Bosh vazir matbuot kotibi | Bekzod Hidoyatov
9.7K subscribers
440 photos
4 videos
2 files
160 links
O’zbekiston Respublikasi Bosh vazirining Matbuot kotibi
———
Ózbekstan Respublikası Bas ministrdiń baspasóz xatkeri
———
Press Secretary of the Prime Minister of the Republic of Uzbekistan
Download Telegram
Йирик халқаро тадбир - Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16-саммитида қатнашиш учун Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов мамлакатимизга ташриф буюрди.

Тошкент халқаро аэропортида уни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Қисқа суҳбатдан сўнг, Олий мартабали меҳмон ўзи учун ажратилган қароргоҳга жўнаб кетди.

Эслатиб ўтамиз, Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида ўтадиган мазкур саммитда иштирок этиш учун Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Эрон Президенти Иброҳим Раисий, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон, Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған, Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов, Покистон муваққат ҳукумати раҳбари Анвар ул-Ҳақ Какар мамлакатимизга етиб келгани хабар қилинган эди.

Facebook | Instagram
Бугун, 9 ноябрь куни Тошкент шаҳрида “Ҳамкорликда иқтисодий барқарорлик ва тараққиёт сари” шиори остида ўтган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16-саммити ниҳоясига етди.

Тадбир қатнашчилари — Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Эрон Президенти Иброҳим Раисий, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов, Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған, Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов, Покистон муваққат ҳукумати раҳбари Анвар ул-Ҳақ Какарни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.

Facebook | Instagram
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг таклифларига биноан жорий йилнинг 9 ноябрь куни Италия Республикаси Президенти Сержо Маттарелла фарзанди Лаура Маттарелла ҳамроҳлигида расмий ташриф билан мамлакатимизга келди.

Тошкент халқаро аэропортида уларни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Шундан сўнг, Олий мартабали меҳмон ўзи учун ажратилган қароргоҳга жўнаб кетди.

Facebook | Instagram
Италия Президентининг мамлакатимизга расмий ташрифининг асосий воқеалари бошланмоқда.

Бугун, 10 ноябрь куни Италия Республикаси Президенти Сержо Маттарелла ва унинг фарзанди Лаура Маттарелла Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.

Олий мартабали меҳмонлар мажмуа меъморий ечимлари ҳамда композициясининг мазмун-моҳияти ва хусусиятлари билан батафсил танишди.

Ватанимизнинг қадимги тарихидан бошлаб то бугунги кунга қадар, 3 минг йиллик давр ичида юз берган энг муҳим воқеаларни ўзида мужассам этган ушбу мажмуа Италия делегацияси аъзоларида катта таассурот қолдирди.

Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизга ташриф буюраётган меҳмонларнинг Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан бунёд этилган мазкур муҳташам мажмуа билан танишуви анъанага айланган.

Facebook | Instagram