Bosh vazir matbuot kotibi | Bekzod Hidoyatov
8.89K subscribers
529 photos
9 videos
2 files
217 links
O’zbekiston Respublikasi Bosh vazirining Matbuot kotibi
———
Ózbekstan Respublikası Bas ministrdiń baspasóz xatkeri
———
Press Secretary of the Prime Minister of the Republic of Uzbekistan
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муборак бўлсин!

Facebook | Instagram
Андижон вилояти, Избоскан туманидаги масжид ҳудудида рўй берган бахтсиз ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган фуқароларнинг оила аъзоларига ҳар томонлама кўмаклашиш ҳамда жабрланган фуқароларга тез тиббий ёрдам кўрсатиш, ушбу бахтсиз ҳодисанинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш, шунингдек, бу каби фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши қабул қилинди.

Фармойиш билан Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигида Ҳукумат комиссияси тузилди.

Facebook | Instagram
Жорий йилнинг 3-4 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" биринчи саммити бўлиб ўтади.

Бугун, 2 апрель куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида ўтадиган мазкур саммит ишида қатнашиш учун Европа кенгаши Президенти Антониу Кошта мамлакатимизга ташриф буюрди.

Олий мартабали меҳмонни Самарқанд халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Қисқа суҳбатдан сўнг, Европа кенгаши Президенти ташриф дастурига мувофиқ навбатдаги манзилга жўнаб кетди.

Facebook | Instagram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 3-4 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" биринчи саммити бўлиб ўтади.

Бугун, 2 апрель куни Европа комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйен мазкур саммитда иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрди.

Юқори мартабали меҳмонни Самарқанд халқаро аэропортида Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Қисқа суҳбатдан сўнг, Европа комиссияси Президенти ўзи учун ажратилган қароргоҳга жўнаб кетди.

Facebook | Instagram
Бугун, 3 апрель куни Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтадиган "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" биринчи саммитида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрди.

Самарқанд халқаро аэропортида Олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Шундан сўнг, Қирғиз Республикаси Президенти ташриф дастурига мувофиқ навбатдаги манзилга жўнаб кетди.

Facebook | Instagram
Бугун, 3 апрель куни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтадиган "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" биринчи саммитида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрди.

Самарқанд халқаро аэропортида Олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Шундан сўнг, Тожикистон Республикаси Президенти ташриф дастурига мувофиқ навбатдаги манзилга жўнаб кетди.

Facebook | Instagram
Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов 3 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтадиган "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" биринчи саммитида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрди.

Самарқанд халқаро аэропортида Олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Шундан сўнг, Туркманистон Президенти ташриф дастурига мувофиқ навбатдаги манзилга жўнаб кетди.

Facebook | Instagram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Самарқанд шаҳрида "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" биринчи саммити бўлиб ўтади.

Бугун, 3 апрель куни мазкур саммитда қатнашиш учун Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакатимизга ташриф буюрди.

Олий мартабали меҳмонни Самарқанд халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Шундан сўнг, Қозоғистон Республикаси Президенти ташриф дастурига мувофиқ навбатдаги манзилга жўнаб кетди.

Facebook | Instagram
Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" биринчи саммити бўлиб ўтди.

В городе Самарканде под председательством Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева состоялся первый саммит «Центральная Азия – Европейский Союз».

#Mirziyoyev #sammit #MarkaziyOsiyo #YevropaIttifoqi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X