hudud24.uz | Расмий канал
24.9K subscribers
21.8K photos
1.55K videos
4 files
24.3K links
Download Telegram
Уй жойни хадя қилиш учун қандай ҳужжатлар керак бўлади?

Батафсил
👆 инфографикада

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Маҳаллий #Ҳуқуқ
ЧЎПОН БИЛАН ДЕНГИЗ

Чўпон денгиз яқинида қўйларини боқарди. Қарасаки, денгиз ниҳоятда тинч, буни кўриб хаёлини денгизда сузишу савдогарлик қилиш ўйи банд этди. Чўпон тезда қўйларини сотиб, пулига хурмо сотиб олди, кемага отди-ю, ҳаё ҳуйт деб сафарга чиқди.

Иттифоқо, даҳшатли довул қўзғалиб, кемани чирпирак қилиб ағдарди – бутун моли денгиз қаърига кетди, ўзи аранг қирғоққача сузиб келиб жон сақлади.

Денгиз қирғоғида беҳол ётаркан, қарасаки, бир киши денгизга тикилганича унинг сокинлигини мақтаб турибди.

Чўпон унга қараб:
«Биродар, чамаси, денгиз сендан ҳам хурмо кутаётганга ўхшайди!» – деди.
Алқисса, оқил кишилар учун кўргилигу шўришлари сабоқ бўлади.

Эзоп масалларидан

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Мутолаа
Бизнес рейтинги: қаерда тадбиркорлик қилиш осон?

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=41765

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Таҳлил
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЖШШИРни ўзгартириш мумкинми?

— ЖШШИР барча давлат, банк, ижтимоий ва бошқа хизматларни кўрсатишда фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ягона идентификатор ҳисобланади.

ЖШШИР уникал рақам бўлиб, уни исталган вақтда, яъни «менга чиройли рақам» керак баҳонасида алмаштириб бўлмайди‼️

Бироқ шахсий идентификация рақами қуйидаги ҳолларда қайта шакллантирилади:

🔹 бирламчи шахсий идентификация рақами хатолик билан шакллантирилганлиги аниқланганда;

🔹 шахснинг туғилган санаси ўзгартирилганда;

🔹шахснинг жинси ўзгартирилганда;

🔹фарзандликка олинганда.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Маҳаллий
Пенсия тўғрисида 5 та керакли ва муҳим маълумот

1️⃣ Ўзбекистон Республикасида доимий яшаб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тенг равишда пенсия олиш ҳуқуқига эгадирлар.

2️⃣ Ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эркаклар 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда, аёллар эса 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар.

3️⃣ Пенсия миқдори иш стажининг муддатига боғлиқ бўлиб, пенсиянинг таянч миқдоридан; иш стажи учун пенсиянинг оширилишидан; пенсияга қўшиладиган устама ҳақлардан таркиб топади.

4️⃣ Давлат пенсияларининг турли хилларини олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга уларнинг ўзлари танлаган битта пенсия тайинланади.

5️⃣ Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун, ишдаги мавжуд танаффуслардан қатъи назар, охирги ўн йиллик меҳнат фаолияти давомидаги исталган кетма-кет беш йилдаги (пенсия сўраб мурожаат этган кишининг танлови бўйича) иш ҳақи олинади.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______
аҳаллий
ЖССТ куз-қиш мавсумида коронавируснинг олдини олиш бўйича ўз тавсияларини берди

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=41770

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Жаҳон
Хусусий мулк ҳуқуқи қандай ҳимоя қилинади?

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=41772

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Ҳуқуқ
“Больничный”га чиққан ходимни ишдан бўшатиш мумкинми?

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=41780

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Ҳуқуқ
Давлат хизматлари халқ хизматида

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=41784

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Маҳаллий
Америкалик судьянинг ҳайратланарли ҳукми

Ўн беш ёшли бола Америка дўконларидан бирида нон ва пишлоқ ўғирлаётиб, дўкондор томонидан ушланади ва қочиш учун уринганида, тасодифан токчани ағдариб юборади.

Бу ҳолатдан жазавага тушган дўкондор, болани полиция маҳкамасига топшириб, устидан арз қилади. Полиция, ўз навбатида, болани қилмишлари учун, жавобгарликга тортишни судга оширади.

Судья Суд жараёнида болага: "Сиз ҳақиқатдан ҳам дўкондан бирор нарса ўғирладингизми? Нон ва пишлоқ ўғирлаб, дўкон токчасини ағдардингизми?", деб савол беради. Бола ўзини айбдорлигини ҳис қилиб, кўзи ёшланган холда, шундай қилганини тан олиб, тўғри жавоб берди.

Судья: "Сизни ўғирлик қилишга нима мажбур қилди?". Бола: "Мени нонга муҳтожлигим бор эди". Судья: "Хўп майли, лекин нима учун сотиб олмасдан, ўғирлик қилдингиз?". Бола: "Менинг пулим йўқ эди".

Судья: "Ахир сиз, ота-онангиздан пул сўрашингиз мумкиндир, ёки ота-онангиз ҳам, сизга нон учун пул беришмайдими?". Бола: Менинг фақат ёлғиз онам бор, у ишлай олмайди, ҳозир оғир дардга чалиниб, очликда ётибди, мен уни қорнини тўйғазишим учун, дўкондан нон ва пишлоқ ўғирладим".

Судья: "Хўп, ундай бўлса, сиз ва онангиз қандай қилиб кун кечираяпсиз, сиз ҳар доим шундай қилиб, ўзингиз ва онангиз учун, нон ўғирлаб кун кўраяпсизми?". Бола: "Йўқ бу биринчи марта ўғирлик қилишим, мен шу пайтгача машиналарни ювиш шаҳобчасида ишлаб, пул топар эдим, онамни аҳволи оғирлашгани учун, бир кун ишга чиқаолмай қолдим ва шу сабабли ишдан бўшатилдим".

Судья болага савол беришдан тўхтади ва одамлар кўп бўлишига қарамай, сукунат ҳукумрон суд залида, чуқур ҳаёлга шўнғиб, анча вақт ўйланиб қолди. Шундан сўнг оғир хўрсиниш билан, ҳукмни эълон қилди:

"Суд залида ўтирган барча, шу жумладан мен ҳам бу холатга жавобгармиз, шуни инобатга олган холда. Мен мазкур холат бўйича, ҳаммани 10 доллордан жаримага тортишга қарор қабул қилиб, ҳукм чиқардим.

Шундан келиб чиқиб, ҳеч ким 10 доллар жаримани тўламагунча, суд залидан ҳеч қаерга чиқмайди". Судья, ўзини чўнтагидан 10 долларлик чиқариб қўйди ва қалам билан қағозга ёза бошлади: "Мен шунинг билан бирга, оч болани полицияга олиб келгани учун, дўкондорни ҳам 10 доллар жаримага тортилганлигини билдириб ўтаман, агар жарима бир соат ичида тўланмаса, дўкон жарима тўлангунга қадар ёпиқ қолиши таъминланади".

Бундай суд жараёнига гувоҳ бўлиб, судьяни ҳукмини эшитган, суд залидаги барча одамларни бўғзи тўлиб, кўзларига ёш қалқиди.

Судья жаримадан йиғилган пулларни ҳаммасини болани қўлига берди ва ундан кечирим сўраб, оғир хўрсинганича кўзларига ёш тўлиб суд залини тарк этди.

Интернет саҳифаларидан олинди

Каналга
уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Мутолаа
Қаровсиз қолган дарахтлар хатловдан ўтказилади

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=41788

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Маҳаллий
Шоир буюртмачи устидан шикоят қилди

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=41791

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Маҳаллий
Иш вақтининг нормал муддати қанча?

🔷 Ходим учун иш вақтининг нормал муддати ҳафтасига 40 соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

🔷 Олти кунлик иш ҳафтасида ҳар кунги ишнинг муддати 7 соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида эса 8 соатдан ортиб кетмаслиги лозим.

🔷 Корхонада иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш жорий қилинган тақдирда Меҳнат Кодексининг 123-моддасида назарда тутилган қоидалар қўлланилади.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Ҳуқуқ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хорижий олийгоҳлар учун ҳам имтиёзли таълим кредити олиш мумкинми?

Батафсил видео орқали жавоб олинг👆.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Ҳуқуқ
Риштон туман ҳокимлиги тадбиркорга 674 миллион сўм компeнсация пули тўлайдиган бўлди

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=41797

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Маҳаллий
Кун тартибида – инсон қадри, халқ розилиги

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=41800

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Маҳаллий
Қизилқум бағридаги миллион йиллик тилсим

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=41769

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Маҳаллий
Яширин “операция” сирни фош қилди

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=41806

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Суд_очерки
“Ишдан бўшадим, меҳнат дафтарчамни эса беришмаяпти. Шу тўғрими?”

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=41814

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Маҳаллий
Фирибгарлик учун қандай жазо белгиланган?

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=41804

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Ҳуқуқ