Геосиёсат
1.35K subscribers
2.37K photos
394 videos
6 files
4.95K links
Геосиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва ҳарбий соҳага оид хабарлар ҳамда таҳлил.

Мурожаат ва таклифлар учун:
@great_turan
Download Telegram
Brent маркасидаги нефть фючерслари 6,7 фоизга (1,68 долларга) арзонлашиб, бир баррель нархи 23,03 долларгача пасайди.

West Texas Intermediate (WTI) фючерслари 19,92 долларгача арзонлашди. Сўнгги марта ушбу нефть маркаси биржа савдоларида 20,34 доллардан сотилган эди.
/Reuters/

t.iss.one/geo_siyosat
Европа Иттифоқи раҳбарлари коронавирус келтириб чиқарган инқироздан иқтисодиётни қандай қутқариш борасида келишувга эриша олишмаяпти.

ЕИга аъзо давлатлар раҳбарлари иқтисодий тикланиш режаларини муҳокама қилиш учун видеоконференция ўтказишди. Бироқ, келишмовчилик туфайли йиғилиш икки ҳафтага қолдирилган. Бу вақт ичида мамлакатлар молия вазирликлари режа тузиши керак бўлади.

Виртуал саммит давомида Италия Бош вазири Джузеппе Конте аввалги лойиҳани маъқулламаган ва уни кенг кўламли инқирозга қарши курашда самарасиз деб танқид қилган.

Тўрт соатлик йиғилиш якунида Европа Кенгаши Президенти Шарль Мишель журналистларга Европа Иттифоқи тўғри қарор қабул қилишга ҳаракат қилишини ва кейинги йиғилиш 19 молия вазирлари билан давом этишини айтган.
/The Guardian/

t.iss.one/geo_siyosat
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 мартдаги «Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсатини тубдан янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–5975-сонли Қарорига мувофиқ:
- Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги этиб қайта ташкил этилди ҳамда унинг асосий вазифалари белгиланди;
- Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги этиб қайта ташкил этилди;
- Вазирлик ҳузуридаги Урбанизация агентлиги тугатилиб, унинг функция ва вазифалари вазирликка ўтказилди;
- Абу Райҳон Беруний номидаги Бизнес ва бошқарув республика олий мактаби ҳамда Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази ва унинг ҳудудий филиаллари вазирликка ўтказилиб, уларнинг негизида Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ташкил этилади.

t.iss.one/geo_siyosat
Ўзбекистондаги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 10 млн сўм миқдорида бир йўла пул мукофоти берилади.
🔗 https://president.uz/uz/lists/view/3479

t.iss.one/geo_siyosat
Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда коронавирус билан касалланганларнинг 93 фоизи (75 770 киши) соғайиб кетган.

Хитой соғлиқни сақлаш масалари бўйича Давлат қўмитаси вакили Ми Фэн мамлакатда коронавирус инфекциясининг тарқалишини тўхтатиб қолишга муваффақ бўлинганини маълум қилди.
🔗 www.xinhuanet.com

P.s. Аслида жуда қисқа вақтда аҳолиси сони жиҳатдан кўп бўлган Хитойнинг пандемияни енгиши бу - хитойликларнинг тартиб ва интизомга тўлиқ риоя қилишидир.

t.iss.one/geo_siyosat
Коронавирус бўйича статистик маълумот
(30.03.2020 й. ҳолатига):
касалланганлар: 740835;
вафот этганлар: 35286;
тузалганлар: 164325.
203 та давлатда қайд этилган.

Манба: youtube [LIVE] Coronavirus Pandemic

t.iss.one/geo_siyosat
Россия Федерацияси президенти Владимир Путин коронавирус тарқалишига қарши курашиш учун барча чекловларга қарамай 1 апрель кунидан бошлаб ҳарбий хизмат учун баҳорги чақириқ тўғрисида қарорга имзо чекди.

t.iss.one/geo_siyosat
Нью-Йорк.
30.03.2020 й.

t.iss.one/geo_siyosat
Бутун дунё коронавирус билан курашаётган маҳалда Tesla электромобил ишлаб чиқаришни миллионтага етказди.

t.iss.one/geo_siyosat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Италияда коронавирусни юқтиришлар сони рекорд даражада пастлади
/euronews/

t.iss.one/geo_siyosat
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси вице-спикери Борий АЛИХОНОВ:

- Ўзбекистон учун Евроосиё иқтисодий иттифоқида кузатувчи мақомини олиш мақсадга мувофиқ.
🔗 parliament.gov.uz/uz/events/opinion/30533/

t.iss.one/geo_siyosat
Буюк Британия ҳукумати раҳбари Борис Жонсон мамлакатдаги пенсиядаги 20 минг нафар тиббиёт ходимлари ишга қайтиб, коронавирус пандемиясига қарши кураш учун ёрдам беришини маълум қилди.

Маълумотларга кўра, мамлакатда 22454 коронавирус ҳолати қайд этилган. Улардан 1411 таси ўлим билан якунланган.
🔗 Interfax

t.iss.one/geo_siyosat
Ҳиндистонда коронавирус билан зарарланиш ҳолатлари кундан-кунга ўсиб бормоқда. Деҳлида 60 минг кишилик стадионни COVID-19 билан касалланган беморлар сақланувчи карантин ҳудудига айлантиришга қарор қилинган.

t.iss.one/geo_siyosat
Италияда 11 мартдан ўрнатилган умуммилий карантин тартиби жума куни ўз ниҳоясига етиши кутилган эди. Бироқ, карантин тартиби келаси якшанба нишонланадиган Пасха байрами – 12 апрелгача чўзилди. Шунингдек, мамлакатда вирусга чалиниш ҳолатларининг пасайишига умид пайдо бўлмоқда.

t.iss.one/geo_siyosat
АҚШ президенти Дональд Трамп душанба, 30 март куни COVID-19 пандемияси муносабати билан Россия АҚШга тиббиёт буюмлари юкланган самолёт юборганини маълум қилди.

«Ўйлайманки, охир-оқибат янада кучлироқ бўламиз. Биз кўп нарсани ўргандик. Айтишим лозимки, кўп давлатлар билан муносабатларимиз жуда яхши. Хитой бизга баъзи бир нарсаларни жўнатди, бу жуда ажойиб эди. Россия бизга тиббиёт буюмлари тўлдирилган жуда-жуда катта самолёт жўнатди, бу ёқимли эди. Бошқа давлатлар бизга кўп нарса юборишди, мен хуш ёқадиган тарзда ҳайрон бўлдим», - деди Трамп Оқ уйда коронавирус бўйича матбуот анжуманидаги нутқида.

Лекин, Трамп юборилган ёрдамга оид бошқа тафсилотларни ошкор этмаган.

t.iss.one/geo_siyosat
Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 9 тага ошиб, 167 нафарни ташкил этмоқда.

🔗 t.iss.one/koronavirusinfouz/1784

t.iss.one/geo_siyosat
РФ Давлат Думаси ва Федерация Кенгаши Россия ҳукуматининг мамлакатда фавқулодда ҳолат режимини жорий этиш ҳуқуқи тўғрисидаги қонунни қабул қилди.

t.iss.one/geo_siyosat
АҚШ Ҳарбий денгиз флотининг кема-шифохона коронавирусга қарши курашиш учун Нью-Йоркка келди.

Кема 1000 ўринли бўлиб, реанимация учун зарур ускуналар ва ўн иккита операция хонаси билан жиҳозланган.

t.iss.one/geo_siyosat
Туркманистон ҳукумати томонидан тақдим этилган расмий маълумотларга кўра, мамлакатда бирорта ҳам COVID-19га чалиниш ҳолати қайд этилмаган.

Туркман ҳукумати COVID-19 пандемияси туфайли аҳоли ўртасида кўтарилаётган ваҳимани бостиришнинг таъсирчан чораларини кўрмоқда.

Ваҳимани бостиришнинг ечими - «коронавирус» деган сўзга тақиқ қўйиш ва уни муомаладан чиқариб ташлаш лозим, дея таъкидланмоқда.

Хабарларда айтилишича, ушбу сўз мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан таълим масканлари, касалхоналар, турли корхоналар ва компанияларга юбориладиган махсус брошюралардан чиқариб ташланган.

Сал олдин мамлакат раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедов ҳукумат мажлисида фуқароларга ўзларини исириқ тутуни ёрдамида вирусдан ҳимоя қилишни маслаҳат берган.

t.iss.one/geo_siyosat