🤲 Аллоҳ таоло зиёратчиларимизнинг сафарларини хайрли ва баракали қилсин, умраларини қабул айласин, Байтуллоҳ ёнида дуо қилишни барчамизга насиб этсин!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ҳаж-умра маркази
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“УМРА” ТАДБИРЛАРИ РЕКЛАМАСИДАН ОГОҲ БЎЛИНГ❗️
ФИРИБГАРЛАРГА АЛДАНМАНГ❗️
⚡️ Маълумки, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ туристик фаолият Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги 364-сонли ҳамда 2023 йил 8 августдаги 345-сонли қарорлари асосида амалга оширилади.
💬 Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, жорий йилнинг 2 июлида “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Унга кўра, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича хизматлар кўрсатишга доир фаолият лицензияланадиган фаолиятнинг алоҳида тури сифатида белгиланди.
✅ Ўз навбатида, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатишга рухсат берилган (лицензияга эга) туроператорлар рўйхати эълон қилинган бўлиб, бундай лицензияга эга бўлмаган субъектлар томонидан ушбу хизматларни кўрсатиш тақиқланган.
✅ Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ваколати доирасида “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид туризм хизматларини реклама қилинишининг (ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар, гуруҳ ва каналларда жойлаштирилган ахборотларнинг) қонунийлиги юзасидан ўрганишлар ўтказмоқда.
❗️ Таҳлилларга кўра, интернет ва ижтимоий тармоқларда “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ реклама ахборотлари фаоллашганлиги, тегишли лицензия ва рухсатномалар бўлмаган ҳолатда ушбу хизматлар реклама қилинаётганлиги кузатилмоқда.
❗️ “Реклама тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни рекламани тайёрлаш, жойлаштириш ва тарқатиш (рекламанинг айланиши) соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи ва истеъмолчиларни нотўғри ва ишончсиз рекламадан ҳимоя қилувчи муҳим меъёрий ҳужжатдир.
❌ Қонуннинг 16-моддасига мувофиқ ...тегишли сертификатлари ва лицензиялари, мажбурий сертификатлаштириш гувоҳномалари ёки махсус рухсатномалари мавжуд бўлмаган товарларни реклама қилиш тақиқланган.
⚡️ Ҳурматли фуқаролар, "Умра" амалларини муносиб ва хавфсиз бажаришингиз учун огоҳ бўлишингиз ва кейинчалик турли кўнгилсиз ҳолатларга тушиб қолмаслик мақсадида ишончли ва кафолатланган хизматлардан фойдаланишингизни тавсия этамиз.
😎 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ҳаж-Умра маркази
🌐 Обуна бўлинг ва улашинг!
🌐 Instagram 🌐 Telegram
ФИРИБГАРЛАРГА АЛДАНМАНГ❗️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Din ishlari bo‘yicha qo‘mita
“УМРА” ТАДБИРЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТАЁТГАН ТУРОПЕРАТОРЛАРГА ОГОҲЛАНТИРИШ
🔎 Ўтказилган таҳлилларга кўра, интернет ва ижтимоий тармоқларда “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ реклама ахборотлари фаоллашганлиги, тегишли лицензия ва рухсатномалар бўлмаган ҳолатда ушбу хизматлар реклама қилинаётганлиги кузатилмоқда.
⚡️ Жумладан, туроператорлар томонидан октябрь-декабрь ойларида Умра зиёратига юбориш бўйича хизматлар кенг реклама қилинаётгани қайд этилмоқда.
🤔 Маълумки, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 2024 йил 2 июль куни қабул қилинди. (02.07.2024 йилдаги ЎРҚ-935-сон)
✅ Ушбу Қонунга мувофиқ лицензияга эга бўлган туроператорлар томонидан “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш жорий йил 5 октябрга қадар амалга оширилади.
✅ Бунда, Дин ишлари бўйича қўмита мазкур соҳадаги лицензияловчи ваколатли орган сифатида белгиланди.
❌ 2024 йил 5 октябрдан сўнг “Умра” хизматини кўрсатиш бўйича барча турдаги фаолият ноқонуний ҳисобланади.
🔴 Ушбу қонунбузарлик учун лицензия олиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган жарималар миқдорлари БҲМнинг 200 баравари (68 млн сўм) этиб белгиланган.
🟠 Огоҳ бўлинг, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларини лицензияга эга бўлмаган субъектлар томонидан кўрсатиш тақиқланган.
❕ Ҳурматли фуқаролар, Дин ишлари бўйича қўмита зиёратчиларимизни "Умра" амалларини муносиб ва хавфсиз бажаришлари учун огоҳ бўлишлари ва кейинчалик турли кўнгилсиз ҳолатларга тушиб қолмасликлари мақсадида ишончли ва кафолатланган хизматлардан фойдаланишларини тавсия этади.
🌐
🌐
Din ishlari boʻyicha qoʻmita
Axborot xizmati
Telegram | Instagram| Facebook | TwitterPlease open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📌 Maʼlumki, “Umra” tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazish bilan bogʻliq chora-tadbirlarni yanada takomillashtirish toʻgʻrisidagi 12.10.2024-yildagi 668-son Vazirlar Mahkamasining qarori qabul qilindi.
📄 Litsenziya - “Umra” tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazish faoliyati uchun yakka tartibdagi litsenziya sifatida yuridik shaxslarga taqdim etiladi.
🗂 Litsenziyani olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar:⬇️
https://gov.uz/oz/religions/news/view/24434
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
O‘zbekiston Respublikаsi Din ishlаri bo‘yichа qo‘mitаsi
Umra litsenziyasini olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar
O‘zbekiston Respublikasi Hukumati portali yagona platformasi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#no_comment
Саудия Арабистонида умра сафарида бўлиб турган фуқароларимиз учун сайловда овоз бериш учун барча шароитлар ҳозирланди
😎 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ҳаж-Умра маркази
🌐 Обуна бўлинг ва улашинг!
📷 Instagram 💬 Telegram
Саудия Арабистонида умра сафарида бўлиб турган фуқароларимиз учун сайловда овоз бериш учун барча шароитлар ҳозирланди
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM