Bosh vazir matbuot kotibi | Bekzod Hidoyatov
9.79K subscribers
559 photos
7 videos
2 files
204 links
O’zbekiston Respublikasi Bosh vazirining Matbuot kotibi
———
Ózbekstan Respublikası Bas ministrdiń baspasóz xatkeri
———
Press Secretary of the Prime Minister of the Republic of Uzbekistan
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 сентябрдаги 469-сон қарори билан Нажимов Элмурод Иқболжон ўғли ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссиясининг Бош котиби ўринбосари этиб тайинланди.

Facebook | Instagram
Ижтимоий тармоқларда Бош вазир Абдулла Арипов иштирокида ўтказилган мажлис тафсилотлари нотўғри талқин қилинмоқда.

Гўёки Бош вазир амалдорларга қарата динни ёки давлатдаги ишини танлаши кераклигини айтгандек қилиб тарқатилаётган хабарлар ҳақиқатга мутлақо тўғри келмайди.

Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонунида фуқароларнинг диний эркинлиги ва диний эътиқоди ҳуқуқий жиҳатдан кафолатлаб қўйилган.

Блогерлардан текширилмаган ва ёлғон ахборотларни тарқатмасликларини, тармоқ фойдаланувчиларидан эса бундай мавзудаги хабарларга умуман ишонмасликларини сўраймиз.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14 сентябрдаги 474-сон қарорига асосан Баходир Бахшуллоевич Маъмуров уч ойлик синов муддати билан Бухоро давлат педагогика институтининг ректори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Жорий йилнинг 18 сентябрь куни Москва шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг 4-мажлиси бўлиб ўтади.

Ҳукуматлараро қўшма комиссия йиғилишида мамлакатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар ҳамкорликнинг кенг кўламли масалаларини кўриб чиқиш режалаштирилган.

Facebook | Instagram
Аввал хабар қилинганидек, жорий йилнинг 18 сентябрь куни Москва шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг 4-мажлиси бўлиб ўтди.

Facebook | Instagram
Бугун Москва шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг 4-мажлисида маданий-гуманитар йўналишдаги ҳамкорлик бўйича билдирилган муайян таклиф моҳияти нотўғри талқин қилинмоқда.

Давлатлар ўртасидаги ўзаро расмий келишувларга асосан, бир давлат ҳисобидан бошқа давлат ҳудудида мактаб ва шунга ўхшаш ижтимоий обьектлар қуриш анъанаси жаҳон тажрибасида мавжуд. Бу ўзаро ижтимоий ёрдам сифатида таснифланади.

Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, хорижий мамлакатлар томонидан қуриб бериладиган мактабларнинг таълим дастурлари дастлаб соҳа мутахасиссислари томонидан миллий урф-одат, қадрият ва анъаналаримиз, тарихимиз, амалдаги қонун ҳужжатларимиз, мавжуд таълим стандартларимиз нуқтаи назаридан чуқур ўрганиб чиқилади.

Агар қуриб берилиши таклиф этилгаётган мактаб ва унинг дастури юқорида назарда тутилган талабларга мазмунан мос келса, ушбу таълим муассасасининг фаолият юритиши учун ўрнатилган тартибда лицензия берилади.

Мазкур жиҳатларни инобатга олган ҳолда, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан асосланмаган маълумотларни тарқатмасликларини сўраб қоламиз.
Бугун, 21 сентябрь куни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида мамлакатимиз спортчиларини Ханчжоу-2022 XIX ёзги Осиё ўйинларига кузатиш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов мазкур тадбирда қатнашиб, спортчиларимизга Осиё ўйинларида муваффақиятли иштирок этишларида улкан зафарлар тилади.

Маълумот учун: Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида жорий йилнинг 23 сентябрь – 8 октябрь кунлари XIX Осиё ва 22-28 октябрь кунлари IV Параосиё ўйинлари бўлиб ўтади.

Унда қитъамизнинг 45 давлатидан келадиган 11 минг нафардан зиёд спортчи 59 та олимпия ва ноолимпия спорт тури бўйича ғолиблик учун баҳс олиб боради. 350 нафардан ортиқ таркибдаги мамлакатимиз спортчилари 32 та олимпия ва 6 та ноолимпия спорт туридан иштирок этади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириқларига асосан таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг навбатдаги баёни қабул қилинди.

Унга кўра, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг “Халқаро муносабатлар” йўналиши (ўзбек гуруҳи)га энг юқори – 189 балл тўпланган аммо тўлов-контракт асосида тавсия этилган қуйидаги абитуриентлар:

1. Axatovа Aziza Shuxrat qizi (ID 4853579);

2. Abdulvoxidova Muxayyoxon Lutfullo qizi (ID 3828815);

3. Xo‘Jabekov Ubaydullo Ne’matovich (ID 4760075);

4. Irgasheva Muxlisa Azizbek qizi (ID 4849242);

5. Tilavoldiyev Sanjar Zafarjon o'g'li (ID 4849316) Президентимиз томонидан берилган имтиёз бўйича давлат гранти асосида ўқийди.
Тошкент шаҳри Сергели тумани "Қурувчилар" даҳасида жойлашган омборхонада содир бўлган фавқулодда ҳодисани ўрганиш, кўрилган талофатларни бартараф этиш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириқларига асосан Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигида Ҳукумат комиссияси тузилди.

Комиссия томонидан ҳудудда олиб борилаётган ишлар юзасидан ахборот бериб борилади.
Вазирлар_Махкамасининг_2023_йил_28_сентябрдаги_617_ф_сон_фармойиши.pdf
188.7 KB
Сергели туманида юз берган фавқулодда ҳолат сабабларини ўрганиш, кўрилган талафотларни бартараф этиш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириқларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши қабул қилинди.

Фармойиш билан Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигида 16 кишидан иборат Ҳукумат комиссияси тузилди.

– Комиссия зиммасига уч кун муддатда омборхонада юз берган фавқулодда ҳолат сабабларини ўрганиш, кўрилган талафотларни бартараф этиш ва жабрланганларга тиббий ва психологик ёрдам кўрсатиш бўйича тезкор чора-тадбирларни амалга ошириш;

– фавқулодда ҳолат оқибатида зарар етказилган ҳар бир уй-жойни, жумладан, аҳоли хонадонлари, кўп қаватли уй-жойларнинг фасад қисмлари, дераза ва ромлари ҳамда таъмирталаб аҳволга келиб қолган бошқа бино ва иншоотларга етказилган зарарларни бартараф этиш бўйича моддий ёрдам кўрсатиш чораларини кўриш вазифаси юклатилди.

Батафсил
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 сентябрдаги 510-сон қарори билан:

Баходир Эргашевич Хусанов Наманган давлат педагогика институтининг ректори этиб;

Бердияр Бахтиярович Жоллибеков Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтининг ректори этиб тайинланди.
Ижтимоий тармоқларда Сергели туманида рўй берган фавқулодда ҳодиса туфайли аҳоли уйларига етказилган зарарнинг давлат ҳисобидан қоплаб берилаётгани турли баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.

Чиндан ҳам, фуқаролик ва жиноят қонунчилиги бўйича хусусий тадбиркорнинг ноқонуний ҳаракатлари оқибатида бошқа шахсларга етказилган зарарни давлат эмас, балки айбли ҳаракат содир қилган тадбиркорнинг ўзи қоплаб бериши керак.

Лекин нега бундай қилиняпти, деган савол туғилиши табиий.

Гап шундаки, процессуал қонунчиликка кўра, содир бўлган ёнғин оқибатида етказилган зарар бўйича айбдорларни аниқлаш ва уларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш ҳамда зарар қоплаш бўйича тергов ҳаракатлари ва суд жараёни кўп вақт талаб этади.

Бугунги кунда мазкур ҳолат бўйича Ички ишлар вазирлиги томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ана шу жиҳатларни инобатга олиб, ёнғин оқибатида хонадонларига талофат етган фуқароларни совуқ тушмасдан тезроқ уйларига киритиш бўйича ҳукумат олдига қатъий топшириқ қўйганлар ва унинг ижросини шахсан ўзлари доимий назорат қилиб турибдилар.

Бундан ташқари, Конституциямизнинг 23-моддасида давлат ўз фуқароларини ҳимоя қилиш ва уларга ҳомийлик кўрсатишни кафолатлаши белгиланган.

Шу боис, тергов ва суд жараёнлари якунига етгунига қадар таъмирлашга керак бўладиган маблағлар захира жамғармасидан ишлатиб турилибди.

Шуни алоҳида қайд этмоқчиман, тергов ва суд ишлари якунига етгач, таъмирлаш учун захирадан ишлатилган пуллар тийин-тийинигача айбдорлардан суд орқали ундириб олинади.
Тошкент шаҳрида 7-8 октябрь кунлари Осиё футбол конфедерациясига аъзо ассоциациялар президентлари ва бош котибларининг конференцияси бўлиб ўтмоқда.

Осиё футбол конфедерациясига аъзо 47 та миллий ассоциация, ФИФАга аъзо конфедерациялар вакиллари қатнашаётган ва мамлакатимизда илк бор ўтказилаётган мазкур конференцияда ФИФА президенти Жанни Инфантино, ОФК катта вице-президенти Зав Зав ва бошқалар иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов конференциянинг очилиш маросимида сўзга чиқиб, унинг ишига муваффақиятлар тилади.

Facebook | Instagram