hudud24.uz | Расмий канал
24.5K subscribers
21.9K photos
1.57K videos
4 files
24.5K links
Download Telegram
Одамларга қанча ёрдам бермайлик, маҳаллалар шароитини яхшиламасак, камбағаллик қисқармайди — Президент

Келгуси йилда маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантиришга барча манбалардан 1,6 миллиард доллар ажратилади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гиёҳвандликдан қандай тузалиш мумкин? Шифокор билан суҳбат

Гиёҳвандлик қандай касаллик, уни уй шароитида даволаш мумкинми, “ўтириб қолиш” қанча давом этади, ундан даволаниш учун нега мақбул фурсат қачон, анъанавий наркотик моддаларга қараганда замонавий “таблетка”лар хавфсиз, улардан қутулиш осонми, нима учун ёшлар бу касалликка мойил бўлмоқда, гиёҳванд моддалар бевосита ички органларга қандай таъсир кўрсатади, беморлар қандай даволанади? Шу ва шу каби саволларга Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази директор ўринбосари Фурқат Баҳромов жавоб берди.

Тўлиқ видео: 👉 https://youtu.be/B4eEYm7FL54

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Сайлов комиссиялари тизими қандай тузилган?

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 11-моддасига мувофиқ сайлов комиссиялари тизимига қуйидагилар киради:

- Марказий сайлов комиссияси;

- Ҳудудий сайлов комиссиялари;

- Туман ва шаҳар сайлов комиссиялари;

- халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказиш бўйича округ сайлов комиссиялари;

- участка сайлов комиссиялари.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Прокуратура тизимида янги тузилма ташкил этилмоқда

Фармонга кўра, камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши ва унинг ижроси устидан назоратга масъул бўлган Бош прокурор ўринбосари лавозими киритилади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Аёлнинг бола парвариши таътилида бўлган даври меҳнат стажига қўшилади

Қонунчиликка кўра, болани парваришлаш таътиллари даврида ходимнинг иш жойи (лавозими) сақланади.

Бу таътилларнинг кўпи билан 6 йили меҳнат стажига қўшилади, шу жумладан мутахассислиги бўйича иш стажига ҳам қўшиб ҳисобланади.

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Мактаб ўқув хоналаридаги ҳаво ҳарорати қанча бўлиши керак?

Таълим муассасаларининг ўқув хоналарида машғулотлар ўтказишда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мувофиқ ўқув хоналарида ҳаво ҳарорати енгил жисмоний ишда 21º С, ўртача оғир ишда 17º С ва оғир ишда 16º С дан паст бўлмаслиги керак.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Йўловчи багажини ташиш қоидалари нималардан иборат?

Ташувчи томонидан белгиланган бепул ташиш меъёридан ортиқ бўлган багажлар ҳамда махсус тоифадаги багажлар (ҳайвонлар ва қушлар, спорт анжомлари, оғир вазндаги ва ҳажми катта багажлар ҳамда бошқалар) ташувчи билан келишилган ҳолда қўшимча тўловлар тўлангандан кейин ташишга қабул қилинади ва бу ҳақда тўлов квитанцияси расмийлаштирилади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Ижодий таътил олиш тартиби қандай?

Меҳнат фаолиятини ёки педагогик фаолиятни илмий иш билан бирга олиб бораётган шахсларга асосий иш жойида ўртача иш ҳақи ва лавозими сақланган ҳолда ижодий таътиллар берилади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Хотин-қизларга қандай имтиёзлар белгиланган?

Касаначилик ва ҳунармандчилик йўналишида янги иш бошлаётган хотин-қизларни ўқитиш харажатлари қоплаб берилади

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш жавобгарликка сабаб бўлади

Ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг шу қоидалар бажарилиши учун масъул бўлган шахс томонидан бузилиши оқибатида баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилса, жавобгарликка сабаб бўлади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Боланинг бўйи нормал ўсиши нималарга боғлиқ?

Агар болага бўй ўсмаслик ташхиси қўйилса, гормон терапия муолажаси қўлланилиши мумкин. Бироқ ушбу препаратларни ўз вақтида ва белгиланган тартибда қабул қилиш шарт.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Пахта терими мавсуми бошланди: мажбурий меҳнат жиноий жавобгарликка сабаб бўлади
 
Ҳокимлар, барча даражалардаги раҳбарлар аҳолини мавсумий қишлоқ хўжалиги ишлари, металл чиқиндилари ва макулатура йиғиш, шунингдек, бошқа турдаги мавсумий ишларга жалб қилишнинг олдини олишга масъул.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Таниш-билиш ўтмайди! Жараён “Ўзбеккосмос” назоратида

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларига ва унда қурилган бино-иншоотларга мулк ва ижара ҳуқуқини бериш қандай босқичларда амалга оширилади? Бу борада, “Ўзбеккосмос” агентлигига қандай вазифалар юклатиляпти, муддатлар ҳақида нималарни билиш керак? Мулк ёки ижара ҳуқуқини эътироф этишнинг автоматлашган тизими, бир марталик тўловлар. «Объектив»нинг таҳлилий-ҳуқуқий нигоҳи янги қонуннинг бўйича олиб борилаётган ишларга қаратилди.

Тўлиқ видео: 👉 https://youtu.be/4UIV6kGwM0E?si=IAEKRhPZ7YFIJHtd

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Мирзо Улуғбек таваллудининг 630 йиллиги кенг нишонланади

Қарорга кўра, 2024 йилда Самарқанд шаҳрида Мирзо Улуғбек таваллудининг 630 йиллиги кенг нишонланади. Мамлакатдаги Мирзо Улуғбек номи билан боғлиқ обектлар, шу жумладан, Мирзо Улуғбек шарафига барпо этилган ёдгорлик мажмуалари мукаммал таъмирланади ва уларнинг ҳудуди ободонлаштирилади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Санитария ва оммавий заҳарланиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик бор

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексга кўра, санитария нормаларини, қоидалари ва гигиена нормативларини бузиш:

🔹фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача (1 млн 700 минг сўмдан 3 млн 400 минг сўмгача);

🔹мансабдор шахсларга эса 15 бараваридан 20 бараваригача миқдорда (5 млн 100 минг сўмдан 6 млн 800 минг сўмгача) жарима солишга сабаб бўлади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Ходимни бошқа иш берувчига вақтинча хизмат сафарига юбориш тартиби

Ходимни бошқа иш берувчига вақтинча хизмат сафарига юбориш фақат унинг ёзма розилиги билан 1 йилдан кўп бўлмаган муддатга амалга оширилиши мумкин ва бу ходим вақтинча хизмат сафарига юборилган иш берувчи билан тузиладиган алоҳида муддатли меҳнат шартномаси асосида амалга оширилади.

Aввалги иш жойида тузилган меҳнат шартномасининг амал қилиши ходим вақтинча хизмат сафарига юборилган даврда тўхтатиб турилади. Ходимга хизмат сафари муддати тугаши билан уни хизмат сафарига юборган иш берувчида аввалги иши (лавозими) тақдим этилади.

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Контракт суммасидан 12 фоиз даромад солиғини қайтариб олиш тартиби қандай?

Солиқ кодексининг 378-моддаси 16-бандига кўра, олий таълим ташкилотларида ўқиш мақсадида ўзингиз, фарзандингиз, йигирма олти ёшга тўлмаган турмуш ўртоғингиз учун тўлайдиган даромадларингизга солиқ солинмайди. Мазкур имтиёз банклардан олган таълим кредитларингизни (фоизлари билан) қоплашга йўналтирилган даромадларга нисбатан ҳам қўлланилади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни тайинлаш рад этилишига нималар асос бўлади?

Баъзи ҳолларда оилани кам таъминланган деб эътироф этиш ва унга тегишли равишда болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинлаш рад этилиши мумкин. Жумладан, ариза берувчи ва унинг оила аъзолари эгалигида жами биттадан ортиқ кўчмас мулки ёки бир ва ундан ортиқ нотурар жой бинолари мавжуд бўлганда аризани рад этишга асос бўлади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Тунги вақтда фуқароларнинг осойишталигини бузганлик учун қонунчилигимизда қандай жавобгарлик мавжуд?

Кўпинча кечки вақтларда баъзи бир шахсларнинг бақир-чақир қилишига, баланд овозда мусиқа қўйиб фуқароларнинг осойишталигини бузишига гувоҳ бўламиз. Хўш, фуқароларнинг ушбу ҳаракатлари ҳам ҳуқуқбузарлик ҳисобланадими?

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official