АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Ўзбекистонга келмоқда.
28 февраль куни Давлат котиби Энтони Блинкен Қозоғистоннинг Остона шаҳрига ташриф буюриб, C5+1 форматидаги вазирлар учрашувида иштирок этади.
Қозоғистондаги учрашувлардан сўнг Блинкен Ўзбекистонга келади.
Тошкентда икки томонлама ва минтақавий масалалар бўйича шерикликни янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон расмийлари билан учрашади.
1 март куни Давлат котиби Нью-Деҳлига жўнаб кетади ва Ҳиндистонда G20 ташқи ишлар вазирлари йиғилишида қатнашади.

United States Department of State
Secretary Blinken’s Travel to Kazakhstan, Uzbekistan, and India
Secretary of State Antony J. Blinken will travel to Kazakhstan, Uzbekistan, and India February 28-March 3, 2023. On February 28, he will visit Astana, Kazakhstan, where he will meet with senior Kazakh officials to deepen our bilateral cooperation. He then…
Хитой ўзининг Украинадаги можарони ҳал қилиш учун 12 банддан иборат таклифни берди:
1. Барча давлатларнинг суверенитети ҳурмат қилиниши. Умумий эътироф этилган халқаро ҳуқуқ нормаларига, жумладан, БМТ Низомининг мақсад ва тамойилларига қатъий риоя этилиши, ҳар қандай давлатнинг суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлиги кафолатланиши керак. Барча давлатлар уларнинг катталиги, қудрати ва иқтисодий кўламидан қатъи назар тенгдир. Халқаро муносабатларнинг асосий нормалари халқаро адолатни ҳимоя қилишнинг барча иштирокчилари томонидан қўллаб-қувватланиши керак. Халқаро ҳуқуқ икки хил стандартларсиз тенг ва универсал қўлланилади.
2. Совуқ уруш ҳақидаги фикрни четга суриш. Бир давлатнинг хавфсизлигини бошқа давлат хавфсизлиги ҳисобига, минтақавий хавфсизликни эса ҳарбий блокларни кучайтириш у ёқда турсин, кенгайтириш орқали ҳам таъминланиши мумкин эмас. Барча мамлакатларнинг қонуний хавфсизлик манфаатлари ва қонуний ташвишлари жиддий қабул қилиниши ва тегишли тарзда ҳал қилиниши керак. Мураккаб масалалар оддий усуллар билан ҳал этилмайди. Сайёрада узоқ муддатли тинчликни ҳисобга олган ҳолда умумий, кенг қамровли, биргаликда ва барқарор хавфсизлик концепсиясига амал қилиш, Европа хавфсизлигининг мувозанатли, самарали, барқарор архитектурасини шакллантиришга кўмаклашиш зарур. Ўз хавфсизлигини бошқа давлатлар хавфсизлигига зарар етказадиган тарзда таъминлаш учун уринишларга, блоклар билан қарама-қаршилик сиёсатига йўл қўйилмайди, Евроосиё қитъасида тинчлик ва барқарорликни биргаликда сақлаш керак.
3. Ҳарбий можароларни тўхтатиш. Урушларда ғолиблар бўлмайди. Оловга мой сепиш ва қарама-қаршиликни кучайтириш ўрнига, Украина атрофидаги вазият янада кескинлашмаслиги ва назоратдан чиқиб кетмаслиги учун барча томонлар эҳтиёткорлик ва вазминлик кўрсатиши керак. Москва ва Киевнинг тўғридан-тўғри мулоқотини тезроқ тиклаш, вазиятдаги кескинликни босқичма-босқич пасайтириш ва ҳарбий ҳаракатларни тўлиқ тўхтатиш фойдасига ўзаро қадамларини қўллаб-қувватлаш муҳим аҳамиятга эга.
4. Тинчлик музокараларини бошлаш. Мулоқот ва музокаралар - Украина инқирозидан чиқишнинг ягона йўли. Инқирозни тинч йўл билан ҳал қилишга қаратилган барча саъй-ҳаракатлар маъқуллаш ва қўллаб-қувватлашга лойиқдир. Халқаро ҳамжамият муроса тарафдори бўлган тўғри йўлда бўлиши, сиёсий келишувга йўл очиши, музокараларни қайта бошлаш учун шароит яратиши ва тегишли минбарларни таклиф қилиши керак. Хитой томони бунинг учун конструктив рол ўйнашга тайёр.
5. Гуманитар инқирозни бартараф этиш. Танг гуманитар вазиятни юмшата оладиган ҳар қандай қадамни олқишлаш ва қўллаб-қувватлаш муҳим. Инсонпарварлик ҳаракатларида инсонпарварлик масаласини сиёсийлаштирмасдан, бетарафлик ва холислик тамойилига риоя қилиш зарур. Тинч аҳоли хавфсизлигини таъминлаш бўйича таъсирчан чоралар кўриш, одамларни можаро ҳудудидан эвакуация қилиш учун гуманитар йўлакларни очиш зарур. Вазиятнинг янада ёмонлашувига йўл қўймаслик учун жабрланган ҳудудларга инсонпарварлик ёрдамини ошириш, жойларда гуманитар вазиятни яхшилаш, инсонпарварлик ёрдамининг тез, хавфсиз ва тўсиқсиз етиб боришини таъминлаш керак. Можаро зонасида гуманитар ҳаракатларни амалга оширишда БМТнинг мувофиқлаштирувчи ролини қўллаб-қувватлаш зарур.
6. Тинч аҳоли ва маҳбусларни ҳимоя қилиш. Можаро томонлари халқаро гуманитар ҳуқуқ меъёрларига қатъий риоя қилишлари, тинч аҳоли ва фуқаролик объектларига зарбалар бермасликлари керак. Аёллар, болалар ва бошқа можаро қурбонларини ҳимоя қилиш, маҳкумларнинг оддий ҳуқуқларини ҳурмат қилиш керак. Хитой томони Россия ва Украина ўртасида асирлар алмашинувини қўллаб-қувватлайди ва барча томонларни бунинг учун қулайроқ шароит яратишга чақиради.
7. Атом электр станциялари хавфсизлигини таъминлаш. АЭСлар ва бошқа тинч ядровий объектларга қарат қуролли ҳужумга йўл қўйилмайди. Биз халқаро ҳуқуққа, жумладан, Ядро хавфсизлиги тўғрисидаги конвенцияларга риоя қилишга чақирамиз. Техноген ядровий фалокатга қатъиян йўл қўйилмайди. Биз ядро хавфсизлиги ва тинч ядровий объектларнинг жисмоний хавфсизлигини таъминлашда МАГАТЭнинг конструктив ролини қўллаб-қувватлаймиз.

8. Стратегик хавфни камайтириш. Ядро қуролидан фойдаланишга йўл қўйилмайди, ядро урушини бошлаб бўлмайди. Ядро қуролини қўллаш ёки ишлатиш билан таҳдид қилиш уринишларига қарши туриш керак. Ядро қуролларининг тарқалиши ва ядровий инқирознинг юзага келиши қабул қилиниши мумкин эмас. Ҳар қандай давлат томонидан, ҳар қандай шароитда биологик ва кимёвий қуролларни ишлаб чиқиш ва ишлатиш қатъиян ман этилади.
9. Ғалла экспортини таъминлаш. БМТнинг кафолати билан Россия, Туркия ва Украина томонидан имзоланган Украина донини экспорт қилиш бўйича «Қора денгиз ташаббуси» БМТнинг асосий ролини аниқлашда мувозанатли, тўлиқ ва самарали амалга оширилиши керак. Хитойнинг озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро ҳамкорлик ташаббуси глобал озиқ-овқат инқирозини енгиб ўтишнинг мақбул вариантидир.
10. Бир томонлама санкцияларни бекор қилиш. Бир томонлама санкциялар ва босимнинг кучайиши нафақат тескари, балки янги муаммоларни ҳам келтириб чиқаради. Биз БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан рухсат этилмаган бир томонлама чекловчи чораларга рухсат бермаймиз. Айрим давлатлар бир томонлама санкцияларни суиистеъмол қилишни ва бошқа давлатларга нисбатан юрисдикцияни экстратерриториал амалга оширишни тўхтатиши, Украина инқирозининг кескинлигини юмшатишга ижобий таъсир кўрсатиши ва ривожланаётган мамлакатларда иқтисодий ривожланиш ва аҳоли фаровонлигини ошириш учун зарур шарт-шароитларни яратиши керак.
11. Ишлаб чиқариш ва таъминот занжирларининг барқарорлигини таъминлаш. Мавжуд жаҳон иқтисодий тизимини амалий ҳаракатлар билан ҳимоя қилиш, жаҳон иқтисодиётини сиёсийлаштиришга, шунингдек, ундан восита ва қурол сифатида фойдаланишдаги уринишларга қарши туриш зарур. Жаҳон иқтисодиётининг тикланишига зарар етказилишининг олдини олиш учун инқирознинг салбий оқибатларини, хусусан, энергетика, молия, дон савдоси ва логистика соҳаларида халқаро ҳамкорликни биргаликда бартараф этиш зарур.
12. Можародан кейинги тикланишга ёрдам бериш. Халқаро ҳамжамият можаро ҳудудида тинч йўл билан қайта қуришни қўллаб-қувватлаш учун чора кўриши керак. Хитой томони ёрдам беришга ва ўзининг конструктив ролини ўйнашга тайёр.

#лирик_чекиниш
Бугун тунда келармиш баҳор
Деразангдан мўралаб аста,
Гул юзингдан бўлиб шикаста,
Узун қишга силтаб қўлини,
Ҳам қалбингдан бошлаб йўлини,
Тўққиз ойки, елармиш баҳор,
Бугун тунда келармиш баҳор...
Қору музни сувга ғарқ қилиб,
Изғиринни буткул тарк қилиб,
Эшитгандек менинг ноламни,
Гулдастага ўраб оламни -
Тушда бошинг силармиш баҳор,
Бугун тунда келармиш баҳор...
Гўзалликни элтиб жаҳонга,
Сано айтиб ҳар ўтган онга,
Жамолингга бўлиб маҳлиё,
Истарангдан олганча зиё-
Бизга иқбол тилармиш баҳор,
Бугун тунда келармиш баҳор...
Унутилар ҳазонрез кузак,
Табассуминг юзингга безак.
Меҳрларинг менга оғдириб,
Ёмғирларин ерга ёғдириб,
Сувларини элармиш баҳор,
Бугун тунда келармиш баҳор...
Ҳиссиётга тўлдириб дилни,
Кенгайтириб кичик кўнгилни,
Дуоларга ижобат етиб,
Табиатни чаманзор этиб,
Бахтимиздек кулармиш баҳор,
Бугун тунда келармиш баҳор...
t.iss.one/geo_siyosat
Бугун тунда келармиш баҳор
Деразангдан мўралаб аста,
Гул юзингдан бўлиб шикаста,
Узун қишга силтаб қўлини,
Ҳам қалбингдан бошлаб йўлини,
Тўққиз ойки, елармиш баҳор,
Бугун тунда келармиш баҳор...
Қору музни сувга ғарқ қилиб,
Изғиринни буткул тарк қилиб,
Эшитгандек менинг ноламни,
Гулдастага ўраб оламни -
Тушда бошинг силармиш баҳор,
Бугун тунда келармиш баҳор...
Гўзалликни элтиб жаҳонга,
Сано айтиб ҳар ўтган онга,
Жамолингга бўлиб маҳлиё,
Истарангдан олганча зиё-
Бизга иқбол тилармиш баҳор,
Бугун тунда келармиш баҳор...
Унутилар ҳазонрез кузак,
Табассуминг юзингга безак.
Меҳрларинг менга оғдириб,
Ёмғирларин ерга ёғдириб,
Сувларини элармиш баҳор,
Бугун тунда келармиш баҳор...
Ҳиссиётга тўлдириб дилни,
Кенгайтириб кичик кўнгилни,
Дуоларга ижобат етиб,
Табиатни чаманзор этиб,
Бахтимиздек кулармиш баҳор,
Бугун тунда келармиш баҳор...
t.iss.one/geo_siyosat
🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Олий Мажлис Сенати Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси лавозимига Фурқат Сидиқов номзодини маъқуллади.
Фурқат Аҳмедович Сидиқов 2022 йил ноябридан буён Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. 2020 йилнинг май ойидан бошлаб у ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Фурқат Сидиқов 1971 йил 7 февралда Тошкентда туғилган. 1993 йилда Тошкент давлат техника университетини тамомлаган. UzDaewoo Electronics ҚКда бош мутахассис (1993−1995 йй.), Президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақавий тадқиқотлар институтида ходим, катта илмий ходим, етакчи илмий ходим (1995−2002, 2007−2011 йй.), Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасида атташе (2002−2007 йй.), ушбу элчихонанинг биринчи котиби (2011−2015 йй.), Ўзбекистоннинг Покистондаги элчиси (2015−2020 йй.) лавозимларида ишлаган.
2017 йилдан буён Ўзбекистоннинг АҚШдаги дипломатик миссиясини Жавлон Ваҳобов бошқариб келмоқда. Энди у ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланиши кутилмоқда.

🇹🇯 Бугун Тошкент вақти билан соат 03:10 да Тожикистонда 4,6 балли зилзила содир бўлди. Зилзила эпицентри Тошкентдан 490 км жануби-шарқда, Сарез кўли яқинида жойлашган.
Шунингдек, соат 09:46 да Тожикистонда яна бир 4 балли зилзила содир бўлди. Силкиниш эпимаркази Тошкентда 454 км жануби-шарқда, Қоракўл яқинида жойлашган.

Ҳурматли оналар, опа-сингиллар!
Сизларни гўзал байрамингиз билан қутлаб, барчангизга тинчлик-хотиржамлик, мустаҳкам соғлик тилаймиз, аёллик бахти ҳеч қачон тарк этмасин.
t.iss.one/geo_siyosat
Сизларни гўзал байрамингиз билан қутлаб, барчангизга тинчлик-хотиржамлик, мустаҳкам соғлик тилаймиз, аёллик бахти ҳеч қачон тарк этмасин.
t.iss.one/geo_siyosat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇬🇪 Грузияда сешанба куни кечқурун оммавий норозилик намойишлари бўлди. Унга сабаб мамлакат парламенти томонидан биринчи ўқишда қабул қилинган «Чет эл таъсирининг шаффофлиги тўғрисида»ги қонун лойиҳаси бўлган.
Ушбу қонуннинг қабул қилиниши Грузиянинг Европа Иттифоқи ва НАТОга аъзо бўлиш йўлидаги катта тўсиқ бўлиши сабабли одамлар амалдаги ҳукумат ва депутатларни россияпарастликда айблаб, норозилик намойишларига чиқишди.

АҚШда 95-Америка киносанъати академияси мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди. Лос-Анжелесда 2023 йилги «Оскар» ҳайкалчалари ўз эгаларига топширилди.
Ғолиблар:
▫️ иккинчи пландаги энг яхши актриса: Жейми Ли Кёртис, («Ҳаммаси ҳар жойда ва бирдан»);
▫️ иккинчи пландаги энг яхши актёр: Ке Ҳюи Куан («Ҳаммаси ҳар жойда ва бирдан»);
▫️ Энг яхши анимацион фильм: «Пиноккио Гилермо дел Торо»;
▫️ Энг яхши операторлик иши: «Ғарбий фронтда ўзгариш йўқ»;
▫️ Энг яхши саҳналаштирувчи рассом: «Ғарбий фронтда ўзгариш йўқ»;
▫️ Энг яхши костюмлар: «Қора пантера: абадий Ваканда»;
▫️ Энг яхши грим ва турмаклар: «Кит»;
▫️ Энг яхши қисқа метражли ўйин фильми: «Ирландча хайрлашув»;
▫️ Энг яхши қисқа метражли анимацион фильм: «Болакай, Юмронқозиқ, Тулки ва От»;
▫️ Энг яхши қисқа метражли ҳужжатли фильм: «Филларни қарғовчилар»;
▫️ Энг яхши хорижий фильм: «Ғарбий фронтда ўзгаришсиз» (Германия);
▫️ Энг яхши ҳужжатли фильм: «Навалний»;
▫️ Энг яхши визуал эффектлар: «Аватар: сув йўли»;
▫️ Энг яхши қўшиқ: Наату Наату «RRR: ёнимизда инқилоб куйламоқда» (Ҳиндистон);
▫️ Энг яхши мусиқа: «Ғарбий фронтда ўзгариш йўқ»;
▫️ Энг яхши режиссёр(лар): Дениел Кван ва Дениел Шайнерт («Ҳаммаси ҳар жойда ва бирдан»);
▫️ Энг яхши актриса: Мишел Йео («Ҳаммаси ҳар жойда ва бирдан»);
▫️ Энг яхши актёр: Брендан Фрейзер («Кит»);
▫️ Энг яхши фильм: «Ҳаммаси ҳар жойда ва бирдан».

🇨🇳🇷🇺 Хитой раҳбари Си Цзиньпин келаси ҳафтада РФ президенти Владимир Путин билан учрашиш учун Россияга боришни режалаштирмоқда − Reuters.
🇨🇳🇺🇦 ХХР раиси Си Цзиньпин Украина президенти Владимир Зеленский билан онлайн учрашув ўтказишни режалаштирмоқда − The Wall Street Journal.
Таъкидланишича, онлайн учрашув Си Цзиньпиннинг Москвага ташрифидан сўнг бўлиб ўтади.

🛢 Brent маркали нефть бир баррелининг нархи 6 февралдан бери биринчи марта 80 доллардан тушди.
Украина 2022 йилда Қатар ва Ҳиндистондан кейин дунёда учинчи йирик қурол импортчисига айланди − SIPRI.
🇺🇸 Активлар бўйича АҚШ банкларининг банкротликлари.
АҚШнинг икки банки банкротлик эълон қилди: Silicon Valley Bank ва Signature Bank. Бу икки банкнинг жами активлари 319 млрд долларни ташкил этади. Ушбу кўрсаткич 2008 йилда муваффақиятсизликка учраган 25 та банкнинг жами активларидан (373 млрд доллар) бир оз камроқдир.
2008 йилги воқеалар охир-оқибат қандай инқирозга олиб келгани маълум.
Таҳлилчиларга кўра, ҳозир вазият 2008 йилдагидек эмас ва гап тизим ҳақида эмас, балки алоҳида банкларнинг муаммолари ҳақида кетмоқда.