Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.41K subscribers
15.2K photos
3.97K videos
469 files
11.2K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#фирибгарлик

❗️Пискент туманида ер савдоси билан боғлиқ навбатдаги қонун бузилиш ҳолати аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ИИБнинг Пискент тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро К.Ж. “Б.” боғдорчилик ва узумчилик ширкатига қарашли 18 сотих ер майдонини фуқаро Р.А.га 10 000 АҚШ доллари эвазига расмийлаштириб олиб беришни ваъда қилиб, олдиндан 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@haqiqatonline
#фирибгарлик

❗️Олмалиқ шаҳрида 2,3 млрд. сўм кредит маблағини ўзлаштирган МЧЖ раҳбари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмалиқ шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “L.N.” МЧЖ раҳбари А.К. ҳудудий тижорат банки филиалидан ҳудудда 2 та кўп қаватли уй-жой қуриш учун ажратилган кредит эвазига харид қилинган 2,3 млрд сўмлик қурилиш материалларини бошқа шахсларга сотиб юбориб, ушбу маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@haqiqatonline
#фирибгарлик

❗️Зангиота туманида қишлоқ оилавий поликлиникасини таъмирлашдаги талон-торожлик фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота туман бўлими томонидан туман Тиббиёт бирлашмасининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, “N.Q.” МЧЖ собиқ раҳбари М.А. бирлашмага қарашли қишлоқ оилавий поликлиникаларини жорий таъмирлашда, ҳужжатларга амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали 392,9 млн. сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@haqiqatonline
#фирибгарлик

❗️Бўстонлиқ туманида қалбаки "долларга" уяли алоқа воситаларини харид қилган "шоввоз" аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бўстонлиқ туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Т.И. “S.T.” МЧЖга қарашли савдо дўконидан 2 дона уяли алоқа воситаларини харид қилиб, эвазига 14 дона қалбаки 50 АҚШ долларлик купюралар билан ҳисоб-китоб қилиб, жами 700 АҚШ долларини берганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@haqiqatonline
#фирибгарлик

❗️Тошкент вилоятида бажарилмаган ишни қоғозда "бажарган" МЧЖ раҳбари аниқланди

Вилоят ИИББнинг маълум қилишича, 1976 й.т. фуқаро, Л.М.га тегишли “ТЕХ КРЕДО” МЧЖга, Янгийўл тумани ҳудудида жойлашган, хотира майдончасини замонавий шаҳарсозлик талаблари даражасида таъмирлаш учун, шартнома асосида, маҳаллий бюджет ҳисобидан, 329 млн. 300 минг сўм миқдордаги пул маблағлари ажратиб берилган.

Кейинчалик, мазкур шартнома ижроси юзасидан ўтказилган аудиторлик текширувида эса, пудратчи МЧЖ раҳбари, 47 ёшли Л.М. ва бошқалар томонидан, аслида бажарилмаган 227 млн. 135 минг сўмлик ишларни қўшиб ёзиш орқали, расман бажарилган ишлар ҳисобига киритиб, кўп миқдорда бюджет маблағларини талон тарож қилганликлари аниқланган.

Бошқа бир ҳолатда ҳам, ушбу МЧЖ мансабдорлари томонидан, халқ таълими бўлими тасарруфидаги, 7-сонли мактабнинг қўшимча хўжалик биносини қуриб бериш учун, шартнома асосида 157 млн. сўм бюджет маблағлари ажратилган бўлиб, иш ҳажмини қўшиб ёзиш орқали, ҳақиқатда бажарилмаган ишлар учун яна 13 млн. 441 минг сўм пуллар талон тарож қилинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 3-чи қисми, 228-моддаси (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш ва қалбакилаштириш, сотиш ёки фойдаланиш), 2 ва 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

"Ҳозирда, пудратчи “ТЕХ КРЕДО” МЖЧ раҳбари Л.Мирзаахмедова ҳимоячи билан таъминланган холда, жиноят ишига жалб этилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда", – дейилади хабарда.

@haqiqatonline
#фирибгарлик

❗️Пискентда корхона раҳбари ва собиқ банк бошқарувчиси 9 млрд. сўмлик кредитни ўзлаштиргани аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пискент туман бўлими томонидан “Микрокредитбанк” АТБ Пискент филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Kh.S.” ва “A-B.” МЧЖлар раҳбари Н.С. ва бошқалар ушбу банк филиали собиқ бошқарувчиси Р.М. билан ўзаро тил бириктириб, бошқа банк филиалида гаровга қўйилган мулкларни қалбаки ҳужжатлар асосида такроран гаровга қўйиш орқали тадбиркорлик ва чорвачилик фаолиятини ривожлантириш учун жами 9 млрд. сўм кредит ажратилишига эришиб, мазкур маблағларни “P.” МЧЖга ўтказиш орқали нақдлаштириб олиб, талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@haqiqatonline
#фирибгарлик

⚡️Бўстонлиқда дори воситаларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бўстонлиқ туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “A.A.” МЧЖ менежери В.Х. ва бошқалар дори воситаларини дорихоналардан ташқарида муомалага киритиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, фуқаро А.С.га тегишли ҳужжатлари бўлмаган 45 минг дона “Цефтриаксон” номли дори воситасини 131,4 млн. сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@haqiqatonline
#фирибгарлик

❗️Бекободда электр энергиясидан ноқонуни фойдаланаётганлар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бекобод туман бўлими томонидан туман ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, “A.S.” фермер хўжалиги масъул шахслари ушбу хўжаликка тегишли 100 кВт кучланишли трансформаторга ноқонуний уланиб, 223,4 минг кВт/с элект энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракати ўтказилмоқда.

@haqiqatonline
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#фирибгарлик

⚡️248 кишини 12 млрд. сўмга чув туширган 4 нафар фирибгарга ҳукм ўқилди

Маълум қилинишича, улар фуқароларга кредит эвазига машина олиб беришни ваъда қилиб, тўловларни олгандан сўнг ном-нишонсиз йўқолиб қолган. Мижозлар Cobalt, Nexia 3, Jentra, Malibu ва Isuzu русумли автомобилларни олиш илинжида тўлов қилиб, ҳеч нарсасиз қолишган.

"Бизга 2 ҳафтада машина тайёрлаб берамиз, дея ваъда берган эди. Мана орадан 2 йил ўтди. Ҳеч биримиз ҳеч қандай машина олганимиз йўқ",- дейди жабрланувчи.

@haqiqatonline_24
#фирибгарлик

❗️Бўка туманида оқава сув тармоғи ва каналларни тозалаш учун ажратилган қарийб 155 миллион сўмни ўзлаштирган МЧЖ раҳбари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бўка туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “B.” МЧЖ раҳбари М.Х. туман Ирригация бўлими тасарруфидаги 5 та канални тозалашда ҳужжатларга амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали жами 154,9 млн. сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@haqiqatonline_24