hudud24.uz | Расмий канал
25.5K subscribers
21.8K photos
1.56K videos
4 files
24.3K links
Download Telegram
АҚШ нинг The New York Times нашри дунёнинг гавжум масканларидан “Буюк бўшлиқ” деб номланган расмлар туркумини эълон қилди.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
Яхшилик йўлида жипслашайлик!

Мухбиримизнинг Қашқадарёдан хабар қилишича, вилоятда халқимиз ҳар қачонгидан-да жипслашиб, бир-бирига кўмакка ошиқаяпти. Хусусан, Касби тумани Майманоқ саноат касб-ҳунар коллежи директори, техника фанлари номзоди, туман Кенгаши депутати Бобоназар Сатторов ўз ҳисобидан сотиб олган 400 метр докадан коллежнинг тикувчилик цехида 2000 дона ниқоб тайёрланди. Ушбу ниқоблар туман аҳолисига бепул тарқатилди. Жараён давом этмоқда. Бу каби хайрли ташаббуслар республикамиз бўйлаб кўплаб жойларда ҳам амалга оширилмоқда. Кейинги қаҳрамонимиз балки Сизнинг туманингиздан бўлиши ҳам мумкин. Буни мухбирларимиз хабарларида кузатиб боринг.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
⚡️Коронавирус инфекциясини юқтириб олган беморлар билан бевосита алоқада бўлиб ишлаётган тиббиёт ходимларига қуйидаги миқдорларда ҳар ойлик устама ҳақлари тўлаб борилади:

шифокорларга – 25 млн сўм;
ҳамширалар ва лаборантларга – 15 млн сўм;
санитар ходимларга – 10 млн сўм;
бошқа ходимларга – 5 млн сўм.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
Президент Шавкат Мирзиёев коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича Ўзбекистон аҳлига яна бир бор мурожаат қилди.

– Халқимиз жипслашиб, шифокорларнинг барча тавсияси, кўрсатмаларига амал қилсалар, одамларимиз карантин даврида ҳаётий заруратсиз ўз хонадонларини тарк этмаса, касалликнинг илк белгилари аниқланганда уни яширмай шифокорларга ўз вақтида мурожаат қилса, биз бу касалликни, албатта, енгамиз, – деди давлатимиз раҳбари.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, АОКА, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳамда Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ҳамкорлигида ташкил қилинган
t.iss.one/koronavirusinfouz Телеграм каналининг обуначилари 2020 йил 26 март 21:49да 1.000.057 нафардан ошди.

Эсталиб ўтамиз, мазкур канал 2020 йил 15 март тушдан кейин ишга тушган эди.

Ўзбек тилидаги телеграм каналлари орасида бу каби обуначиларга эга биргина Kun.uz сайтнинг телеграм канали холос.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
Сирдарё вилояти маркази Гулистон шаҳрига барча ҳудудлардан кириш ҳар қандай транспорт воситалари учун тўхтатилади

Вилоят ҳудудига коронавирус инфекцияси кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Сирдарё вилоят махсус комиссияси қарорига кўра 2020 йил 27 март куни соат 00:01дан бошлаб Гулистон шаҳрига кириш ва шаҳардан чиқиш вақтинчалик тўхтатилади. Бу ҳақда Сирдарё вилоят ИИБ хабар берди.

Бундан кўзланган асосий мақсад — коронавирус инфекцияси вилоят ҳудуди бўйлаб тарқалишининг олдини олишдир.

Чекловлар қуйидаги ҳолатларда татбиқ этилмайди:
юк ташиш билан боғлиқ ҳолатларга;
Гулистон шаҳрида доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) шахсларга;
Гулистон шаҳрига кириш учун вилоят марказидаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, бошқарма, идора ва ташкилотларда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган раҳбар ва ходимларга;
шифокор ва ҳамширалар, СЭОМ ходимлари ҳамда вилоят туманларига бириктирилган масъул ходимларига.
Гулистон шаҳрига кириш чиқиш фақат иккита йўналиш бўйича:
1-йўналиш: Гулистон шаҳри, Гулистон кўчасига йўл ўтказгич кўприқ орқали;
2-йўналиш: Гулистон шаҳри, Дўстлик қўрғони, Хондамир кўчасида ташкил этилган карантин постлари орқали — транспорт воситалари ва йўловчиларни дезинфекция қилган ҳолда амалга оширилади.
Гулистон шаҳрига бошқа йўналишлардан кириб-чиқиш жойлари тўлиқ ёпилади.
Шаҳар ҳудудига киришга қўйилган чекловларга ва карантин қоидаларини бузган шахсларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўрилади.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги этиб қайта ташкил қилинади

Бу ҳақда 26 март куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигида ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
Президент Шавкат Мирзиёев томонидан аҳолини ижтимоий ва тиббий муҳофаза қилишни кучайтириш ҳамда бизнес вакилларини қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар белгилаб берилди. Жумладан:

Соғлиқни сақлаш ва молия вазирликларига 300 мингта экспресс-тест ва 500 та сунъий нафас олдириш аппарати харид қилиш, хавф юқори бўлган аҳоли пунктларида кўчма лабораториялар ташкил этиш вазифаси қўйилди.

Тиббиёт ниқоблари ишлаб чиқаришни кунига 5 миллион донага етказиш бўйича топшириқлар берилди.

Давлат органлари ва нодавлат ташкилотлар ўз ходимларининг камида 50 фоизини ҳақ тўланадиган таътилга чиқариши, қолганлар масофадан ишлашга ўтказилиши зарурлиги таъкидланди.

Сурункали касалликка чалинганлар ҳамда 60 ёшдан ошганлар ташқарига чиқмаслиги, бундай ходимлар 100 фоиз меҳнат таътилига чиқарилиши тавсия этилди.

Ўзбекистонга олиб кирилаётган дори-дармонлар, субстанциялар, тиббий техника ва бошқа зарур товарларни божхона тўловларидан, шу жумладан, қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш бўйича кўрсатма берилди.

1 октябрга қадар тадбиркорларнинг фойдаланилмаётган объектларига нисбатан мол-мулк ва ер солиғининг оширилган ставкалари қўлланилмайди.

1 ноябрга қадар коронавирус пандемияси туфайли молиявий қийинчиликларни бошидан кечираётган корхоналар банкрот деб эълон қилинмайди.

Карантин муддати давомида тадбиркорлик субъектлари фойдаланаётган 3 минг 600 дан ортиқ давлат мулки объектлари бўйича ижара ҳақларини ундириш тўхтатилади.

Барча лойиҳалар доирасида инвестициявий мажбуриятларни бажариш муддатлари 6 ойга узайтирилади.

Карантин даврида тадбиркорларнинг ҳисоб рақамини тўхтатиб қўйиш тақиқланади.

Аҳолига товарларни етказиб бериш ҳамда ташиш хизматларини кўрсатиш учун лицензия олиш талаби вақтинчалик бекор қилинади.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
⚡️⚡️⚡️Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 10тага ошиб, 75 нафарни ташкил этмоқда.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
❗️Юқумли касаллик ҳақида ёлғон маълумот тарқатганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди

Каналга уланиш
👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
Қачон яхши ният қилсангиз, Аллоҳ ҳам аҳволингизни яхшилайди.
🍃
Қачон бошқаларга
яхшиликни раво кўрсангиз, ўйламаган
томонингиздан яхшилик келаверади.
🍃
Бошқаларни бахтиёр қилиш учун яшасак, Аллоҳ бошқаларни бахтиёр қилиш орқали
бизни ҳам ризқлантиради.
🍃
Сиз олишни эмас, беришни ўйланг. Ҳар гал берганингизда,
ўзингиз сўрамасангиз ҳам олаверасиз.

Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий

Каналга уланиш
👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар тирик жон бир-бирига бўлсин малҳам,
Асраганни асрар дерлар Яратган ҳам...

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги
(+видео)

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
Бугун — Халқаро тeaтр куни

1961 йил 27 март куни ЮНЕСКО ҳузуридаги Халқаро театр институти IX конгрессида таъсис этилган мазкур байрамнинг мақсади — халқлар ҳамжиҳатлиги ва дўстлигини мустаҳкамлаш воситаси сифатида театрнинг ролини кўрсатишдан иборат.
Хaлқaрo тeaтр куни жаҳоннинг 100 дан зиёд мамлакатларида ҳaр йили 27 мaрт куни xaлқaрo тeaтр жaмиятлaри тoмoнидaн нишoнлaнaди. Aнъaнaгa кўрa, у “Тeaтр миллaтлaр ўртaсидaги тинчликни мустaҳкaмлaш вoситaси сифaтидa” ягoнa шиoри oстидa бўлиб ўтaди. Хaлқaрo тeaтр куни шунчaки xaлқaрo сaҳнa устaлaри вa бaрчa тeaтр xoдимлaрининг прoфeссиoнaл бaйрaми эмaс, бу бизнинг бaйрaмимиз ¬ — миллиoнлaб тoмoшaбинлaрнинг ҳaм бaйрaмидир.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
Доктор Маримуту Надасон: Ўзбек халқи ҳукумати атрофида жипслашиб, коронавирусни енгишига ишонаман

"БМТнинг истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилишнинг етакчи принциплари”дан бири “истеъмолчиларни уларнинг саломатлиги ва хавфсизлигига путур етказиши мумкин бўлган хавфлардан ҳимоя қилишдир”.

Батафсил
👉 https://hudud24.uz/doktor-marimutu-nadason-ozbek-halqi-hukumati-atrofida-jipslashib-koronavirusni-engishiga-ishonaman/


Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
Шифокорлар учун бепул такси ташкил этилди

Мухбиримиз Қашқадарёдан хабар қилишича, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Қашқадарё вилоят кенгаши томонидан коронавирус тарқалишининг олдини олиш, карантин вақтида аҳолини, шифокорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган турли лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Партиянинг навбатдаги ана шундай лойиҳаларидан бири “Шифокорга мадад” акцияси бўлди.
Акция доирасида инфекция тарқалишига қарши курашга жалб этилган тиббиёт ходимларини ишдан сўнг ўз уйларига бепул олиб бориб қўйиш йўлга қўйилди.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
Махсус белгили автобуслардан фойдаланинг!

Йўловчилар хавфсизлиги ҳамда транспорт воситасининг техник ва санитария талаблари асосида хизмат кўрсатишини билдириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ҳамкорлигида махсус белги тайёрланган. Ушбу белгида транспорт воситасининг тури ҳамда давлат белгиси кўрсатилади ва хизмат кўрсатувчи корхона муҳри билан тасдиқланади. Ушбу белги ёпиштирилган транспорт воситаларида техник ва санитар ҳолат талаб даражасида эканлигини билиш мумкин.
Азиз йўловчилар, корхона ва ташкилот раҳбарлари, транспорт хизматини ташкил этишда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тасарруфидаги фақат ана шундай белгили автобуслардан фойдаланинг.

Ўзингиз ва ўзгалар саломатлигига эътиборсиз бўлманг.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

Каналга уланиш
👇
https://t.iss.one/hudud24official
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

КЕЧА КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИ ТАСДИҚЛАНГАН БЕМОР БУГУН МИОКАРД ИНФАРКТИДАН ВАФОТ ЭТДИ

Шу йилнинг 26 март куни сурункали касалликлари билан диспансер назоратида бўлган наманганлик 72 ёшли Р. коронавирус инфекцияси ташхиси билан вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган эди. Шу куни соат 23:00 лар атрофида махсус лаборатор таҳлиллар натижасида унда ушбу инфекция аниқланган. Беморга ушбу инфекция 12 март куни Туркия сафаридан қайтган ва касаллиги тасдиқланиб, карантинга олинган қизи М.дан юққанлиги далилланган.

Бемор узоқ йиллар давомида қандли диабет, сурункали ўткир юрак етишмовчилиги ва бошқа касалликлар билан даволаниб келган. Бугун тонгда соат 4:30 да шифокорларнинг реанимацион муолажаларига қарамасдан ўткир миокард инфарктидан вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Каналга уланиш
👇
https://t.iss.one/hudud24official
Банкда аро йўлда қолган хат Бердиевани сарсон қилди

У кредит ва унга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида тўлаб келаётганди. Кутилмаганда, АТБ Агробанк Пайшанба филиали уни огоҳлантирмасдан, кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш ва қайтарилмаган кредит ва унга ҳисобланган фоизларни қарздор С.Бердиева ва кафил Р.Боймуродовлардан ундиришни сўраб фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судига ариза билан мурожаат этганлиги уни ҳайратда қолдирди.

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/bankda-aro-yolda-qolgan-hat-berdievani-sarson-qildi/

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
Тарбия

👉 Республика ташхис маркази тавсиялари

Батафсил
👉 https://hudud24.uz/tarbiya/

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube