Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.36K subscribers
16.6K photos
4.42K videos
543 files
11.5K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
⚡️⚡️Ўзбекистон бугун дунёдаги 117 та мамлакатга маҳсулот экспорт қилмоқда

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) экспертлари 2017-2022 йиллар оралиғида Ўзбекистон экспортининг географияси ва товар номенклатурасида рўй берган ўзгаришларни таҳлил қилди.

📍Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўзбекистон Сурияга инсонпарварлик ёрдами юборди (+видео)

Бу ҳақда Ўзбекистон ахборот агентлиги маълум қилди.

Таъкидланишича, бугун, 21 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириқларига асосан Сурия Араб Республикасининг зилзиладан жабр кўрган аҳолиси учун инсонпарварлик ёрдами юборилган.

@haqiqatonline
👏3😁1
#об_ҳаво

☀️🌥🌧Бугун Тошкент вилоятининг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 22 февраль куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 2-7, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.  

✔️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
Telegram I Facebook I Instagram
👍2
#саломатлик

⚡️Зира ва кўк чой қон босимини меъёрлаштиради

Қон босими юқори бўлган беморлар учун қуйидаги усулни тавсия қиламиз.

🫖 Кичкина чойнакка 1 чойқошиқ зира, 1 чойқошиқ кўк чой соламиз ва устидан қайнатилган сув қуямиз.

✔️ Бу дамлама 10 дақиқа тиндириб қўйгач, у чой ўрнида истеъмол қилинади. Муолажа давомийлиги бир ой.

@haqiqatonline
#валюта

⚡️Доллар ва евро курси бирдан яна тушди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 22 февраль амалда бўладиган қийматини белгилади.

▪️Рубль – 151,58 сўм (-1,36);
▪️Доллар – 11 302,46 сўм (-17,63);
▪️Евро – 12 051,81 сўм (-36,91).

@haqiqatonline
тх7.pdf
4 MB
#матбуот

"Тошкент  ҳақиқати"   газетасининг  2023 йил 22 февралдаги 7-сони  мутолаа  учун  тақдим  этилмоқда.

@haqiqatonline
#фирибгарлик

❗️Олмалиқ шаҳрида 2,3 млрд. сўм кредит маблағини ўзлаштирган МЧЖ раҳбари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмалиқ шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “L.N.” МЧЖ раҳбари А.К. ҳудудий тижорат банки филиалидан ҳудудда 2 та кўп қаватли уй-жой қуриш учун ажратилган кредит эвазига харид қилинган 2,3 млрд сўмлик қурилиш материалларини бошқа шахсларга сотиб юбориб, ушбу маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@haqiqatonline
#диққат

❗️Болалар учун кўчада бегоналар билан ўзини тутиш қоидалари:

1. Кўчада бегоналар билан мулоқот қилмасликка ҳаракат қилинг.
2. Нотаниш одамлар билан ҳеч қаерга борманг, ҳатто улар сизни ота-онангизга олиб боришга ваъда беришса ҳам.
3. Нотаниш одамдан ширинлик, пул ва бошқа совғаларни олманг.
4. Нотаниш одам, агар у билан борсангиз, сизга бирор нарса сотиб олишга ваъда берса, унга ишонманг.

@haqiqatonline
⚡️⚡️“UNG Petro” МЧЖга қарашли АЁҚШларда «Октан кучайтиргич» сотилиши йўлга қўйилди

«Октан кучайтригич» ёрдамида Сиз автомашинангизни қуйидагилар билан таъминлайсиз:
-   двигателни муаммосиз ишга тушириш;
-   ёқилғи сарфини камайтириш;
-   яхшиланган динамика;
-   тутунни, шовқинни камайтириш;
- қувватни ошириш.

📍Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline
⚡️Эртага Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 24 даражагача иссиқ бўлади

«Ўзгидромет» 23 февраль куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

@haqiqatonline
👍1
#жазо

Бўка тумани ҳокими ўринбосари — инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Ярбеков Шерали Алмахаматовичга ойлик иш ҳақининг 30 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима жазоси қўлланилди.

📍Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline
⚡️⚡️Электр энергияси нархи кўтарилиши мумкин

Бу бўйича Тошкентда АҚШдан келган мутахассислар ўқув машғулотлари ўтказишган. Унда энергия хизматлари нархини тартибга солиш, ҳисоб-китоб қилиш ва тарифлар нархини аниқлаш масалалари кўриб чиқилган. Бу ҳақда Ўзбекистон рақобат қўмитаси маълум қилди.

📍Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline
⚡️⚡️Бугун Баҳодир Жалолов рингга чиқади

Болгарияда ўтказилаётган анъанавий “Stranja” халқаро турнири доирасида +92 кг вазн тоифасида Баҳодир Жалолов америкалик Жошуа Эдвардсга қарши рингга кўтарилади.

📍Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline
Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
⚡️⚡️Бугун Баҳодир Жалолов рингга чиқади Болгарияда ўтказилаётган анъанавий “Stranja” халқаро турнири доирасида +92 кг вазн тоифасида Баҳодир Жалолов америкалик Жошуа Эдвардсга қарши рингга кўтарилади. 📍Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг! @haqiqatonline
#ғалаба

⚡️Баҳодир Жалолов Жошуани мағлуб этди

Болгариянинг Софиа шаҳрида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилиб келинадиган А классдаги Странжа турнирининг 3-кунги беллашувлари доирасида ҳамюртимиз Баҳодир Жалолов +92 кг вазнда АҚШ вакили Жошуа Эдвардсга қарши рингга кўтарилиб, 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Баракалла, Баҳодир!!!

@haqiqatonline
👍3🔥1
#жамият

⚡️1 апрелдан бошлаб IT таълим марказлари ва уларнинг битирувчилари учун янги шароитлар яратилади - президент

Бу ҳақда президент раислигида рақамлаштириш бўйича 2023 йилги вазифалар ва режаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтилди.

▪️Жумладан:

ўз битирувчиларини IT хизматларни экспорт қилувчи компанияларга ишга жойлаштирса, марказларга ҳар бир мутахассис учун 25 миллион сўмгача, ногиронлиги бўлган ёшларга эса 35 миллион сўмгача субсидия берилади;

IT сертификати бор ёшларга компьютер хариди учун 7,5 миллион сўм миқдоридаги имтиёзли кредит ҳамда Маҳаллабай ишлаш ва Ёшлар агентликлари, Бандлик жамғармаси томонидан берилаётган субсидия уларнинг шахсий пластик картасига ўтказиб берилади.

@haqiqatonline
⚡️⚡️Эндиликда меҳмонхоналарда никоҳ гувоҳномаси сўралмайди

Вазирлар маҳкамаси томонидан тасдиқланган янги қоидага кўра, меҳмонхоналар мижозларни рўйхатдан ўтказишда яшаш учун рухсатнома ва никоҳ гувоҳномасини талаб қилишга ҳақли эмас. Шунингдек, паспорт бўлмаган тақдирда янги ҳайдовчилик гувоҳномаси билан ҳам меҳмонхоналарда рўйхатдан ўтиш мумкин.

📍Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline
👏3🤬2😁1
⚡️⚡️Чекиш динга зид эканлигини айтган йигит жазоланди

Ижтимоий тармоқларда кўчада сигарет чекиш Ислом динига зид эканлигини инсонларга уқтирган йигит видеоси тарқалди. Шахсий қарашларни мажбурий диний қоида сифатида талқин қилган 24 ёшли йигит БҲМнинг 20 баробари (6 млн. сўм) миқдорида жаримага тортилган.

📍Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline
🤬2😁1😱1
#об_ҳаво

☀️🌥🌧Бугун Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати +22 даражагача илиқ бўлиши кутилмоқда

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 23 февраль куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги айрим жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 4-9, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

✔️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
Telegram I Facebook I Instagram
#тезкор

❗️Тожикистонда 5,8 баллик зилзила содир бўлди. Зилзиланинг таъсири Ўзбекистонда ҳам сезилди

Республика ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг маркази Ўзбекистонда 3-4 балли зилзила кузатилганини хабар қилди.

Қайд этилишича, бугун 23 февраль куни Тошкент вақти билан 05:37 да Тожикистонда 5,8 балли зилзила содир бўлди.

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:

Фарғона вилоятида 4 балл, 227 км.
Андижон вилоятида 4 балл, 256 км.
Наманган вилоятида 4 балл, 294 км.
Сирдарё вилоятида 3-4 балл, 413 км.
Тошкент шаҳрида 3-4 балл, 435 км.
Жиззах вилоятида 3-4 балл, 467 км.
Сурхандарё вилоятида 3 балл, 509 км.
Самарқанд вилоятида 3 балл, 523 км.
Қашқадарё вилоятида 3 балл, 614 км.
Навоий вилоятида 3 балл, 666 км.
Бухоро вилоятида 3 балл, 739 км.

@haqiqatonline