Bosh vazir matbuot kotibi | Bekzod Hidoyatov
8.87K subscribers
529 photos
9 videos
2 files
217 links
O’zbekiston Respublikasi Bosh vazirining Matbuot kotibi
———
Ózbekstan Respublikası Bas ministrdiń baspasóz xatkeri
———
Press Secretary of the Prime Minister of the Republic of Uzbekistan
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 сентябрдаги 510-сон қарори билан:

Баходир Эргашевич Хусанов Наманган давлат педагогика институтининг ректори этиб;

Бердияр Бахтиярович Жоллибеков Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтининг ректори этиб тайинланди.
Ижтимоий тармоқларда Сергели туманида рўй берган фавқулодда ҳодиса туфайли аҳоли уйларига етказилган зарарнинг давлат ҳисобидан қоплаб берилаётгани турли баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.

Чиндан ҳам, фуқаролик ва жиноят қонунчилиги бўйича хусусий тадбиркорнинг ноқонуний ҳаракатлари оқибатида бошқа шахсларга етказилган зарарни давлат эмас, балки айбли ҳаракат содир қилган тадбиркорнинг ўзи қоплаб бериши керак.

Лекин нега бундай қилиняпти, деган савол туғилиши табиий.

Гап шундаки, процессуал қонунчиликка кўра, содир бўлган ёнғин оқибатида етказилган зарар бўйича айбдорларни аниқлаш ва уларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш ҳамда зарар қоплаш бўйича тергов ҳаракатлари ва суд жараёни кўп вақт талаб этади.

Бугунги кунда мазкур ҳолат бўйича Ички ишлар вазирлиги томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ана шу жиҳатларни инобатга олиб, ёнғин оқибатида хонадонларига талофат етган фуқароларни совуқ тушмасдан тезроқ уйларига киритиш бўйича ҳукумат олдига қатъий топшириқ қўйганлар ва унинг ижросини шахсан ўзлари доимий назорат қилиб турибдилар.

Бундан ташқари, Конституциямизнинг 23-моддасида давлат ўз фуқароларини ҳимоя қилиш ва уларга ҳомийлик кўрсатишни кафолатлаши белгиланган.

Шу боис, тергов ва суд жараёнлари якунига етгунига қадар таъмирлашга керак бўладиган маблағлар захира жамғармасидан ишлатиб турилибди.

Шуни алоҳида қайд этмоқчиман, тергов ва суд ишлари якунига етгач, таъмирлаш учун захирадан ишлатилган пуллар тийин-тийинигача айбдорлардан суд орқали ундириб олинади.
Тошкент шаҳрида 7-8 октябрь кунлари Осиё футбол конфедерациясига аъзо ассоциациялар президентлари ва бош котибларининг конференцияси бўлиб ўтмоқда.

Осиё футбол конфедерациясига аъзо 47 та миллий ассоциация, ФИФАга аъзо конфедерациялар вакиллари қатнашаётган ва мамлакатимизда илк бор ўтказилаётган мазкур конференцияда ФИФА президенти Жанни Инфантино, ОФК катта вице-президенти Зав Зав ва бошқалар иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов конференциянинг очилиш маросимида сўзга чиқиб, унинг ишига муваффақиятлар тилади.

Facebook | Instagram
Ханчжоу олимпия спорт маркази стадионида XIX ёзги Осиё ўйинларининг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди.

Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири Ли Цяннинг таклифига биноан айни пайтда ишчи ташриф билан ушбу мамлакатда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов мазкур тадбирда иштирок этди.

Жорий йилнинг 23 сентябрь – 8 октябрь кунлари ўтказилган “Ханчжоу-2022”да мамлакатимиз спортчилари муносиб иштирок этди ва 22 та олтин, 18 та кумуш, 31 та бронза медалига сазовор бўлди. Умумжамоа ҳисобида фахрли бешинчи ўринни эгаллади.

Шуни қайд этиш жоизки, бу кўрсатгич ўзбекистонлик спортчиларнинг Осиё ўйинларида шу пайтгача қўлга киритган энг яхши натижасидир.
Бугун, 9 октябрь куни Урумчи шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Хитой Компартияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Шинжон-Уйғур автоном райони Партия қўмитаси котиби Ма Синжуй билан учрашув ўтказди.
Хитой Халқ Республикасининг Ханчжоу шаҳрида 23 сентябрь – 8 октябрь кунлари ўтказилган XIX ёзги Осиё ўйинларида юксак маҳорат ва жасорат кўрсатиб, 22 та олтин, 18 та кумуш ва 31 та бронза, жами 71 та медалга сазовор бўлган музаффар спортчиларимиз 9 октябрь куни Ватанимизга қайтиб келишди.

Улар “Тошкент-3” маҳаллий парвозлар терминалида тантанали кутиб олинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёвнинг XIХ ёзги Осиё ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон спорт делегацияси аъзоларига йўллаган табрикларини Бош вазир Абдулла Арипов ўқиб эшиттирди.
Бугун, 10 октябрь куни Чехия ҳукумати уйида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Чехия Республикаси Бош вазири Петр Фиала бошчилигида икки мамлакат ҳукумат делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда инвестиция, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати, транспорт, бандлик, таълим, тиббиёт, туризм каби қатор йўналишлар бўйича ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда уни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.