Bosh vazir matbuot kotibi | Bekzod Hidoyatov
8.69K subscribers
529 photos
9 videos
2 files
217 links
O’zbekiston Respublikasi Bosh vazirining Matbuot kotibi
———
Ózbekstan Respublikası Bas ministrdiń baspasóz xatkeri
———
Press Secretary of the Prime Minister of the Republic of Uzbekistan
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги мамлакатимиз ҳукумати делегацияси расмий ташриф билан Эрон Ислом Республикасида бўлиб турибди.

Амалий учрашув ва мулоқотлар ташриф дастурига мувофиқ, 11-12 май кунларига белгиланган. 

Бугун, 11 май куни Теҳрон шаҳридаги “Саъдобод” мажмуасида Ўзбекистон Бош вазири ҳамда мезбон мамлакат Биринчи вице-президенти Муҳаммад Ризо Ореф бошчилигидаги ҳукуматлар делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Facebook | Instagram
Бугун, 11 май куни Теҳрон шаҳрида Ўзбекистон - Эрон бизнес форуми бўлиб ўтди.

Унинг очилишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамда Эрон Ислом Республикаси Биринчи вице-президенти Муҳаммад Ризо Ореф сўзга чиқдилар.

Ўзбекистон Бош вазири ўз нутқида қатнашчилар эътиборини мамлакатимизда Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчиликларида бизнес муҳитини яхшилаш, хорижий сармоядорларга қулай шарт-шароитлар яратиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самараларига қаратиб, қуйидагиларга алоҳида тўхтатилиб ўтди.

Facebook | Instagram
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповни бугун, 12 май куни Эрон Ислом Республикаси Президенти Масъуд Пезешкиён қабул қилди.

Дастлаб, Ўзбекистон томони мамлакатимиз делегациясига кўрсатилаётган меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдириб, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг йўллаган самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди.

Facebook | Instagram
Тошкент шаҳрида ўтаётган “Ўзбекистон нефть ва гази” халқаро форуми доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Россия Федерацияси Пермь ўлкаси губернатори Дмитрий Махонин билан учрашди.

Суҳбат чоғида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан, саноат кооперацияси, энергетика, кимё, қишлоқ хўжалиги ва таълим соҳаларида мухим қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Пермь ўлкаси ўртасидаги ишбилармонлик алоқаларини янада фаоллаштириш, хусусан, йирик ишлаб чиқарувчи корхоналар, илмий-тадқиқот муассасалари ва инвестиция ташкилотлари ўртасида ҳамкорликни кучайтириш муҳимлиги қайд этилди.

Facebook | Instagram