"Hududiy elektr tarmoqlari" AJ bilan muloqot
77.5K subscribers
14.3K photos
2.35K videos
14 files
5.99K links
"HUDUDIY ELЕKTR TARMOQLARI" AJ
Toshkent sh, Osiyo kо‘chasi, 8
Ishonch telefoni: 71 207 23 76
E-mail: [email protected]
Murojaat uchun
@HET_admin
Call center: 1154
Facebook: facebook.com/hududiyelektrtarmoqlari
instagram.com/hududiyelektrtarmoqlari
Sayt: het.uz
Download Telegram
“Бухоро ҲЭТК” АЖ томонидан Сардоба ҳамда Мирзаобод туманларида сув тошқинидан талафот кўрган аҳоли пунктларининг электр энергияси таъминотини тиклаш учун юборилган соҳа мутахассислари айни пайтда Сардоба туманининг “Юртдош” маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли “Ораста” кўчасида электр тармоқларида қурилиш-монтаж ишларини амалга оширмоқдалар.

“Бухоро ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати

Расмий каналларимиз
👇👇👇

Facebook | Telegram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Откуда берётся электричество в наших розетках?

**********************************************

Хонадонимизга электр энергияси қандай етиб келади?
“НАМАНГАН ҲЭТК” АЖ: СИЗ БИЗГА ЯҚИН КЎМАКЧИСИЗ!

«Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ томонидан соҳада олиб борилаётган ва 2020 йил ўтган даври бўйича брифинг ўтказилди.

Батафсил

"Наманган ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати

Расмий каналларимиз
👇👇👇

Facebook | Telegram | YouTube
«Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ: коррупция – тараққиёт кушандаси

«Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖда «Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, уларга имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш» мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Батафсил

"Андижон ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати

Расмий каналларимиз
👇👇👇

Facebook | Telegram | YouTube
Қадрли энергетика соҳасида фаолият юритаётган қалби улкан орзуларга тўла ёшлар! Бугунги ижод ва яратувчанлик, куч-ғайрат ва ташаббускорлик, шижоат ва истиқбол айёми – мамлакатимиз ёшларининг миллий байрами билан барчангизни самимий муборакбод этамиз!

Ёшлик – нафақат умр баҳори, балки инсон ҳаётининг улкан ишонч ва умид, завқ ва шавққа тўла даври сифатида қадрлидир. Бугун мамлакатимизда ёшларнинг иқтидорини ривожлантириш, истеъдодли ўғил-қизларни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ҳуқуқий онгини юксалтириш йўлида барча шарт-шароитлар яратилган бўлиб, Сизлар ушбу имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда Ватан равнақига ўзингизни муносиб ҳиссангизни қўшишингиз, келажагимиз бунёдкори, иқтисодиётимиз таянчи, энергетика соҳасининг етук мутахассислари бўлишингизга ишонамиз.

Азиз ёшлар! Ҳаётингиз, меҳнат фаолиятингизда улкан зафарлар тилаймиз. Танлаган касбингизга фидойи бўлинг! Сизлар билан ҳамиша фахрланамиз!

Улуғбек МУСТАФОЕВ,
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бошқарув раиси
Бухоро шаҳар электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан шаҳарнинг “Файзулла Хўжаев” МФЙ таркибига кирувчи “Ҳофиз Шерози” ҳамда “Қизилқум” кўчалари аҳоли хонадонларини электр энергияси билан таъминловчи ГКТП типидaги 297-сонли трансформатор пунктида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Таъкидлаш жоизки, бу каби ишларнинг ўз вақтида ўтказилиши ҳудуд аҳолисига янада сифатли электр энергияси етказиб бериш баробарида, электр қурилмаларнинг мустаҳкамлигини оширишга хизмат қилади. Шу сабаб шаҳар ЭТК ходимлари томонидан белгиланган йиллик режа асосида таъмирлаш ишлари режали давом эттирилмоқда.

“Бухоро ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати

Расмий каналларимиз
👇👇👇

Facebook | Telegram | YouTube
"Андижон ҲЭТК" АЖ шаҳар электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан Фаробий МФЙда жойлашган 523-сонли трансформатор пунктидан таъминланувчи ҳаво электр тармоқларининг маънан эскирган ёғоч таянчлари темир-бетон устунларига алмаштирилди.

Шунингдек, Олтинкўл туман электр таъминоти корхонаси ҳамда Куйганёр бўлими ходимлари билан биргаликда “Янгичек” МФЙ ҳудудидаги ГКТП 110 дан чиқувчи 0,4 кВли ҳаво тармоғида таъмирлаш ишлари бажарилмоқда.

"Андижон ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати

Расмий каналларимиз
👇👇👇

Facebook | Telegram | YouTube
КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ АЁВСИЗ КУРАШАМИЗ

“Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖда ўтказилган навбатдаги мажлисда коррупциянинг ҳар қандай кўринишига қарши кураш ҳар бир фуқаронинг иши бўлмоғи лозимлиги қайд этилди.

Батафсил

“Қорақалпоқ ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати

Расмий каналларимиз
👇👇👇

Facebook | Telegram | YouTube
Фарғона вилояти Қўштепа туманидаги тадбиркорлик субъектларининг электр энергия таъминоти янада яхшиланмоқда

Фарғона
вилояти бўйлаб Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили бизнес-омбудсман томонидан ўтказилаётган ўрганишлар давомида ҳамда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ ташаббуси билан қисқа вақт ичида 110/6 кВли “Очистная” подстанциясига 16 000 кВА қувватдаги янги куч трансформатори ўрнатилди.

“Фарғона ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати

Расмий каналларимиз
👇👇👇

Facebook | Telegram | YouTube
Шайхонтоҳур туман электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари томонидан шу кунларда Фурқат кўчасида жойлашган ер ости йўлида «Хадра» нимстанциясидан чиқувчи юқори кучланишга эга бўлган 10 кВли кабель тармоқларини тартибга келтириш ишлари олиб борилмоқда.

Бу каби ишлар аниқ белгиланган чора-тадбирлар асосида олиб борилиши йўлга қўйилган бўлиб, пировардида истеъмолчиларни сифатли ҳамда ишончли электр энергияси билан таъминлашга қаратилганини қайд этиш жоиз.

«Toshkent shahar ЕТК» AJ матбуот хизмати

Расмий каналларимиз
👇👇👇

Facebook | Telegram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарё вилоятида ўтказилган сайёр қабуллар натижасида ҳудуларда аҳолининг электр энергияси билан боғлиқ муаммолари ҳал этилмоқда.

Расмий каналларимиз
👇👇👇

Facebook | Telegram | YouTube
"АНДИЖОН ҲЭТК" АЖ: ЖОЙЛАРДА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯ ТАЪМИНОТИ ЯХШИЛАНМОҚДА

Бўстон туман электр таъминоти корхонаси жамоаси томонидан "Обод қишлоқ" ва “Обод маҳалла” Давлат дастурлари, ҳукумат қарорлари ижроси доирасида жойларда қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Батафсил

"Андижон ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати