан тўлдирилди.

Унга кўра, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш БҲМнинг 5 бараваригача (1 млн 115 минг сўм) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

▫️Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
Кучайтирилган тартиб вақтида Тошкент шаҳрига кириш ва чиқиш учун кимларга рухсат берилади?

Жорий йилнинг 23 мартдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 176-сон қарорнинг 2-банди учинчи хатбошисига кўра, Тошкент шаҳридан доимий рўйхатдан ўтган шахслар, шунингдек, Тошкент вилоятида доимий рўйхатдан ўтган ҳолда Тошкент шаҳрида меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга ошираётган давлат органлари ва муассасалари (нодавлат ташкилотларида – иш берувчи томонидан тақдим этиладиган тегишли рухсатнома асосида) ходимлари ҳамда юк ташиш билан боғлиқ ҳолларда Тошкент шаҳрига кириш ва чиқишга рухсат берилади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
2020 йил 27 март куни соат 06:00дан бошлаб, Самарқанд шаҳрига барча ҳудудлардан кириш ҳар қандай транспорт воситалари (автобус, микроавтобус ва енгил автотранспорт) учун тўхтатилади.

Самарқанд шаҳрига киришдаги чекловлар юк ташиш билан боғлиқ ҳолларда, шунингдек, Самарқанд шаҳрида доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) шахсларга, Самарқанд шаҳрида жойлашган маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, бошқарма, идора ва ташкилот (нодавлат ташкилот)ларда меҳнат (хизмат) фаолиятини олиб бораётган раҳбар ва ходимлар, шифокор ва ҳамширалар, давлат санитария ва эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари ҳамда вилоят эпидемияга қарши курашиш фавқулотда комиссиясининг алоҳида топшириғига асосан вилоят туманларига бириктирилган масъул ходимларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Шу билан бир қаторда, 27 март куни соат 06:00дан бошлаб Самарқанд шаҳри ҳудудида трамвай ва автобуслар ҳаракати тўхтатилади.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
АҚШ нинг The New York Times нашри дунёнинг гавжум масканларидан “Буюк бўшлиқ” деб номланган расмлар туркумини эълон қилди.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official