Bosh vazir matbuot kotibi | Bekzod Hidoyatov
8.74K subscribers
529 photos
9 videos
2 files
217 links
O’zbekiston Respublikasi Bosh vazirining Matbuot kotibi
———
Ózbekstan Respublikası Bas ministrdiń baspasóz xatkeri
———
Press Secretary of the Prime Minister of the Republic of Uzbekistan
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида Бош вазир Абдулла Арипов раислигида юзага келиши мумкин бўлган сел оқимлари, тошқинлар ва кўчки ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича устувор вазифлар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

“Ўзгидромет”нинг маълумотига кўра, шу ҳафтадан ҳаво ҳарорати кундузи +10 даражагача ва кечалари +3 даражагача кўтарилади. Ҳатто, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 2-7 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

Ҳаво ҳароратининг кўтарилиши – қор ва музлар эришини тезлатиб, сел, кўчки ва сув тошқинлари юзага келиши эҳтимолини янада кучайтиради.

Йиғилишда мавжуд ҳолат ҳудудлар кесимида чуқур таҳлил қилиниб, юзага келишим мумкин бўлган салбий ҳодисаларни олдини олиш ва бартараф этиш юзасидан тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда ҳокимликлар раҳбарларига топшириқлар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириқларига асосан сел оқимлари, тошқинлар ва кўчки ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича доимий штаб ташкил этилди.

Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 18 ноябрдаги 426-сон қарорларига асосан Тошқинга қарши Ҳукумат ҳамда ҳудудий комиссиялар тузилган ва уларнинг асосий вазифасилари белгиланган.

Вазирлар Маҳкамасида ўтган йиғилиш баёни билан ушбу Комиссия аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудларига бириктирилди.
Ҳукуматнинг 2023 йил 2 февралдаги 48-сон қарорига аcосан Олим Муродуллаевич Омонов “Чорвоқ” туристик рекреацион зонаси дирекцияси” давлат унитар корхонаси директори этиб тайинланди.

О.Омонов бунга қадар Вазирлар Маҳкамаси Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибиятида масъул лавозимда ишлаган.
Бош вазир Абдулла Арипов Туркиянинг мамлакатимиздаги элчихонасига ташриф буюриб, қардош турк халқига таъзия билдирди.
Ўзбекиcтон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-269-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг янги ижро этувчи тузилмаси тасдиқланган эди.

Президент фармонига асосан, Джурабаев Абдурашид Абдувохидович Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибияти раҳбари этиб тайинланди.

Шу муносабат билан А.Джурабаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Нусратбек Давранкулович Тойчиев Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибияти раҳбарининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосари лавозимидан озод қилинди.
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Даврон Наримович Каландаров Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибияти раҳбарининг ўринбосари этиб тайинланди.

Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг бошлиғи лавозимидан озод қилинди.
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Шухрат Мухамаджанович Садиков Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибияти раҳбарининг ўринбосари этиб тайинланди.
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Мансурбек Базорбоевич Жуманиязов Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари А.Ж.Раматовнинг котибияти мудири этиб тайинланди.

Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамаси Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибияти мудирининг ўринбосари лавозимидан озод қилинди.
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Иззат Рахматуллаевич Тангриев Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Д.А.Кучкаровнинг котибияти мудири этиб тайинланди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарининг ёрдамчиси лавозимидан озод қилинди.
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Джамшид Абдусаламович Абдусаламов Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ж.А.Ходжаевнинг котибияти мудири этиб тайинланди.

Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамаси Маҳаллий саноатни ривожлантириш ва кооперация алоқалари масалалари котибиятининг мудири лавозимидан озод қилинди.
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Нодир Мухторович Дусматов Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари З.Б.Махкамованинг котибияти мудири этиб тайинланди.

Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамаси Оила ва хотин қизлар масалалари котибияти мудири лавозимидан озод қилинди.
Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раиси - Президент администрацияси раҳбари Ақилбек Жапаровнинг мамлакатимизга расмий ташрифи доирасида 9 март куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ўртасида учрашув ўтказилди.
Умумхалқ хайрия ҳашари 18 март куни ўтказилади

“Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида 2023 йил 11 март куни умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилиши ҳақида аввал хабар берилган эди.

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши асосида ушбу умумхалқ хайрия ҳашари Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ойи арафасида ҳамда тадбирга пухта тайёргарлик кўриш ва уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида 2023 йил 11 мартдан 18 мартга кўчирилди.

Эслатиб ўтамиз, ҳашар маҳаллалар, аҳоли турар жойлари, хиёбонлар, зиёратгоҳлар, қабристонлар, болалар майдончалари ва бошқа жойларни ободонлаштириш, шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилади.
Расмий муносабат

Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси лавозимига тайинлангани ҳақидаги хабарлар ёлғон, ҳақиқатга тўғри келмайди.
Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов Шинжон-Уйғур автоном райони партия котиби Ма Синжуй билан учрашув ўтказди.

https://www.gov.uz/uz/news/view/36723
Бугун, 25 апрель куни Тошкент шаҳрида Чехия Республикаси Бош вазири Петр Фиала ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги икки мамлакат ҳукумат делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтди.

https://uza.uz/uz/posts/ozbekiston-chexiya-hamkorlik-aloqalari-yangi-bosqichga-chiqadi_476103
Бош вазир Абдулла Арипов Референдумда овоз берди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов 30 апрель куни оила аъзолари билан бирга Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги 522-референдум участкасига ташриф буюриб, референдумда овоз берди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов раислигида ўтган мажлисда икки томонлама муносабатлар стратегик шериклик ва иттифоқчилик тамойиллари асосида фаол ривожланаётгани таъкидланди.

https://gov.uz/uz/news/view/36925