hudud24.uz | Расмий канал
25.7K subscribers
22K photos
1.59K videos
4 files
24.6K links
Download Telegram
Вояга етмаганларнинг хорижга чиқиш тартиби қандай?

Низомга кўра, 15 ёшдан 18 ёшгача бўлган фуқаролар ота-оналар, васийлар (ҳомийлар)нинг вояга етмаган шахснинг мустақил равишда хорижга чиқишига нотариал тасдиқланган розилиги бўлган тақдирда, хорижга кузатувчисиз чиқиши мумкин.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Ҳафтанинг ҳар пайшанба куни жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланди

Қарорга кўра, 2025/2026 ўқув йилидан ҳар бир оммавий спорт бўйича тренер-селекционерга 5 тагача маҳалла ва унинг ҳудудидаги давлат таълим муассасалари бириктирилади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчиликни бузиш

Мен ариза билан масъул идорага мурожаат қилдим. Мурожаатимга ҳали ҳамон жавоб бўлмаяпти. Бундай вазиятда ваколатли орган ходимларига жавобгарлик белгиланганми?

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Республика бюджети харажатлари қарийб 10 триллион сўмга оширилмоқда

Сенат ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг “2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун муҳокама этилди.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Баҳоланган қийматдан юқори бўлмаслиги керак

Масъулияти чекланган жамият таъсисчиси бўлиб давлат рўйхатидан ўтганман. Шунга кўра, менга устав фондини мол-мулк кўринишида шакллантириш бўйича тушунтириш берсангиз?

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Қоидабузарлик тўғрисидаги маълумот 48 соат ичида ЙҲХБга келиб тушмаса, жарима бекор қилинади

📃 28.10.2024 йил кунги ЎРҚ-985-сон Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш киритилган.

Унга кўра, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилиши тўғрисидаги маълумот жарима солиш ҳақида қарор чиқаришга ваколатли бўлган шахсга 48 соат ичида юборилмаган тақдирда, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш юритилмаслиги белгиланган.

Ваколатли орган эса 15 кундан кечиктирмай жарима солиш тўғрисида қарор қабул қилиши кераклигига ойдинлик киритилганди. Акс ҳолда ҳайдовчи маъмурий жавобгарликка тортилмайди.

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказининг Тошкент вилояти ҳудудий бўлими ташкил этилади

Суд экспертиза марказида истеъмол маҳсулотлари таркибида генетик модификацияланган организмлар (ГМО) мавжудлиги ва ичимлик сувининг таркибини аниқлашга қаратилган тадқиқотларни амалга оширувчи Истеъмол маҳсулотлари ва ичимлик суви таркибини таҳлил қилиш лабораторияси ташкил қилинади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Ёнғиндан етказилган мулкий зарар миқдори қандай ҳисобланади?

Юридик ва жисмоний шахсларнинг бино ва бошқа мол-мулки ёнғин натижасида талафот кўрган деб топилса, етказилган мулкий зарар бевосита кўрилган талафотлар миқдори билан аниқланади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳужжатсиз ерларга жарималар ошадими?

Ўзбекистонда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ерлар бўйича кўрсаткич қандай, бундай ерларга қурилган бино ва иншоотлар тақдири нима бўлади, бундай ерлардан фойдаланганларга қонунчиликда қандай жавобгарлик бор, аҳолининг ерларни қонунийлаштириш тартиби қандай? Мутахассис билан эксклюзив суҳбатни томоша қилинг.

Тўлиқ видео: 👉 https://youtu.be/WmMbghP_djo

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Алимент тўловчи шахс хорижга чиқиши учун тақиқни қандай бекор қилиш мумкин?

Алимент тўловчи шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқиши тақиқланган бўлса, бу ҳолат унинг қарздорлик ёки мажбуриятларини бажармаганлиги билан боғлиқ бўлади. Лекин, бундай тақиқни бекор қилиш учун қонунчиликда бир неча имкониятлар белгиланган.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Кимларга хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат берилади?

Ҳайдовчи ва йўловчиларнинг хавфсизлик камари тақишлари қонун билан белгиланган ва бу қоида кўплаб ҳолларда хавфсизликни таъминлаш учун зарур.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Инсон аъзолари донорлигига қайси касалликларда рухсат этилмайди?

Бунга ОИВ/ОИТС, наркомания, токсикомания, алкоголизм, морбид семизлик, артериал гипертензия II-III даражаси, сурункали буйрак касаллиги II-III-IV-V босқичи, қандли диабет, икки томонлама сийдик тош касаллиги, хавфли ўсма касалликлари кабилар киради.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Ўқувчини бошқа мактабга ўтказиш тартиби қандай?

Янги уй олганлигимиз сабабли янги йилдан бошқа туманга кўчиб ўтамиз. Фарзандларимиз мактаб ўқувчиси. Ўқувчини бир мактабдан бошқасига ўтказишнинг қонуний тартиби қандай?

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Ўғлим таътил вақтида ишлаши мумкинми?

“Вояга етмаганларнинг меҳнатидан фойдаланишга йўл қўймаслик бўйича талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Низом талабларига кўра, ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) ўзларининг вояга етмаган болалари меҳнатидан фойдаланишда боланинг соғлиғи ҳолати ва касалланишининг олдини олишга жавобгардир.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Ўзбекистонда йиллик даромади 1 триллион сўмдан ошган 142 нафар “чемпион” тадбиркорлар пайдо бўлди

Бундай тадбиркорларга ер ва бинони тўғридан-тўғри бериш, давлат корхоналарини ҳам узоқ муддатга бошқарувга топшириш, ҳарбий саноат, дронлар ишлаб чиқариш, IT ва сунъий интеллектни кенг ривожлантиришда улар билан манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш мумкинлиги қайд этилди.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Ўзбекистонга дунёнинг 23та меҳмонхона брендлари кириб келиши кутилмоқда

Шунингдек, жорий йил ишга тушган 17та йирик савдо ва туристик масканга қўшимча яна 25 та шундай мажмуа қўшилади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official