hudud24.uz | Расмий канал
23.8K subscribers
21.9K photos
1.57K videos
4 files
24.4K links
Download Telegram
Танзила Норбоева: Ўз ишимизни танқидий қайта кўриб чиқамиз

Айни пайтда бўлиб ўтаётган Олий Мажлис Сенатининг йигирма саккизинчи ялпи мажлисида Сенат раиси Қорақалпоғистондаги воқеаларга тўхталди:

— Ҳар қандай кичик деб қаралган масала ўз ечимини топмаган тақдирда, албатта бир куни катта муаммога айланади.
Халқ вакиллари сифатида бундай ҳолатга йўл қўйилмаслиги учун биринчи навбатда биз масъулмиз! Мухтасар қилиб айтганда, ўз ишимизни танқидий қайта кўриб чиқишимиз лозим бўлади.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Маҳаллий
Қорақалпоғистон соғлиқни сақлаш тизимига оид муҳим қарор имзоланди

“Қорақалпоғистон Республикасида 2022–2024 йилларда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишни янада кучайтириш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Ҳужжатга кўра:

сурункали касаллиги ва ногиронлиги мавжуд бўлган болалар учун 120 ўринли Болалар тиббий реабилитация маркази;

80 ўринли Болалар фтизиатрия санаторийси;

Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмаси таркибида 20 ўринли хирургия бўлими;

Қорақалпоғистон Республикаси кўп тармоқли тиббиёт марказининг хирургия бўлими негизида академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг Нукус филиали;

Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмаси таркибида мавжуд ўринлар доирасида умидсиз оғир беморлар учун 20 ўринли паллиатив ёрдам кўрсатадиган бўлим (хоспис) ташкил этилади.

Шунингдек, соғлиқни сақлаш вазирининг Оролбўйи минтақасида тиббий хизмат бўйича ўринбосари лавозими жорий этилди.

2022 йил 1 июлдан лепрозорийларда ишлайдиган барча ходимларнинг лавозим маошига 50 фоиз миқдорида устама белгиланади.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Ҳуқуқ
❗️Бош прокуратура томонидан Қорақалпоғистон Республикасида содир этилган оммавий тартибсизликлар юзасидан тергов ҳаракатлари давомида жиноят иши бўйича Жиноят-процессуал кодексининг 227-моддаси тартибида 14 киши ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати маълум қилди.

Маълум қилинишича, Тажимуратов Д.М. ва Турданов А.Т.ларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айблов эълон қилинди. Уларга нисбатан суднинг қарори билан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди.

Қаллыханова Л.О.
нинг ҳаракатларида жамоат хавфсизлигига тажовуз қилиш жинояти аломатлари аниқланди. У жиноят иши бўйича гумонланувчи сифатида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланди.

Терговга жалб этилган фуқароларнинг шаъни ва қадр - қиммати ҳурмат қилиниши, қийноқ, зўравонлик, шафқатсиз ёки инсон шаъни ва қадр - қимматини камситувчи ҳаракатларга йўл қўйилмаслиги қатъий назоратга олинган.

Гумон қилинувчи ва айбланувчиларга ҳимоя ҳуқуқи тўла таъминланган ҳолда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, сақлаш жойларида қонунда назарда тутилган барча шароитлар таъминланган. Соғлиғи ва сақлаш шароитлари бўйича эътирозлари мавжуд эмас.

Эслатиб ўтамиз, Қорақалпоғистон Республикасида содир этилган оммавий тартибсизликлар юзасидан 2022 йил 2 июль куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 159-моддаси 4-қисми билан қўзғатилган жиноят иши бўйича Бош прокуратура томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Маҳаллий
1 июлдан тадбиркорларга қандай имтиёзлар берилади?

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан:

кичик тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларига тижорат банкларининг умумий қиймати 5 миллиард сўмдан, фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасидан ошмаган кредит ва лизинглари бўйича унинг асосий ставкадан ошган, бироқ асосий ставканинг 30 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун уч йил муддатгача компенсация тақдим этилади.

тижорат банклари кредитларига кафиллик 2025 йил 1 январга қадар кичик бизнесни ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш учун маҳаллаларга бириктирилган кичик тадбиркорлик субъектларига 75 фоизигача, кичик тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларига ажратиладиган кредитларнинг 50 фоизигача, бироқ умумий қиймати 2,5 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда тақдим этилади.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Ҳуқуқ
Аукционда ютқазган шахснинг пуллари қайтариладими?

❗️Деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкалари очиқ электрон танловга қўйилганда танлов ғолибидан кейинги энг кўп баллни тўплаган талабгорга (салоҳиятли ғолиб) закалат пули танлов ғолиби томонидан ер участкасини ижарага олиш шартномаси имзоланганидан сўнг автоматик равишда уларнинг шахсий ҳисобварағига тўлиқ қайтарилади.

⚡️Бошқа талабгорларга операторнинг махсус депозит ҳисобварағига киритилган пул танлов ғолиби (салоҳиятли ғолиб) томонидан ер участкасини ижарага олиш шартномаси имзолангандан сўнг автоматик равишда шахсий ҳисобварағига тўлиқ қайтарилади.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Ҳуқуқ
❗️“Доверенность” учун нотариусга бориш шарт эмас

Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Маҳаллий
Қурбон ҳайити байрами муносабати билан неча кун дам олиш берилади?

“Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2022 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 9 июль – шанбага тўғри келиши муносабати билан Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади.

❗️Президент фармонига мувофиқ, 2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланган.

🔰 Шунга кўра, Қурбон ҳайити арафасида иш ҳафтасининг туридан қатъи назар 4 кун дам олинади. Бунда:

● 9 июль (шанба) – Қурбон ҳайити байрами;
● 10 июль (якшанба) – дам олиш куни;
● 11 июль (душанба) – барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
● 12 июль (сешанба) – 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун 16 июль (шанба) дан кўчирилган дам олиш куни.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Маҳаллий
Эртага қайси нотариуслар ишлайди?

2022 йил 9 июль — шанба куни республика бўйича ишлайдиган нотариуслар рўйхати билан ушбу ҳавола 👉https://telegra.ph/palata-07-08-4 орқали танишишингиз мумкин.
🌐 e-notarius.uz сайтига киринг ва ўзингизга қулай вақтда, сиз истаган нотариус қабулига ёзилинг.


Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Маҳаллий
Бухоро Эндокринология диспансери томонидан айрим ходимларга имтиёзлар қўлланилмаган

Ҳамшира У.Шамсиева қарамоғида 1-гуруҳ ногирон фарзанди бўлсада, бир кунлик иш ҳақи миқдорида ҳақ тўлаган ҳолда ойига қўшимча бир дам олиш куни ҳамда ҳар йили уч иш кунидан кам бўлмаган муддат билан ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилмаган.
Ваҳоланки, Меҳнат кодексида ногирон боласини тарбиялаётган ота-онанинг бирига (васийга, ҳомийга) бола ўн олти ёшга тўлгунга қадар давлат ижтимоий суғуртаси маблағлари ҳисобидан бир кунлик иш ҳақи миқдорида ҳақ тўлаган ҳолда ойига қўшимча бир дам олиш куни берилиши, 232-моддасида ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боласи ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи бор аёлларга ҳар йили уч иш кунидан кам бўлмаган муддат билан ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилиши белгиланган.
Мазкур ҳолат Бухоро вилоят адлия бошқармаси масъуллари томонидан ўрганилиб, айбдор мансабдор шахсларга нисбатан интизомий ва маъмурий жавобгарлик қўланилди.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Маҳаллий
Япония онлайн ҳақорат учун қамоқ жазосини белгилади

Японияда 7 июль куни «онлайн ҳақорат» қилганлик учун ҳақиқий қамоқ муддатини белгиловчи қонун кучга кирди. Бундай қоидабузарлик учун бир йилгача қамоқ жазоси белгиланди.

Онлайн ҳақоратда айбланганлар 300 000 иенгача (2200 доллардан сал кўпроқ) жаримага тортилади.

Илгари интернетдаги ҳақорат учун 30 кундан ошмаган қамоқ ёки 10 000 иен (75 доллар)гача жарима солинар эди.

Сўз эркинлигига таъсир қиладими ёки йўқлигини аниқлаш учун қонун уч йилдан сўнг қайта кўриб чиқилади.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Жаҳон
#Биласизми

Ички ишлар органларида хизматга бўйи:

165 сантиметрдан паст бўлмаган эркаклар
;

160 сантиметрдан паст бўлмаган аёллар қабул қилинади.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______
#Life_style
Қурбон ҳайити ва қўшимча дам олиш кунларида тиббиёт муассасалари тун-у кун ишлайди

Соғлиқни сақлаш вазирлигидан маълум қилинишича, байрам ва қўшимча дам олиш кунларида даволаш-профилактика муассасаларида 40 минг нафар тиббиёт тизими ходими қонунда белгиланган тартибда, навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатади.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Маҳаллий
Hudud24.uz жамоаси Сиз азизларни Қурбон ҳайити байрами билан муборакбод этади. Аллоҳ таоло юртимизни тинч-осойишта, халқимизни фаровон айлаб, хонадонларимизни файзу баракатларга тўлдириб, ҳалқимизни янада меҳрли, оқибатли қилсин!

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram | Facebook | Twitter | YouTube
Байрам кунлари ходимларни ишлатиш ман этилади

📝 Ходимларни байрам (ишланмайдиган) кунлари иш берувчининг фармойиши бўйича ишга жалб этишга фақатгина жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, – иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланган асослар бўйича йўл қўйилади.

☑️ Ишлаб чиқариш-техника шароитлари ва бошқа шароитларга кўра ишни тўхтатиб туриш мумкин бўлмаган жойларда, аҳолига хизмат кўрсатиш зарурати бўлган ишларда, шунингдек, кечиктириб бўлмайдиган таъмирлаш ва юк ортиш-тушириш ишларида байрам (ишланмайдиган) кунлари ишлашга йўл қўйилади.

💰 Дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади.

Каналга уланиш
👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Ҳуқуқ
Онамдан қолган уйни ўз номимга ўтказсам бўладими?

— Онамдан квартира қолган. Шуни ўз номимга ўтказмоқчиман. Биз икки нафар фарзанд — бир ўғил ва бир қиз. Синглим оламдан ўтган, унинг икки фарзанди бор. Қизи турмушга чиққан, вояга етган ўғли дадаси билан яшайди, турар-жойи бор. Менинг оиламда уч нафар фарзандим бор. Ижара уйда тураман. Мен бу уйга юз фоиз меросхўр бўлишим мумкинми?

— Қонун бўйича биринчи навбатдаги меросхўрлар қаторига марҳумнинг ота-онаси, эр ( хотини), фарзандлари ҳисобланади. Агар синглингиз онангиздан олдин вафот этган бўлса, унинг иккала фарзанди онасининг улушига меросхўр ҳисобланади, Агар онангиздан кейин вафот этган бўлса, унинг иккала фарзанди ва эри меросхўр ҳисобланади. Агар жиянларингиз ва куёвингиз меросдаги улушларидан воз кечсалар, шундагина Сиз онангиздан қолган квартиранинг ягона меросхўри бўлишингиз мумкин.

Саволга Фурқат туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Муслимахон Ахмаджонова жавоб берди.

Каналга уланиш
👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Сўраган_эдингиз
#1июлдан_берилган_имтиёзлар

1 июлдан тадбиркорларга қандай имтиёзлар берилади?

“Туризм маҳалласи”, “Туризм қишлоғи” ёки “Туризм овули” мақоми берилган фуқаролар йиғинлари ҳудудларида меҳмон уйлари, овқатланиш, кўнгилочар жойлар ташкил этган тадбиркорлар учун 2022 йил 1 апрелдан 2025 йил 1 январга қадар:

чакана савдо ва умумий овқатланиш, меҳмонхона (жойлаштириш) хизматлари, автотранспортда йўловчи ва юк ташиш, транспорт воситаларини таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш, компьютер хизматлари, маиший техникани таъмирлаш, агро ва ветеринария хизматларини кўрсатувчи ҳамда кўнгилочар масканларда хизматлар кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари учун ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз этиб;

ушбу ҳудудда умумий овқатланиш, меҳмонхона (жойлаштириш), савдо, кўнгилочар, туроператор ва турагент хизматларини кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари учун айланмадан олинадиган солиқ ставкаси — 1 фоиз қилиб белгиланди.

Каналга уланиш
👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Ҳуқуқ
Кимлар солиқ тўлашдан озод қилинади?

Юридик шахслар 2023 йил 1 январгача личинка, балиқ чавоқлари ва товар балиқ етиштиришдан, балиқчилик маҳсулотларини тайёрлаш ва қайта ишлашдан олинган даромадлар бўйича айланмадан олинадиган солиқни тўлашдан озод этилган.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Ҳуқуқ
🌱🌱🌱
Буюк қалблар изтиробларини сукут билан ўтказадилар.

🌱🌱🌱
Зулмни муросасиз ёмон кўрадиган кишигина эзгуликни чексиз севиши мумкин.

🌱🌱🌱
Ишни тезроқ тугаллаш ҳаракатида бўл.

🌱🌱🌱
Ирода инсон боласининг ўзига хос сифатидир, ақл эса иродани бошқариш учун ўзгармас қоидадир.

🌱🌱🌱
Ўз топқирлигидан завқланиб кулган кишининг аскияси кучини йўқотади.

🌱🌱🌱
Ишонган одам бошқаларни ҳам осон ишонтиради.

Фридрих Шиллер

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Мутолаа
Таълим кредитини қандай олиш мумкин?

🔰 Контракт асосида ўқишга кирганлар учун таълим кредитларини ажратиш мақсадида Молия вазирлиги ҳузурида Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ташкил этилган.

Жамғарма кредитларни тижорат банклари орқали ажратади.

Кредит олиш учун Молия вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинган тижорат банкларига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

👉 ариза;
👉 тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақидаги шартнома (контракт);
👉 кредити қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжат (“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилалар фарзандларига гаров ва кафиллик талаб этилмайди);
👉 “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилганлигини тасдиқловчи маълумотнома (реестрга киритилган оилалар фарзандлари учун);
👉 банкнинг ички ҳужжатларида (сиёсатида) белгиланган бошқа ҳужжатлар.

Ҳужжатлар 5 иш кунида кўриб чиқилади.

Кредитнинг асосий қарзи талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади.

Кредит Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида (14 %) ажратилади.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Ҳуқуқ