Хитой Халқ Республикасининг Ханчжоу шаҳрида 23 сентябрь – 8 октябрь кунлари ўтказилган XIX ёзги Осиё ўйинларида юксак маҳорат ва жасорат кўрсатиб, 22 та олтин, 18 та кумуш ва 31 та бронза, жами 71 та медалга сазовор бўлган музаффар спортчиларимиз 9 октябрь куни Ватанимизга қайтиб келишди.
Улар “Тошкент-3” маҳаллий парвозлар терминалида тантанали кутиб олинди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёвнинг XIХ ёзги Осиё ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон спорт делегацияси аъзоларига йўллаган табрикларини Бош вазир Абдулла Арипов ўқиб эшиттирди.

Бугун, 10 октябрь куни Чехия ҳукумати уйида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Чехия Республикаси Бош вазири Петр Фиала бошчилигида икки мамлакат ҳукумат делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда инвестиция, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати, транспорт, бандлик, таълим, тиббиёт, туризм каби қатор йўналишлар бўйича ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда уни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Чехия Республикаси Бош вазири Петр Фиаланинг таклифига биноан айни пайтда ушбу мамлакатда расмий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси ҳукумати делегацияси Брно шаҳрида анъанавий тарзда 60 йилдан бери ҳар йили ўтказиб келинаётган “MSV 2023” халқаро саноат кўргазмасида иштирок этди.
Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Чехия Республикасига расмий ташрифи доирасида бугун, 11 октябрь куни Прага шаҳрида Ўзбекистон-Чехия бизнес форуми ўтказилди.
Икки мамлакат Бош вазирлари иштирок этган бизнес-форумда мамлакатимизда Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчиликларида ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган кенг қамровли чора-тадбирлар моҳияти ҳақида сўз юритилди.
Бизнес-форум якунлари бўйича муҳим икки томонлама ҳужжатлар қабул қилинди ва имзоланди.

Ўзбекистон Республикаси ҳукумати делегациясининг Чехия Республикасига расмий ташрифи доирасида ушбу мамлакат Президенти Петр Павел билан ҳам учрашув ўтказилди.
***
Умуман олганда, Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Чехия Республикасига расмий ташрифи доирасида ушбу мамлакатнинг “Шкода”, “Омнипол”, “Кристал Богемия”, “Примако” ва бошқа етакчи фирма ва компаниялари вакиллари билан тегишли йўналишлар бўйича ҳамкорлик алоқаларини кенгайтиришга қаратилган икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказилди. Юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишиш мақсадида бир қатор корхоналарга ташриф буюрилди.