HAJ-UMRA MARKAZI
10.3K subscribers
5.41K photos
705 videos
3 files
2.26K links
«Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш марказининг расмий телеграм канали:
📞 +998 99 882-18-58
📞 +998 77 085-18-58

📱 @Hajumrauzbot

Телеграм каналга уланиш:
👉🏻 https://t.iss.one/hajumrauz

https://hajumramarkaz.taplink.ws/
Download Telegram
САФО ВА МАРВА

Сафо ва Марва Маккадаги икки муқаддас тепалик. Уларга бориш ҳаж ва умрани бажариш амалларидан бири  ҳисобланади. Қуръони каримда:

🌙 “Албатта, Сафо ва Марва Аллоҳ(дини)нинг белгиларидандир. Ким Байтуллоҳни ҳаж ёки умра қилса, икковлари ўртасида саъйи қилиш гуноҳ эмас. Ким яхшиликни холисона қилса, бас, албатта, Аллоҳ шукр қилувчи ва билувчидир. (Бақара сураси, 158 оят)

Оятда саъйи қилиш вожиб бўлади, дейиш ўрнига, «Саъйи қилиш гуноҳ бўлмайди», дейилишининг боиси шуки, иккала тепаликда бут борлиги учун, саъйи қилиш мушрикларнинг иши, гуноҳ бўлади, деб ўйлаб мусулмонлар саъйи қилмай қўйган эдилар. Шунинг учун Аллоҳ таоло гуноҳ бўлмайди, саъйи қилинглар, демоқда.

💦Сафо ва Марва Зам-зам булоғига яқин жойда жойлашган. Исмоил алайҳиссалом чақалоқликларида онаси Ҳожар она ана шу ерда туриб Аллоҳдан сув сўраб илтижо қилган ва Аллоҳ таоло Зам-зам сувини ато этган.

#safo #marva #umra #tur #qollanma #ibodat #madina #makka #islom #hajvaumra

Обуна бўлинг ва улашинг!
➡️ @hajumrauz | @muslimuzportal
September 21, 2023
Арафот тоғи

🔹Арафот тоғи зиёратчилар учун муҳим аҳамиятга эга. Чунки бу ерда ҳаж амалларидан бири бажарилади. Арафот тоғи Жаннатдан ҳайдалган Одам алайҳиссалом ва Ҳавво онамиз ер юзида топишган азиз жой саналади.

🔹Арафот тоғининг нима учун бундай номланиши тўғрисида бир неча ривоятлар мавжуд. Жумладан, Арафот тоғида Одам алайҳиссалом билан Ҳавво онамиз бир-бирларини топишишгани учун шундай номланган. Ҳажда одамлар Арафот тоғида тўпланганлари сабабли “арафа куни” деб номланган. Аслида бу сўз “урф” сўзидан олинган бўлиб, унинг маъноси “яхшилик” деганидир. Чунки одамлар Арафот тоғида турсалар, Аллоҳ таоло уларнинг қалбларини поклаб, хато ва гуноҳларини кечиради.

🔹Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтади: «Жаброил алайҳиссалом Иброҳим алайҳиссаломга ушбу маконда ҳаж амалларини ўргатди. У зот: «Арофта?» («Ўрганиб бўлдингми?») деганларида, «Ҳа», деганлар. Мана шундан кейин Арафот деб номланиб қолди».

#safo #marva #umra #tur #qollanma #ibodat #madina #makka #islom #hajvaumra

Обуна бўлинг ва улашинг!
➡️ @hajumrauz | @muslimuzportal
September 21, 2023
🔵 Жабал Нур

🔹Мазкур тоғининг номи ўзбекчага таржима қилинса, нурли тоғ деган маънони билдиради.

🔹Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айнан шу тоғдаги Ҳиро ғорида кўп йиллар одамлардан холи қолиб ибодат қилганлар. У зот алайҳиссаломга биринчи ваҳий ҳам шу ерда нозил бўлган. Нурли тоғнинг баландлиги 642 метр, Маккада жойлашган. Ҳиро ғори тоғнинг шимоли-шарқий тарафида бўлиб худди туянинг  ўркачига ўхшайди.

🔹Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу мушриклардан яширинган Савр тоғининг баландлиги 728 метр.  Аллоҳ таоло:

“Агар сиз унга ёрдам бермасангиз, батаҳқиқ, Аллоҳ унга, куфр келтирганлар уни икки кишининг бири бўлган ҳолида чиқарганларида, нусрат берди. Улар икковлон ғорда турганларида, у шеригига, хафа бўлма, Аллоҳ, албатта, биз билан, деди. Бас, Аллоҳ унинг устидан Ўз сокинлигини нозил қилди ва сиз кўрмаган лашкарлар билан қўллади. Куфр келтирганлар калимасини паст қилди. Аллоҳнинг калимаси эса, ўзи юқори. Аллоҳ ғолиб ва ҳикматли зотдир. (Тавба сурасининг 40-ояти)

#safo #marva #umra #tur #qollanma #ibodat #madina #makka #islom #hajvaumra

Обуна бўлинг ва улашинг!
➡️ @hajumrauz | @muslimuzportal
September 21, 2023
🔵 Уҳуд тоғи

🔹Уҳуд тоғи яқинида “Фасҳ” ёки “Уҳуд” деб номланган масжид бўлиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Уҳуд ғазоти куни ўша масжидда намоз ўқиган эканлар.

🔹Ушбу жангда Умму Амора Насийба бинт Каъб, Абу Дужона, Ҳанзала, Талҳа ибн Убайдуллоҳ, Ҳамза ибн Абдулмутталиб, Мусъаб ибн Умайр, Абдуллоҳ ибн Жаҳш, Амр ибн Жамуҳ каби саҳобалар ўзларининг фидокорликларини кўрсатдилар.

🔹 Уҳуд тоғининг фазилатлари

🔹Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Уҳуд (тоғи)га кўтарилдилар. У зот билан бирга Абу Бакр, Умар ва Усмон бор эди. Тоғ уларни титратди. Шунда у зот оёқлари билан бир уриб, “Собит тур, эй Уҳуд! Сенинг устингда Набий, Сиддиқ ва икки шаҳид турибди” дедилар”. Имом Бухорий ривояти.

🔹Аллоҳ таоло тоққа сезиш, яхши кўриш хусусиятини ато қилган. Уҳуд тоғи ўзининг устига чиққан зотларнинг кимлар эканини яхши биларди. Шунинг учун севинчдан, ҳайбатдан титраб кетди.

🔹Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган яна бир ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу Уҳуд тоғидир. У бизни яхши кўради ва биз ҳам уни яхши кўрамиз” деганлар.

#safo #marva #umra #tur #qollanma #ibodat #madina #makka #islom #hajvaumra

Обуна бўлинг ва улашинг!
➡️ @hajumrauz | @muslimuzportal
September 21, 2023
September 21, 2023
September 21, 2023
September 21, 2023
September 22, 2023
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
September 25, 2023