hudud24.uz | Расмий канал
22.5K subscribers
22.7K photos
1.7K videos
4 files
25.3K links
Download Telegram
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони бир суткада 100тага ошди ва 896 нафарга етди.

Коронавирусдан тўлиқ тузалганлар сони 68 нафарга етди.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълумотига кўра Фарғона вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан ҳам коронавирус инфекциясига чалинган 2 нафар бемор бутунлай соғайиб, реабилитация бўлимига ўтказилган.

Айни пайтга келиб коронавирусдан тўлиқ тузалганлар сони 70 нафарга етди.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
Гўзаллик салонида истеъмолчи ҳуқуқи қандай ҳолатда бузилган ҳисобланади?

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/gozallik-salonida-istemolchi-huquqi-qanday-holatda-buzilgan-hisoblanadi/

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хоразмда янги ташкил этилган Тупроққалъа тумани ҳокимлиги, ҳокимликнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари ҳақида вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Одилбек Жуманиязов видео орқали маълумот берди.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
#Савол_беринг

Савол: 👉 Яқинда ўтказилган брифингда коронавирус уй ҳайвонларидан юқмайди, деб айтилган эди. Лекин куни кеча вазирлик томонидан "уй ҳайвонларига қўлқоп билан тегининг" деган СМСлар келди. Буни қандай тушуниш мумкин?

Жавоб: 👉 Ушбу касалликни келтириб чиқарувчи табиий манба — кўршапалаклар. Кўршапалакларнинг коронавирус ташувчи тури бизнинг ҳудудларимизда яшамайди. Одамларимиз ҳам кўршапалаклар билан мулоқотда бўлмайди.

Лекин шуни ёдда тутишимиз керакки, уй ҳайвонлари ҳам ўртадаги воситачи бўлиб қолиши мумкин. Қолаверса, уй ҳайвонларидан жуда кўп касалликлар — эхинококк, паразитар ва гижжа касаллилкари, есинос ва юқумли ичак касалликлари ҳам юқиши мумкин.

Шу нуқтаи назардан, шахсий гигиена қонун-қоидаларига риоя этилган ҳолда яшаш тарзини ўз ҳаётида жорий қилиш бўйича берилган тавсия эди — бу (СМСлар).

Шу ўринда яна бир нарсани таъкидлаб ўтмоқчиман, ҳозирги карантин даврида озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш, сотиш билан шуғулланадиган умумий овқатланиш корхоналари фаолияти вақтинчалик тўхатилган.

Карантин давомида мана шу ошхоналарда яшаб юрган, қолдиқ овқатлар билан овқатланиб юрган уй ҳайвонлари ҳам кўчага чиқиб кетди.

Аҳоли пунктларида уй ҳайвонлари, дайди ҳайвонлар, жумладан ит ва мушукларнинг кўпайиш ҳолатлари учрамоқда.

Аҳоли яшаш пунктларидаги эпидемиологик вазиятнинг барқарорлигини таъминлаш, яъни аҳолимизнинг соғлигини сақлаш кўп жиҳатдан фуқроларимизнинг ўзига боғлиқ.

Баҳром Алматов,
Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори


Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
bolahuquqlari.uz сайти – ҳуқуқни қизиқарли тарзда ўрганиш имконияти

Мактаб таълими вақтинча онлайн шаклга ўтказилди. Айни кунларда болажонларга дарсдан ташқари ўқиш ва ривожланишга шароит яратиш жуда муҳим.
Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ҳуқуқий, мантиқий, кўнгилочар-интерактив – “Бола ҳуқуқулари” портали (bolahuquqlari.uz) болалар ҳамда ота-оналар учун зарур ва фойдали онлайн ресурсдир.
“Бола ҳуқуқлари” портали 14 ёшгача бўлган болалар ҳамда ота-оналарга мўлжалланган. Унда бола учун зарур бошланғич ҳуқуқий кўникмалар, мактабгача таълим, мактаб таълими, саломатлик, йўл ҳаракати, одоб-ахлоқ, табиатни муҳофаза қилиш бўйича элементар тартиб-қоидалар, Конституция, бола ҳуқуқига оид ҳужжатлар ҳақида маълумотлар содда тилда тақдим этилган.
Сайтда “Ҳуқуқий ўйинлар”, “Ҳуқуқий дарсхона”, “Ота-оналар учун”, “Конституция”, “Рейтинг” (ўйинлар учун), “Сизнинг луғат” каби 10 га яқин бўлимлар мавжуд.
Шундай экан, ҳозироқ bolahuquqlari.uz сайтига ташриф буюринг!

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
“Mening fikrim” порталида “ID карта ва янги шаклдаги ҳайдовчилик гувоҳномасини интеграция қилиш (бирлаштириш) ҳақида”ги петиция жойлаштирилди.

Унда 2021 йил 1 январдан бошлаб ихтиёрий, 2023 йилдан эса мажбурий этиб белгиланган ID карта ва ҳайдовчилик гувоҳномасини бирлаштириш таклиф этилган.

Қуйидаги ҳавола орқали ўз фикрингизни билдиришингиз мумкин:
https://meningfikrim.uz/uz/petitions/view/4000

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
Бугун адлия бўлимлари ташкил топган кун

Батафсил
👉 https://hudud24.uz/bugun-adliya-bolimlari-tashkil-topgan/

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
❗️2020 йил 13 апрель соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 934 нафарни ташкил қилмоқда.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
Наманган вилояти юқумли касалликлар шифохонасида бугун яна коронавирус инфекциясига чалинган 11 нафар бемор бутунлай соғайди.

Айни вақтда коронавирусдан тўлиқ тузалганлар сони 85 нафарга етди.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
Давлат нотариуслари фойдаланувида бўлган бинолар хусусий нотариусларга ижарага берилади

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/davlat-notariuslari-foydalanuvida-bolgan-binolar-hususiy-notariuslarga-ijaraga-beriladi/

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
Қўшни давлатдан юртимизга олиб кирилаётган катта миқдордаги тамаки маҳсулотлари аниқланди

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/qoshni-davlatdan-yurtimizga-olib-kirilayotgan-katta-miqdordagi-tamaki-mahsulotlari-aniqlandi/

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
Карантин инфляцияга қандай таъсир кўрсатмоқда?

Ўзбекистонда жорий этилган карантин инфляцияга қай даражада таъсир кўрсатаётганини видео орқали билишингиз мумкин👇.

https://youtu.be/HcVuvDUkEkg

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Озарбайжон Республикаси халқига дўстона ёрдам юборилди. Шу муносабат билан hudud24.uz мухбири ушбу интервьюни тайёрлади.

ДЎСТЛИК СИНОВДА БИЛИНАДИ

Сaмир AББАСOВ,
Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият маркази директори:

– Ушбу синовли дамларни eнгиб ўтиш учун Oзaрбaйжoнда ҳам мамлакат Прeзидeнти тoмoнидaн таъкидланган “Биз биргaликдa кучлимиз” дeгaн шиoрга амал қилинмоқда. Пaндeмиянинг oлдини oлиш бўйичa дaвлaтлaримиз тoмoнидaн кўрилaётгaн чoрa-тaдбирлaр жуда ўринли ва тўғри. Мен Сизнинг халқингизни, ўзбек қардошларимни дaвлaтингиз тoмoнидaн ўрнaтилгaн барча қoидaлaргa риoя қилишгa чaқираман.


Батафсил 👉 https://hudud24.uz/dostlik-sinovda-bilinadi/

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Мусулмонлар идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов мамлакатимизда Рамазон ойини ўтказиш бўйича қабул қилинган фатвони эълон қилди.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
#адлия_органлари_куни

13 апрель Адлия органлари учун тарихий аҳамият касб этган кун

Батафсил 👉
https://hudud24.uz/13-aprel-adliya-organlari-uchun-tarihiy-ahamiyat-kasb-etgan-kun/

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, 2020 йил 13 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 998 нафарни ташкил қилмоқда.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
Феъл-атворга эътибор бер, яхши табиатлига ҳамроҳ тутин. Гулзорга қара, атиргулнинг табиатини қандай ўзлаштирибди.

***
Поклар кимларники? Покларники. Шу нарса тайин: гўзал гўзални севади, истайди. Шуни билки, гўзал гўзални жалб этади. “Поклар поклар учундир”.

***
Жон ҳикматга билимларга, тан эса боққа, узумга майл кўрсатади. Жон юксалиш дардида бўлади, тан эса манфаатга, егуликка, ичимликка талпинади!

***
Сўз англамас жоҳилга бир нарсалар ўргатиш учун ўз тилингни тарк этишинг, унинг тилида гапиришинг керак. Фақат шу тарздагина сендан бирор нарса ўргана олади.

***
Инсон ёзда қишни истайди, аммо қиш келиши билан ундан ҳам воз кечади, истамайди. Бирор ҳолатга қатъиян рози бўлмайди. На борлик, на йўқлик, на иссиқ, на совуқдан хушланади.

***
Кимнинг қалбида эшик очилса, кўнгил осмонида юзлаб қуёшларни кўради.

***
Кўнгил ойнаси тоза бўлиши керак, токи унда хуш суратни зиддидан фарқлай олсинлар.

Жалолиддин Румий

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
Ёлғонга тўнимни бердим

Мавлоно Жалолиддин Румий Шамс Табризийни
ўзига пир ва устоз деб билиб, у зотга ҳурмати баланд эди. Шамс Табризий маълум бир муддат Румийга илму маърифат ўргатгандан кейин, ғоиб бўлади. Ҳазрати Румий устозини кўп жойлардан дараклайди, лекин бирор бир хабар тополмай, жуда маҳзун бўлади. У кишининг Шамс Табризийга бўлган соғинч ва муштоқлиги яқин-йироққа аён бўлади. Бир киши устоз фироқида куйиб юрган Жалолиддин Румийдан бир нарса ундириш мақсадида унинг олдига келиб ёлғондан “мен устозингиз Шамс Табризийни фалон шаҳарда кўрдим” дейди. Ҳазрати Румий бу хабардан жуда суюниб кетади ва дарров эгнидаги тўнини ечиб, хушхабар келтирган кишининг елкасига ташлайди. Буни кўрган одамлар хабарчининг ёлғончи эканлигини айтиб, шаҳодат берадилар. Шунда Мавлоно Жалолиддин Румий уларга қарата шундай дейди: “Мен тўнимни унинг ёлғонига бердим. Агар хабари чин бўлганда эди, жонимни берар эдим”.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
Тадбиркорларга солиқ таътиллари берилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 апрелдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора‑тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига асосан микрофирма, кичик корхона ва якка тартибдаги тадбиркорларга қуйидаги имтиёзлар берилмоқда.

Ўз фаолиятини тўхтатган ва (ёки) товарлар (хизматлар) реализациясидан тушуми жорий йилнинг биринчи чорагидаги ўртача ойлик миқдорга нисбатан 50 фоиздан кўпроққа камайган тақдирда, солиқ органларини хабардор қилган ҳолда:

маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ариза бермасдан туриб айланмадан олинадиган солиқ, мол-мулк солиғи, ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича – уларни кейинчалик 12 ой давомида тенг улушларда тўлаш шарти билан;

ижтимоий солиқ бўйича – уни кейинчалик 6 ой давомида тенг улушларда тўлаш шарти билан 2020 йил 1 октябрга қадар фоизсиз кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) ҳуқуқи олишлари мумкин бўлади.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube