"Hududiy elektr tarmoqlari" AJ bilan muloqot
77.3K subscribers
14.2K photos
2.35K videos
14 files
5.99K links
"HUDUDIY ELЕKTR TARMOQLARI" AJ
Toshkent sh, Osiyo kо‘chasi, 8
Ishonch telefoni: 71 207 23 76
E-mail: [email protected]
Murojaat uchun
@HET_admin
Call center: 1154
Facebook: facebook.com/hududiyelektrtarmoqlari
instagram.com/hududiyelektrtarmoqlari
Sayt: het.uz
Download Telegram
“Навоий ҳудудий электр тармоқ корхонаси” АЖ томонидан вилоятдаги мавжуд юқори ва паст кучланишли тармоқ ҳамда трансформатор пунктларини модернизация қилиш ва янгилаш бўйича амалий ишлар жадал суръатларда олиб борилмоқда.

Хусусан, истеъмолчиларга сифатли ва узлуксиз электр энергияси етказиб бериш мақсадида белгиланган режалар доирасида "БСИ" 110/35/10 кВли нимстанцияда таъмирлаш ишлари ўтказилди.

"Навоий ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати

Расмий каналларимиз
👇👇👇

Facebook | Telegram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Что мы знаем об электричестве? Как свет появляется в нашем доме?


*******************************

Электр энергияси ҳақида нималарни биламиз? Қандай қилиб бизнинг хонадонимизда ёруғлик пайдо бўлади?
“Тошкент ҲЭТК” АЖ тасарруфидаги туман электр таъминоти корхоналари ишчи-ходимлари томонидан жойларда паст кучланишли электр тармоқларини модернизация ва реконструкция, мукаммал ва жорий таъмирлаш, ҳаво тармоқларини яхшилаш каби ишлар хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя этган ҳолда уюшқоқликда, белгиланган режага мувофиқ босқичма-босқич давом эттирилмоқда.

Хусусан, Бўстонлиқ ТЭТКда амалий ишлар олдидан ходимларга хавфсизлик техникаси талабларига риоя этиш бўйича йўриқномалар ўтказилгани ҳолда 110/35/10 кВли "Чимён" нимстанцияси СШ-2 да мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилди.

“Тошкент ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати

Расмий каналларимиз
👇👇👇

Facebook | Telegram | YouTube
“ДИСПЕТЧЕРЛАР ТЕЛЕФОНИ ДОИМ БАНД”...
ЁҲУД ТАНГАНИНГ БОШҚА ТОМОНИ

Электр энергияси соҳасида учраб турадиган мурожаатлардан бири нима учун диспетчерлик хизмати телефон рақамлари кўп ҳолларда банд бўлади?

Хоразм вилояти тезкор диспетчерлик хизмати фаолияти мисолида бу саволга жавоб беришга ҳаракат қиламиз.

Батафсил

“Хоразм ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати

Расмий каналларимиз
👇👇👇

Facebook | Telegram | YouTube
Ёнғин оқибатида электр энергиясида вужудга келган узилишлар тикланди

“Тошкент шаҳар электр тароқлари” АЖга қарашли Паркент бозори яқинида жойлашган 35/6 кВли “Эски Паркент” нимстанциясида келиб чиққан ёнғин бартараф этилмоқда. Жабрланганлар йўқ, ҳодиса сабаблари шаҳар электр тармоқлари мутахассислари томонидан ўрганилмоқда.

Ҳодиса оқибатида Яшнаобод ва Мирзо Улуғбек туманларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишлар вужудга келган. “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан ёнғин оқибатида электр жиҳозларига келтирилган зарар бартараф этилди. Тез фурсатда электр энергиясидан узилиш бўлган ҳудудларнинг катта қисми қайта тармоққа уланди. Қолган ҳудудларда ҳам электр энергиясини тиклаш чоралари олиб борилмоқда.

Ҳурматли электр энергия истеъмолчилари! Электр энергияси билан вужудга келаётган бундай аянчли оқибатларга йўл қўймаслик мақсадида электр тармоқларига уланиш ва бошқа хизматларни амалга ошириш учун фақатгина ваколатли ташкилот ҳисобланган “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ корхоналарига мурожаат қилишингизни сўраймиз.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот
хизмати
“Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан тадбиркорларга қўшимча қулайликлар яратилмоқда

Батафсил

Расмий каналларимиз👇👇👇

Facebook | Telegram | YouTube
“Бухоро ҲЭТК” АЖ нимстанциялар хизматгоҳи ходимлари томонидан белгиланган режа асосида “Тўдакўл 110/10” нимстанциясида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилиши билан бир қаторда ҳудудни ободонлаштиришга ҳам алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Зеро жорий таъмирлаш тадбирларининг ўз вақтида ўтказилиши мавсумда электр қурилмалар мустаҳкамлигининг ошиши ҳамда аварияли ўчишлар келиб чиқишининг олди олинишига хизмат қилади.

“Бухоро ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати

Расмий каналларимиз
👇👇👇

Facebook | Telegram | YouTube
Мирзаобод тумани “Ҳақиқат” МФЙ ҳудудида айни пайтда Мирзаобод ва Боёвут ТЭТК ходимлари томонидан янги СИП-2 кабель тармоқларини тортиш ва аҳоли истеъмолчиларини электр тармоғига улаш ишлари олиб борилмокда .

Таъкидлаш жоизки, “Хақиқат” ва “Навбаҳор” маҳаллаларида тадбир бошидан 12,2 км узунликдаги электр узатиш тармоғи СИП кабелларга алмаштирилиб, реконструкция қилинди ва 224 дона кўча ёритиш чироқлари ўрнатилди. Таъмирланаётган хонадонларнинг 132 тасида ички монтаж ишлари бажарилиб, янгидан қурилаётган кўп қаватли уй-жойларни электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 0,8 км узунликдаги 10 кВли электр узатиш тармоғи, 2 дона қуввати 630 кВА бўлган трансформатор пункти қурилди.

“Сирдарё ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати

Расмий каналларимиз
👇👇👇

Facebook | Telegram | YouTube
ШАЙХОНТОҲУР ТУМАНИДА БЕЛГИЛАНГАН ВАЗИФАЛАР ЖАДАЛЛИК БИЛАН ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

Шайхонтоҳур туман электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари томонидан ҳудуддаги «Ипакчи», «Обиназр» ва «Гулобод» маҳаллаларида "Обод маҳалла" Давлат дастури асосида ишлар жадал суръатларда олиб борилмоқда.

Батафсил

«Toshkent shahar ЕТК» AJ матбуот хизмати

Расмий каналларимиз
👇👇👇

Facebook | Telegram | YouTube