Bosh vazir matbuot kotibi | Bekzod Hidoyatov
8.89K subscribers
529 photos
9 videos
2 files
217 links
O’zbekiston Respublikasi Bosh vazirining Matbuot kotibi
———
Ózbekstan Respublikası Bas ministrdiń baspasóz xatkeri
———
Press Secretary of the Prime Minister of the Republic of Uzbekistan
Download Telegram
Ханчжоу олимпия спорт маркази стадионида XIX ёзги Осиё ўйинларининг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди.

Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири Ли Цяннинг таклифига биноан айни пайтда ишчи ташриф билан ушбу мамлакатда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов мазкур тадбирда иштирок этди.

Жорий йилнинг 23 сентябрь – 8 октябрь кунлари ўтказилган “Ханчжоу-2022”да мамлакатимиз спортчилари муносиб иштирок этди ва 22 та олтин, 18 та кумуш, 31 та бронза медалига сазовор бўлди. Умумжамоа ҳисобида фахрли бешинчи ўринни эгаллади.

Шуни қайд этиш жоизки, бу кўрсатгич ўзбекистонлик спортчиларнинг Осиё ўйинларида шу пайтгача қўлга киритган энг яхши натижасидир.
Бугун, 9 октябрь куни Урумчи шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Хитой Компартияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Шинжон-Уйғур автоном райони Партия қўмитаси котиби Ма Синжуй билан учрашув ўтказди.
Хитой Халқ Республикасининг Ханчжоу шаҳрида 23 сентябрь – 8 октябрь кунлари ўтказилган XIX ёзги Осиё ўйинларида юксак маҳорат ва жасорат кўрсатиб, 22 та олтин, 18 та кумуш ва 31 та бронза, жами 71 та медалга сазовор бўлган музаффар спортчиларимиз 9 октябрь куни Ватанимизга қайтиб келишди.

Улар “Тошкент-3” маҳаллий парвозлар терминалида тантанали кутиб олинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёвнинг XIХ ёзги Осиё ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон спорт делегацияси аъзоларига йўллаган табрикларини Бош вазир Абдулла Арипов ўқиб эшиттирди.
Бугун, 10 октябрь куни Чехия ҳукумати уйида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Чехия Республикаси Бош вазири Петр Фиала бошчилигида икки мамлакат ҳукумат делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда инвестиция, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати, транспорт, бандлик, таълим, тиббиёт, туризм каби қатор йўналишлар бўйича ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда уни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Чехия Республикаси Бош вазири Петр Фиаланинг таклифига биноан айни пайтда ушбу мамлакатда расмий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси ҳукумати делегацияси Брно шаҳрида анъанавий тарзда 60 йилдан бери ҳар йили ўтказиб келинаётган “MSV 2023” халқаро саноат кўргазмасида иштирок этди.
Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Чехия Республикасига расмий ташрифи доирасида бугун, 11 октябрь куни Прага шаҳрида Ўзбекистон-Чехия бизнес форуми ўтказилди.

Икки мамлакат Бош вазирлари иштирок этган бизнес-форумда мамлакатимизда Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчиликларида ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган кенг қамровли чора-тадбирлар моҳияти ҳақида сўз юритилди.

Бизнес-форум якунлари бўйича муҳим икки томонлама ҳужжатлар қабул қилинди ва имзоланди.