Ҳарбий –ватанпарварлик фестивали ўтказилди
Мамлакатимиз Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 31 йиллиги ва 14 январь –Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб Урганч шаҳрида “Миллий армиямиз –Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам қалқонидир!” шиори остида ҳарбий-ватанпарварлик фестивали ўтказилди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги ва Шимолий-ғарбий ҳарбий округи қўмондонлиги ҳамкорлигида ташкил қилинган ушбу тадбирда ёшлар, ҳарбийлар, уларнинг оила аъзолари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Жўрабек Рахимов сўзга чиқиб, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, Қуролли Кучларимиз учун етук малакали кадрлар тайёрлаш борасида олиб борилаётган ишлар хусусида тўхталди.
Фестивалда ҳарбий парад, замонавий қурол-аслаҳа ва техникалар кўргазмаси, ҳарбий оркестр ва ҳарбий хизматчиларнинг кўргазмали чиқишлари намойиш этилди. Югуриш марафони ва бошқа спорт мусобақалари ғолибларига диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram

“Ҳоким ва хотин-қизлар фаоллари” учрашуви ўтказилди
Бугун вилоятимизнинг барча маҳаллаларида фаолият олиб бораётган хотин-қизлар фаоллари иштирокида тадбир ўтказилди.
Янги йилнинг дастлабки кунларида ташкил қилинган мазкур учрашувда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Жўрабек Рахимов иштирок этиб, хотин-қизлар фаолларининг ўтган йил бўйича иш якунларини таҳлил қилди, галдаги асосий вазифаларга тўхталди.
Жорий йилда фаолият самарадорлигини баҳолаш тизими бўйича юқори натижага эришган 100 нафар хотин-қизлар фаоллари учун бепул саёҳатлар ташкил қилиниши ва ҳар чорак якуни бўйича рағбатлантириб бориш тизими йўлга қўйилишини таъкидлади.
Тадбирда “Аёллар дафтари”ни юритиш, масофадан туриб ҳисоботлар тақдим этиш, видеоконференцалоқа шаклида йиғилишларда иштирок этиш учун хотин-қизлар фаолларига махсус планшетлар топширилди.
Вилоят санъат усталарининг концерт дастури тадбир иштирокчиларига хуш кайфият бағишлади. Шундан сўнг хотин-қизлар фаоллари вилоят мусиқали драма театрида Алишер Навоийнинг “Лайли ва Мажнун” асари асосида саҳналаштирилган “Қайс” спектаклини томоша қилдилар.