Hanafiy.uz
6.94K subscribers
12.3K photos
4.06K videos
1 file
15.1K links
Olmazor tumani ''Imom at-Termiziy'' jome masjidi imom xatibi

YAHYO UBAYDULLOH O’G’LI

Rasmiy sahifalarimiz
https://myurls.co/hanafiyuzofficial
Download Telegram
Forwarded from Hanafiy.uz
Youtube каналимизга аъзо бўлинг ва бошқа видеоларни ҳам кўринг

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Youtube I Facebook I Telegram I Instagram
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEFGME48BlLkN04_rQ
​​ҚУРБОНЛИК ИБОДАТИ

Мўмин-мусулмонлар одатда ҳар йили Зулҳижжа ойида қурбонлик қилади. Унинг тарихига назар ташлайдиган бўлсак, бу Иброҳим алайҳиссаломнинг даврларидан буён давом этиб келаётган ибодатлардан биридир. Қурбонлик қилиш билан банда Роббисига яқин бўлади, Пайғамбарларнинг суннатини адо этади, ёру дўстлар, қавму қариндошлар ўртасида меҳру муҳаббат улашади.
Қурбонлик қилишдан мақсад – банданинг Аллоҳ таоло амрига бўйсиниши ва тақвосини намоён этишдир. Қурбонлик қилувчи шахс нияти тўғри бўлиши, амалини холис Аллоҳ таоло учун қилиши лозимдир. Қолаверса, бу амални бажаришда Аллоҳ таолонинг буюклиги ва динининг улуғлиги зоҳир бўлади. Ундан ташқари қурбонлик қилишда биз учун бошқа фойдалар ҳам бор. Дунёвий фойдаси ейиш, ичиш бўлса, ухровий фойдаси эса чексиз савобдир.
Михнаф ибн Қайс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Арафотда турган эдик. У зот: «Эй одамлар, ҳар бир уй аҳлига ҳар йили қурбонлик лозимдир», дедилар» (Сунан эгалари ривояти).
Бошқа бир ҳадисда: «Қурбонлик қилинглар! Чунки, у отангиз Иброҳимнинг суннатидир», деганлар.
Яна бир ривоятда: «Ким имкониятга эга бўлиб туриб, қурбонлик қилмаган бўлса, зинҳор намозгоҳимизга яқинлашмасин», деганлар (Имом Аҳмад ибн Ҳанбал, Ибн Можа ва Ҳоким ривояти).
Демак, имкони бор одамлар ҳар йили қурбонлик қилишлари керак. Имконияти бўла туриб қурбонлик қилмаган киши гуноҳкордир. Қурбонлик банданинг ихтиёридаги нарса эмас, балки Аллоҳ таолонинг амридир. Аллоҳ таоло Кавсар сурасида Қурбонлик қилишни амр этган:

فَصَلِّ لِرَبِّكَ وَانْحَرْ

«Бас, Раббингиз учун (беш вақт ёки Қурбон ҳайити учун) намоз ўқинг ва (туя) сўйиб қурбонлик қилинг!» (Кавсар сураси, 2-оят).

Пайғамбар алайҳиссалом ҳам унинг фазилатлари, тартиби ҳақида тушунча берганлар. У зот қурбонлик қилганлар, қолаверса, қурбонликларини ўз қўллари билан сўйганлар.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан намозгоҳда ҳозир бўлдим. У зот хутбаларини тугатиб, минбарларидан тушганларида бир қўчқор келтирилди. Уни ўз қўллари билан сўйдилар ва: «Бисмиллаҳи, Аллоҳу Акбар! Бу мендан ва менинг қурбонлик қилолмаган умматимдан», дедилар» (Абу Довуд ва Термизий ривояти).
Пайғамбар алайҳиссаломнинг умматларига нақадар меҳрибонликларини қаранг. Бундан ҳар биримиз ибрат олсак арзийди. У зот келтирилган қурбонликни ўз қўллари билан сўйганлар, шу орада қурбонлик қила олмайдиган умматларини ҳам эслаб ўтганлар. Қурбонликнинг савобини уларга ҳам илинганлар.
Баъзи ривоятларда у киши битта қўчқорни ўзларининг номларидан, яна бирини эса қурбонликка имкони бўлмаган умматларининг номларидан сўйганликлари айтиб ўтилган.

عَنْ أَبِي رَافِعٍ رضي الله عنه أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم كَانَ إِذَا ضَحَّى إشْتَرَى كَبَشَيْنِ سَمِيْنَيْنِ أَقْرَنَيْنِ أَمْلَحَيْنِ، فَإِذَا صَلَّى وَخَطَبَ النَّاسَ أُتِىَ بِأَحَدِهِمَا وَهُوَ قَائِمٌ فِي مُصَلاَّهُ، فَذَبَحَهُ بِنَفْسِهِ بِالْمُدْيَةِ، ثُمَّ يَقُولُ: "اللَّهُمَّ هَذَا عَنْ أُمَّتِي جَمِيعًا، مِمَّنْ شَهِدَ لَكَ بِالتَّوْحِيدِ، وَشَهِدَ لِي بِالْبَلَاغِ..." رَوَاهُ الإِمَامُ أَحْمَدُ

Абу Рофеъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қурбонликка иккита семиз, шохдор, оқ-қора рангли қўчқорни сотиб олган эдилар. Намозни ўқиб, одамларга хутба қилиб, намозгоҳда турганларида улардан бири олиб келинди. Шунда у зот уни пичоқ билан сўйдилар ва «Эй Аллоҳим, бу Сенинг ягоналигинг ва мени (Сен тарафингдан нозил бўлган нарсаларни) етказганимга гувоҳлик берган барча умматим номидан», дедилар» (Имом Аҳмад ривояти).
У зот қурбонликнинг гўштларидан атрофдаги муҳтож саҳобаларга тарқатганлар, шу билан уларнинг ҳам хонадонларига байрам шукуҳини киритганлар, уларнинг қозонлари қайнашига ҳисса қўшганлар.
У зотнинг йўлларидан юрган аждодларимиз ҳам айнан шу усулни тутишган. Биз ҳам ажр умидида қурбонлик қилган вақтимизда, фақат ўзимизни ўйламасдан, қўни-қўшни, таниш-билишларимизни эсга олсак, хусусан муҳтож оилаларга ундан улуш ажратсак, ниҳоятда савобли амалга қўл урган бўламиз.

ЭРКИН ҚУДРАТУЛЛОҲ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қурбонлик эҳсонларингиз ҳақиқий ҳақдорларга етиб боришини истайсизми?

Унда имкониятни қўлдан бой берманг..!

Видеороликни охиригача кўринг


Бошқаларга ҳам далолат қилинг: @VAQFUZ
Hanafiy.uz pinned a video
Youtube каналимизга аъзо бўлинг ва бошқа видеоларни ҳам кўринг

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Youtube I Facebook I Telegram I Instagram
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEFGME48BlLkN04_rQ
Forwarded from Hanafiy.uz
Youtube каналимизга аъзо бўлинг ва бошқа видеоларни ҳам кўринг

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Youtube I Facebook I Telegram I Instagram
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEFGME48BlLkN04_rQ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага киргач кимнинг ҳовлисига тушдилар?
Anonymous Quiz
31%
Абу Талҳа розияллоҳу анҳуни
30%
Абу Айюб розияллоҳу анҳуни
23%
Абу Дардо розияллоҳу анҳуни
16%
Абу Жаъфар розияллоҳу анҳуни
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг коронавирус (COVID-19) вабосининг кенг тарқалиши олдини олиш бўйича ФАТВОСИ

https://old.muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/27825

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Hanafiy.uz
Youtube каналимизга аъзо бўлинг ва бошқа видеоларни ҳам кўринг

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Youtube I Facebook I Telegram I Instagram
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEFGME48BlLkN04_rQ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Тоифдан қайтгач, Маккага кимннг ҳимояси остида кирдилар?
Anonymous Quiz
43%
Мутьим ибн Ҳишомни
29%
Мутъим ибн Ҳорунни
13%
Мутъим ибн Имронни
14%
Мутьим ибн Адийни
​​ҚУРБОНЛИК ЯХШИЛИК ВА МАҒФИРАТДИР

عَنْ زَيْدِ بْنِ أَرْقَمَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ أَصْحَابُ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: يَا رَسُولَ اللهِ، مَا هَذِهِ الْأَضَاحِيُّ؟ قَالَ: «سُنَّةُ أَبِيكُمْ إِبْرَاهِيمَ». قَالُوا: فَمَا لَنَا فِيهَا يَا رَسُولَ اللهِ؟ قَالَ: «بِكُلِّ شَعَرَةٍ حَسَنَةٌ». قَالُوا: فَالصُّوفُ يَا رَسُولَ اللهِ؟ قَالَ: «بِكُلِّ شَعَرَةٍ مِنَ الصُّوفِ حَسَنَةٌ». رواهُ أحمد والحاكم و ابن ماجه

Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Саҳобалар: «Эй Расулуллоҳ! Қурбонликнинг ҳақиқати нима?» дейишди. У зот: «Отангиз Иброҳим алайҳиссаломнинг суннатидир», дедилар. Улар: «Ундан бизга нима наф бор?» дейишди. «Ҳар бир тук эвазига битта яхшилик», дедилар. Улар: «Эй Аллоҳнинг Расули, юнгчи?» деб сўрашди. У зот: «Юнгларнинг ҳар бир тукига битта яхшилик», деб жавоб бердилар» (Аҳмад, Ҳоким ва Ибн Можа ривояти).

عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لِفَاطِمَةَ: «قَوْمِي إِلَى أُضْحِيَّتِكِ فَاشْهَدِيهَا، فَإِنَّ لَكِ بِأَوَّلِ قَطْرَةٍ تَقْطُرُ مِنْ دَمِهَا يُغْفَرُ لَكِ مَا سَلَفَ مِنْ ذُنُوبِكَ». قَالَتْ: يَا رَسُولَ اللهِ، هَذَا لَنَا أَهْلَ الْبَيْتِ خَاصَّةً، أَوْ لَنَا وَلِلْمُسْلِمِينَ عَامَّةً؟ قَالَ: «بَلْ لَنَا وَلِلْمُسْلِمِينَ عَامَّةً». رواهُ الحاكم

Абу Саъийд Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фотима (розияллоҳу анҳо)га: «Қурбонлигингиз олдида туриб, унга гувоҳ бўлинг. Чунки қурбонлик қонининг томган биринчи қатраси билан ўтган гуноҳларингиз мағфират қилинади», дедилар. Шунда (Фотима онамиз): «Эй Расулуллоҳ, бу фақат биз аҳли байт учунми ёки биз ва барча мусулмонлар учун ҳамми?» деб сўрадилар. У зот: «Биз ва барча мусулмонлар учундир», деб жавоб бердилар» (Ҳоким ривояти).

Қурбонлик қилган банда зиммасидаги вожибни бажариш билан бир қаторда Иброҳим алайҳиссаломнинг суннатларини ҳам адо этади. Қолаверса, бу Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳам суннатларидир.
Шунингдек, сўйган жониворининг туки, қили, юнги ададича савобларга бурканади, яхшиликларни қўлга киритади.
Қурбонлик қилинаётган ҳайвоннинг бўғзидан оққан қон то ерга тушмасдан туриб Аллоҳ таолонинг даргоҳида қабул бўлади. Тўкилган қоннинг ҳар бир томчиси ададича гуноҳлар кечирилади, хатолар ўчирилади.
Бу фақат маълум шахсларга эмас, балки бутун умматга дахлдордир. Қаранг, биз қурбонлик қилиш билан тенгсиз савобларни қўлга киритиб, ҳисобсиз гуноҳларимизнинг ўчирилишига замин яратар эканмиз. Бу ҳам Аллоҳ таолонинг бандаларига меҳрибонлигидир.
Шундай экан, яхшилар йўлидан юриб, қурбонлик амалини бажаришга астойдил ҳарис бўлайлик.

ЭРКИН ҚУДРАТУЛЛОҲ
ҚУРБОНЛИКНИ ҚАЧОН СЎЯЙЛИК?

Бутун мусулмон олами жорий йил 20 июль куни Қурбон ҳайитини нишонлаш арафасида турибди. Жумладан юртдошларимиз ҳам. Бу ҳайит ўз номи билан қурбонлик қилинадиган байрамдир.
Шу кунларда кўпчилик қурбонликни сўйиш вақти ҳақида қизиқмоқда. Ижтимоий тармоқларда ҳам турлича фикрлар айтилмоқда. Шундай экан, ҳаммамизда ҳам қурбонликнинг вақти қачон деган савол туғилиши табиий. Уламоларимиз бунга етарлича жавоб бериб ўтганлар.
Аслида қурбонликнинг вақти ҳайит куни тонг отгандан учинчи кун аср намозигача давом этади. Аммо вазиятга қараб булар уч турга бўлинади:
Биринчидан, ҳайит намози ўқиладиган жойларда қурбонлик намоздан кейин сўйилади. Намоздан олдин сўйилган қурбонлик оддий гўшт ўрнига ўтиб қолади ва ўрнига қайтадан сўйиш вожиб бўлади.

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رضي الله عنه قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ ذَبَحَ قَبْلَ الصَّلاَةِ، فَإِنَّمَا ذَبَحَ لِنَفْسِهِ، وَمَنْ ذَبَحَ بَعْدَ الصَّلاَةِ فَقَدْ تَمَّ نُسُكُهُ وَأَصَابَ سُنَّةَ الْمُسْلِمِينَ.« رواه البخاري.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким намоздан олдин сўйса, ўзи учун сўйибди. Ким намоздан кейин сўйса, унинг қурбонлиги тўлиқ бўлибди ва мусулмонларнинг суннатини топибди», дедилар» (Имом Бухорий ривояти).
Иккинчидан, ҳайит намозини ўқишга рухсат берилган бўлса-ю, бироқ нимадир сабаб бўлиб намоз кечиктирилса, қурбонлик пешиндан кейин сўйилади. Бу ҳақда «Ал-Муҳийтул Бурҳоний» китобида шундай дейилган: «Имом ҳайит куни намозни кечиктирса, одамлар ҳам қурбонликни завол вақтигача кечиктиришлари лозим. Чунки бу вақтгача намознинг ўқилишидан умид бор».
Учинчидан, ҳайит намози умуман ўқилмайдиган шаҳар ёки қишлоқлар саҳролар ҳукмида бўлиб, бундай жойларда ҳайит куни тонг отгандан кейин қурбонлик қилиш жоиз бўлади. Қуёш чиққандан кейин сўйиш эса мустаҳабдир.
Баъзи бир манбаларда бундай жойлар ўзларига яқин бўлган ҳудудга эътибор қаратади. Уларда ҳайит намози ўқилгач, булар қурбонликни сўяверади дейилган.
Тўртинчидан, нимадир сабаб билан ҳайит намози ўқишга рухсат берилмаган жойларда яшовчилар ҳам бомдод намозини ўқигандан кейин қурбонликни сўяверади.
«Раддул муҳтор» китобида шундай дейилган: «Бир шаҳарда фитна чиқиб, одамлар ҳайит намозини ўқимасалар ва тонг отгандан кейин қурбонлик қилсалар, қилган қурбонликлари жоиз бўлади. Уламолар ушбу фатвони ихтиёр қилишган».
«Ал-Фатовол ҳиндия» каби ҳанафий мазҳабининг мўътабар китобларида ҳам худди шундай фатво берилган.
Айрим уламолар ҳайит намозини ўқишга рухсат берилмаса, ўтган йиллардаги вақтни чамалаб сўяди дейишган бўлса, баъзилари мабода рухсат берилганда қайси вақтда сўйиш жоиз бўлса, ўша вақтни эътиборга олиб сўйишади деганлар. Баъзи уламолар ҳайит ўрнига зуҳо намози ўқилади ва зуҳо намозини ўқигач, сўйилади деб фатво беришган.
Шундай экан, биз ҳар йилгидек ҳайит намозини ўқиб бўлгач, қурбонликни сўйиб бошлашимиз жоиз. Унинг вақти ҳийитнинг учинчи куни қуёш ботгунга қадар давом этади. Бундан кейин сўйилса, қурбонлик ўрнига ўтмайди.
Аллоҳ таоло барча мўмин-мусулмонларнинг қиладиган қурбонликларини даргоҳида қабул айласин.

ЭРКИН ҚУДРАТУЛЛОҲ
Musulmon kishi qanday ish bilan rohatlanadi?

“Shayx Zayniddin” jome masjidi imom xatibi
Ustoz Yahyo Ubaydulloh oʻgʻli

Каналга уланиш учун линкни устига босинг!👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEFGME48BlLkN04_rQ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Musulmon kishi qanday ish bilan rohatlanadi?

“Shayx Zayniddin” jome masjidi imom xatibi
Ustoz Yahyo Ubaydulloh oʻgʻli

Каналга уланиш учун линкни устига босинг!👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEFGME48BlLkN04_rQ
​​ҚУРБОНЛИКНИНГ МАНФААТИ

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: »مَا عَمِلَ ابْنُ آدَمَ يَوْمَ النَّحْرِ عَمَلًا أَحَبَّ إلَى اللَّهِ مِنْ هِرَاقَةِ دَمٍ وَإِنَّهُ لَتَأْتِي يَوْمَ الْقِيَامَةِ بِقُرُونِهَا وَأَظْلَافِهَا وَأَشْعَارِهَا وَأَنَّ الدَّمَ لَيَقَعُ مِنَ اللَّهِ عَزَّ وَجَلَّ بِمَكَانٍ قَبْلَ أَنْ يَقَعَ عَلَى الْأَرْضِ فَطِيبُوا بِهَا نَفْسًا .«رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одам боласи қурбонлик куни қиладиган амалларининг ичида қон чиқаришидан кўра Аллоҳ таолога маҳбуброқ амал йўқ. Қурбонликка сўйилган жонивор қиёмат куни ўз шохи, туёғи ва юнглари билан келади. Қурбонлик қони ерга тушмай туриб, Аллоҳ таолонинг ҳузурида қабул бўлади. Шунинг учун мамнуният ила қурбонлик қилинглар», дедилар» (Имом Термизий ривояти).

عَنْ الحُسَيْنِ بْنِ عَلِيٍّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: »مَنْ ضَحَّى طَيِّبَةً بِهَا نَفْسُهُ مُحْتَسِباً لِأُضْحِيَّتِهِ كَانَتْ لَهُ حِجَاباً مِنَ النَّارِ .«رَوَاهُ الإِمَامُ الطَّبَرَانِيُّ

Ҳусайн ибн Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким қурбонликни чин кўнгилдан ва савоб умидида қилса, у (қурбонлик) унинг учун дўзахдан парда бўлади», дедилар» (Имом Табароний ривояти).

Ашраф Али Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳи айтадилар: «Бир киши қурбонлик қилиш ўрнига унинг қийматини бева-бечораларга садақа қилар эди. Бир кеча туш кўрди. Қарасаки, қиёмат қоим бўлибди. Одамлар сирот кўприги ёнида тўпланган. Кўпчилик ўз уловларига миниб, сирот кўпригидан ўтиб, жаннатга кирмоқдалар. У киши эса қандай ўтишни чорасини топа олмас эди. Одамларга уловлар қаердан келаётганини тушунмай, ҳайрон бўлиб турганида, ғоибдан: «Бу уловлар уларнинг дунёда тайёрлаб қўйган уловларидир. Яъни қилган қурбонликларидир. Сиз қурбонлик қилмаганлигингиз учун уловдан маҳрумсиз», деган овоз келди. У киши уйқусидан қўрқиб ўйғониб кетди ва бундан кейин ҳар йили қурбонлик қилишни мақсад қилди».

Бу кунда бандалар тарафидан бажариладиган энг яхши амал бу – қурбонлик қилишдир. Қурбонлик қилган банда Аллоҳ таолога яқинлашади, Аллоҳ таоло уни яхши кўради. Қурбонликка сўйилган ҳар қандай жонивор қиёмат куни ўз шохи, туёғи, юнги ва аъзолари билан келиб, тарозида асқотади, соҳибининг сирот кўпригидан ўтишида ёрдам беради.
Қурбонлик қони ерга тушмасдан туриб, ўза заҳоти Аллоҳ таолонинг ҳузурида қабул бўлади. Қурбонлик ибодати мамнуният билан, савоб умидида адо этилса, ҳатто дўзахга парда ҳам бўлар экан.

ЭРКИН ҚУДРАТУЛЛОҲ
​​ҚУРБОНЛИКДА ШЕРИКЛИК

Қўй ёки эчки қурбонлик қилмоқчи бўлган киши қурбонликда бошқа бировни шерик қила олмайди. Ушбу ҳайвонлар фақат бир оила номидан сўйилади. Пайғамбар алайҳиссалом ҳар гал қўчқор қурбонлик қилганларида, бошқаларни шерик қилмаганлар. Ваҳоланки, баъзан ўзлари номидан битта, қурбонликка қодир бўлмаган умматлари номидан яна битта сўйганлар.
Шундай экан қўчқор ёки эчки қурбонлик қилмоқчи бўлганлар бу ишида ҳеч кимни шерик қилмасдан, фақат ўзининг номидан сўйиши керак.
Қорамол ёки туяни етти кишигача шерик бўлиб сўйиш мумкин.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ҳудайбия йили Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам билан туяни етти киши, сигирни етти киши номидан қурбонлик қилдик» (Имом Муслим ривояти).
Аммо шерикчиликда жуда эҳтиёт бўлиш керак. Бунинг ҳам ўзига яраша қонун-қоидалари мавжуд.
Биринчидан, шерикларнинг ҳаммаси мусулмон бўлиши керак. Агар улардан бирортаси бошқа дин вакили бўлса, ҳеч қайсисининг зиммасидан қурбонлик соқит бўлмайди.
Иккинчидан, шерикларнинг барчаси қурбонликни ният қилган бўлиши шарт. Агар улардан бирортаси шунчаки гўшт учун қўшилган бўлса, қолган барча шерикларнинг қурбонлиги ўтмайди.
Учинчидан, сўйилган ҳайвоннинг гўшти шериклар ўртасида тенг тақсимланишига ҳам алоҳида эътибор қаратиш зарур. Мабода тақсимотда адолатсизлик қилинса, қурбонлик ўз ўрнига тушмай қолади.
Тўртинчидан, қорамол камида икки ёшга, туя эса беш ёшга кирган бўлиши керак. Агар улардан ёшроғи танланса, қурбонлик ўрнига ўтмайди.
Бешинчидан, шерикларнинг чин дилдан розилиги керак. Улардан бирортаси ўз хоҳиши ила рози бўлмаса, мажбурлаб шерикликка қўшилмайди.
Олтинчидан, эрнинг ҳам аёлнинг ҳам моли нисобга етган бўлса, ҳар бирига алоҳида-алоҳида қурбонлик вожиб бўлади. Ана шундай ҳолат юз берганда, эркак ўзининг хотинини етти кишининг бири сифатида шерик қилиши жоиз. Яъни, эр бир киши, аёли бир киши ўрнига ўтади ва улар яна беш кишини шерикликка қўшишлари мумкин.
Шундай экан, қурбонликни шерик бўлиб сўйишни ният қилганлар ушбу кўрсатмаларга риоя этишса, қурбонликлари мукаммал ҳолда ўз ўрнига тушади, иншааллоҳ.

ЭРКИН ҚУДРАТУЛЛОҲ
Hanafiy.uz pinned a video
Forwarded from Hanafiy.uz
Youtube каналимизга аъзо бўлинг ва бошқа видеоларни ҳам кўринг

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Youtube I Facebook I Telegram I Instagram
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEFGME48BlLkN04_rQ
Youtube каналимизга аъзо бўлинг ва бошқа видеоларни ҳам кўринг

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Youtube I Facebook I Telegram I Instagram
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEFGME48BlLkN04_rQ