Hanafiy.uz
7.67K subscribers
11.8K photos
3.58K videos
1 file
14.3K links
Olmazor tumani ''Imom at-Termiziy'' jome masjidi imom xatibi

YAHYO UBAYDULLOH O’G’LI

Rasmiy sahifalarimiz
https://myurls.co/hanafiyuzofficial
Download Telegram
Youtube каналимизга аъзо бўлинг ва бошқа видеоларни ҳам кўринг

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Youtube I Facebook I Telegram I Instagram
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEFGME48BlLkN04_rQ

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEFGME48BlLkN04_rQ
​​АРАФА КУНИ

Аллоҳ таолонинг баъзи кунларни бошқа кунлардан кўра ортиқроқ ва афзалроқ қилиб қўйиши бандаларига савобларини кўпайтириб олишлари учундир.
Аллоҳ таоло бу кун билан қасам ичганининг ўзиёқ бу куннинг нақадар аҳамиятли эканидан далолатдир.
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтганлар: «Аллоҳ таоло Фажр сурасида қасам ичиб айтган «жуфт»дан мурод Қурбонлик куни, «тоқ»дан мурод эса Арафа кунидир».
Демак, Арафа куни нафақат ҳадисда, балки Қуръони каримда ҳам зикр қилингандир.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Оятдаги «ал-явмул-мавъуд» (ваъда қилинган кун) қиёмат куни, «ал-явмул-машҳуд» Арафа куни, «шоҳид» эса жумъа кунидир», деганлар».
Ториқ ибн Шиҳоб розияллоҳу анҳу айтадилар: «Бир куни яҳудийлар Моида сурасининг учинчи оятини назарда тутиб, Умар розияллоҳу анҳуга: «Сизлар бу оятни тиловат қиласизлар, агар у бизга нозил бўлганда эди, ҳеч иккиланмай, ўша оят нозил бўлган кунни ўзимиз учун байрам қилиб олган бўлардик», дейишди. Умар розияллоҳу анҳу: «Албатта, мен у оятнинг қайси пайт, қаерда нозил бўлганини, ўша пайтда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қаерда бўлганларини аниқ биламан. У Арафа куни нозил бўлди. Ўша куни жумъа куни эди. Биз Арафотда эдик», деб жавоб бердилар».
Арафа куни – динимиз комил этилган, неъматлар тугал қилинган кун. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай деган: «Бугун сизларга динингизни комил қилдим, неъматимни бенуқсон, тўкис қилиб бердим ва сизлар учун Исломни дин қилиб танладим» (Моида сураси, 3-оят). 
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Арафа кунидан кўра Аллоҳ таоло бандаларини дўзахдан кўпроқ озод қиладиган бирор кун йўқдир», дедилар» (Муслим ривояти). 
Арафа куни мўмин-мусулмонлар учун байрамдир. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Арафа куни, қурбонлик куни ва ташриқ кунлари биз – Ислом аҳлининг байрамимиздир», деганлар (Абу Довуд ривояти).
Бу куннинг фазилатларидан яна бири шуки, Арафа куни тутилган рўзанинг савоби минг куннинг савобига тенг ҳамда икки йиллик гуноҳга каффорат ҳам бўлади.

عَنْ سَهْلِ بْنِ سَعْدٍ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَنْ صَامَ يَوْمَ عَرَفَةَ غُفِرَ لَهُ ذَنْبُ سَنَتَيْنِ مُتَتابِعَتَيْنِ. رَوَاهُ الطَّبَرَانِيُّ.
 
Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Арафа куни рўза тутса, кетма-кет икки йиллик гуноҳлари мағфират қилинади», дедилар» (Табароний ривояти).

Айнан шу куни Аллоҳ таоло кўплаб жонларни дўзахдан озод этади, рўзадор бандаларини кўрсатиб фаришталарга мақтанади, уларнинг гуноҳларини мағфират қилади.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло бирон кун Арафа куничалик кўп бандани дўзахдан озод этмайди. У яқинлашиб, сўнг дўзахдан озод қилган бандалари билан фаришталар олдида фахрланади ва: «Улар нима исташади?» деб сўрайди», дедилар» (Муслим ривояти).
Ибн Абдул Барр раҳматуллоҳи алайҳи айтадилар: «Бу ўша бандаларнинг гуноҳлари мағфират этилганига ишорадир. Чунки Аллоҳ таоло гуноҳ аҳли билан ҳеч қачон фахрланмайди. Фақат тавба ва мағфиратдан сўнг бу нарса бўлиши мумкин».
Биз ҳам бу кунни ғанимат билиб, қадрига етиб, тоат-ибодат, рўза ҳолда ўтказсак, иншааллоҳ, ҳадиси шарифларда айтиб ўтилганидек, савобларга бурканамиз, гуноҳлардан покланамиз, Аллоҳ таолонинг мақтовига эришамиз, Унинг розилигини қозонамиз, қиёмат куни бошқа умматлар олдида юзимиз ёруғ бўлади.

ЭРКИН ҚУДРАТУЛЛОҲ
​​ҚУРБОНЛИК ҚИЛАЁТГАНДА ҚАЙСИ ДУО ЎҚИЛАДИ?

عَنْ عِمْرَانَ بْنِ حُصَيْنٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: يَا فَاطِمَةُ قَوْمِي إِلَى أُضْحِيَّتِكِ فَاشْهَدِيهَا فَإِنَّهُ يُغْفَرُ لَكِ عِنْدَ أَوَّلِ قَطْرَةٍ تَقْطُرُ مِنْ دَمِهَا كُلُّ ذَنْبٍ عَمِلْتِيهِ وَقُولِي: إِنَّ صَلَاتِي وَنُسُكِي وَمَحْيَايَ وَمَمَاتِي لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ لَا شَرِيكَ لَهُ وَبِذَلِكَ أُمِرْتُ وَأَنَا مِنَ الْمُسْلِمِينَ. رَوَاهُ الحَاكِمُ.
 
Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (қизлари) Фотимага: «Қурбонлигинг олдида тур, унга гувоҳ бўл. Сабаби, унинг илк томчи қони оқиши билан барча гуноҳларинг кечирилади. Сен: «Албатта, менинг намозим, ибодатларим, ҳаётим ва мамотим оламлар Парвардигори Аллоҳ учундир. Унинг шериги йўқ. Мен ана шунга буюрилганман. Мен мусулмонларданман», деб айт», дедилар» (Ҳоким ривояти).

Демак, ҳадиси шарифга биноан қурбонлик қилаётган одам қуйидаги дуони ўқиши лозим:
 
إِنَّ صَلَاتِي وَنُسُكِي وَمَحْيَايَ وَمَمَاتِي لِلَّهُ رَبِّ الْعَالَمِينَ لَا شَرِيكَ لَهُ وَبِذَلِكَ أُمِرْتُ وَأَنَا مِنَ الْمُسْلِمِينَ.
 
Ўқилиши: «Инна солаатии ва нусукии ва маҳйаая ва мамаатии лиллааҳи роббил ъааламиийн, лаа шарийка лаҳ. Ва бизаалика умирту ва анаа минал муслимиийн».

Ёки ушбу дуони ўқийди:

 اللَّهُمَّ تَقَبَّلْ هَذَا مِنِّى، كَمَا تَقَبَّلْتَ مِن حَبِيْبِكَ مُحَمَّدٍ، وَ خَلِيْلِكَ إِبْراهِيْمَ عَليْهِما السَّلامُ، بِسْمِ اللهِ، وَاللهُ أَكبَرُ 

Ўқилиши: «Аллоҳумма, тақоббал ҳаза миннии. Кама тақоббалтаҳа мин ҳабийбика Муҳаммадин ва холийлика Иброҳийма алайҳимассалом. Бисмиллаҳи, валлоҳу акбар».

Маъноси: «Аллоҳим! Бу (қурбонлигим)ни ҳабибинг Муҳаммад ва халилинг Иброҳим алайҳимассаломлардан қабул қилганингдек мендан қабул айла. Аллоҳнинг номи билан (сўяман). Аллоҳ буюкдир».

Қурбонлигини ўзи сўймоқчи бўлганлар ёки қурбонлик қилинаётган пайтда ҳозир бўлганлар ушбу дуолардан бирини танлаб, қурбонлик ибодатини адо этадилар. Ана шунда қурбонлик унинг номидан қабул қилинади.
Агар қассоб ушбу дуони ўқиса, қурбонлик қассобнинг номига ўтиб кетиши мумкин. Шунинг учун қассоб қуйидаги дуони ўқиши керак:

 اللَّهُمَّ تَقَبَّلْ هَذَا مِن ....... كَمَا تَقَبَّلْتَ مِن حَبِيْبِكَ مُحَمَّدٍ، وَ خَلِيْلِكَ إِبْراهِيْمَ عَليْهِما السَّلامُ، بِسْمِ اللهِ، وَاللهُ أَكبَرُ 

Ўқилиши: «Аллоҳумма, тақоббал ҳаза мин .......... Кама тақоббалтаҳа мин ҳабийбика Муҳаммадин ва холийлика Иброҳийма алайҳимассалом. Бисмиллаҳи, валлоҳу акбар».

Маъноси: «Аллоҳим! Бу (қурбонлик)ни ҳабибинг Муҳаммад ва халилинг Иброҳим алайҳимассаломлардан қабул қилганингдек .........дан қабул айла. Аллоҳнинг номи билан (сўяман). Аллоҳ буюкдир».

Яъни, қассоб нуқталар ўрнига қурбонлик соҳибининг исмини зикр қилади.
Азизлар, бу борада диққат-эътибор қаратиб, ҳаммасини рисоладагидек бажарсак, қурбонлигимиз мукаммал бўлиб, ҳаммаси ўз ўрнига тушади.

ЭРКИН ҚУДРАТУЛЛОҲ
Арафа куни

Муборак дамларни фазилат билинг,
Айтар сӯзларимни насиҳат билинг.
Дунё матоҳига боғланиб қолмай,
Арафа кунини ғанимат билинг.

Шу кунда динимиз мукаммал бӯлган,
Кофиру мушриклар ер тишлаб ӯлган.
Ердан самогача малаклар тӯлган,
Арафа кунини ғанимат билинг.

Иблис фарёд уриб, эриб кетади,
Аскарларин тӯплаб, териб кетади.
Бандага имконни бериб кетади,
Арафа кунини ғанимат билинг.

Ярим тунда туриб, ӯқинг таҳажжуд,
Яратганга қилинг чин қалбдан сужуд.
Маърифатга сингиб кетсин бу вужуд,
Арафа кунини ғанимат билинг.

Танингиз бӯлади дӯзахдан озод,
Ажал етган дамда тегмайди иснод.
Жаннат тахтларида ӯтиргайсиз шод,
Арафа кунини ғанимат билинг.

Бир кунлик рӯзаси минг кунга тенгдир,
Бир тунлик ибодат минг тунга тенгдир.
Ақлингиз жойида, соғломсиз ахир,
Арафа кунини ғанимат билинг.

Икки йиллик гуноҳ бӯлар каффорот,
Маҳшар майдонинда бергайдир нажот.
Насиҳатга қулоқ солмайсиз, наҳот,
Арафа кунини ғанимат билинг.

Эркин
Қудратуллоҳ

Youtube каналимизга аъзо бўлинг ва бошқа видеоларни ҳам кўринг

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Youtube I Facebook I Telegram I Instagram
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEFGME48BlLkN04_rQ
​​ҲАЙИТ КЕЧАСИ

Аллоҳ таоло баъзи кечаларни баъзисидан афзал, қадрли қилиб қўйган. Қадр кечаси, Бароат кечаси, Меърож кечаси, икки ҳайит кечалари ана шулар жумласидандир. Бу кечаларни бедор ўтказиш, ибодат қилиш борасида ҳадиси шарифларда айтиб ўтилган.
Жумладан Пайғамбар алайҳиссалом икки ҳайит кечасини савоб умидида бедор ўтказган бандаларнинг қалби ҳеч қачон ўлмаслигини баён қилиб ўтганлар.

عَنْ أَبِي أُمَامَةَ رضي الله عنه عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ قَامَ لَيْلَتَيْ الْعِيدَيْنِ مُحْتَسِبًا لِلَّهِ لَمْ يَمُتْ قَلْبُهُ يَوْمَ تَمُوتُ الْقُلُوبُ.

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким икки ийд кечасини савоб талаб қилган ҳолда бедор ўтказса, қалблар ўладиган кунда унинг қалби ўлмайди», дедилар» (Ибн Можа ривояти).

Демак, эртага Рамазон ҳайити ёки Қурбон ҳайити деган кечаларда солиҳ амаллар ва нафл ибодатлар қилиш ғоятда фазилатлидир.
Пайғамбар алайҳиссаломдан ўрнак олган саҳобаи киромлар ва уларнинг йўлини тутган тобеъинлар бу кунларни жуда ғанимат билишган. Ҳайит кечаларини бошқа кечаларга қараганда кўпроқ ибодат билан ўтказишга ҳаракат қилишган.
Машҳур тобеъин Саъийд ибн Жубайр раҳматуллоҳи алайҳи Зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунида, хусусан ҳайит кечасида солиҳ амаллар ва ибодатга худди Рамазон ойининг охирги ўн кунлиги ва қадр кечасидек қаттиқ киришар эканлар.
Дарҳақиқат, бу тунлар Аллоҳ таолонинг ҳузурида энг улуғ ва энг маҳбуб тунлардан саналади. Ҳамма ҳам унинг қадрига етавермайди. Фақат Аллоҳни севган, Пайғамбарга эргашган, савоб умидида, жаннат илинжида бўлган солиҳ бандалар уни ғанимат биладилар, ибодатга шошиладилар, ўзлигини яна қайта ўнглаб оладилар.
Азизлар, биз ҳам қимматли вақтимизни беҳуда нарсаларга сарфламасдан, уни ибодатга, тиловатга йўналтирайлик. Хусусан, дуолар тезроқ мустажоб бўладиган улуғ кунлар ва фазилатли тунларнинг баракасидан бенасиб қолиб кетмайлик. Ҳам ўзимиз ибодат қилайлик, ҳам оила аъзоларимизнинг савоб тўплашларига замин яратиб берайлик. Вақтни қуруқ ўтказишдан, ажр-мукофотлардан айрилиб қолишдан ўта-ўта ҳушёр бўлайлик.

ЭРКИН ҚУДРАТУЛЛОҲ
Youtube каналимизга аъзо бўлинг ва бошқа видеоларни ҳам кўринг

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Youtube I Facebook I Telegram I Instagram
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEFGME48BlLkN04_rQ
Audio
Qurbonligimiz oxiratdagi ulovimiz. (Qurbonlikka doir masalalar)

“Shayx Zayniddin” jome masjidi imom xatibi
Ustoz Yahyo Ubaydulloh oʻgʻli

Media is too big

Hanafiy.uz pinned a video
​​ҚУРБОНЛИК ҚИЛИНГ

Қурбонликка бирдек интилинг,
Унинг ҳукми вожибдир, билинг.
Иброҳимдан меросдир бу иш,
Аҳли ислом, қурбонлик қилинг.

Номангизга савоб бўлажак,
Малакларга жавоб бўлажак.
Лаҳад ичи нурга тўлажак,
Аҳли ислом, қурбонлик қилинг.

Сигир, туя, эчки ёки қўй,
Зиқна бўлма, чин юракдан сўй.
Охиратда кўрсатгайдир бўй,
Аҳли ислом, қурбонлик қилинг.

Аросатда кўзингиз тиниб,
Қолганида кўнглингиз синиб.
Пул сиротдан ўтгайсиз миниб,
Аҳли ислом, қурбонлик қилинг.

Қиёматда зоҳир бўлади,
Тарозида оғир бўлади.
Савоб халта файзга тўлади,
Аҳли ислом, қурбонлик қилинг.

Гувоҳ бӯлгай шохи, оёғи,
Қони, гӯшти, пайи, туёғи.
Кӯзи, тиши ҳамда қулоғи,
Аҳли ислом, қурбонлик қилинг.

Мезон узра асқотар тили,
Жигар, ӯпка, талоқ ва дили.
Жуни, туки, териси, қили,
Аҳли ислом, қурбонлик қилинг.

Етаклайди жаннатга томон,
Насиб этса, дўзахга қалқон.
Аллоҳ сизга берибди имкон,
Аҳли ислом, қурбонлик қилинг.

Жаҳон узра ҳайитдир бугун,
Танингизнинг закоти учун.
Оилангиз нажоти учун,
Аҳли ислом, қурбонлик қилинг.

ЭРКИН ҚУДРАТУЛЛОҲ
Forwarded from Hanafiy.uz
Youtube каналимизга аъзо бўлинг ва бошқа видеоларни ҳам кўринг

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Youtube I Facebook I Telegram I Instagram
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEFGME48BlLkN04_rQ
Porani hadya deb bersa bo‘ladimi?