HAJ-UMRA MARKAZI
10.5K subscribers
5.33K photos
702 videos
3 files
2.24K links
«Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш марказининг расмий телеграм канали:
📞 +998 99 882-18-58
📞 +998 77 085-18-58

📱 @Hajumrauzbot

Телеграм каналга уланиш:
👉🏻 https://t.iss.one/hajumrauz

https://hajumramarkaz.taplink.ws/
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ВИДЕОҚЎЛЛАНМА
🕋 УМРА АМАЛИНИНГ БАЖАРИШ ТАРТИБИ ВА ОДОБЛАРИ
(Умра ибодатига борувчилар сақлаб қўйиши ва тарқатиши тавсия этилади)

▶️ youtube орқали кўриш

Manba: Muslim.uz
#umra #tur #qollanma #ibodat #madina #makka #islom #hajvaumra

Обуна бўлинг ва улашинг!
➡️ @hajumrauz | @muslimuzportal
САФО ВА МАРВА

Сафо ва Марва Маккадаги икки муқаддас тепалик. Уларга бориш ҳаж ва умрани бажариш амалларидан бири  ҳисобланади. Қуръони каримда:

🌙 “Албатта, Сафо ва Марва Аллоҳ(дини)нинг белгиларидандир. Ким Байтуллоҳни ҳаж ёки умра қилса, икковлари ўртасида саъйи қилиш гуноҳ эмас. Ким яхшиликни холисона қилса, бас, албатта, Аллоҳ шукр қилувчи ва билувчидир. (Бақара сураси, 158 оят)

Оятда саъйи қилиш вожиб бўлади, дейиш ўрнига, «Саъйи қилиш гуноҳ бўлмайди», дейилишининг боиси шуки, иккала тепаликда бут борлиги учун, саъйи қилиш мушрикларнинг иши, гуноҳ бўлади, деб ўйлаб мусулмонлар саъйи қилмай қўйган эдилар. Шунинг учун Аллоҳ таоло гуноҳ бўлмайди, саъйи қилинглар, демоқда.

💦Сафо ва Марва Зам-зам булоғига яқин жойда жойлашган. Исмоил алайҳиссалом чақалоқликларида онаси Ҳожар она ана шу ерда туриб Аллоҳдан сув сўраб илтижо қилган ва Аллоҳ таоло Зам-зам сувини ато этган.

#safo #marva #umra #tur #qollanma #ibodat #madina #makka #islom #hajvaumra

Обуна бўлинг ва улашинг!
➡️ @hajumrauz | @muslimuzportal
Арафот тоғи

🔹Арафот тоғи зиёратчилар учун муҳим аҳамиятга эга. Чунки бу ерда ҳаж амалларидан бири бажарилади. Арафот тоғи Жаннатдан ҳайдалган Одам алайҳиссалом ва Ҳавво онамиз ер юзида топишган азиз жой саналади.

🔹Арафот тоғининг нима учун бундай номланиши тўғрисида бир неча ривоятлар мавжуд. Жумладан, Арафот тоғида Одам алайҳиссалом билан Ҳавво онамиз бир-бирларини топишишгани учун шундай номланган. Ҳажда одамлар Арафот тоғида тўпланганлари сабабли “арафа куни” деб номланган. Аслида бу сўз “урф” сўзидан олинган бўлиб, унинг маъноси “яхшилик” деганидир. Чунки одамлар Арафот тоғида турсалар, Аллоҳ таоло уларнинг қалбларини поклаб, хато ва гуноҳларини кечиради.

🔹Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтади: «Жаброил алайҳиссалом Иброҳим алайҳиссаломга ушбу маконда ҳаж амалларини ўргатди. У зот: «Арофта?» («Ўрганиб бўлдингми?») деганларида, «Ҳа», деганлар. Мана шундан кейин Арафот деб номланиб қолди».

#safo #marva #umra #tur #qollanma #ibodat #madina #makka #islom #hajvaumra

Обуна бўлинг ва улашинг!
➡️ @hajumrauz | @muslimuzportal
🔵 Жабал Нур

🔹Мазкур тоғининг номи ўзбекчага таржима қилинса, нурли тоғ деган маънони билдиради.

🔹Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айнан шу тоғдаги Ҳиро ғорида кўп йиллар одамлардан холи қолиб ибодат қилганлар. У зот алайҳиссаломга биринчи ваҳий ҳам шу ерда нозил бўлган. Нурли тоғнинг баландлиги 642 метр, Маккада жойлашган. Ҳиро ғори тоғнинг шимоли-шарқий тарафида бўлиб худди туянинг  ўркачига ўхшайди.

🔹Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу мушриклардан яширинган Савр тоғининг баландлиги 728 метр.  Аллоҳ таоло:

“Агар сиз унга ёрдам бермасангиз, батаҳқиқ, Аллоҳ унга, куфр келтирганлар уни икки кишининг бири бўлган ҳолида чиқарганларида, нусрат берди. Улар икковлон ғорда турганларида, у шеригига, хафа бўлма, Аллоҳ, албатта, биз билан, деди. Бас, Аллоҳ унинг устидан Ўз сокинлигини нозил қилди ва сиз кўрмаган лашкарлар билан қўллади. Куфр келтирганлар калимасини паст қилди. Аллоҳнинг калимаси эса, ўзи юқори. Аллоҳ ғолиб ва ҳикматли зотдир. (Тавба сурасининг 40-ояти)

#safo #marva #umra #tur #qollanma #ibodat #madina #makka #islom #hajvaumra

Обуна бўлинг ва улашинг!
➡️ @hajumrauz | @muslimuzportal
🔵 Уҳуд тоғи

🔹Уҳуд тоғи яқинида “Фасҳ” ёки “Уҳуд” деб номланган масжид бўлиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Уҳуд ғазоти куни ўша масжидда намоз ўқиган эканлар.

🔹Ушбу жангда Умму Амора Насийба бинт Каъб, Абу Дужона, Ҳанзала, Талҳа ибн Убайдуллоҳ, Ҳамза ибн Абдулмутталиб, Мусъаб ибн Умайр, Абдуллоҳ ибн Жаҳш, Амр ибн Жамуҳ каби саҳобалар ўзларининг фидокорликларини кўрсатдилар.

🔹 Уҳуд тоғининг фазилатлари

🔹Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Уҳуд (тоғи)га кўтарилдилар. У зот билан бирга Абу Бакр, Умар ва Усмон бор эди. Тоғ уларни титратди. Шунда у зот оёқлари билан бир уриб, “Собит тур, эй Уҳуд! Сенинг устингда Набий, Сиддиқ ва икки шаҳид турибди” дедилар”. Имом Бухорий ривояти.

🔹Аллоҳ таоло тоққа сезиш, яхши кўриш хусусиятини ато қилган. Уҳуд тоғи ўзининг устига чиққан зотларнинг кимлар эканини яхши биларди. Шунинг учун севинчдан, ҳайбатдан титраб кетди.

🔹Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган яна бир ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу Уҳуд тоғидир. У бизни яхши кўради ва биз ҳам уни яхши кўрамиз” деганлар.

#safo #marva #umra #tur #qollanma #ibodat #madina #makka #islom #hajvaumra

Обуна бўлинг ва улашинг!
➡️ @hajumrauz | @muslimuzportal
АЁЛЛАР ЭҲРОМ КИЙИМЛАРИНИ АЛМАШТИРИШИ ЖОИЗМИ?
#Ҳаж_умра

1044-CАВОЛ: Мийқотдан эҳром боғлаб Маккага келгандан кейин гуруҳимиздаги уч-тўрт аёллар кийимларини алмаштириб, шу кийимлари билан умра қилишибди. Бунинг зарари йўқми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёллар учун эҳромда махсус либос йўқ. Муҳими авратини ёпадиган, тана аъзоларини билдирмайдиган ва одамларни ўзига жалб қилмайдиган кийим бўлишидир. Тикилган кийим эркаклар учун тақиқланган. Аёллар ҳар қандай тикилган кийим кийишлари мумкин. Шундай экан, саволда зикр қилинган аёлларнинг кийим алмаштиришларида ҳеч қандай жиноят ҳам, кароҳият ҳам бўлмайди.

وتلبس من المخيط مابدالها كالدروع والقميص والسراويل والخفين والقفازين

“Аёл киши ўзига маъқул бўлган рўмол, кўйлак, лозим, махси ва қўлқопларни кияверади” ("Ғунятун носик"). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram

#safo #marva #umra #tur #qollanma #ibodat #madina #makka #islom #hajvaumra

Обуна бўлинг ва улашинг!
➡️ @hajumrauz | @muslimuzportal
🔵УМРА ИБОДАТИГА КЕТИШДАН ОЛДИН ЖИСМОНИЙ ТАЙЁРГАРЛИККА ЭЪТИБОР ҚАРАТИНГ!

🔹ТАВОФ ВА САЪЙ ҚИЛИШ УЧУН ЎРТАЧА 10 МИНГ ҚАДАМ БОСИБ ЎТИЛАДИ. САФАРИНГИЗДАН АНЧА АВВАЛ КУНЛИК 10 МИНГ ҚАДАМ ЮРИШНИ МАШҚ ҚИЛИБ ОЛИНГ;

🔹УМРА ҚИЛИШ УЧУН МАККАГА ЕТИБ КЕЛГАНИНГИЗДАН КЕЙИН БИР МУДДАТ ХОРДИҚ ЧИҚАРИБ ОЛИНГ.

🔹УМРА АМАЛИНИ БАЖАРИШДАН ОЛДИН КЎП ОВҚАТ ЕМАНГ.

🔹ЎЗ ВАҚТИДА ТЕЗ-ТЕЗ СУВ ИЧИБ ТУРИНГ.

#safo #marva #umra #tur #qollanma #ibodat #madina #makka #islom #hajvaumra

Обуна бўлинг ва улашинг!
➡️ @hajumrauz | @muslimuzportal
🕋 Жума айёмингиз муборак бўлсин!

#safo #marva #umra #tur #qollanma #ibodat #madina #makka #islom #hajvaumra

Обуна бўлинг ва улашинг!
➡️ @hajumrauz | @muslimuzportal
🕋 ҲАЖ ВА УМРА МАРКАЗИ - УМРА ДАСТУРИ

🕌 Мадинада - “Saraya Harmony Madinah” меҳмонхонаси - Ҳарам масжидидан 100 метр;

🕋 Маккада - “Olayan Masi Makkah” меҳмонхонаси - Ҳарам масжидидан 1,7 км.

🚌24 соат Ҳарамга қатновчи бепул Замонавий автобуслар;

🛏 Жойлаштириш бир хонада 3-4 киши;

🍲 3 маҳал иссиқ овқат, ширинлик ва сархил мевалар;

🛫 Дастур 10 кун;

👨‍🏫 Доимий ишчи гуруҳи +Фатво маркази мутахассиси;

💊Тиббиёт маркази (Соғликни сақлаш вазирлиги томонидан ажратилган ходимлар)

Гуруҳ раҳбари (расмий имом-хатиб);

🌙 Макка ва Мадина шаҳарларида муқаддас қадамжоларга зиёрат;

🎁 Ҳадиялар;

✈️ Тошкент-Жидда-Тошкент авиачипта (Uzbekistan Airways);

☎️ Мурожаат учун:
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ҳаж-Умра маркази
+998998821858  +998770851858

#safo #marva #umra #tur #qollanma #ibodat #madina #makka #islom #hajvaumra

Обуна бўлинг ва улашинг!
➡️ @hajumrauz | @muslimuzportal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕋 Умра қилувчига хушхабар...

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

🌙 «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Умрадан ­ кейинги умра иккисининг ўртасидаги нарсаларга каффоротдир. Мабрур ҳажнинг мукофоти жаннатдан бошқа нарса эмас».
Икки Шайх (Бухорий ва Муслим) ривоят қилишган.

#safo #marva #umra #tur #qollanma #ibodat #madina #makka #islom #hajvaumra

Обуна бўлинг ва улашинг!
➡️ @hajumrauz | @muslimuzportal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕋 Ҳаж ва умрани бир-бирига эргаштириб қилинглар...

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
Ҳаж ва умрани бир-бирига эргаштириб қилинглар. Чунки бу икки ибодатни кетма-кет бажармоқ худди темирчи темирни тозалагани каби гуноҳларни мағфират билан тозалаб ташлайди. (Имом Термизий).

#safo #marva #umra  #tur #qollanma #ibodat #madina #makka #islom #hajvaumra

Обуна бўлинг ва улашинг!
Instagram:
haj_umrauz
➡️ @hajumrauz | @muslimuzportal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕋 ҲАЖ ВА УМРА МАРКАЗИ - УМРА ДАСТУРИ

🕌 Мадинада - “Saraya Harmony Madinah” меҳмонхонаси - Ҳарам масжидидан 100 метр;

🕋 Маккада - “Olayan Almasi Makkah” меҳмонхонаси - Ҳарам масжидидан 1,7 км.

🚌24 соат Ҳарамга қатновчи бепул Замонавий автобуслар;

🛏 Жойлаштириш бир хонада 3-4 киши;

🍲 3 маҳал иссиқ овқат, ширинлик ва сархил мевалар;

🛫 Дастур 10 кун;

👨‍🏫 Доимий ишчи гуруҳи +Фатво маркази мутахассиси;

💊Тиббиёт маркази (Соғликни сақлаш вазирлиги томонидан ажратилган ходимлар)

Гуруҳ раҳбари (расмий имом-хатиб);

🌙 Макка ва Мадина шаҳарларида муқаддас қадамжоларга зиёрат;

🎁 Ҳадялар;

✈️ Тошкент-Жидда-Тошкент авиачипта (Uzbekistan Airways);

☎️ Мурожаат учун:
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ҳаж-Умра маркази
+998998821858  +998770851858

#safo #marva #umra #tur #qollanma #ibodat #madina #makka #islom #hajvaumra

➡️ https://taplink.cc/hajumrauz

Обуна бўлинг ва улашинг!
Instagram:
haj_umrauz
➡️ @hajumrauz | @muslimuzportal