"Hududiy elektr tarmoqlari" AJ bilan muloqot
79.7K subscribers
14.3K photos
2.38K videos
14 files
6.05K links
"HUDUDIY ELЕKTR TARMOQLARI" AJ
Toshkent sh, Osiyo kо‘chasi, 8
Ishonch telefoni: 71 207 23 76
E-mail: [email protected]
Murojaat uchun
@HET_admin
Call center: 1154
Facebook: facebook.com/hududiyelektrtarmoqlari
instagram.com/hududiyelektrtarmoqlari
Sayt: het.uz
Download Telegram
Когон туман электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан ҳудудда мавжуд ҳисоблагичларни электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизими (АСКУЭ)га уланган замонавий ақлли ҳисоблагичларга алмаштириш, шу билан бирга концентратор қурилмаларини ўрнатиш ишлари давом эттирилмоқда. Бу каби ишлар амалга оширилиши пировардида маҳаллий аҳолини янада сифатли электр энергияси билан таъминлаш имконини кенгайтиради.

“Бухоро ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати

Расмий каналларимиз
👇👇👇

Facebook | Telegram | YouTube
ТРАНСФОРМАТОРЛАР ИШЛАШ МУДДАТИ УЗАЙТИРИЛМОҚДА

Бугунги кунда “Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" AЖнинг трансформаторни таъмирлаш цехи ходимлари айни пайтда мустақил равишда 25 кВА дан 1000 кВА гача бўлган трансформаторлар магнит майдонини ҳосил қилувчи пўлат ўзакларини таъмирлаш, паст ва юқори кучланишли чулғамларини қайта ураш ва изоляция қилиш ҳамда мойини алмаштириш ишларини олиб боришмоқда.

Батафсил

*********************
ДАРУЯ ВТОРУЮ ЖИЗНЬ ТРАНСФОРМАТОРАМ

В настоящее время работники цеха по ремонту трансформаторов АО «Навоийское предприятие территориальных электрических сетей» собственными силами выполняют работу по ремонту магнитопроводов с полной или частичной заменой изоляции и обмоток, активной части и бака с навесным оборудованием, контактов и механизмов переключения, проводят дефектовку, техническую экспертизу, предремонтные и приёмочные испытания.

Подробнее

Расмий каналларимиз👇👇👇

Facebook | Telegram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАСИ – ХАЛҚ ХИЗМАТИДА

Навоий вилоятида ўтказилган сайёр қабулларда ҳудуддаги электр энергияси билан боғлиқ муаммолар "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ томонидан бартараф этилмоқда.

Бу тўғрисида "Ўзбекистон 24" каналининг Ахборот 24 информацион дастури орқали эфирга узатилган лавҳада батафсил танишиш мумкин.

Расмий каналларимиз👇👇👇

Facebook | Telegram | YouTube
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги “2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида”ги ПҚ-2661 сонли қарорига мувофиқ, “Самарқанд ҲЭТК” АЖ ходимлари томонидан Жомбой тумани “Ғазра” МФЙда электр таъминотини яхшилаш мақсадида 30 дона темир-бетон устуни ўрнатилиб, 1,3 км СИП кабеллари тортилмоқда. Шунингдек, 100/10 кВА қувватга эга трансформаторга қўшимча 63/10 кВА қувватли трансформатор пункти ўрнатилди.

Бундан ташқари, “Ширинкент”, “Катта қишлоқ”, “Тут”, “Саричашма”, “Деҳқонобод”, “Гулистон”, А. Навоий, “Шодлик”, “Зарафшон” МФЙлари ҳудудларидаги трансформатор пунктларига концентраторлар ҳамда жойларда замонавий ҳисоблагичлар ўрнатилмоқда.

"Самарқанд ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати

Расмий каналларимиз
👇👇👇

Facebook | Telegram | YouTube
“Тошкент ҲЭТК” АЖ тасарруфидаги барча туман, шаҳар электр таъминоти корхоналари ишчилари томонидан жойларда кунлик режа асосидаги ишлар изчиллик билан давом эттирилмоқда. Амалий ишлардан олдин меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси талабларига риоя этиш бўйича йўриқномалар ўтказилишига алоҳида аҳамият берилмоқда.

Хусусан, Оққўрғон ТЭТК ишчилари томонидан “Ягона дарча” хизмати орқали юридик истеъмолчилардан келиб тушган мурожаатлар асосида электр тармоғига улаш, Бўка ТЭТК ВВС хизмати ходимлари томонидан ЛМД-2да қурилмаларни кўрикдан ўтазиш, "Кўк Орол" участкаси бўлими ишчилари томонидан 77-, 79-, 245-сонли трансформатор пунктларида мой қуйиш ишлари бажарилмоқда.

“Тошкент ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати

Расмий каналларимиз
👇👇👇

Facebook | Telegram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Сурхондарё ҲЭТК" АЖ томонидан вилоятнинг чекка ҳудудларидан бири ҳисобланган Ангор туманида аҳоли хонадонлари ҳамда халқ хўжалигининг турли тармоқларини узлуксиз электр энергияси билан таьминлаш мақсадида электр энергия тармоғи босқичма-босқич янгиланмоқда.

"Сурхондарё ҲЭТК" АЖ Матбуот хизмати.

Расмий каналларимиз👇👇👇

Facebook | Telegram | YouTube
“Хоразм ҲЭТК” АЖ томонидан қишлоқ ва шаҳар ҳудудларида истиқомат қилувчи аҳолининг электр энергияси таъминоти сифатини янада яхшилаш учун амалий чорлар кўрилмоқда.

Хусусан, Президентимизнинг тегишли фармон ва қарорлари ижроси доирасида Хива туманининг Томадурвадик қишлоғининг, “Дурвадик” маҳалласига қўшимча равишда қуввати 250 кВА, Қўшкўпир тумани "Ўрта қишлоқ" маҳалласидаги мавжуд 4241-сонли трансформаторнинг юкламасини камайтириш мақсадида қўшимча 160 кВА қувватга эга янги трансформатор пунктларининг ўрнатилиши натижасида маҳаллий истеъмолчиларнинг сифатли электр энергиясига бўлган талаби қондирилди.

"Хоразм ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати

Расмий каналларимиз
👇👇👇

Facebook | Telegram | YouTube
УЧТЕПАДА ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ ТЎЛИҚ СОЗ ҲОЛАТГА КЕЛТИРИЛМОҚДА

«Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ тасарруфидаги туман электр таъминоти корхоналарида ҳам йил бошидан буён аниқ белгиланган чора-тадбирлар асосида мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, Учтепа туман электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари томонидан «Чопон ота» МФЙ “РОВД-2” фидеридан таъминланувчи қуввати 10 кВли бўлган юқори кучланишли 1865-сонли трансформатор нимстанциясида бу борадаги ишлар бажарилаётир.

Батафсил

«Toshkent shahar ЕТК» AJ матбуот хизмати

Расмий каналларимиз
👇👇👇

Facebook | Telegram | YouTube
ЭЛЕКТР ТАРМОҒИ ХЎЖАЛИГИ ОБЪЕКТЛАРИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ҚОИДАЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 декабрдаги “Электр тармоғи хўжалиги объектларини муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори асосида электр тармоғи хўжалиги объектларининг муҳофаза зоналари қуйидагича ўрнатилади:

электр узатиш ҳаво тармоқлари бўйлаб — четдаги симлардан, уларнинг оғмаган ҳолатида электр узатиш тармоқларининг иккала томони бўйлаб қуйидаги масофадаги параллель вертикал текисликлар билан чегараланган ер участкаси ва ҳаво макони қисми кўринишида кучланиши:
- 1 кВгача кучланишли тармоқлар учун — 2 метр (биноларнинг деворлари, конструкциялар ва ҳоказалар бўйлаб ўтказилган ўзини ўзи тутиб турувчи ёки изоляцияланган симли линиялар учун муҳофаза зонаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ўрнатилган. Бундай тармоқлардан рухсат этилган минимал масофалар билан аниқланади);
- 20 кВ кучланишли тармоқлар учун — 10 метр (аҳоли пунктлари чегараларида жойлашган ўзини ўзи тутиб турувчи ёки изоляцияланган симли линиялар учун 5 метр);
- 35 кВ кучланишли тармоқлар учун — 15 метр;
- 110 кВ кучланишли тармоқлар учун — 20 метр.