Bosh vazir matbuot kotibi | Bekzod Hidoyatov
8.79K subscribers
529 photos
9 videos
2 files
217 links
O’zbekiston Respublikasi Bosh vazirining Matbuot kotibi
———
Ózbekstan Respublikası Bas ministrdiń baspasóz xatkeri
———
Press Secretary of the Prime Minister of the Republic of Uzbekistan
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлиб турган Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров Бош вазир Абдулла Арипов ҳамроҳлигида “Янги Ўзбекистон” боғида бўлди ва Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.

Олий мартабали меҳмон мажмуа меъморий ечимлари ҳамда композициясининг мазмун-моҳияти ва хусусиятлари билан танишди. Мажмуа Қирғизистон делегациясида катта таассурот қолдирди.

Қайд этиш жоиз, мамлакатимизга ташриф буюраётган Олий мартабали меҳмонларнинг Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан барпо этилган ушбу муҳташам мажмуа билан танишуви анъанага айланган.

Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сизлар Ўзбекистон тарихига олтин ҳарфлар билан ёзиладиган буюк ишларни амалга оширишга қодирсизлар. Дунёга ўз сўзларингни айтинглар. Халқимиз, Ватанимиз, сизларга ишонади.

Шавкат Мирзиёев,
Ўзбекистон Республикаси Президенти.



Шоир Нодир Жонузоқ қаламига мансуб ушбу шеър жаҳоннинг энг нуфузли спорт мусобақаси – Олимпиадага йўлланма олган Ватанимиз спортчиларини улкан ғалабалар сари руҳлантирувчи назмий чорловдир.

Шеърда мамлакатимизда сўнгги йилларда Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонларидан спортга берилаётган юксак эътибор туфайли шерюрак спортчиларнинг янги авлоди пайдо бўлгани, улардан олижаноб халқимиз олимпиадада фақат ва фақат ғалабалар кутаётгани, бу борада уларга жонажон Ватанимизнинг ҳар бир тоғи суянчиқ, беқиёс ҳавоси ва суви қувват экани бадиий акс эттирилган...

Фурсатдан фойдаланиб, ушбу лавҳани тайёрлаган ижодий жамоага самимий миннатдорчилик билдирган ҳолда, Парижда бошланаётган энг нуфузли спорт мусобақада атлетларимизга улкан зафарлар тилаб қоламиз. Олға Ўзбекистон!

Facebook | Instagram
Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этиб, ёрқин ва унутилмас натижаларни қайд этган Ўзбекистон делегацияси аъзолари бугун, 12 август куни юртимизга етиб келишди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг топшириқларига биноан, делегациямиз аъзолари Тошкент аэропортида тантанали кутиб олинди.

Олимпиячиларимиз кортежи пойтахт кўчалари бўйлаб айланиб, Миллий олимпия қўмитасига келди. Бу ерда Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева ва Бош вазир Абдулла Арипов чемпионларга Давлатимиз раҳбари номларидан уй, автомобиль ҳамда тегишли миқдордаги пул мукофотларини топширдилар.

Бу йилги олимпиадада ўзбекистонлик ҳар бир спортчининг чиқишини юртдошларимиз ўзгача ҳаяжон ва интиқлик билан кузатиб боришди. Бунга жавобан атлетларимиз ўзларининг ёрқин ғалабалари билан барча юртдошларимизга жуда юқори кайфият улашишди. Унутилмас ва тарихий натижаларга барчамиз гувоҳ бўлдик.

Facebook | Instagram
Бугун Олимпия шон-шуҳрати музейида мамлакатимиз спорт делегациясини Париж-2024 17-ёзги Паралимпия ўйинларига тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтди.

Сўзга чиққанлар бу галги Паралимпия ўйинларига тайёргарлик цикли аввалгиларига қараганда анча фарқли бўлганини таъкидлашди.
 
Шунга қарамай, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шахсан қўллаб-қувватлашлари, Паралимпия ҳаракатига қаратган алоҳида эътиборлари туфайли барча ташкилий ва тайёргарлик жараёнлари самарали ўтди.

Пара атлетчиларимиз ёзги Паралимпия ўйинларига 65 нафар спортчи билан 113 та лицензияни қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Бу Ватанимиз учун Паралимпия ўйинларида иштирок этиш бўйича лицензиялар ва мусобақа иштирокчилари сони бўйича мутлоқ рекорд кўрсаткич экани алоҳида қайд этилди.

Спортчиларимиз Паралимпия ўйинларида пара енгил атлетика, дзюдо, сузиш, пауэрлифтинг, каноэ, академик эшкак эшиш, таэквондо, ўқ отиш ва велоспорт бўйича иштирок этади.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов сўзга чиқди.

Facebook | Instagram
Жорий йилнинг 17 август куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги мамлакатимиз ҳукумати делегацияси Афғонистонга ташриф буюрди.

Ташриф доирасида Қобул шаҳрида Афғонистон Бош вазири вазифасини бажарувчи Абдул Ғани Бародар, Бош вазирнинг маъмурий масалалар бўйича ўринбосари Абдул Салом Ханафий, Бош вазирнинг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Абдул Кабир ва Ташқи ишлар вазири Амир Хон Мутакий билан икки томонлама учрашувлар ўтказилди.

Facebook | Instagram
Амалий ташриф билан Афғонистонда бўлиб турган Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Қобул шаҳрида ташкил этилган Ўзбекистон-Афғонистон бизнес форуми ҳамда “Made in Uzbekistan” кўргазмасининг расмий очилиш маросимида иштирок этди.

Кўргазма очилишида Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ҳамда Афғонистон Бош вазири вазифасини бажарувчи Абдул Ғани Бародар бошчилигидаги икки мамлакат ҳукуматлари делегациялари қатнашди.

Мазкур қўшма бизнес-форум ҳамда Ўзбекистон маҳсулотлари кўргазмаси ўзаро савдо-иқтисодий алоқалар ривожига катта ҳисса қўшиши таъкидланди.

Facebook | Instagram