hudud24.uz | Расмий канал
23.4K subscribers
22.1K photos
1.6K videos
4 files
24.7K links
Download Telegram
#Савол_беринг

Ижарачи қўшнисининг уйига сув тошириб юборса зарарни ким тўлайди?

Савол: 👉 Қўшним уйига ижарачиларни қўяди. Бир куни ижарачилари ўзларининг эҳтиётсизлиги туфайли уйимга сув тошириб юборишди ва қўшним бу зарарни тўлашдан бош тортди. Шу вазиятда қандай қонуний йўл тутишим мумкин?

Жавоб: 👉 Ушбу масала фуқаролик қонун ҳужжатлари асосида ҳал этилади. Бу вазиятда сиз ўша уйда яшаётган шахсларнинг ҳаракатлари устидан уй-жой тегишли бўлган ҳудуддаги фуқаролик ишлари бўйича судга зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақида даъво аризаси билан мурожаат қиласиз.

Фуқаролик қонунчилигида "исботлаш принципи" қўлланилгани боис сиз ўз даъвойингизни ўзингиз исботлаб беришингиз лозим бўлади. Бу ҳақида Фуқаролик -процесуал кодексининг 72-моддасида қуйидагича норма белгиланган. Ҳар бир тараф ўзининг талаблари ва эътирозларига асос қилиб кўрсатган ҳолатларни исботлаши шарт. Суд қандай ҳолатлар иш учун аҳамиятга эга эканлигини, уларни тарафлардан қайси бири исботлаши кераклигини аниқлайди, ҳатто тарафлар бу ҳолатларни далил қилиб келтирмаган бўлса ҳам уларни муҳокамага қўяди.

Шундай экан, сиз уйингизга етказилган зарарнинг ҳақиқий ҳолатини исботлаш учун уйнинг ҳозирги (яъни ҳақиқий ҳолатини) ва зарар етказилгандан кейинги суратларини тақдим этишингиз, шунингдек гувоҳларни судда иштирок этишга олиб боришингиз керак.

Саволга ҳуқуқшунос Дониёр Имомниёзов жавоб берди.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
Бирлашманинг баҳонаси ўтмади…

Батафсил
👉 https://hudud24.uz/birlashmaning-bahonasi-otmadi/


Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
Ўзбекистонда ўпканинг сунъий вентиляцияси аппаратлари ишлаб чиқарилади

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/ozbekistonda-opkaning-suniy-ventilyatsiyasi-apparatlari-ishlab-chiqariladi/

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
Ҳадя ва хайр-эҳсон шартномаси қандай фарқланади?

Батафсил
👉 https://hudud24.uz/hadya-yoki-hayr-ehson-ular-qanday-farqlanadi/

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
Физикадан онлайн олимпиадада Ибн Сино мактабининг 10 нафар ўқувчиси ғолиб бўлди

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/fizikadan-onlayn-olimpiadada-ibn-sino-maktabining-10-nafar-oquvchisi-golib-boldi/

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чоралар инфографикада

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
Иқтисодиётни, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича чоралар инфографикада

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
Иқтисодиётни, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича чоралар: солиқ ва кредит имтиёзлари инфографикаларда

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
hudud24.uz | Расмий канал
Ҳудудларда қатнов ҳолати қандай? (+фотожамланма) Хабарингиз бор, Тошкент, Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида автотранспорт воситалари ҳаракатланишига чекловлар қўйилган. Хўш, ҳудудларда бу талабларга қанчалик амал қилинмоқда? Қатнов сийраклашганми?…
Тошкент шаҳрида автотранспорт оқими қанчалик камайди? (+фото)

Коронавирусга қарши курашда инсонлараро бевосита контактни чеклаш муҳим. Шу муносабат билан Республика махсус комиссияси томонидан жиддий чоралар кўрилмоқда.

Сўнги кунларда катта шаҳарларда автотранспорт воситалари ҳаракатланишига қўйилган чекловлар шулар жумласидандир.

Хўш, бу қандай натижа бермоқда? Шаҳарда автотранспорт оқими қанчалик камайди?

Тошкент кўчаларидан фотосуратлар

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Юртимизда 6 апрелдан нималар кутилмоқда?

Батафсил Адлия вазирлиги бўлим бошлиғи Ғайбулла Примов видеошарҳида.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
Яхши кайфиятда юришнинг 7 сири

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/yahshi-kayfiyatda-yurishning-7-siri/

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
Танаси бошқа дард билмас…

Фуқарони ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлар рўйхатига киритиш рад этилган эди. Нега? Ким унга кўмаклашди?

Батафсил
👉 https://hudud24.uz/tanasi-boshqa-dard-bilmas/

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
Тошкент шаҳар ҳокимлиги қуйидаги манзилларда арзонлаштирилган нархларда кўчма ярмаркалар ташкил этилгани ва ишлаб турганини маълум қилмоқда:

Миробод тумани

📍“Олтинкўл”
📍“Темирйўлчилар”
📍“Чинор”
Мирзо Улуғбек туманининг
📍 Султония
📍“Чимён”
📍Авайхон

Яшнобод тумани

📍Яшнобод
📍Чўлпон
📍“Авиасозлар”
📍“Фидоийлар”

Сергели тумани

📍 “Ёрқин ҳаёт”
📍 “Олчазор”
📍“Зиёкор”
📍“Олтин водий”
📍“Қурувчилар”
📍“Чоштепа”
📍“Саховат”
📍“Халқобод”
📍 “Шукрона” маҳаллалари ҳамда
📍Спутник 16, 16А, 17-мавзелари

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
#Савол_беринг

Савол: 👉 Бола асраб олишда қандай ҳужжатлар керак бўлади?

Жавоб: 👉 Ўзбекистон Республикасида фарзандликка олиш Оила кодекси ва Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 апрелдаги 171-сон қарори билан тасдиқланган “Вояга етмаган болаларни фарзандликка ва болаларни оилага тарбияга олиш (патронат) тўғрисида”ги Низом билан тартибга солинади.

Фарзандликка олишни хоҳловчи шахс яшаш жойидаги туман (шаҳар) халқ таълими бўлимига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
- фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи, никоҳда қачондан бери турганлиги, эр-хотиннинг бирга ёки алоҳида яшаши, агар фарзандлари бўлса уларнинг сони ва ёши, фарзандликка олинадиган боланинг ёши ва жинси кўрсатилган ариза;
- шахсини тасдиқловчи ҳужжат;
- никоҳ тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси (агар никоҳда бўлса);
- оила аъзолари кўрсатилган ҳолда яшаш жойидан маълумотнома;
- иш жойидан иш ҳақи кўрсатилган маълумотнома;
- иш жойидан ёки яшаш жойидан тавсифнома;
- фарзандликка олувчи бўлишни хоҳловчи шахснинг соғлиғи тўғрисида тиббий-маслаҳат комиссиясининг хулосаси, психиатрия ва наркология муассасалари, тери-таносил касалликлари диспансерининг маълумотномалари.

Фарзандликка олувчилар бўлиш имконияти тўғрисида хулоса тайёрлаш учун туман (шаҳар) халқ таълими бўлими болани фарзандликка олишни хоҳлаган шахсларнинг турмуш шароитларини ўрганиш натижалари бўйича далолатнома тузади.
Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар, шунингдек болани фарзанликка олишни хоҳлаган шахсларнинг турмуш шароитларини ўрганиб чиқиш далолатномаси асосида туман (шаҳар) халқ таълими бўлими ариза берилган кундан бошлаб 30 иш куни мобайнида уларнинг фарзандликка олувчилар бўлиши имконияти тўғрисидаги хулосани тайёрлайди.

Ушбу хулоса ариза берувчиларга берилади ва фарзандликка олишга номзодлар сифатида ҳисобга қўйиш учун асос ҳисобланади.

Васийлик ва ҳомийлик органи салбий хулоса ва унга асосланган фарзандликка олишга номзодлар сифатида ҳисобга қўйишнинг рад этилишини хулоса имзоланган санадан бошлаб 5 кун муддатда ариза берувчининг эътиборига етказади. Айни бир вақтда ариза берувчига барча ҳужжатлар қайтарилади ва қарор юзасидан шикоят қилиш тартиби тушунтирилади.

Саволга Advokat_maslahati канали масъуллари жавоб беришди.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган ҳолатлар сони 310 нафарни ташкил этмоқда.

Охирги тасдиқланганларнинг барчаси стационар шароитида карантинга олинган фуқаролар орасидан аниқланган.

Ушбу касалликдан бутунлай соғайганлар сони эса 30 нафарни ташкил этмоқда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари хатми Қуръонлар, саловоти шарифлар, истиғфорлар ва тавба-тазаррулар якуни бўйича дуо қилдилар.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
⚡️⚡️Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган ҳолатлар сони 342 нафарни ташкил этмоқда. Охирги тасдиқланганларнинг барчаси стационар шароитида карантинга олинган фуқаролар орасидан аниқланган.

Ушбу касалликдан бутунлай соғайганлар сони эса 30 нафарни ташкил этмоқда.