hudud24.uz | Расмий канал
25.2K subscribers
21.8K photos
1.56K videos
4 files
24.3K links
Download Telegram
Қашқадарёда бир кунда 112 тонна карам Россияга экспорт қилинди

Айни кунда ҳам мамлакатимизнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлашга масъул ходимлар ўз хизмат вазифаларини сидқидилдан бажариб, воҳада етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини пешма-пеш экспортга расмийлаштириш билан банд.

Батафсил
👉 https://hudud24.uz/qashqadaryoda-bir-kunda-112-tonna-karam-rossiyaga-eksport-qilindi/

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
Aҳoлини рўйxaтгa oлишдa xoриж тaжрибaси қўлланилади

11 кун аввал Ўзбeкистoн Рeспубликaсининг “Aҳoлини рўйxaтгa oлиш тўғрисидa”ги Қoнуни қaбул қилинди. Ушбу Қoнунни ишлaб чиқишдa Еврoпa Стaтистиклaри Кoнфeрeнциясининг aҳoлини рўйxaтгa oлиш бўйичa aсoсий тaмoйиллaри вa тaвсиялaридaн aсoс сифaтидa фoйдaлaнилди, деб хабар қилмоқда Давлат Статистика қўмитаси аxбoрoт xизмaти.

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/aholini-royxatga-olishda-xorij-tajribasi-qollaniladi/

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов: “Мамлакат бўйлаб 50 та ЙПХ маскани ҳамда 90 та блок ва тўсиқ постларда кучайтирилган хизмат ташкил этилган”

Батафсил
👉 https://hudud24.uz/ichki-ishlar-vaziri-polat-bobojonov-mamlakat-boylab-50-ta-yph-maskani-hamda-90-ta-blok-va-tosiq-postlarda-kuchaytirilgan-hizmat-tashkil-etilgan/

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
11-синф ўқувчиси қўлда олиб юришга мўлжалланган музлаткич яратди

Батафсил
👉 https://hudud24.uz/11-sinf-oquvchisi-qolda-olib-yurishga-moljallangan-muzlatkich-yaratdi/

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
#Китоб_ўқинг_совға_оласиз!

Иккинчи савол.

1. Ўзбекистон халқ ёзувчиси Шукур Холмирзаевнинг “Қора камар” драмаси қачон, қаерда содир бўлган қайси воқеани ўз ичига олган?
2. Асар қаҳрамони Хуррамбекнинг қайси гапи Сизни ларзага солди?
3. Асарнинг энг баланд нуқтаси (кульминацияси) қайси ўринда ифодаланган?
4. Бу драмадаги асосий ғоя нимадан иборат? (Икки жумла билан ифодаланг)

❗️Жавобларни @hudud24admin'га юборинг.

Эслатиб ўтамиз, кеча биринчи савол эълон қилинган эди. Жавоблар ҳамон йўлланмоқда. Биринчи саволга жавобни қабул қилиш муддати сайтда тўғри жавоб эълон қилингунига қадар давом этади.

Саволлар ҳар куни бир хил вақтда, яъни 13:00 да эълон қилинади!

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
Коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун Халқ банки қуйидаги тадбирларни амалга оширади:

👉Халқ банки бош офисида штаб ташкил қилинди.

👉Пенсия ва нафақа тўловлари учун Марказий банкдан стерилланган нақд пуллар олинади;

👉Ҳар бир пенсия ва нафақа олувчига бериладиган нақд пуллар стериланган пакетларда тарқатилади;

👉Пенсия ва нафақа пулларини фуқаролар уйларига етказиб бериш учун сайёр кассаларга қўшимча банк ходимлари жалб қилинади;

👉Сайёр кассалар учун қўшимча махсус автомашиналар ажратилди;

👉Барча сайёр кассалар ходимлари ва автомашина ҳайдовчилари тиббий ҳимоя маскаси ва қўлқоп, спиртли антисептик воситалар билан таъминланди.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
COVID-19 инфекцияси мавжудлиги қандай аниқланади?

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/covid-19-infektsiyasi-mavjudligi-qanday-aniqlanadi/

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
Коронавирус касаллиги мавжуд бўлган майитни дафн этиш тўғрисида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати баёноти:

Ҳозирги кунда дунё мусулмон давлатлари тажрибасида майитни ювиш, кафанлаш ва дафн маросими санитар ходимлар ёрдамида шариатга мувофиқ адо қилинмоқда. Ушбу амалларни бажаришда майитнинг яқинлари иштирок этаётгани йўқ. Марҳумнинг яқин қариндошлари фақат жаноза ўқишда қатнашмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ўзаро маслаҳат асосида, карантин ҳолатида майитни имкон қадар шариатимиз кўрсатмаларига мувофиқ ювиш, кафанлаш ва дафн қилишга ҳаракат қилинади. Бу жараёнда Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакили иштирок этади.

Мазкур амаллар фарзи кифоя маъносидаги ишлар бўлиб, баъзи мусулмонлар амалга оширишса, қолганларидан соқит бўлади.

Демак, коронавирус касаллиги мавжуд бўлган майитни дафн маросимини фақат яқин қариндошлари вакиллари иштирокида қилиш лозимдир.

Дафн маросимида иштирок этувчилар тиббий кўрсатмаларга амал қилишлари, жумладан, ниқоблар ва қўлқоплардан фойдаланишлари ҳамда маросимдан сўнг карантин талаблари асосида дезинфекция ва шахсий гигиена амалларини бажаришлари лозим.

Таъкидлаш жоизки, жаноза, дафн ва таъзия маросимларини ихчам тарзда ўтказиш баробарида эпидемия ҳамда карантин давридаги талаблар, хусусан, гигиена қоидаларига жиддий амал қилиш лозим бўлади. Шунингдек, махсус комиссия қарори асосида қатъий чекланган таркибда ўтказилади.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
#Сўраган_эдингиз

Магистратура битирувчилари стажировкага чиқарилган. Битирувчиларнинг стажировкаси ва магистрлик диссертацияси ҳимоялари қандай тартибда амалга оширилади?

Абдували Холиқов, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқaрмa бошлиғи:

— Олий таълим муассасалари битирувчи курс талабалари ўқув машғулотлари деярли якунланганлигини инобатга олиб, якуний давлат аттестациясини давлат имтиҳони шаклида (он-лайн тест синовлари) ўтказиш режалаштирилмоқда. Шунингдек, магистратура битирувчи курс талабаларига вазиятга қараб июль ойида дипломларини бериш амалга оширилади.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
Машҳур рассом нега касбини ўзгартирган эди?

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/mashhur-rassom-nega-kasbini-ozgartirgan-edi/

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Уй шароитида антисептик тайёрлаш
Спирт+водород перекиси+глицирин ═ антисептик (+видео)

Каналга уланиш
👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
“Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” Қонун инфографикаларда

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
#Дунёнинг_энг_кичик_ҳикоялари

✏️Артур Уиллард

Гулдон

– Ахир бу қиммат гулдон эди! – кучдан қолган қари қайнонасига бақирди келин. – Нима қилиб қўйганингизни биласизми?

Қўпол муомаладан кампирнинг кўзларига ёш айланди.

Орадан анча вақт ўтди. Қўлидаги гулдонни синдирган аёл қўрқа-писа унинг синиқларини йиғиштириб ола бошлади.

– Вой, ўлай! Бу нимаси?! Ажалимдан беш кун бурун гўрга тиқмоқчимисиз мени? Бўлди, етар! Қилиқларингиз ҳиқилдоғимга келди. Дадам Париждан олиб келган гулдонни ерга отиб синдирганингизни ва бу қилмишингизни қандай яширишга уринганингизни ўғлингизга айтиб бераман. Нарсаларингизни йиғиштиринг! Қариялар уйига олиб бориб қўяман! Сизнинг жойингиз ўша ерда!

Уқубатдан юзларидаги чизиқлари билиниб, кўнгли озор чеккан аёлнинг юзи ғалати тарзда қийшайиб қолди ва бир вақтлар қайнонасига айтган мана шу таниш сўзларини эслаб, ҳўнграб йиғлаб юборди.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
Коронавирус инфекциясига чалинган 83 нафар фуқародан 23 нафари хорижда бўлган, 60 нафари эса улар билан мулоқотда бўлгани учун юқтириб олган

Каналга уланиш
👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
Нонкўрликнинг миллати йўқ!

Батафсил
👉 https://hudud24.uz/nonkorlikning-millati-yoq/

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
UZ: Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Ички ишлар вазирининг матбуот котиби Шохруҳ Ғиёсов иштирокида онлайн брифинг ўтказилди.

Тошкент вилоятида доимий рўйхатда турадиган фуқаро ўз шахсий автомобилида лицензияси мавжуд бўлса, Тошкент шаҳрида такси хизматини кўрсата оладими?

❗️Йўқ, Тошкент шаҳрига автотранспортда кириш мумкин эмас. Ўзингизнинг яшаш ҳудудингиз бўйича такси хизматини амалга оширингиз тавсия этилади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИГА ЧАЛИНГАН 83 НАФАР ФУҚАРОДАН 23 НАФАРИ ХОРИЖДА БЎЛГАН, 60 НАФАРИ ЭСА УЛАР БИЛАН МУЛОҚОТДА БЎЛГАНИ УЧУН ЮҚТИРИБ ОЛГАН

Айни пайтда мамлакатимизда коронавирус инфекцияси қайд этилиши ҳолатлари 83 тани ташкил этмоқда. Улардан 35 нафари эркак, 48 нафари эса аёллар. Шундан 5 нафари вояга етмаган болалардир.

Ёш жиҳатдан қарайдиган бўлсак, 0-9 ёшгача – 5 нафар, 10-19 ёшгача – 2 нафар, 20-29 ёшгача – 24 нафар, 30-39 ёшгача – 17 нафар, 40-49 ёшгача – 16 нафар, 50-59 ёшгача – 11 нафар, 60-69 ёшгача – 7 нафар ҳамда 70 – 79 ёшгача бўлганлар ҳам 1 нафарни (миокард инфарктдан вафот этган бемор) ташкил этмоқда.

Ҳозирга қадар Франция, Туркия, БАА, Россия, Саудия Арабистони ҳамда Швейцария давлатларида бўлиб қайтган 23 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланган бўлиб, 60 нафар фуқаро эса улар билан яқин мулоқотда бўлгани учун юқтириб олишган.

Айни пайтда коронавирус инфекцияси билан касалланганларнинг 6 нафари Фарғона, 5 нафари Наманган ва 3 нафари эса Андижон вилоятларидаги юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда. Шу йилнинг 22 март куни Истанбул–Бухоро чартер рейсида юртимизга олиб келиниб, карантинга олинган фуқаролар орасидан пойтахтлик, Тошкент ва Андижон вилоятидан 3 нафар кишида ҳам коронавирус инфекцияси аниқланганди. Айни пайтда ушбу беморлар Бухоро вилоятидаги юқумли касалликларга ихтисослашган шифохонада даволанишмоқда. Қолган беморлар эса пойтахтимиздаги Вирусология илмий текшириш институти клиникасига ётқизилган. Шифокорлар томонидан барча беморларга стандартлар асосида даволаш муолажалари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасадди вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда эпидемиологик суруштирув ҳамда коронавирус инфекциясининг тарқалиб кетмаслиги учун барча зарур профилактик чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг қарори билан бир қатор чекловлар ўрнатилиб, муайян чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, 27 март соат 10:00 дан эътиборан вилоятлараро транспорт воситалари (автобус, автомобиль, шаҳарлараро такси, авиа, темир йўл транспорти)нинг ҳаракати (юк ташиш ҳоллари бундан мустасно) бутунлай тўхтатилади. Бунда муайян ҳудудга таалуқли автотранспортларнинг (транзит) ўз ҳудудларига кириб боришига рухсат берилади.

Бундан ташқари, вилоятлар таркибидаги шаҳар ва туманлараро транспорт қатнови ҳаракати ҳам вақтинча чекланади.

Мамлакатимиз фуқароларининг соғлиғини ҳимоя қилиш мақсадида зарур бўлмаган ҳолларда (хизмат фаолиятини амалга ошираётган давлат органлари ва муассасалари ҳамда жамоат ташкилоти ходимларидан ташқари), уйидан ташқарига чиқиши чекланади. Ўта зарур ҳоллардагина кўчага чиққанда (дорихона, озиқ-овқат дўконлари) – шахсий ҳимоя воситаси (ниқоб)да бўлиши шарт. Бордию фуқаролар уйидан ташқарига шахсий ҳимоя воситаси (ниқоб)сиз чиқса, қонунда белгиланган тартибда жаримага тортилади. Яъни, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баробари миқдорида
– 1 115000 минг сўм жарима қўлланилади.

Шунингдек, эпидемиологик ҳолатни инобатга олган ҳолда, фуқаролар ўзаро мулоқот чоғида икки метр масафо сақлаши шарт. Кўчада ва жамоат жойларида 3 кишидан ортиқ одамларнинг тўпланишига чеклов ўрнатилади. Бу тақиқ бир вақтда ҳаракатланаётган оилага нисбатан қўлланилмайди.

Республика ҳудудидаги барча кўнгилочар объектлар, шу жумладан, ресторан, кафе, ошхона, чойхона, сингари тадбиркорлик субъектлари (уйга етказиб бериш хизмати бундан мустасно) мамлакатдаги эпидемиологик ҳолат барқарорлашмагунига қадар фаолиятини тўхтатмай, давом эттираётган тадбиркорлик субъектларига нисбатан кескин жазо чоралари кўрилмоқда.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
UZ: АОКА ҳузуридаги штабда Адлия вазири матбуот котиби Севара Ўринбоева иштирокида онлайн брифинг ўтказилди.

Карантин пайтида маошлар қисқарадими?

❗️Меҳнат кодексининг 156-моддасига кўра меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари қайси тартибда ўрнатилган бўлса, ўша тартибда ўзгартирилади.

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг якка шартларини ходим учун ноқулай томонга ўзгартиришга унинг розилигисиз йўл қўйилмайди. Истисно тариқасида бундай ўзгартишга:

технологияда, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишда ўзгаришлар юз берган тақдирда, башарти меҳнатга ҳақ тўлашнинг аввалги шартларини сақлаб қолиш мумкин бўлмаса;

қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда йўл қўйилиши мумкин.

Бўлажак ўзгартириш ҳақида ходим камида икки ой олдин огоҳлантирилиши лозим.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official