hudud24.uz | Расмий канал
25.1K subscribers
22.1K photos
1.6K videos
4 files
24.6K links
Download Telegram
Қалбаки ҳужжат тайёрлаган маҳалла маслаҳатчиси сири фош бўлди

Батафсил
👉 https://hudud24.uz/qalbaki-hujjat-tayyorlagan-mahalla-maslahatchisi-siri-fosh-boldi/

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
#Сўраган_эдингиз

👉 Уй сотиб олмоқчи эдим. Нотариал идорасида бу уйга тақиқ қўйилган дейишди. Кўчмас мулкка ва автотранспорт воситаларига тақиқ қўйиш тўғрисида тушунча беришингизни илтимос қиламан.

👉 Қонун хужжатларида белгиланган ҳолларда, шунингдек, банклар ҳамда бошқа кредит ва тегишли ташкилотлар томонидан жисмоний ва юридик шахсларга уй, квартира, уй ёки квартиранинг бир қисми ва бошқа кўчмас мулк сотиб олиш ёки қайта таъмирлаш ва бошқа мақсадларда берилган қарзларнинг қайтарилишини таъминлаш учун кўчмас мулк гаровга қўйилган бўлса, гаров шартномаларини тасдиқлаш вақтида мазкур кўчмас мулк жойлашган ҳуддуддаги давлат нотариуси кўчмас мулкка нисбатан тақиқи қўяди ва бу ҳақда “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси ҳудудий бўлинмасига хабарнома юборади. Кўчмас мулкка нисбатан мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатга нотариус томонидан тақиқ қўйилгани ҳақида белги қўйилади ва тақиқлар ҳисобини олиб борилиши белгиланган давлат нотариал идорасига маълумот юборилади.

👉 Мол-мулкка тақиқ қўйиш қайси ташкилот ёки органлар томонидан амалга оширилиши мумкин.

👉 Мол-мулкка тақиқ қўйиш суд, тергов, прокуратура органлари, шунингдек, суд ижрочилари ва давлат нотариал идораси нотариуслари томонидан амалга оширилади.
Кўчмас мулк ва автотранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш тақиқлангани ва хатлангани тўғрисидаги хабарлар давлат нотариал идорасида мавжуд тақиқлар ва хатловларни рўйхатга олиш китобига киритилиб қўйилади ва лозим ҳолларда тегишли ҳужжатларга асосан юқоридаги органлар томонидан тақиқ бекор қилинади.

Саволларга ҳуқуқшунос Гулбаҳор Факирова жавоб берди.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Меҳр - инсонийликнинг бош мезони

Биз халқ билан биргамиз, синовларни елкама-елка туриб енгамиз!

Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган ҳолатлар сони 390 нафарга етди.

Ушбу касалликдан бутунлай соғайганлар сони 30 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
Метин интизом – қудратли ҳимоя!

Батафсил
👉 https://hudud24.uz/metin-intizom-qudratli-himoya/

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Коронавирус касаллиги республика ҳудуди бўйлаб тарқалишининг олдини олиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар

Батафсил Адлия вазирлиги томонидан тайёрланган ушбу ролик орқали танишинг


Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
⚡️ЎЗБЕКИСТОНДА ҚОР ЁҒИШИ КУТИЛМОҚДА

❗️"Ўзгидромет"марказидан хабар беришларича, 7-9 апрель кунлари қор ёғиши кутилмоқда.

Сабаби Ўзбекистон ҳудудига Волгабўйи районлари (Астрахань) орқали Россиянинг Европа ҳудуди (Москва) устида шаклланган нам ва совуқ ҳаво оқимлари киради.

7-9 апрелда республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 8 апрелда айрим жойларга кучли ёмғир ёғиши мумкин.

Кечаси ва 9 апрелда эрталаб айрим жойларда ёғаётган ёмғир қорга айланиши мумкин.
7-8 апрелда шамолнинг тезлиги кучайиб, секундига 15-20 метргача, шиддат билан эсганда 23-28 метргача етиши кутилмоқда.

Ҳаво ҳарорати 7 апрелда кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 15-20 даража, 8 апрелда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 5-10 даража, 9 апрелда кечаси 0-5 даража, айрим жойларда 1 даража совуққача, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
8-9 апрелда республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
#Сўраган_эдингиз

👉 Бу йил олий таълим муассасалари битирувчилари якуний давлат аттестациясини қандай тартибда топширади?

👉 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати маълумотига кўра, якуний давлат аттестациясини давлат имтиҳони шаклида (онлайн тест синовлари, онлайн ҳимоя ва бошқа шаклларда) ўтказишга тайёргарлик кўрилмоқда.
Бугунги кунда талабаларимиздан асосий талаб карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда уйда ўқитувчилар томонидан берилаётган топшириқларни мунтазам бажариб бориш ва ўқув режасидаги фанларни мустақил ўзлаштиришдир.

Саволга Мадад ННТ мутахассислари жавоб берди.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
Қишлоқда ҳаёт қандай кечаяпти?

Батафсил
👉 https://hudud24.uz/qishloqda-hayot-qanday-kechayapti/

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
Айни пайтда коронавирус инфекцияси қайд этилган ҳолатлар сони 390 нафарни ташкил этмоқда. Беморларнинг 188 нафари эркак, 202 нафари аёллардир.

Ёш жиҳатдан қарайдиган бўлсак,

0-9 ёшгача – 10 нафар (2,6%);
10-19 ёшгача – 15 нафар (3,8%);
20-29 ёшгача – 59 нафар (15,1%);
30-39 ёшгача – 111 нафар (28,5%);
40-49 ёшгача – 123 нафар (31,5%);
50-59 ёшгача – 48 нафар (12,3%);
60-69 ёшгача – 17 (4,4%);
70-79 ёшгача – 6 (1,5%);
80 ёшдан юқори бўлганлар 1 нафар (0,3%)ни ташкил этмоқда.

👉 Тошкент шаҳрида 170 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор даволанмоқда. Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида 2, Андижон вилоятида 61, Бухоро вилоятида 19, Наманган вилоятида 48, Фарғона вилоятида 64, Хоразм вилоятида 18, Қашқадарё вилоятида 6 ҳамда Навоий вилоятида 2 нафар бемор ҳудуддаги юқумли касалликларга ихтисослашган шифохоналарда даволанишмоқда.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
#Китоб_ўқинг_совға_оласиз

Тўққизинчи савол.

1. Халқимизнинг улуғ шоири Абдулла Ориповнинг ўзингиз учун энг сара деб билган баҳор ҳақидаги шеъридан иккитасининг ва муҳаббат мавзусидаги шеъридан иккитасининг номини келтиринг.

2. Бу шеърлар қайси жиҳати билан Сизни ўзига ром этди (5-6 қатор изоҳ ёзинг)?

❗️Жавобларни @hudud24admin'га юборинг.


❗️Саволлар ҳар куни бир хил вақтда, яъни 13:00 да эълон қилинади!

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
Жисмоний шахсларга кредит каникулларини тақдим этаётган банклар:

1. Ўзсаноатқурилишбанкбатафсил;
2. Асакабанкбатафсил;
3. Туронбанкбатафсил;
4. Алоқабанкбатафсил;
5. Ҳамкорбанкбатафсил;
6. Миллийбанкбатафсил;
7. Агробанкбатафсил;
8. Микрокредитбанкбатафсил;
9. ZiraatBankбатафсил;
10. Халқ банкибатафсил;
11. InfinBankбатафсил;
12. Ипотекабанкбатафсил;
13. Пойтахтбанкбатафсил;
14. AsiaAllianceBankбатафсил;
15. Ипак йўли банкибатафсил;
16. ЎзАгроЭспортбанкбатафсил;
17. HiTechBankбатафсил;
18. Капиталбанкбатафсил;
19. Orient Finans Bankбатафсил.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
Огоҳ бўлинг: ғафлат – умр заволи!

Бош прокуратура мурожаати

Батафсил
👉 https://hudud24.uz/ogoh-boling-gaflat-umr-zavoli/

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
#Сўраган_эдингиз

👉 Озиқ-овқат савдо дўконимда тиббиёт ниқобини сотсам бўладими? Ниқоблар учун қанча миқдорда солиқ тўлайман?

👉Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи асосан Республикамизда ниқоблар, тиббий буюмлар рўйхатидан чиқарилди ва уни сотиш учун лицензия талаб этилмаслиги белгиланди.

Бу дегани, эндиликда юридик шахсми ёки якка тартибдаги тадбиркорларми, улар хам фаолият туридан келиб чиқиб, тиббий ниқоблар сотиши мумкин.

Эътибор беринг! Тиббий ниқоблар учун қўшилган қиймат солиғи солинмайди.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
Соғлом озиқланиш – бу фақат овқатланиш дегани эмас

Қадимги Тибет китобида соғлом ва бахтли бўлиш учун зарур бўлган озиқланишнинг турли хил тури ҳақида маълумот берилган.

🔹Биринчиси – “ҳис қилинадиган” овқат, яъни оддий табиий овқат.

🔹Озиқланишнинг иккинчи тури – бу уйқу. Бизнинг танамиз уйқусиз узоқ вақт чидай олмайди, соғлом бўлиши эҳтимоли ундан ҳам кам.

🔹Озиқланишнинг учунчи тури – орзу-умидлар. Айнан улар бизга, бутунлай қувватимиз қолмагандай туюладиган онларда куч беради.

🔹Ва тўртинчи тур – диққатни узлуксиз жамлаш онлари. Ахир доимий чалғиган инсон, худди бир неча кун ухламаган инсон каби асабий ва тажанг бўлиб қолади.

Бу тўрт хил озуқадан тўғри тўйина олган инсон ўзини бахтли ва уйғун ҳис қила олади.

Майкл Роуч

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
Қарши тумани аёл ҳокими шифохонага гуллар билан кириб борди

Мухбиримиз Қашқадарёдан хабар беришича, Қарши туман ҳокими шифохонага ташриф буюрди.
- Дунё ҳамжамиятини ларзага солиб турган кўринмас офат коронавирус пандемиясига қарши курашишда биринчилардан бўлиб жонбозлик кўрсатаётган азиз шифокорларимизга бугун ташаккур айтмасдан иложимиз йўқ,- деди туман ҳокими Мақсуда Мустафаева.
Ҳоким меҳнат қилаётган тумандаги шифокорлар учун туман тиббиёт бирлашмасини атиргулларга буркаган. Уларни йўқлаб бориб, ҳол-аҳвол сўради.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
Меҳнат таътилига чиққан ходим ишдан бўшатилганини билмай қолди…

Батафсил
👉 https://hudud24.uz/mehnat-tatiliga-chiqqan-hodim-ishdan-boshatilganini-bilmay-qoldi/

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Феруза Муҳитдинова,
ТДЮУ профессори, юридик фанлар доктори:

– Бугунги кунда мамлакатимизда аҳоли соғлиғини мустаҳкамлаш, соғлом авлодни тарбиялаш, юртимизнинг барча ҳудудларида тиббий хизматлар сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, ҳозирги шароитда аҳоли саломатлигини ҳар томонлама ҳимоя қилиш чора-тадбирлари ҳар қачонгидан кучайтирилди. Хабарингиз бор, айни вазиятда ҳукуматимиз ва халқимиз учун кун тартибидаги ягона масала коронавирус пандемиясини тезроқ бартараф этиш, миллат саломатлигини асраб қолишга қаратилган. Куни кеча Президентимиз ушбу масала бўйича навбатдаги мурожаатномасини халқимизга йўллади.
Президентимиз бу борадаги таҳлилларни атрофлича мисоллар билан изоҳлар экан, айрим бефарқ инсонлар томонидан карантин қоидаларини бузиш ҳолатлари рўй бераётганини ҳам куюнчаклик билан гапирди.

Олиманинг фикрлари билан видео орқали танишишингиз мумкин.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
#Сўраган_эдингиз

👉 Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ерларни қайтариш тартиби ҳақида маълумот берсангиз?

👉 Ер кодекснинг 91-моддасида ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари уларга ғайриқонуний равишда эгалик қилинган ва фойдаланилган вақтда қилинган сарф-харажатлар қопланмаган тарзда тегишлилигига кўра қайтарилади.
Ер участкаларини фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш, шу жумладан, ундаги иморатларни бузиш ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахслар ҳисобидан амалга оширилади.
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасини ер эгасига, ердан фойдаланувчига, ер участкаси ижарачисига ёки мулкдорига қайтариш тегишли туман, шаҳар, вилоят ҳокимининг қарорига биноан ёки суднинг ҳал қилув қарорига кўра амалга оширилади.

Саволга Сирдарё вилоят адлия бошқармаси
бўлим бошлиғи Азизбек Мавланов жавоб берди.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
Прописка тизимида қандай ўзгаришлар кутилмоқда? Батафсил Адлия вазирлиги томонидан тайёрланган инфографикалар орқали танишишингиз мумкин.

Пропискага оид қонун ҳужжатлари лойиҳалари жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Сиз ҳам ўз фикрингизни билдиришингиз мумкин.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube