Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жаҳонда бизни улуғ аждодларимизнинг кашфиётлари ва бунёдкорликлари билан яхши танишарди, энди ёшларимизнинг илм-фан, спорт, ижод ва санъатдаги ютуқлари ҳам тиллардан тилларга кўчяпти. Уларга юзланиб, “Учинчи Ренессанс тўлқинини қарши олинг!” дегингиз келади. Шунинг баробарида, бошланган эзгу жараённи жадалроқ давом эттириш бурчи ҳам энг устувор вазифа сифатида аҳамият касб этмоқда.
Шу йил июндан бошлаб “Ўзбекистон – истеъдодлар замини” (Uzbekistan: Land of Talents) ёшлар ҳаракатига старт берилмоқда. Ҳаракатнинг илк лойиҳаси сифатида, 5-10 июнь кунлари, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси олд майдонида оммавий тадбирлар ўтказилади.
Тадбирларнинг марказий воқеаси – 5 июнь куни Абу-Дабида ўтадиган БАА-Ўзбекистон ҳамда 10 июндаги Ўзбекистон-Қатар ўйинларидир. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2026 га чиқишида ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган ушбу ўйинлар 9 қаватли бино баландлигига тенг бўлган катта экранларда намойиш қилинади. Оммавий тадбирлар нафақат футбол томошасини, балки очиқ осмон остидаги концерт дастури ва мотивацион шоуларни ҳам ўз ичига олган. Мазкур лойиҳада 100 мингдан ортиқ ёшлар (16 ёшдан 40 ёшгача) қатнашиши кутилмоқда.
“Ўзбекистон – истеъдодлар замини” ёшларни умумий ватанпарварлик ғояси остида бирлаштиради, уларга юксак натижалар сари интилишга рағбат беради. Зеро, эртамиз эгаларини жаҳоншумул мақсадлар билан яшаши, фаолият олиб бориши учун илҳомлантириш ва имкониятлар яратиш Президентимиз Шавкат Мирзиёев олиб бораётган сиёсатларининг асосий мезонидир!
Facebook | Instagram

Бугун, 27 май куни Вазирлар Маҳкамасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти Бош директори Дарен Танг билан учрашув ўтказди.
Дарен Танг Ўзбекистонда интеллектуал мулк объектларининг ишончли ҳуқуқий ҳимояси таъминланишига қаратилаётган алоҳида эътибор учун Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевдан миннатдор эканини билдирди.
Ўз навбатида, Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти томонидан мамлакатимизда интеллектуал мулк соҳасини ислоҳ қилиш ва такомиллаштириш, ҳуқуқий муҳофазани кучайтириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар қўллаб-қувватлаб келинаётгани эътироф этилди.

Жорий йилнинг 1-2 июнь кунлари Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон-Хитой иккинчи ҳудудлараро форуми ўтказилди.
Форум якунлари бўйича бугун, 2 июнь куни Вазирлар Маҳкамасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Хитой делегацияси раҳбари – Хитой Халқ Сиёсий маслаҳат Кенгашининг раиси ўринбосари, ШҲТнинг қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик бўйича Хитой қўмитаси раиси Шэнь Юэюэ билан учрашув ўтказди.
Учрашувда икки томонлама алоқаларни янада кенгайтириш, хусусан, савдо-иқтисодий, транспорт ва логистика, саноат кооперацияси, маданий-гуманитар ҳамда илм-фан соҳаларидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш юзасидан атрофлича фикр алмашилди.