hudud24.uz | Расмий канал
25.1K subscribers
22.1K photos
1.6K videos
4 files
24.6K links
Download Telegram
Ўқитувчиларга Директор жамғармасидан устама тўлаш тартиби: муҳим 5 саволга жавоб

Мактаб ўқитувчилари, кутубхоначилар, психологларга Директор жамғармасидан ҳар ойлик устама белиганади. Устама миқдори баҳолаш мезонлари асосида аниқланади. Келинг бу тартиб билан яқиндан танишамиз.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Товар ва хизматлар нархининг сунъий равишда оширилиши жавобгарликка сабаб бўладими?

Қонунга кўра, нафақат бозор ҳудудида, балки барча дўконларда ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида товар ва хизмат нархларининг сунъий равишда оширилиши тақиқланади ва жаримага тортиш билан жазоланади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Тошкент ИИББ талабаларни ижарага уй олишда фирибгарлардан эҳтиёткор бўлишга чақирди

Пойтахтга келиб, ижара уйларга жойлашаётган талабалардан ғаразли мақсадларда фойдаланаётганлар учрамоқда. Хусусан, фирибгарлар ижтимоий тармоқларда ёки эълонлар жойлаштириладиган илова ҳамда веб-сайтларда арзон нархларда ижарага уй таклиф қилишади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Куннинг қайси вақтида энергетик ичимликлар рекламаси тақиқланган?

Қонунга кўра, энергетик ичимликларнинг рекламасида, ҳар бир ҳолда, бундай ичимликларни ҳаддан зиёд истеъмол қилишнинг зарари тўғрисидаги огоҳлантириш, шунингдек бундай ичимликларни истеъмол қилиш тавсия этилмайдиган шахслар ҳақидаги ахборот мавжуд бўлиши керак.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Пиёдалар йўлагидан ўтаётганда нималарни қилиш мумкин эмас

Қонунга кўра, пиёдалар йўлнинг қатнов қисмида, шу жумладан пиёдалар ўтиш жойида ҳаракатланаётганда телефондан фойдаланиши, китобларни ёки даврий нашрларни ўқиши, видеоматериалларни томоша қилиш жавобгарликка сабаб бўлади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Ерларнинг инвестициявий имкониятларидан самарали фойдаланилади

Фармонга кўра, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини мулк ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижара ҳуқуқи асосида сотиб олиш қийматини маълум шартларда ҳар ойда тенг улушларда, қолдиқ суммага Марказий банкнинг асосий ставкасида фоиз ҳисоблаган ҳолда бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Бола парваришида бўлган ота-онадан бирини бошқа ишга ўтказиш

2 ёшга тўлмаган бола парваришини амалга ошираётган ота-онадан бири (васий) аввалги ишини бажариши мумкин бўлмаган тақдирда, ўз аризасига кўра бажариладиган иши учун ҳақ тўланадиган, бироқ аввалги иши бўйича ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда бола 2 ёшга тўлгунига қадар иш ҳақи тўланадиган бошқа ишга ўтказилади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Гиёҳвандлик – қизиқиш ортидаги қарамлик

Гиёҳвандликка қарамлик, ўша пайтдаги мазмунсиз ҳаёт, бу иллат ортидан йўқотган йиллар ва яқинлар, беморларнинг ўз-ўзига айтадиган ёлғонлари, “наркоман” деган тамға ва касалликдан қандай қилиб тузалгани ҳақида оғунинг оний оғушидан омон чиққан йигит ҳикояси.

Тўлиқ видео: 👉 https://youtu.be/T7wx52N-9cI

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Ўзбекистонда сув мототранспортининг максимал ҳаракатланиш тезлиги соатига 40 км гача чекланди

Қарорга кўра, 2025 йил 1 январдан бошлаб юридик ва жисмоний шахслардан сув транспортидан (электр автомобиль транспортидан ташқари) фойдаланиш натижасида атроф-муҳитнинг ифлосланиши учун ҳар йили компенсация йиғимлари тўланади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Йўлнинг чап бўлагида ҳаракатланаётган юк машиналари учун маъмурий жазо чоралари жорий этилади

Мазкур чорани йил бошидан буён юк автомобиллари иштирокида содир бўлган ЙТҲлар оқибатида 108 киши ҳалок бўлгани туфайли жорий қилиш режалаштирилмоқда.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Давлат тиббий суғуртаси доирасида бепул тиббий хизматлар кўрсатилади ва дорилар берилади

Қарорга кўра, туман (шаҳар), вилоят ва республика шифохоналарида тиббий ёрдам кўрсатишда касалликнинг оғирлик даражасидан келиб чиқиб, бепул даволанадиган касалликлар рўйхати тасдиқланади ва амалиётга жорий этилади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Назоратдаги шахсларга нисбатан таъсирчан чоралар кўрилиши таъминланади

Қонун лойиҳаси билан Маъмурий ва пробация назорати остидаги шахсларга нисбатан таъсирчан чоралар кўриш, шунингдек, ички ишлар органлари пробация бўлимлари ходимларининг ваколатларини кенгайтириш назарда тутилмоқда.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Талабаларнинг ижара шартномасини тузиш тартиби қандай?

Кўчмас мулк ижара шартномаларини тузиш 2 хил усулда амалга оширилиши мумкин.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Маҳаллий кенгаш депутати дахлсизлик ҳуқуқидан қачон маҳрум қилиниши мумкин?

Депутатни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги масала тегишинча вилоят, туман, шаҳар прокурорининг ёки юқори турувчи прокурорнинг тақдимномасига биноан халқ депутатлари кенгаши томонидан ўн кун ичида ҳал этилади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Тақиқланган жойларга чиқинди ташлаганлик учун белгиланган жарималар миқдори қанча?

Тақиқланган жойларга ахлат ташлаганлик учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик кодексининг 91(1)-моддаси билан жавобгарлик белгиланган.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Кимлар хусусий пуллик тиббиёт муассасаларида бепул даволанишлари мумкин?

Амалдаги қонунчиликка кўра, хусусий тиббиёт муассасалари томонидан аҳолининг қуйидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига (стоматология ва косметология хизматларидан ташқари) бепул тиббий хизматлар кўрсатилади:

— ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшовчи кексалар;

— I ва II гуруҳ ногиронлари, ногирон болалар;

— муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқаролар;

— ижтимоий аҳамиятга молик касалликларга чалинган шахслар;

— етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Жисмоний шахсларга автомобиль олди-сотди шартномасини тузиш учун қандай ҳужжатлар керак?

Нотариуслар томонидан автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни тасдиқлаш ҳамда расмий дилерлар томонидан “TRADE-IN” дастури бўйича илгари фойдаланилган автотранспорт воситаларининг олди-сотди шартномасини расмийлаштириш бошқа шахсга бериш тақиқланмаганлиги ва хатлаб қўйилмаганлиги текширилгандан кейин амалга оширилади, тасарруф этиш ҳуқуқисиз ишончномалар бундан мустасно.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Одамларга қанча ёрдам бермайлик, маҳаллалар шароитини яхшиламасак, камбағаллик қисқармайди — Президент

Келгуси йилда маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантиришга барча манбалардан 1,6 миллиард доллар ажратилади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official