Bosh vazir matbuot kotibi | Bekzod Hidoyatov
8.84K subscribers
529 photos
9 videos
2 files
217 links
O’zbekiston Respublikasi Bosh vazirining Matbuot kotibi
———
Ózbekstan Respublikası Bas ministrdiń baspasóz xatkeri
———
Press Secretary of the Prime Minister of the Republic of Uzbekistan
Download Telegram
Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раиси - Президент администрацияси раҳбари Ақилбек Жапаровнинг мамлакатимизга расмий ташрифи доирасида 9 март куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ўртасида учрашув ўтказилди.
Умумхалқ хайрия ҳашари 18 март куни ўтказилади

“Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида 2023 йил 11 март куни умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилиши ҳақида аввал хабар берилган эди.

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши асосида ушбу умумхалқ хайрия ҳашари Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ойи арафасида ҳамда тадбирга пухта тайёргарлик кўриш ва уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида 2023 йил 11 мартдан 18 мартга кўчирилди.

Эслатиб ўтамиз, ҳашар маҳаллалар, аҳоли турар жойлари, хиёбонлар, зиёратгоҳлар, қабристонлар, болалар майдончалари ва бошқа жойларни ободонлаштириш, шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилади.
Расмий муносабат

Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси лавозимига тайинлангани ҳақидаги хабарлар ёлғон, ҳақиқатга тўғри келмайди.
Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов Шинжон-Уйғур автоном райони партия котиби Ма Синжуй билан учрашув ўтказди.

https://www.gov.uz/uz/news/view/36723
Бугун, 25 апрель куни Тошкент шаҳрида Чехия Республикаси Бош вазири Петр Фиала ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги икки мамлакат ҳукумат делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтди.

https://uza.uz/uz/posts/ozbekiston-chexiya-hamkorlik-aloqalari-yangi-bosqichga-chiqadi_476103
Бош вазир Абдулла Арипов Референдумда овоз берди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов 30 апрель куни оила аъзолари билан бирга Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги 522-референдум участкасига ташриф буюриб, референдумда овоз берди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов раислигида ўтган мажлисда икки томонлама муносабатлар стратегик шериклик ва иттифоқчилик тамойиллари асосида фаол ривожланаётгани таъкидланди.

https://gov.uz/uz/news/view/36925
Расмий баёнот

"Тошкент ҳокими ц-1 даги дўкон ва кафеларни бузишга журъатни қаердан олди?" сарлавҳали материалда илгари сурилган айрим даъволар, хусусан, 28 май куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Умурзоқов билан пойтахт маркази – Ц1 ни кезгани, кўп қаватли турар жой биноларининг биринчи қаватларидаги кафе ва дўконларни бузиш бўйича кўрсатма бергани ёлғон бўлиб, ҳақиқатга мутлақо тўғри келмайди.

Биринчидан, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири 28 май куни белгиланган режага асосан соат 10:00 дан 22:00 га қадар Самарқанд вилоятида бўлган.

Иккинчидан, Мирзо Улуғбек тумани, Марказ – 1 даҳаси аҳолисининг мурожаати асосида вазиятни ўрганиш ва тегишли чораларни кўриш Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан амалга оширилган. Мазкур жараёнда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг бирорта мутасаддилари иштирок этмаган ва кўрсатма бермаган.

ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлардан материалларни тайёрлаш ва тарқатишда аввало қонунийлик ва ҳаққонийлик тамойилларига асосланишларини нохолис ва текширилмаган маълумотлардан фойдаланмасликни сўраб қоламиз.
Қозоғистон Республикаси Президентининг

Ташаккурномаси


Чет элда қозоқ тилидаги оммавий ахборот воситаларини ривожлантиришга ва қондошларимизнинг она тили ҳамда урф-одатларини сақлашда катта ҳисса қўшгани учун "Нұрлы жол" газетасининг Бош муҳаррири Юсупов Ғуламзакир мукофотланади.

Қозоғистон Республикаси Президенти Қ.Тоқаев

Остона шаҳри 2023 йил.
Бугун, 9 июль мамлакатимизда муддатидан илгари ўтказилаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Бош вазир Абдулла Арипов оила аъзолари билан биргаликда Тошкент шаҳридаги 520-сайлов участкасига ташриф буюриб, овоз бериш жараёнларида иштирок этди.

Суратда: Бош вазир набиралари Миролим билан.
Жорий йилнинг 17-18 июль кунлари Ўзбекистон Республикаси ҳукумати делегацияси Грузия Республикасига ташриф буюрди.

Тбилиси шаҳрида 17 июль куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Грузия Бош вазири Ираклий Гарибашвили бошчилигидаги икки мамлакат ҳукуматлари делегацияларининг йиғилишида Олий даражада эришилган келишувлар ижросини таъминлаш, икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш масаладари муҳокама қилинди.

Йиғилиш якунида қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланди.

Батафсил
Боку шаҳрида 19 июль куни Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги мамлакатимиз ҳукумати делегациясини қабул қилди.

Суҳбат аввалида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевга Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди.

Ўз навбатида, Озарбайжон раҳбари мамлакатимиз етакчисини ва бутун халқимизни Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан яна бир бор самимий табриклаб, халқимизга тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилади.

Батафсил.
Жорий йилнинг 19 июль куни Боку шаҳрида Ўзбекистон Республикаси билан Озарбайжон Республикаси ҳукуматлари делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Олий даражада эришилган келишувлар ижросини таъминлаш, кўп қиррали муносабатларни янада кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни илгари суриш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда инвестициявий, сармоявий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича амалий чоралар кўрилаётгани, қўшма инвестиция компаниясини ташкил этиш бўйича таъсис ҳужжатлари имзолангани, келгусида унинг маблағлари қўшма саноат кооперацияси лойиҳаларини амалга оширишга йўналтирилиши маълум қилинди.

Ўзбекистон делегациясининг Озарбайжонга ташрифи доирасида Боку шаҳридаги Фахр хиёбонига ташриф буюрилиб, Озарбайжон халқининг умуммиллий етакчиси Ҳайдар Алиев хотирасига ҳурмат бажо келтирилди.

Бундан ташқари, Боку халқаро денгиз савдо бандаргоҳи, “Алат” эркин иқтисодий зонаси, Фузулий шаҳрида Ўзбекистон томонидан барпо этилаётган умумтаълим мактаби фаолияти билан ҳам яқиндан танишилди.