Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.77K subscribers
16.4K photos
4.37K videos
530 files
11.5K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ўз тарихида илк бор Лондон фонд биржаларида 1 млрд. долларлик облигацияларини жойлаштирди.

👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/haqiqatonline
ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИ: Айрим қарорларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Қарорга мувофиқ, электр энергиясини ҳисоблаш қурилмаларини маҳаллий ишлаб чиқарувчилар 2022 йил 1 январга қадар қуйидагилардан озод этилди:

“Ўзбекэнерго” АЖ билан тузилган шартномалар бўйича етказиб бериладиган электр энергиясини ҳисоблаш қурилмалари ва қўшимча асбоб-ускуналарни ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган бутловчи қисмлар, хомашё ва материалларни олиб кирганлик учун божхона тўловларидан;

электр энергиясини ҳисоблаш қурилмалари ва қўшимча асбоб-ускуналарни сотишда қўшилган қиймат солиғи тўлашдан.

Каналга уланиш👇🏻
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE9X2QNT90oQ5_gULQ
ҚУВАЙТЛИКЛАР "ЎЗБЕКИСТОН"ГА ХАРИДОР БЎЛМОҚДА

Қувайтнинг "Alshaya Group" компанияси пойтахтимиздаги сотувга қўйилган муҳташам "Ўзбекистон" меҳмонхонасига қизиқиш билдирмоқда.

Хорижий компания яқин кунларда меҳмонхонанинг давлат улушини сотиб олиши мумкин

👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/haqiqatonline
МЕН АЛБАТТА АСКАР БЎЛАМАН

Вилоятимизнинг Ўрта Чирчиқ туманида Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, касб-ҳунар таълим бошқармаси ҳамда Мудофаа ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда мана шундай номланган танлов ўтказилди.
Унда 18 та академик лицей ва касб-ҳунар коллежи ўқувчилари 4 та шарт бўйича ўзаро беллашишди.
Танлов натижаларига кўра, қуйидаги жамоалар ғолибликни қўлга киритишди.

1-ўрин: Қибрай тумани энергетика касб-ҳунар коллежи
2-ўрин: Олмалиқ шаҳар Кончилик касб-ҳунар коллежи
3-ўрин: Бекобод шаҳар тиббиёт коллежи
3-ўрин: Оққўрғон ижтимоий-иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи.

Шунингдек, жамоалар “Энг аҳил жамоа”, “Энг қувноқ жамоа”, “Энг эпчил қиз” ва “Энг эпчил йигит” номинациялар бўйича ҳам тақдирланишди.

Тадбир сўнгида ғолибларга диплом ва эсдалик совғалар топширилди.

Каналга уланиш👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/haqiqatonline
#Мавзуга_қайтиб
ФАРМОН ИЖРОСИ УЧУН ҲАМ... ПОРА КЕРАКМИ?

Каналимизда вилоятимиз бўйича ўзбошимчалик билан қурилган тураржойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси доирасида фуқаролардан шу кунгача 42 минг 885 та ариза келиб тушгани, аммо 35 минг 212 таси яъни 82,1 фоизи ўрганиш жараёнида “қотиб” қолгани тўғрисида хабар берган эдик.

Келинг, гапимиз қуруқ бўлмаслиги учун айрим мисолларга ўтсак.

Зангиота туман ҳокимлигида фуқаро Д. Қ.нинг ўзбошимчалик билан қурган уйига нисбатан эгалик ҳуқуқини белгилаб беришни сўраб ёзган аризасига асосан туман давлат хизматлари маркази томонидан 2018 йил 27 август куни юборилган сўровнома орадан 135 кун (!) ўтган бўлса-да, кўриб чиқилмаган. Нега, ҳайронмиз🤷🏻‍♂️

Эътибор беринг, бу салкам 5 ой дегани. Аслида эса, аризани кўриб чиқиш муддати 11 иш куни этиб белгиланган.

Бунда "жонбозлик" кўрсатганларни санаймиз:

👉🏻“Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр” Давлат корхонасининг туман филиали юборилган сўровномани бирор бир сабаб ва асоссиз 34 кун ушлаб турган. 2018 йил 1 октябрь куни ижрога қаратган.

👉🏻Комиссия аъзоларидан бири – экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси бу сўровномага 23 кун вақт сарфлаган.

👉🏻Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази 26 кундан сўнг назар ташлаган

👉🏻Туман давлат солиқ инспекцияси эса, 34 кунгача сўровномага қўл теккизмаган.

👉🏻Қурилиш бўлими бўлса, орадан 37 кун ўтганидан кейин жавоб берган.

☝🏻Шунингдек, туман ер ресурслари ва давлат кадастр бўлими яна 35 та сўровномаларга мутлақо жавоб бермаган, яъни эътибор қаратмаган.

Бундан ташқари, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси, қурилиш бўлими, ички ишлар бўлими, давлат солиқ инспекцияси идораларининг масъул шахслари эса 2018 йил 23 октябрда муҳокамага чиқарилган сўровномаларга жавоб беришни ўзларига эп кўришмаган. 🤦🏻‍♂️

Мазкур ташкилотлар томонидан яна 8 та сўровномага ҳам умуман жавоб берилмаган. 🙆🏻‍♂️

Буни қандай тушуниш керак? Ахир, инсонлар не умидлар билан мурожаат қилсаю, унга эътибор қаратиш мутасаддиларга малол келса?..😠

Бу ҳали ҳаммаси эмас.😏

Комиссиянинг ишчи органига ўтган йилнинг октябрь, ноябрь, декабрь ойларида келиб тушган юзлаб аризалар навбатини кутиб турибди. Қаранг-а, бу идораларда шунча одамлар ишлаб, давлатдан жарақ-жарақ ойлик олсаю, улар орасида фуқароларнинг аризаларини кўриб чиқадиган бирор марди топилмаса-я?! Ҳабба!

Каналга уланиш учун линкни босинг
https://t.iss.one/haqiqatonline/385
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чингизхон набираси Хулагунинг Боғдодни қўлга олиши ҳақида Эрдўғон ҳикояси.

👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE9X2QNT90oQ5_gULQ
"СПОРТ БАЙРАМИ" МИЛЛИЙ ФЕСТИВАЛИ ЎТКАЗИЛАДИ

Ҳукумат қарори билан 2019-2023 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш концепцияси тасдиқланди.

Концепция доирасида:

мактабгача таълим муассасаларидан бошлаб жисмоний тарбиянинг инновацион усуллари такомиллаштирилади.

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига талабаларни танлашда уларнинг тренерлик касбида ишлаш иштиёқига эътибор берилади

Жисмоний тарбия соҳасидаги кадлар Sport Management (спортни бошқариш), Sport Leadership (спортга раҳбарлик қилиш), Sport Administration (спорт маъмуриятчилиги) йўналишлари бўйича тажриба орттиради.

SPORTSUZ ахборот портали ҳамда iSPORT cпорт иловаси яратилади.

Спортчилар фаолиятини рўйхатга олиш ва ҳисобга олиш бўйича – “Skm-sportsmen”, тренерларни маълумот базасини таъминлаш бўйича – “Skm-trener” ва республиканинг жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларини паспортлаштиришни таъминлаш бўйича – “Skm-sportinshoot” ахборот тизимлари ташкил этилади.

“Спорт байрами” миллий фестивали ўтказилади.

Шунингдек қарор билан Концепцияни амалга ошириш чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Дастур доирасида, “Жисмоний тарбия ва спорт” ихтисослаштирилган нашриёт маркази ташкил этилади.

Фуқаролар ўз турар жойларига яқинда жойлашган объектларнинг (таълим, тиббиёт, спорт ва дам олиш муассасалари) жисмоний тарбия-соғломлаштириш иншоотларидан фойдаланишини таъминлаш йўли билан уларнинг жисмоний фаоллиги оширилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/haqiqatonline/388
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рашк ўтида севгилисига 22 марта пичоқ урган паркентлик ошиққа суд ҳукми ўқилди. У 21 йилга қамалди.

👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/haqiqatonline
#Ёпирай!

"ВУЗГОРОДОК"ДАГИ ИККИ ЙИРИК УНИВЕРСИТЕТ ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИГА КЎЧИРИЛИШИ МУМКИН

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти директори ўринбосари Турсун Аҳмедов Ўзбекистон Миллий университети ва Тошкент давлат техника университети бино ва жойлашувини шаҳардан ташқарига чиқаришни таклиф этди.

Унинг таъкидлашича, университетлар қандай жойлаштирилгани жаҳон тажрибаси мисолида чуқур ўрганилган. Шундан келиб чиққан ҳолда, йирик институт ва таълим муассасалари шаҳар ташқарисида ё атрофида жойлашиши керак. Негаки, йирик мегаполисларнинг ўзига хос қонунияти бор. Унда кўпроқ бизнес марказ, хизмат ва савдо марказлари жойлашади, бошқа объектлар шаҳар атрофи ё ташқарисида бўлиши назарда тутилади.

Т. Аҳмедовнинг бу "фикр"лари билан айни шу топда ижтимоий тармоқлар юлдузига айланётгани бошқа мавзу, бироқ унинг мантиғидан келиб чиқсак, бу икки олий ўқув юрти вилоятимизга кўчирилишига тўғри келади.

👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/haqiqatonline/391
#Эшитдингизми

ЭНДИ ИСТАЛГАН ЖОЙДАГИ ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИГА МУРОЖААТ ҚИЛА ОЛАСИЗ

"Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чоралари ҳақидаги
Президент қарори қабул қилинди" дея хабар бермоқда "Ҳуқуқий ахборот" канали.

Қарорга мувофиқ, 2019 йил 1 июндан:

давлат хизматларидан фойдаланиш учун жисмоний ва юридик шахслар исталган жойдаги Давлат хизматлари марказларидан (прописка ва почта манзилидан қаътий назар) мурожаат қилишга ҳақли;

давлат хизматларини олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат этганда, давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар Марказлар орқали ёки бевосита хизмат кўрсатувчи органларга мурожаат этганда тўланадиган суммадан 90 фоиз миқдорида тўланади.

Шунингдек, 2019 йил 1 августдан бошлаб давлат хизматлари кўрсатишда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан солиқ қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотномалар, солиқ тўловчининг ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида гувоҳномалар, тўланган даромадлар ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисида маълумотномалар талаб қилиниши тақиқланади.

Дўстларингизга ҳам етказинг!
Каналга уланиш учун линкни босинг👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE9X2QNT90oQ5_gULQ
Рақамлар бўйича тасвирланган рамзий тимсоллар орқали бадиий асарлар муаллифи ва номини топишга уриниб кўринг.
Масалан:
2. Ў. Ҳошимов. Икки эшик ораси
3. Рашод Нури Гунтекин. Чолиқуши
4. Э. Воҳидов. Палаткада ёзилган достон
Қолганини топиш Сиздан.

Дўстларингизга ҳам улашинг.
Тўғри жавоблар билан танишиш учун каналимизни кузатиб боринг.
Каналга уланиш👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE9X2QNT90oQ5_gULQ
Дарвоқе, агар тўғри жавобларни топсангиз, @haqiqatonlinee 👈манзилига юборинг. Ғолиб таҳририятимиз рамзи туширилган эсдалик қўлсоати билан тақдирланади ва каналда эълон қилинади.

👇👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE9X2QNT90oQ5_gULQ
БУГУН ВИЛОЯТИМИЗ СЕНАТОРЛАРИ ТАРКИБИДА ЎЗГАРИШ БЎЛАДИ

Айни пайтда Чирчиқда Халқ депутатлари маҳаллий кенгашларининг қўшма йиғилиши ўз ишини бошлади.
👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE9X2QNT90oQ5_gULQ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#биринчи_зарбда_белларигача

Дўппиларни ярашганини қаранг!

Таниқли боксчи Шоҳжаҳон Эргашев оғир ўтган жангда ғалаба қозонди.
Офарин! 👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE9X2QNT90oQ5_gULQ
#эшитдингизми

ЧЎНТАКНИ БАҚУВВАТ ҚИЛ, АБИТУРИЕНТ!

Олий таълимга ҳужжат топшириш жараёнларига киритилаётган энг сўнгги ўзгаришларга кўра, эндиликда абитуриентлардан тест синовларида иштирок этиши учун энг кам иш ҳақининг бир баробарига тенг миқдорда йиғим ундирилиши мумкин. (тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар, I ва II гуруҳ ногиронлари бундан мустасно).

Ушбу йиғимлар Давлат тест маркази фаолиятини ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади.

Таъкидлаш жоизки, бундай йиғим фақатгина аввалги йилларда таълим муассасаларини битирган абитуриентлардан ундирилади. Жорий йил битирувчилари учун тест синовлари бепул асосда ўтказилади.

Бунақа тартибни ўйлаб топган одамга Нобел берса арзийди, тўғрими?

Барчаси ҳақда батафсил👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE9X2QNT90oQ5_gULQ
Ҳурматли каналимиз аъзолари!

Кеча жойлаган рамзий тимсоллар орқали бадиий асарлар номини топиш бўйича қизиқарли ўйинимизга кўплаб жавоблар келиб тушди.😄😄

Улардан энг биринчи бўлиб жавоб йўллаган самарқандлик 48 ёшли Норбуви Шукурова бўлдилар.👏👏👏

Биз уларни табриклаймиз ва ўзларига қулай пайтда таҳририятимизга келиб, совғаларини олиб кетишлари мумкин!😊

Манзил: Тошкент шаҳри, Матбуотчилар кўчаси 32-уй.

Кейинги ўйинларимизда сиз ҳам иштирок этинг ва совғамизга эга бўлинг!
👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE9X2QNT90oQ5_gULQ
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДАН СЕНАТ АЪЗОСИ САЙЛАНДИ
Аввал хабар берганимиздек, бугун Чирчиқ шаҳридаги "Кимё­гарлар" маданият саро­йида Халқ депутатлари Тошкент вилоя­ти давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринга Олий Мажлис Сенати аъзоси сайлови бўйича қўшма мажлиси бўлиб ўтди.

Қўшма мажлисда вилоят давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатлари, Марказий сайлов комиссияси аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Яширин овоз бериш йўли билан ўтказилган сайлов натижаларига кўра Халқ депутатлари Зангиота туман Кенгаши депутати Рихсиева Гулчехра Шавкатовна Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси этиб сайланди.

Г. Рихсиева 1971 йилда Зангиота туманида туғилган. Шарқшунослик институти Туркий тиллар кафедраси доценти.

Йиғилишда МСК масъул котиби Суяржон Қурбонқулов иштирок этди.

Каналга уланиш👇🏻
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE9X2QNT90oQ5_gULQ
#Тайинлов
Ҳукумат қарори билан Бахтияр Джуманиязович Абдуллаев Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиали директори этиб тайинланди.

У шу билан бирга адлия вазирининг ўринбосари ҳам ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, филиалнинг асосий вазифаси юриспруденция соҳасида базавий ва амалий касбий тайёргарликни таъминлашга қаратилган ўқув режалари ва дастурлари асосида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ҳисобланади.


Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE9X2QNT90oQ5_gULQ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Озода Нурсаидова: "ХАЛҚҚА АЙТИНГ, МЕН ҲАЛИ ЎЛГАНИМ ЙЎҚ..."

👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE9X2QNT90oQ5_gULQ
АБИТУРИЕНТЛАРДАН ТУШГАН ПУЛ НИМАГА САРФЛАНАДИ?

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тест синовлари жараёнини ёритиш мақсадида:

шахсни идентификациялаш воситалари;

видеофиксация қурилмалари;

мобиль алоқа тўлқинини тўсувчи (глушитель);

бармоқ изларини текширувчи;

металлодетекторлар;

мониторлар билан ҳар йили тест синовлари ўтказиладиган биноларни жиҳозлайди.

2020 йилдан бошлаб ДТМ ушбу қурилмаларнинг айримларини ўзи харид қилади.
(хушнудбек.уз)

@haqiqatonline
Каналга уланиш: 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE9X2QNT90oQ5_gULQ