hudud24.uz | Расмий канал
23.8K subscribers
21.9K photos
1.57K videos
4 files
24.4K links
Download Telegram
Hudud24.uz жамоаси Сиз азизларни Қурбон ҳайити байрами билан муборакбод этади. Аллоҳ таоло юртимизни тинч-осойишта, халқимизни фаровон айлаб, хонадонларимизни файзу баракатларга тўлдириб, ҳалқимизни янада меҳрли, оқибатли қилсин!

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram | Facebook | Twitter | YouTube
Байрам кунлари ходимларни ишлатиш ман этилади

📝 Ходимларни байрам (ишланмайдиган) кунлари иш берувчининг фармойиши бўйича ишга жалб этишга фақатгина жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, – иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланган асослар бўйича йўл қўйилади.

☑️ Ишлаб чиқариш-техника шароитлари ва бошқа шароитларга кўра ишни тўхтатиб туриш мумкин бўлмаган жойларда, аҳолига хизмат кўрсатиш зарурати бўлган ишларда, шунингдек, кечиктириб бўлмайдиган таъмирлаш ва юк ортиш-тушириш ишларида байрам (ишланмайдиган) кунлари ишлашга йўл қўйилади.

💰 Дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади.

Каналга уланиш
👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Ҳуқуқ
Онамдан қолган уйни ўз номимга ўтказсам бўладими?

— Онамдан квартира қолган. Шуни ўз номимга ўтказмоқчиман. Биз икки нафар фарзанд — бир ўғил ва бир қиз. Синглим оламдан ўтган, унинг икки фарзанди бор. Қизи турмушга чиққан, вояга етган ўғли дадаси билан яшайди, турар-жойи бор. Менинг оиламда уч нафар фарзандим бор. Ижара уйда тураман. Мен бу уйга юз фоиз меросхўр бўлишим мумкинми?

— Қонун бўйича биринчи навбатдаги меросхўрлар қаторига марҳумнинг ота-онаси, эр ( хотини), фарзандлари ҳисобланади. Агар синглингиз онангиздан олдин вафот этган бўлса, унинг иккала фарзанди онасининг улушига меросхўр ҳисобланади, Агар онангиздан кейин вафот этган бўлса, унинг иккала фарзанди ва эри меросхўр ҳисобланади. Агар жиянларингиз ва куёвингиз меросдаги улушларидан воз кечсалар, шундагина Сиз онангиздан қолган квартиранинг ягона меросхўри бўлишингиз мумкин.

Саволга Фурқат туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Муслимахон Ахмаджонова жавоб берди.

Каналга уланиш
👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Сўраган_эдингиз
#1июлдан_берилган_имтиёзлар

1 июлдан тадбиркорларга қандай имтиёзлар берилади?

“Туризм маҳалласи”, “Туризм қишлоғи” ёки “Туризм овули” мақоми берилган фуқаролар йиғинлари ҳудудларида меҳмон уйлари, овқатланиш, кўнгилочар жойлар ташкил этган тадбиркорлар учун 2022 йил 1 апрелдан 2025 йил 1 январга қадар:

чакана савдо ва умумий овқатланиш, меҳмонхона (жойлаштириш) хизматлари, автотранспортда йўловчи ва юк ташиш, транспорт воситаларини таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш, компьютер хизматлари, маиший техникани таъмирлаш, агро ва ветеринария хизматларини кўрсатувчи ҳамда кўнгилочар масканларда хизматлар кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари учун ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз этиб;

ушбу ҳудудда умумий овқатланиш, меҳмонхона (жойлаштириш), савдо, кўнгилочар, туроператор ва турагент хизматларини кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари учун айланмадан олинадиган солиқ ставкаси — 1 фоиз қилиб белгиланди.

Каналга уланиш
👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Ҳуқуқ
Кимлар солиқ тўлашдан озод қилинади?

Юридик шахслар 2023 йил 1 январгача личинка, балиқ чавоқлари ва товар балиқ етиштиришдан, балиқчилик маҳсулотларини тайёрлаш ва қайта ишлашдан олинган даромадлар бўйича айланмадан олинадиган солиқни тўлашдан озод этилган.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Ҳуқуқ
🌱🌱🌱
Буюк қалблар изтиробларини сукут билан ўтказадилар.

🌱🌱🌱
Зулмни муросасиз ёмон кўрадиган кишигина эзгуликни чексиз севиши мумкин.

🌱🌱🌱
Ишни тезроқ тугаллаш ҳаракатида бўл.

🌱🌱🌱
Ирода инсон боласининг ўзига хос сифатидир, ақл эса иродани бошқариш учун ўзгармас қоидадир.

🌱🌱🌱
Ўз топқирлигидан завқланиб кулган кишининг аскияси кучини йўқотади.

🌱🌱🌱
Ишонган одам бошқаларни ҳам осон ишонтиради.

Фридрих Шиллер

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Мутолаа
Таълим кредитини қандай олиш мумкин?

🔰 Контракт асосида ўқишга кирганлар учун таълим кредитларини ажратиш мақсадида Молия вазирлиги ҳузурида Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ташкил этилган.

Жамғарма кредитларни тижорат банклари орқали ажратади.

Кредит олиш учун Молия вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинган тижорат банкларига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

👉 ариза;
👉 тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақидаги шартнома (контракт);
👉 кредити қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжат (“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилалар фарзандларига гаров ва кафиллик талаб этилмайди);
👉 “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилганлигини тасдиқловчи маълумотнома (реестрга киритилган оилалар фарзандлари учун);
👉 банкнинг ички ҳужжатларида (сиёсатида) белгиланган бошқа ҳужжатлар.

Ҳужжатлар 5 иш кунида кўриб чиқилади.

Кредитнинг асосий қарзи талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади.

Кредит Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида (14 %) ажратилади.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Ҳуқуқ
#1июлдан_берилган_имтиёзлар

Махсус мактаб-интернатларнинг техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларига 50 фоиз устама тўланади

2022 йил 1 июлдан бошлаб:

жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларда ҳамда ногиронлиги бўлган болалар касб-ҳунар мактабларида ишловчи техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларнинг базавий тариф ставкаларига 50 фоиз миқдорда устамалар тўланади.

⚡️Шунингдек, оилавий болалар уйларининг сақлаш харажатлари учун Давлат бюджетидан маблағ ажратишда бир нафар тарбияланувчига тўғри келадиган харажатлар миқдори ҳамда болалар сонидан келиб чиқиб, зарур маблағлар ота-оналар номига очилган банк пластик карталарига ўтказиб берилади.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Ҳуқуқ
Инсон организмига қанча йод зарур?

Йод шундай моддаки, уни инсон организми ишлаб чиқара олмайди, фақат ташқи муҳит орқали қабул қилиши мумкин.

❗️Йодга бўлган эҳтиёж чақалоқларда кунига 50 микрограмм, 1 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларда 90 микрограмм, 7 ёшдан 10 ёшгача бўлганлар учун 120 микрограмм, ўсмирлар ва катталарда эса 150 микрограммни ташкил қилади.

Аёлларда ҳомиладорлик ва эмизиклилик даврида йодга бўлган эҳтиёж кунига 200-300 микрограммгача ортиб кетади. Чунки онанинг танаси йодни ҳомила ёки эмизикли бола билан бўлишади.

Йоднинг етишмаслиги инсонларнинг IQ даражаси ва интеллектуал салоҳиятини сусайтиради

⚡️Дунё олимларининг тадқиқотларига кўра, йоднинг нисбатан кичик танқислиги бўлган ҳудудлардаги мактаб ўқувчиларининг 10 фоизга яқинида эндемик буқоқнинг тарқалиш хавфи мавжуд. Бундай жойлардаги аҳолининг IQ даражаси ва бошқа интеллектуал кўрсаткичлари ўртача 10 фоизга камайиши кузатилган.

Йод етишмовчилиги болаларнинг:
👉 90 фоизида нутқ ривожланишининг орқада қолиши,
👉80 фоизида эмоционал таъсирчанлик ва агрессия,
👉30 фоизида эътибор сустлиги,
👉20 фоизида ўз тенгдошлари ва катталар билан мулоқотнинг қийинлашуви,
👉10 фоизида ақлий ривожланишнинг орқада қолиши
каби салбий ҳолатлар билан намоён бўлади.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______
#Life_style
#Бу_қизиқ

Чупа Чупс логотипини Сальвадор Дали яратган

Биламизки логотиплар, брендлар яратилиши турлича бўлади.

Чупа Чупс логотипи дунёга машҳур рассом Сальвадор Дали томонидан буюртмага асосан тайёрланган. Рассом логотипни чупа чупсни ён томонига эмас, балки унинг устки қисмига осон кўринадиган қилиб жойлаштиришни таклиф қилади.

Бежизга Дали логотипда сариқ ва қизил ранглардан фойдаланмаган. Чунки Испания байроғида айнан шу ранглар мавжуд

Сальвадор Дали хизмат ҳақи сифатида яхшигина гонорар олган ва шартномага кўра, унга ҳар куни бир қути Чупа Чупс етказиб беришган.

Ҳозирда мазкур бренд Фруиттелла ва Ментос ширинликларини тайёрловчи голланд-итальян корпорациясига тегишли.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______
#Life_style
🌱🌱🌱
Оптимизм буюк кишиларнинг зийнатидир.

🌱🌱🌱
Биз кўпинча йўқ жойдан муаммолар ўйлаб топамиз.

🌱🌱🌱
Ажойиб кечаларнинг бирида келажак ўтмиш деб ном олади. Бу пайт ортингга қарайсан-да, олислаётган ёшлигингни кўрасан.

🌱🌱🌱
Баъзида ғолиб бўлиш учун чекинишга, қўлга киритганингдан воз кечишга тўғри келади.

🌱🌱🌱
Одам нимадан ҳайратланса, ўшани кўнглига яқин олади.

🌱🌱🌱
Фақат меҳнатгина инсоннинг қиёфасини ўзгартира олади.

Луи Арагон

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Мутолаа
ОТМга кириш учун қандай ҳужжатлар топширилади?

Абитуриентлар Олий таълим муассасасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

фуқаролик паспорти ёки ички ишлар бўлимлари томонидан берилган 09-шакл бўйича жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, паспорт сериясива рақами кўрсатилган маълумотнома;

паспорт ёшига етмаганлар учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;
умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат (иловаси билан);

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида белгиланган тартибда имтиёзга эга бўлган абитуриентлар имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат;

тест синовлари ташкил этилаётган ўқув йилидан аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатган абитуриентлар (ногиронлиги бўлган ёки тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар бундан мустасно) тест синовларида иштирок этиш учун БҲМнинг ярим баравари миқдорида тўловни амалга оширганлиги тўғрисидаги тўлов варақаси (квитанция).

⚡️Тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар ва кўзи ожизлар тоифасига кирувчи шахслар ушбу ҳолатни тасдиқловчи ҳужжатларни топширадилар.

Тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар тоифасига «Меҳрибонлик уйлари»да яшаб таълим олган, 18 ёшга тўлмаган, отаси ҳам, онаси ҳам вафот этган ёки суд қарорига биноан вафот этган деб эълон қилинган болалар киради.

⚡️Ҳарбий қисмлар қўмондонлиги тавсияномалари улар берилган кундан ҳамда муддатли ҳарбий хизматни тугатган давридан бошлаб, 3 йил мобайнида ҳақиқий ҳисобланади (олий таълим муассасасига талабаликка қабул қилинганлиги тўғрисидаги расмий буйруқ бўлса, имтиёздан такроран фойдаланиш мумкин эмас).

❗️Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар мавжуд бўлганда давлат марказлари (олий таълим муассасаси қабул комиссияси) абитуриентнинг ҳужжатларини қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас.

Ҳужжатлар қабул қилишнинг белгиланган муддатлари тугагандан сўнг ҳужжатларга қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиб бўлмайди.

❗️Абитуриент томонидан топширилган ҳужжатларнинг қалбакилиги аниқланса, у ҳолда абитуриент тест синовларидан (олий таълим муассасасидан) четлаштирилади.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Ҳуқуқ
#Янги_Конституция

Конституциянинг 22-моддасига қуйидаги янги қоидалар киритилмоқда:

Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ўзбекистондан ташқарига чиқариб юборилиши ёки бошқа давлатга берилиши мумкин эмас.

Давлат хорижда яшаётган фуқаролар ва ватандошлар билан алоқаларнинг сақланиб қолиши ҳамда ривожланиши тўғрисида ғамхўрлик қилади.

Амалдаги 22-модда қуйидагича:

Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам ўз фуқароларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва уларга ҳомийлик кўрсатишни кафолатлайди.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Ҳуқуқ
#1июлдан_берилган_имтиёзлар

Қорақалпоғистоннинг чекка туманларига бориб ишлайдиган шифокорларга устама тўланади

1 июлдан бошлаб:

❗️Вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан, шунингдек, хорижий давлатлардан Қорақалпоғистон Республикасининг Тахтакўпир, Чимбой, Қораўзак, Бўзатов, Шуманай, Қўнғирот туманларига бориб ишловчи шифокорларнинг ойлик лавозим маошига дастлабки уч йил давомида 100 фоиз;

⚡️Мўйноқ туманида эса 200 фоиз миқдорида қўшимча ҳар ойлик устама тўловлари давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўланади.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Ҳуқуқ
#Биласизми

Қандай товарлар қайтариб олинмайди ва шунга ўхшаш товарга алмаштирилмайди?

Уй шароитларида касалликларни профилактика қилиш ва даволаш учун товарлар (металл, резина, тўқимачилик ва бошқа материаллардан тайёрланган санитария ва гигиена буюмлари, тиббий буюмлар, приборлар ва аппаратлар, оғиз бўшлиғи гигиенаси воситалари, кўзойнак линзалари, болаларни парвариш қилиш буюмлари, дори воситалари;

Шахсий гигиена буюмлари (тиш чўткалари, тароқлар, соч тўғноғичлар, соч бигудилари, улама сочлар, шиньонлар ва бошқа шу каби товарлар;

Атторлик-пардоз товарлари;

Тўқимачилик товарлари (ип-газлама, зиғир толали, ипак, жун ва синтетик газламалар, газлама тусидаги нотўқима материаллардан тайёрланган товарлар — ленталар, жияклар, тўрлар ва бошқалар); кабель маҳсулотлари (симлар, шнурлар, кабеллар); қурилиш ва пардозлаш материаллари (линолеум, плёнка, гилам қопламалар ва бошқалар) ҳамда метрлаб сотиладиган бошқа товарлар;

Тикувчилик ва трикотаж буюмлари (тикувчилик буюмлари ва трикотаж ички кийимлар, пайпоқ ва қўлқоп буюмлари);

Полимер материаллардан тайёрланган, озиқ-овқат материаллари билан боғлиқ бўлган, шу жумладан бир марта фойдаланиладиган буюм ва материаллар (ошхона ва кухня идиш-товоқлари ва анжомлари, озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш ва ташиш учун идишлар ва ўров материаллари);

Маиший кимё товарлари, пестицидлар ва агрохимикатлар;

Мебель (мебель гарнитурлари ва тўпламлари);

Қимматбаҳо тошлардан фойдаланган ҳолда қимматбаҳо металлардан тайёрланган, ярим қимматбаҳо ва синтетик тошлардан фойдаланган ҳолда қимматбаҳо металлардан тайёрланган буюмлар, силлиқланган қимматбаҳо тошлар;

Автомобиллар ва мотовелотоварлар, уларга тиркамалар ва номерли агрегатлар; қишлоқ хўжалиги ишлари учун кичик механизация кўчма воситалари; сайр қилиш қайиқлари ва бошқа маиший сузиш воситалари;

Кафолат муддатлари белгиланган техник жиҳатдан мураккаб маиший товарлар (металл қирқувчи ва ёғочга ишлов берувчи маиший дастгоҳлар; маиший электр машиналари ва маиший электр приборлари; маиший радиоэлектрон аппарат; маиший ҳисоблаш ва кўпайтириш техникаси; фото ва киноаппаратлар; телефон аппаратлари ва факсимиль аппарати; электр мусиқа асбоблари; электрон ўйинчоқлар);

Ҳайвонлар ва ўсимликлар.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Ҳуқуқ
🌱🌱🌱
Тасаввур билимдан кўра кўпроқ аҳамиятга эга. Билим биз ҳозир биладиган ва тушунадиган нарсаларгагина таянади. Тасаввур эса бутун оламни ва биз қачонлардир тушанадиган, билиб оладиган нарсарни ҳам қамрайди.

🌱🌱🌱
Буюк шахслар гўзал нутқлар воситасида эмас, ўз меҳнатлари ва уларнинг натижалари орқали шаклланади.

🌱🌱🌱
Ҳеч қачон хато қилмаган одам бирор-бир янги нарсани ҳеч қачон синаб кўрмаган бўлади.

🌱🌱🌱
Ўзингни хурсанд қилишнинг энг яхши йўли – бошқа бировга қувонч бахш этишдир.

Алберт Эйнштейн

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Мутолаа
#Инфографика

⚡️ Очиқ танлов асосида 35 минг нафардан ортиқ фуқаро давлат хизматига қабул қилинди

Бугунги кунга келиб 905 мингдан ортиқ номзод вакант лавозимлар очиқ танловларида қатнашди.

Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари ягона очиқ портали орқали давлат органлари ва идораларида ўтказилган танловлар тўғрисидаги маълумот билан инфографика орқали танишиб чиқишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, танлов жараёнлари билан боғлиқ саволларингизни @vacancy_argos_bot га йўллашингиз мумкин.

Порталнинг расмий канали — https://t.iss.one/vacancy_argos

https://t.iss.one/hudud24official
Абитуриентлар учун касбий имтиҳонлар қандай ўтказилади?

Олий таълимнинг айрим йўналишлари бўйича тест синовлари билан бир қаторда қўшимча касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказилади. Касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказиладиган таълим йўналишлари рўйхати Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.

Касбий (ижодий) имтиҳонлар абитуриентлар белгиланган тартибда рўйхатдан ўтиш жараёнида танлаган биринчи олий таълим муассасаси томонидан тест синовлари ўтказилишига қадар 11 июлдан 20 июлгача, тест мажмуаларида фаннинг ўрнига қараб унинг учун назарда тутилган энг кўп баллнинг 0 дан 100 фоизигача бўлган оралиқда ягона кўп балли баҳолаш тизими бўйича амалга оширилади.

Касбий (ижодий) имтиҳонлар натижалари Давлат тест марказига олий таълим муассасалари томонидан 22 июлгача тақдим этилади.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Ҳуқуқ
#Янги_Конституция

Конституциянинг 13-моддаси кенгайтирилиб, унга қуйидаги қоидаларни қўшиш таклиф этиляпти:

Инсонга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораси давлат органи томонидан кўзланадиган қонуний мақсадга эришиш учун етарли бўлиши ҳамда манфаатдор шахсларга имкон қадар қийинчилик туғдирмаслиги керак.

Инсоннинг давлат органлари билан ўзаро муносабатларида қонунчиликда юзага келадиган, бартараф этиб бўлмайдиган барча қарама-қаршиликлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин қилинади.

Амалдаги 13-модда қуйидагича:

Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади.
Демократик ҳуқуқ ва эркинликлар Конституция ва қонунлар билан ҳимоя қилинади.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Ҳуқуқ